1-БОБ. АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ, УНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1. Аудитнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши
«Аудит» тушунчаси лотинча бўлиб, «auditing» - айнан таржимаси «у эшитаяпти», «эшитувчи» деган маъноларни билдиради. Биринчи мустақил аудиторлар XIX асрда, Европадаги йирик акционерлик компанияларида вужудга келган.
Аудитнинг вужудга келиши мақсадларнинг бўлиниши, яъни бевосита корхонани бошқарувчилар (раҳбарият, менежер) ва корхонанинг фаолиятига маблағ қўйган (мулк эгаси, акционер, инвесторлар). Охиргиларга бўлиниши билан боғлиқ раҳбарият ва уларга бўйсунган бухгалтерлар томонидан тайёрланган молиявий кўрсаткич ҳисоботларига таянишга орқа қилишни ҳоҳламай қолдилар. Ташкилотларнинг тезкор қисман инқирозга учраши ҳамда раҳбарият томонидан ахборотларни бўяб алдаб кўрсатилиши инвесторларнинг маблағ қўйилишдаги рискни оширишга сабаб бўлди. Акционерлар уларга тақдим этилаётган ахборотлар ишончли ва ҳақиқий ҳолатни акс эттирилаётганлигига ишонч ҳосил қилишни ҳоҳлардилар. Молиявий ахбортларнинг тўғрилигини текшириш ва молиявий ҳичоботларни тасдиқлаш мақсадида махсус кишиларни таклиф қилинар эди яъни аудиторлар, акционерлар фикрича уларга ишониш мумкин эди. Аудиторларга бўлган асосий талаб уларнинг мустақиллилиги ва ҳаққоний бошланғич даврда бухгалтерия ҳисоби муҳим даражада эмас эди. Аммо бухгалтерия ҳисобининг мураккаблашиши аудиторнинг ҳам профессионал тайёргарлигини талаб қила бошлади.
Аудитнинг тарихий ватани деб Англия ҳисобланади. 1844 йил компаниялар тўғрисида бир қатор қонунлар чиқиб, уларда акционер компаниялари бир йилда бир маротаба махсус мутахассисларни таклиф қилиб бухгалтерия счетларини текшириб ва акционерлар олдида ҳисоботи эшитилиши лозим эди.
Иқтисодиётда содир бўладиган иқтисодий инқирозлари бухгалтер аудиторлар хизматига бўлган талабни янада кучайтирди. Бу даврларда аудиторлик текшируви сифатига талаблар мураккаблаштирилди ҳамда мажбурий тус олди. Булар ҳаммаси ушбу хизматга бозор талабини оширди. Ҳамма давлатларда иқтисодий ва молиявий ахборотларга зарур талаблар белгиланиб, улар аудитор хулосаси билан бирга албатта чоп этилиши белгиланди. Аудит алдамчиликка қарши катта қурол бўлиб хизмат қила бошлади.
Англияда аудиторлар деб молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини назорат қилиш билан шуғулланувчи барча мутахассислар, шу жумладан давлат ташкилотида ишлаётган мутахассислар ҳам ҳисобланади. Францияда мустақил молиявий назорат билан шуғулланувчи икки профессионал ташкилот бухгалтер экспертлар уларнинг ваколатига бевосита бухгалтерия ҳисобини, ҳисобот тузиш ушбу доирада консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳамда молиявий ҳисобот ишончлилигини назорат қилувчи счетлар бўйича комиссарлар мавжуд. АҚШда молиявий ҳисоботнинг ишончлилигини текширадиган дипломли жамоат бухгалтерлари мавжуд.
Ривожланган барча давлатларда бухгалтер аудитор мутахассислигини эгаллашга ҳоҳиш билдирганлар узоқ йиллар давомида ўқиши амалиёт билан шуғулланиши ва кўплаб имтиҳонларни топширишлари лозим.
Молия Вазирлиги аудиторлар палатаси профессионал бухгалтерлар уюшмаси ва бошқалар Республикадаги аудиторлик ташкилотлари фаолиятини текшириб, иш сифатларини назорат қилиб турадилар.
Аудитнинг зарурлиги. Аудиторлик хизматига бўлган эҳтиёж қуйидаги омиллар сабабли вужудга келади:
Ахборот тузувчилар (раҳбарият) томонидан объектив бўлмаган ҳисоботлар тузилиши эҳтимоли ва унинг оқибатида ахборот фойдаланувчилар ва уни тайёрловчилар орасида низо вазиятлари вужудга келиши;
Қарорлар қабул қилишнинг сифатли ахборотга боғлиқлиги;
Ахборотларни текшириш учун махсус билимларнинг зарурлиги;
Фойдаланувчиларга ахборотнинг сифатлилигини баҳолаш учун рухсатнинг мавжуд эмаслиги;
Юқоридаги ва бошқа сабаблар мустақил эксперт, етарли даражадаги тайёргарлик, квалификация тажриба ва бундай хизмат кўрсатишга ҳуқуқи бўлган хизматни ижтимоий тақазо қилади. Аудиторлик хизмати - бу молиявий ахборотларнинг ишончлилигини белгиловчи ва бошқа бухгалтерия ҳамда маслаҳат хизматларини кўрсатувчи фаолият.
Ишончли ахборот капитал бозорининг самарали амалга ошиши ва баҳолаш имкониятини ҳамда турли иқтисодий қарорларнинг истиқболини аниқлашга ёрдам беради. Аудиторлик текширувларини, у мажбурий бўлмаган ҳолда ўтказилиши ҳам катта аҳамиятга эга.
Бозор иқтисодиёти шароитида корхона кредит муассасалари ва бошқа хўжалик субъектлари билан мулк, маблағ ва тижорат операциялари ҳамда инвестиция фаолиятларида шартнома асосида муносабатда бўладилар. Ушбу муносабатларнинг ишончлилиги ва ҳамкорликнинг ҳамма қатнашчилари молиявий ахборотлардан фойдаланишлари асосида ташкил этилади. Бу ахборотларнинг ишончлилиги мустақил аудиторлар томонидан тасдиқланади.
Давлат учун иқтисодиёт ва солиққа тортиш соҳаларида қарорлар қабул қилишда, суд, пракратура ва тергов жараёни учун молиявий ҳисоботларни ишончлилигини корхоналар фаолияти натижалари тўғрисида ахборотларни мустақил тасдиқлаш муҳимдир. Айрим муаллифларнинг фикрича аудит зарурлигини асослаш учун агентлар назарияси яратилди. Ушбу назарияга асосан аудит маълум бир шахслар молиявий ахборотларининг ишончлилиги ва доираси тушунилади. Аниқ ва тўғри маълумот нафақат инвесторлар ёки акционерлар, балки кредиторларга қарзнинг қайтарилишини тўғри баҳолаш ва фоизларни ҳисоблаш учун ҳам зарур. