Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви



бет14/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

2. Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви.

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 11-моддасига мувофиқ: «Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бошқа аудиторлик текшируви буюртмачиларининг қарорига биноан, қонун ҳужжат-ларида назарда тутилган тартибда ўтказилиши мумкин.


Ташаббус тарзидаги аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади».
Ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текшируви одатда хўжалик юритувчи субъектнинг қарорига кўра ўтказилади. Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ўтказишда хўжалик юритувчи субъект ўз олдига асосан қуйидагиларни мақсад қилиб қўйиши мумкин:

  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлигини аниқлаш;

  • бутун бухгалтерия ҳисоби тизимини ёки унинг айрим бўлимларининг аҳволини назорат ва таҳлил қилиш;

  • бухгалтерия ҳисоби бўйича иш юритишни ташкил этиш;

  • бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузиш ишларининг меъёрий таъминланганлигини аниқлаш;

  • ҳисобни комьпютерлаштиришда қўлланиладиган восита ва услубларни баҳолаш;

  • солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ва солиққа тортишга доир ҳисоб-китоблар аҳволини текшириш ва ҳ. к.

Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви ҳар хил сабабларга кўра ўтказилиши мумкин. Биринчидан, бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан хусусийлаштирилган ва акциядорлик жамиятларига айлантирилган кўплаб собиқ дав-лат корхоналари махсус идоравий давлат назорат органлари томонидан текширилиши барҳам топди. Шунингдек, мулкчилик ва муносабатларнинг янги турлари ҳисоб обеъктларига айланди. Иккинчидан, мулк эгалари, инвесторлар ва акциядорларнинг корхона молия-хўжалик фаолиятининг аҳволи тўғрисидаги холис ахборотларни талаб қилишлари. Шунингдек, бухгалтер ходимларининг ўзгариб (алмашланиб) туриши, улар малакасининг пастлиги ва бошқалар. Учинчидан, иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ва ислоҳотларнинг чуқурлаштирилиши муносабати билан меъёрий ҳужжатларнинг тез-тез ўзгариб туриши ва янгиларининг қабул қилиниши ва ҳ. к. Бундай муаммолар билан тўқнашаётган корхоналарда малакали аудиторлик хизматларига эҳтиёж кучайиб, уларнинг раҳбарлари мустақил аудиторлик ташкилотларига ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар. Юқорида таъкидланганидек, мажбурий аудиторлик текшируви тўлиқ (комплекс) ўтказилади. Ташаббус тарзидаги яъни ихтиёрий аудит эса тўлиқ ёки қисман ўтказилиши мумкин. Шунингдек, ташаббус тарзидаги аудитда текширувлар чуқурлиги ҳам ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан: ҳисоб маълумотларини дастлабки ҳужжатлардан бошлаб тўла ва ёппасига текшириш; дастлабки ҳисоб маълумотларини ёки фақат ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлардаги маълумотларни танлаб текшириш.
.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет