Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта



Pdf көрінісі
бет16/130
Дата02.01.2022
өлшемі0.76 Mb.
#452552
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   130
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

 

2-топшириқ.  

Вояга етмаганларнинг ҳуқуқбузарлигига оид тахминан қуйидагича 

жавоб ёзилиши керак 

 

  17 ёшли Н хусусий ишлаб чиқариш корхонасига ишга кирди. Корхона 

раҳбарининг  ишончини  қозонган  Н  маҳсулотлардан  оз-оз  миқдорда  ҳар 

куни  ўғирлаб  кета  бошлади.  Кунлардан  бирида  Н  жиноят  устида  қўлга 

тушди. 

 Н. қандай жазога лойиқ? 

-  Объект  –  ҳар  қандай  жиноят  таркибининг  муқаррар  ва  зарурий  

белгиси ҳисобланади. 

-  Жиноят  объекти  деганда  -  Ўзбекистон  Республикаси  жиноят  қонуни 

билан  қўриқланадиган  барча  ижтимоий  муносабатлар  мажмуи  тушунилади. 

Жиноят  объектини  аниқлаш  орқали  айбдор  қандай  жиноят  содир  этганини 

аниқлаши  мумкин.  Ушбу  вазиятга  17  ёшли  Н  хусусий  корхона 

маҳсулотларидан  ҳар  куни  ўғирлаб  олиб  кета  бошлади.  Жиноят  объекти  –  

хусусий  корхона  маҳсулоти,  Ўзбекистон  Республикаси  қонунчилигида 

хусусий мулк қўриқланади. 

-  Жиноятнинг  объектив  томони  –  ижтимоий  хавфли  қилмишнинг 

ташқи томони бўлиб, жиноятни қандай содир этилишини кўрсатади.  

-  Жиноят    ёки  маъмурий  ҳуқуқбузарлик  субъекти  деганда,  ижтимоий 

хавфли  қилмишни  содир  қилган  ва  Жиноят  ёки  Маъмурий  жавобгарлик 

тўғрисидаги  кодексда  белгиланган  ёшга  етган,  ақли  расо  жисмоний  шахс 




13 

 

тушунилади.  Ушбу  вазиятда  17  ёшли  Н  жиноят  субъекти  ҳисобланади. 



Жиноят субъектининг белгилари: 

1. 17 ёшли Н жисмоний шахс эканлиги 

2. Унинг ақли расолиги 

3. Қонунда белгиланган маълум ёшга етганлиги. 

Бугунги давр тараққиётига қуйидаги таҳдидлар тўсиқ бўлмоқда. 

       -  Жиноятнинг  субъектив  томони  –  безорилик,  ўғирлик  ёки 

талончиликнинг  қасддан  ёки  эҳтиётсизликдан  содир  этилишидир.  Ушбу 

вазиятда  Н  содир  этган  жиноятнинг  субъектив  томони  хусусий  корхона 

мулкини қасддан оз-оздан ўғирлаб кетилишидир. 

       - Ҳуқуқбузарлик – бу ҳуқуқ ва муомала лаёқатига эга субъект томонидан 

содир  этиладиган,  ҳуқуқ  нормалари  талабларига  зид  келувчи  ҳамда  шахсга, 

мулкка,  давлатга  ва  бутун  жамиятга  зарар  келтирувчи  ижтимоий  хавфли 

қилмишдир. 

Ҳуқуқбузарликнинг асосий белгилари

1. Ижтимоий хавфлилиги 

2. Ҳуқуққа зидлиги 

3. Айблилик 

4. Жазога лойиқлик. 





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   130




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет