Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари



бет5/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Аудиторлик фаолиятининг моҳияти, мақсади ва вазифалари.

Аудит – бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоб ва у билан боғлиқ молиявий ахборотларини меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилишидир.


Аудиторлик фаолияти ва аудиторлик касбининг таърифи Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунида қуйидагича келтирилган:
Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик текширувларини ўтказиш ва ушбу қонун-нинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматлар кўрсатиш борасидаги тадбиркорлик фаолияти тушунилади.
Биринчи таърифда аудитнинг тафсилоти кенг баён этилган бўлса, сўнгисида аудиторлик фаолияти текширув ўтказиш жараёни бўлишидан ташқари профессионал хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолияти эканлиги ҳам таъкидланган.
Ўзбекистонда давлат ҳоқимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш қонун билан тақиқланган.
Аудитор – аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.
Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текшируви ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа ҳатти-ҳаракат-лари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади (3).
Шунингдек, Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ «аудитор ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида, аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир».
Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.
Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан тадбиқ этилади.
Аудиторнинг ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудитор малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қўшилади.
Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти мустақил юридик шахс ҳуқуқига эга аудиторлик ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Қонунга кўра аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.
Аудиторлик фаолиятининг мақсад ва вазифалари тавсифидан келиб чиқиб, уни қуйидагича таснифлаш мумкин.



Аудиторлик фаолияти




Аудиторлик
текширувлар




Аудиторлик ташкилотларининг
профессионал хизматлари








Мажбурий аудиторлик текшируви




бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш;










молиявий ҳисоботни тузиш;







Ташаббус
тарзидаги аудиторлик
текшируви

миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;










хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;







Назорат қилувчи
ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра ўтказиладиган
аудиторлик
текшируви

бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш,
режалаштириш, менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;




аудиторлик фаолиятининг миллий
стандартларида назарда тутилган бошқа
профессионал хизматлар

Ҳисобот маълумотларининг ишончлилигини, биринчи навбатда, бухгалтерия баланси (1-шакл), молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-шакл), шунингдек бошқа ҳисоботларнинг ишончлилигини (ёки тасдиқламаслик) аудиторлик хизматининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.


Аудиторлик текширувлари ишлаб чиқаришни режалаштириш ва ташкил этиш, корхонадаги тартиб, меҳнат ва технологик интизомни, товар-моддий заҳираларнинг омборлар ва бошқа сақлаш жойларидаги ҳисоби, мулкларнинг сақланиши, ҳисоб-китоблар ҳолати ва корхона молия-хўжалик фаолияти ҳамда унинг натижаларига сезиларли таъсир кўрсатадиган бошқа кўплаб ҳолатларни қамраб олади. Шунинг учун аудиторлик ҳисоботида корхона молия-хўжалик фаолияти ва унинг натижаларига бевосита таъсир-кўрсатадиган, ҳамда ҳисоб маълумотлари ва ҳисобот кўрсаткичлари ишончлилигини пасайтиришига олиб келадиган, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги катта камчиликларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар берилиши лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет