Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети қуратова манзура ярқинбаевнанинг



бет4/4
Дата11.07.2016
өлшемі0.59 Mb.
#190934
1   2   3   4

Тижоратнинг баракаси иймонда, афандим, - деди Кунтунбей. У ниҳоятда босиқ, вазмин ва дона-дона гапирар еди. – Намозни вақтида қилмоқ тижоратдан, дунёча даромаддан-да улуғдир. Сизнинг исмингиз ан-нурким, парвардигорнинг улуғ сифатларидандир. 183-бет

Унинг юқоридаги гапларидан сўнг, Нуриддин намозхон бўлиб, ёца ҳам турса ҳам уни ўйлайдиган, унинг измидан чиқмайдиган, ўгитларини тилидан тушурмайдиган бўлиб қолди. Унга бутун борлиғи билан ишониб қолди.

Бир сафар хатто, хотинидан чордоқдаги устахонанинг калитини сўраб ёқмоқчи бўлди. Хотини жавобан унга керакмас бўлса сиздан ош-нон талаб қилаяптими, турибди чордоқда деди.



  • Сурат чизиб ҳеч кимнинг бири икки бўлаётгани йўқ!.. Бу ёғини сўрасанг, чордоқдаги лаш-лушлар одамнинг иккала дунёсини хароб қилармиш! Кунтун айтди… 183-бет

Устахонани ёқиш фикридан хотини қайтарди. Кунтунбей биродари қаллобларча унинг бор-шудини туя қилиб ғойиб бўлди, кўз олдида дунё зимистонга айланиб, есадан оға ёзди. Кунтунбей Нуриддиннинг йетти йиллик йиғиб-терганини қоқиб кетди. Нуриддин ишониб чув тушиб қолаверди. Аввалига қаттиқ сиқилиб, изтироб ичида юрди. Тирикчилик учун у-бу нарсаларни сотиб бироз фурсат рўзғор тебратди. Ўзи ҳам нима иш қилишини билмай гаранг бўлиб юрди. Дарди битишини кутиб вақт ўтказди. Тирикчиликка чидаб юрган хотини ҳам кейинги пайт қўл қисқалиги жонига тегдими, ерига “чанг” сола бошлади. Уйда биқиниб ўтиравермай, кўчага чиқинг деб хархаша қиладиган одат чиқарди. Нуриддин Кунтунбейни ўйласа бир ҳақиқатни англади. Кунтунни топиш умидида юртига, у орқали орттирган бошқа таниш-билишларга зир қатнади наф бўлмади. Ўшанда Орлибек деган кўз таниш – ўзидан ўн беш ёш кичик боланинг насихати ёдида қолди.

  • Одамнинг тақводорлиги, жумладан, намозхонлиги билдирувчи кафолат бўлмайди ака, - деди у. 189-бет

Наҳотки мана шу ўзидан ўн беш ёш кичик бола билган нарсани у билмаса ўзига шундай савол берди. Қайерда хато қилганини англаб йетолмади. Нима бўлди-ю, бир маракад узоқ қариндоши Миржалол тоғани учратиб қолди. Тоға унга бош- оёқ разм солди ва аҳволига ачиниб гап бошлади.

  • Одилжон ака раҳматли, зўр суратчи едилар, сен ҳам еплайсан деб ешитгандим. Бирорта сурат-пуратимни чизиб бермайсанми?.. 185-бет

Миржалол тоға Нуриддиннинг алданиб қолганини ешитган еди. Тоға орада фирибгар топилмадими қабилида Нуриддиндан сўраб ҳам қўйди. Тоға унинг ранг-рўйига ачинибъ жигар сифатида насихат берди. Ўзингни дуч келган ешикка ураверма, отангдан мерос қолган ҳунардан барака топасан, деди. Ҳамма бало – ҳунарсизликда, епини билмасликда, деди. Тоға ҳақ еди, Нуриддин беш йил ўқиб, унда битилган ҳунарнинг кўчасига ҳам йўламаган, енди еса савдоси ҳам касод аҳволда, ўзи ишсиз, тирикчилкнинг тайини йўқ еди.

Тадбиркор одамнинг ҳаракатидагина емас, ўйловидаям амал бўлади. Миржалол тоғанинг ўйламай-нетмай шунчаки айтган бир оғиз гапи қачондан буён йўқсизликда азоб чекаётган Нуриддин учун нажот йўлига чироқ ёқгандек бўлди. 185-бет

Нуриддин шу ҳақда ўйлаб, дарҳол уйига қайтиб, устахонага кириб расм чизиш иштиёқи юрагига чўғ солди. Тоға ҳақида ўйласа ўзига анчайин тўқ фарзандларини уйли-жойли қилиб қутилган, иккита катта уч қаватли бино қургани ёдига тушади. Унинг расмини чизса мўмай пул беради , балки момосиникини ҳам чизар. Шу таҳлит ўзини тиклаб олишни ҳаёл қилди. Зўр рассом бўлса, харидорларнинг ўзлари қидириб келиб сурат чиздиради, сўнг шуҳрати овоза бўлиб, бой бўлади. Нуриддин шунақанги ширин ўйлар билан анча вақт ҳаёл сурди. Нуриддин уйига қайтгач, устахонага кириб, отаси чизган ескизларга разм солиб, отасидан яхшироқ ўрганиб олмаганига афсус чекди. Отаси устахонада пайдо бўлди ва Нуриддинга шундай деди:



  • Нурик, Нуриддин, - деди Одил рассом. – Йеттита боламдан лоақал биттаси ўрганса ўргана қолсин дегандим. Чинакам рассом ҳар қандай замонда ўлмайдиган мавзу топади, шунинг учун у ҳеч замон оғзини очиб ўтирмай чизади-чизаверади. Илло, сенинг қўлинг кеп қолганини кўриб…юрагим орқага тортаяпти…Билиб қўй, менинг нусхакашлигим ҳунар ҳам, санъат ҳам емас. Буни касб қила кўрма… Шу билан рўзғор тебратгандан кўра… 193-бет

Ота ўғлига ҳақийқий рассом бўл, чинакам рассомларгина ҳамма даврда ҳам ўлмайдиган асар яратади. Рассомликни рўзғор тебратиш учун қиладиган бўлсанг. Нусхакашдек бўлиб қоласан демоқчи. Чунки, моддий жиҳатни ўйласа, буюртма асосида расм чизади, ундан нарига ўтолмайди, балки еркинликни йўқотади. Табиатни, ҳаётни чизолмайди, ўзи истаган мавзуларга қўл уролмайди. Шунинг учун рассомликни кун ўтказиш учун ермак қилма демоқчи Одил рассом. Отанинг насихатида ҳақиқат ётади. Ўғлининг ўзи каби бир қолипдан чиқмай қолишини истамайди. Ундан рассомликнинг ҳақиқий гўзалигини акс еттиришини хоҳлайди.

Хуршид Дўстмуҳаммад бу ҳикояси орқали рассомчилик ўзига хос маҳорат, истеъдод талаб қилишини кўрсатиб беришга ҳаракат қилган. Ҳикоя “Нусхакашнинг меросхўри” деб номланиши ҳам бежиз емас. Ҳикояда меросхўр Нуриддин бўлиб. У бош образ сифатида танланган. Ёзувчи унинг қобилияти ёшлигидан ривожланиб борганлигини акс еттиради. Ҳикояда сюжет Нуриддин атрофида бирлаштирилган. Унинг Кунтунбейга алданиб қолиши ҳам ота касбига қайтиш учун қарор қилишга сабаб бўлади. Қайтганда ҳам нусхакаш бўлмасдан, отасига армон бўлган буюк рассом бўлиш учун қайтади. Буюк рус адабиётшунос, танқидчиси Белинский айтган екан. Инсон зўр ёзувчи бўлиши учун 99 фоиз меҳнат бир фоиз истеъдод бўлиши керак деб таъкидлаганлар. Шундай екан рассомликка ҳам шуни қўлласак бўлади. Зеро, бугунги кунда рассомлик санъат даражаси сифатида юксакка кўтарилмоқда. Ёзувчи бу ҳикояда долзарб мавзуни танлаган. Ундаги бош ғоя рассомчилик ўзига хос қобилият талаб қилувчи ниҳоятда залворли касбдир. Ёзувчи ҳикояда ота касбини давом еттириш еканини ҳикоянинг асосий ғояси сифатида талқин етади. Ҳикоя сўнгида ёзувчи ота-боланинг суҳбатини бериш асносида Нуриддинга у отаси йўлидан бориб моддиятни ўйлаб нусхакашликними, ёки буюк рассом бўлиш учун мўйқалам тутишними, қайси бирини танлаш қалб амрига қўйиб беради. Ёзувчининг ҳикояси содда ва самиймий ўқилади. Зеро, бу ҳикояни китобхон ўқиб ўзига яраша ижобий хулоса чиқаради. Ёзувчи еса бунга йўналиш бериб чегараланади. Нуриддин ҳарактеридаги инсон бир алданиб ўзига сабоқ чиқарадиган, юмшоқкўнгил ва тушкунликни осон йенгадиганлар тоифасидан ҳисобланади. Аминмизки, бундай кишилар ҳаётда қийинчилик билан бўлсада ўз йўлини топиб олишади. Тижоратчилик ҳам унга панд берганда унга ёшлигида оз бўлсада ўрганиб қолган ота касби ёрдам бермоқда. Нуриддин савдогарликдан синганда ҳам, қаттиқ тушкунликка тушиб , ўзини йўқотиб қўймай, балки янги режалар, янги орзулар ҳақида ўйлади.

Ҳаёт қийинчиликларга дош беролмай, йўлда тўхтаб қолган кишиларни бир зумда руҳиятига зарба бериб, йўлдан шафқацизларча олиб ташлайди. Шундай екан инсон доимо олға интилиши керак. Ҳаёт йўллаган ҳар бир зарбасидан хулоса чиқариб, ўзига маънавий куч тўплаши керак. Нуриддин ҳам шундай қилади ва кўп нурли чўққиларни забт етади. Унинг маънавий руҳияси кенг, ижодкор ва кучли ирода соҳибидир. У отаси еришмаган марраларни забт етади, чунки унда худо юқтирган естеъдод заррачалари бор. Хулоса шундай якунланиши зарур. Ёзувч кўпроқ қаҳрамонларнинг ички руҳиятига еътибор қаратиб, ўзини сўроқ қилишга тутади ва вазиятдан чиқишига йўл очади. Руҳий қарама-қаршиликлар яратиб, иродасини тоблайди. Воқелик ихчам сюжетли қилиб берилсада, мақсад тўғри очиб берилган. Бу ҳикояни инсон руҳиятининг кураши десак муболаға бўлмайди. Ҳикоядаги йечим Нуриддиннинг ўзигагина хавола етилган. Ҳикоянинг ўқишлилигини таъминловчи восита унинг равон тили ва содда ўхшатишларидир. Иборалардан фойдаланганлик унинг таъсирчанлигини ошириб, ҳолат тасвирини тўғри намоён етади. Ҳикоя юксак дид ва юқори ижодкор салоҳияти билан ёзилгандир. Унда қаҳрамонлар тилидан айтилган қисқа муносабат ҳам ҳикояни қисқа ва лўнда мақсадга олиб келган. Акс ҳолда муносабат кўпроқ берилганда, баёнчилик ва сафсатабозликни келтириб чиқарарди.

Беозор қушнинг қарғиши

Ҳикоя 1995-йил ёзилган бўлиб, китобхонларга тарбия берадиган юксак инсоний фазилатлар билан суғорилган. Ҳикояда меҳр-оқибат, шавқатлилик масалалари кўтарилган. Бу ҳикоя бир оиладаги нотинчликнинг келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб беради. Инсоний кечинмаларнинг ер-хотин тимсолида қарама-қаршиликларга учраб, тушкунлик кайфиятини олиб келиши ҳамда катта дилхушликни келтириб чиқариши тасвирланган. Бу ҳикоя қалдирғоч мисолида меҳр-оқибат, қадр ва оила ҳамжиҳатлиги, тинчлиги каби фазилатлат улуғланиши кераклигига еътиборни қаратади. Ҳикоя Қадрия исмли қаймоқфуруш аёлнинг ўтмишда ўз оиласи бошидан кечирган бир воқеани Фозилбекка айтиб бериши билан бошланади. Қадриянинг ота-онаси оилада катта қизи Зулфияни узатиб катта сарф-харажатлар туфайли келиб уришиб, аразлашиб юради.



  • Уйимизда бирон йиғин бўлса, меҳмон-излом келса негадир дадам билан онамнинг ораларидан муқаррар ола мушук ўтмай қўймас еди… Билмадим, нега шундай бўларди?.. 283-бет

Бу гал ҳам тўй туфайли шундай бўлди. Ер-хотин аразлашиб гаплашмай қўйган, фарзандлар ҳам дастурхон атрофида “чурқ” етиб оваз чиқаришмайди. Шу пайт жимликни бузиб, Умид акам:

  • Ур-ре-е қалдирғоч! – деб равонни бошига кўтарди.

Ирғиб ўрнидан турди. 284-бет

Бу икки жуфт қалдирғоч равон шифтидаги қолиб кетган михга қўниб туришарди.

Уч кун шундай аҳволда турди ва сўнгра хўл лой парчаларини олб келиб, уя қура бошлади. Болалар еса ҳар куни ётишда шу шифтга қараб, қалдирғочни кузатиб ётишарди. Бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Қадрия махзун хотирлаб, йиғи бўғзига тиқилибми жим бўлиб қолди. Сўнг отасининг уя солиб бўлганда унинг , саҳарда уясини бузиш учун катта таёқда чоғланганини ва онасининг зор қақшаб йиғлашидан уйғониб кетганини айтади.

Онам алам аралаш йиғламсираб яна ёлборди:


  • Мани урақолинг, адаси, розиман. Ўлдиринг. Фақат қалдирғочнинг инига тегманг! Касофати уради, барака топ… 289-бет

Дадасига бу гаплар жунбушга келган ғазабига мой сепгандек бўлди. Онасининг тагига тахта қоқтираман ифлос қилмайди, тозалаб оламан деган гаплари ҳам кор қилмайди. Майли иримга ишонмасангиз ҳам, қизингиз Зулфиянинг бахтини ўйланг деганида ҳам еътибор бермади. Дадаси Зулфиянинг оиласига нима дахли бор қушнинг деб очиқчасига мазах қилди. Уяни барибир бузиб ташлади.

Халқимизда бир гап бор қалдирғоч бизнинг қанотли дўстимиз. Шундай екан бу қуш бехосият уйга ин қурмайди. Ривоятларда ҳам қалдирғоч инсонни хавфу-хатардан омон сақлаб қолган. Модомики шундай екан, биз бу қанотли дўстларимига меҳр кўрсатишимиз, уясини бузмаслигимиз, тухумлари ва болалрига тегмаслигимиз даркор. Зеро, бу қушнинг қарғиши, инсонларни бахциз қилади. Ҳикоя ҳам мана шу ғоя асосида суғорилган. Унинг замирида садоқат, вафо туйғулари ҳам мужассамлаштирилган.

Хуршид Дўстмуҳаммад ҳам мана шу қушнинг ноёб ҳислатини акс еттириб беролган. Қалдирғоч дўстлик, тинчлик, тотувлик ва фаровон ҳаёт рамзидир. Ёзувчи қалдирғочнинг гўзал қуш еканлигини унга берган ўхшатиш ва сифатлашда ёрқин кўрсатиб беради.



Бирон лаҳза тиним билмайдиган, вижирлашдан чарчамайдиган қушча қўниб ухлаётганида шу қадар мулойимлашадики, юввош, маъсум, беозор тортадики…бечорага ўхшаб қолади… Қанотининг сирти тим-м қора бахмал…калласи қизғиш, тақир бахмал… томоғи оппоқ шойи!.. Кўзлари қоп-қора мунчоқ дейсан!.. Томошо қилиб туриб, илоҳий қушлигига ишониб қоласан… 288-бет

Ёзувчи қалдирғочни шундай тасвирлайдики, худди товусдек товланадиган қушдек, аслида у кўримсиз кўртинсада, диққат билан кузатган одам бу қушнинг ўзгача гўзллигини кашф етади. Ёзувчи қалдирғочни тинчлик рамзи сифатида олади. Унинг уруш-жанжалли, шовқин-суронли уйга ин қурмаслиги ҳам шундан далолат беради. Унинг беозорлиги шундаки, тинчгина уя қуриб, бола очади ва мавсум тугаганда учиб кетганини ҳам кишилар иш билан сезмай қолишади.

Ёзувчи воқеаларни бевосита қалдирғоч билан боғлайди. Ҳикояда қалдирғочга ижобий тавсиф берган ҳолда, уни тинчлик елчиси сифатида баҳолайди.

