Бу қуйидагилар билан асосланади. Мен 2020 йил 16-июль Самарқанд шаҳар ИИБ терговчиси Абдухакимов Ж. қароридан сўнг:
28.08.2020 йил Самарқанд шаҳар фуқаролик судига 26.11.1994 йил 1-сон дўкон йиғилиш қарори ва 05.12.1994 йил МЧЖ Гулистон 467-давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топишни сўрадим.
03.09.2020 йил Самарқанд шаҳар фуқаролик суд судъси Ю. Мухаммадиева бу тўғрисида ажрим қабул қилган.
2. 20.09.2020 йил Самарқанд шаҳар фуқаролик судига айнан юқори даъво билан такроран ариза киритдим.
25.09.2020 йил Самарқанд шағар фуқаролик суд судъяси Вахобов Б. ўз ажрими билан, гарчанд олдинги ишларим фуқаролик тартибида кўрилган бўлсада, бу низо коорператив низо деб иқтисодий судга мурожаат қилиш ажрими билан аризамни қайтарди.
3. 15.10.2020 йил мен Самарқанд шаҳар иқтисодий судида айнан 1-сон дўкон 26.11.1994 йил йиғилиш қарори ва 05.12.1994 йил МЧЖ Гулистон 467-давлат ордерини хақиқий эмас деб сўраб даъво ариза киритди.
Бу тўғрисида судъя О.Қурбонов ажрими қабул қилинган.
4. 2020 йил 28-октябрь мен Самарқанд шаҳар маъмурий судига айнан юқоридаги талаблар билан 05.12.1994 йил 467-давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Бу даъво аризам Самарқанд шаҳар Иқтисодий суд судяси Хамрақулов И. Самарқанд вилоят маъмурий судига, сўнг Нуробод туман маъмурий судига юборилиб охир оқибат 18.12.2020 йил судъя А. Тошпулатов асоссиз ноябрь ойида маъмурий судга мурожаат қилган деб киритлган даъво аризам муддатни қўллаб асоссиз рад этилди.
5. Мен 2021 йил Самарқанд вилоят давлат активларининг 06.08.2021 йил №2164-01/2-2 жавоб хатидан сўнг 30.08.1993 йил Самарқанд вилоят мулк қўмитасининг 112-буйруғи ва АТПО Боғишамол ҳамда манфаатдор шахслар ўртасида келишув мавжудлиги у кучда бўла туриб асоссиз 28.11.1994 йил 586-П буйруғ қабул қилиниб сўнг 05.12.1994 йил АТПО Боғишамол МЧЖ Гулистон ўртасида такроран тузилган келишув аниқлангандан сўнг:
Мен айнан ИПК бўйича 3 ой муддат ичида яъни август ойининг ўзида 2021 йил Самарқанд туманлараро маъмурий судига 28.11.1994 йил Самарқанд вилоят мулк қўмитасининг 586-П буйруғи, Самарқанд шаҳар иқтисодий судига 05.12.1994 йил тузилган келишувни ҳақиқий эмас деб топишни сўради.
Гарчанд муддат ичида даъво ариза киритган бўлсамда Самарқанд шаҳар Иқтисодий суд судяси Хамрақулов И. асоссиз даъво муддатни қўллади.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики Ўзбекистон Республикасида пандемия туфайли муддатни қўлламаслик тўғрисида 156-моддага кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар махкамасининг фармойишлари бўлсада, аммо мен муддат ичида судларга даъво ариза киритган бўлсамда асоссиз судъя Хурсандов Б. 14.09.2021 йил даъво муддатни қўллади ва даъво аризам рад этилди. Вахоланки мен муддат ичида даъво ариза киритган эдим.
Энди умумий даъво муддат тўғрисида жиноятни билган кунимдан ФПКнинг 154-моддасига биноан билган кундан 3 йил деб белгиланган.
Достарыңызбен бөлісу: |