Қалдирғочнинг дўстлиги ҳам шундаки, у бошқа қушлардан фарқли равишда уясини одамлар уйига қуради. Бу унинг бизга садоқатини кўрсатади. Бошқа юртларга учиб кетгунга қадар биз билан бўлади. Ёзувчи бу ҳикоя орқали инсонлар билан қалдирғочнинг муносабатини кўрсатиб берган. Ҳикояда қалдирғочга ёмонлик қилгани учун қарғишга учраган оила кўрсатиб берилади. Бугунги кунда халқимиз қалдирғочнинг бизга ишончли дўст еканлигини яхши англаб йетиб, унга меҳр кўрсатишади. Инсон билан қушларни боғловчи ришта бу меҳрдир. Ёзувчи бу ҳикояда ҳам долзарб мавзу меҳр-оқибатлиликни тараннум етган. Ҳикоя ёзувчининг сўз танлаш маҳорати туфайлигина жонли чиққан. Ҳикояда интерйер ва бадиий санъатлардан унумли фойдаланилган. Қаҳрамонлар нутқига алоҳида еътибор берилиб, ижобий бўёқдорлиги кучли сўзлар танланган.

Масалан,


  • Беозор қуш, қарғиши ёмон бўлади, ахир…Ниятингиз шундай екан, нега уч кун қўниб турганида ҳайдамадингиз? 290-бет

Ёзувчининг ўхшатиш санъатига, тасвир маҳоратига тан бердим. Қалдирғоч уяси бузилганда, Қадрия онасининг ин томон боришини кўрамиз.

Йўргакдаги болажони ётган уйга ўт кетганини кўрган онаизоргина шундайин телба аҳволга тушиши мумкин…290-бет

Она астойидил уяни сақлаб қолиш мақсадида бор кучини сарф етиб еридан ўтиниб сўрайди. Тошбағир ота бунга ирим-сирим дея бузиб ташлайди. Қушлар ҳам бу касофат уйни қарғаб учиб бош олиб кетишади. Ҳикоядаги бош образ қалдирғоч у рамзийликни ифодалаган. Ёзувчи беозор қушга ҳам меҳр, ҳам яхшиликни раво кўрмаган қўрс ва қўпол ота ва унинг оиласи бошига тушган қизининг бахцизлигини боғлаб, қарғишдан усталик билан фойдалана олган.



ХУЛОСА

Ўзбек адабиётшунослигида ҳикоя жанри тадқиқига бағишланган алоҳида монографик пландаги илмий тадқиқот ишлари мавжуд. Шунингдек, Хуршид Дўстмуҳаммад бадиий маҳоратини ёритишга бағишланган айрим илмий мақола ва кузатишлар ҳам бор. Лекин уларда бевосита бадиияти, адиб маҳорати каби масаласининг акс этиши махсус тадқиқ этилмаган. Шу маънода мазкур битирув-малакавий ишда асосий мақсад ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммаднинг бир қатор ҳикоялари таҳлили, бадиияти, асосан, уларда бош қаҳрамонни акс эттиришда ёзувчининг индивидуал услуби, маҳорати кабиларга ҳам этибор қаратилган.

Бунда қуйидаги вазифалар адо этилиши назарда тутилган:


  • ҳикоянинг етакчи жанр белгиларини очиб бериш;

  • ҳикояларнинг бадиий ўзига хослигини тадқиқ этиш;

  • реалистик тасвир принципларини кўрсатиш;

  • бош қаҳрамон масаласини ўрганиш;

  • бадиий шартлик шаклларини аниқлаш;

  • адиб ижодий услубнинг ўзига хослигини ўрганиш.

Ушбу битирув малакавий ишимиз ҳозирги ўзбек насри тараққиётини ўрганишда ҳамда ҳикоячиликдаги ўзгаришларни аниқлашда муҳим манба бўлиши мумкин. БМИ дан реферат ишлари, ёзувчи адабий портрети билан боғлиқ тадқиқотлар ва БМИлар ёзишда фойдаланиш мумкин, деб ўйлаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Х.Дўстмуҳаммад “Беозор қушнинг қарғиши” Шарқ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти, Тошкент. 2006 йил

2. Қ.Йўлдошев “ Ёниқ сўз” Тошкент. 2006-й.

3. Қ.Йўлдошев “ Бадиий асар таҳлили методикаси” Тошкент. 2005-й.

4. Б.Тўхлиев “ Адабиёт ўқитиш методикаси” Тошкент. 2008-й.

5. У. Ўлжабоев “ Бадиий тасвир ҳаққонийлиги” “Зиё” нашриёти Гулистон 2006-й.

6.А.Қулжонов “Ўзбек адабий танқиди тарихи” “Зиё” Гулистон. 2008-й.

7.Ҳ.Мирҳайдаров “Тафаккур гавҳари” Хўжанд. 2006й.

8. Н.Раҳимжонов, Қ.Кубаев “Тарихий қиссалар ҳақиқат излайди” Адолат нашриёти. Тошкент 2005-й.

9. http:// WWW/ ziyonet. uz/ ru/ library/ book/ Эргашева Ш.Т, Пўлотов А.Р, Табаев.А.З. Битирув малакавий ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича методик қўллнма. Тошкент ирригация ва мелиорация институти. 2008-й.



  1. Адабиёт назарияси. 2 жилдлик. Адабий асар. -Жилд.1.-Т.: Фан, 2001. – 416 б.

  2. Адабиёт назарияси. 2 жилдлик. Адабий-тарихий жараён. – Жилд.1.-Т.: Фан, 2002. – 448 б.

  3. Н.Ҳотамов. Б. Саримсоқов. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Т.: Ўқитувчи, 1989. – 300 б.

  4. Адабий турлар ва жанрлар. З жилдлик. 1 жилд. Эпос. -Т.: Фан, 1991.-264 б.

  5. Бобоев Т. Адабиётшунослик асослари. – Т.: 2001. – 93 б.

  6. Йўлдошев Қ. Дастлабки довон белгилари // Шарқ юлдузи.-2001.- биринчи фасл. Б. 5-10

  7. Маҳмудов М. Талант ва ижод фалсафаси. – Т.: Адабиёт ва санъат, 1995. – 288 б.

  8. Мирзаев И. Тафаккур ва наср. – Самарқанд: Зарафшон, 1993. – 192 б.

  9. Раҳимжонов Н. Илмий тафаккур жилолари. – Т.: Фан, 1991. – 64 б.

  10. Султон И. Адабиёт назарияси. – Т.: Ўқитувчи, 1980. – 392 б.

  11. Султонова М. Ёзувчи услубига доир (Ойбек, А. Қодирий, А. Каҳҳор, С. Аҳмад прозаси асосида). – Т.: Фан, 1973. – 116 б.

  12. Шарафиддинов О. Адабий этюдлар. (адабий-танқидий мақолалар). – Т.: Адабиёт ва санъат, 1968. – 168 б.

  13. w.w.w. ref.uz.

  14. w.w.w. google

  15. w.w.w. ziyonet uz.

  16. w.w.w. literature. uz.




1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида.Т., «Ўзбекистон» нашриёти, 1997 й., 9-бет.

1 Д.Тўраев. Ранг-баранг услублар жилоси.Ҳуррият.2009. 18 март.15-сон, 3-бет.

2 У.Норматов. Насримиз анъаналари. Т., 1974, 3-бет

3 Т.Сатторова. 90-йиллар ўзбек ҳикоячилиги миллий характер муаммоси.Т., 2002, 3-бет.

1 Х.Дўстмуҳаммад.Жажман.Т., Шарқ., 1995. 208-бет.

1Дўстмуҳаммад.Жажман.Т., Шарқ., 1995. 210-бет.



1 А.Тўйчиев. Миллий характер яратиш йўлида, Жаҳон адабиёти, 2007, июль, 159-бет.

2 Ўша манбаа, 159-бет.

1 А.Тўйчиев. Миллий характер яратиш йўлида, Жаҳон адабиёти, 2007, июль, 159-бет.


2 Дўстмуҳаммад.Жажман.Т., Шарқ., 1995. 210-бет.


1 Дўстмуҳаммад.Жажман.Т., Шарқ., 1995. 217-бет.


2 Ўша китоб, 218-бет.

1 Дўстмуҳаммад.Жажман.Т., Шарқ., 1995. 217-бет.


2 Ўша китоб, 220-бет.

1 Б.Рўзимуҳаммад. Адабиётга бефарқ қараяпмизми? ЎзАС.2001 №51. 7 декабр. 3-бет.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет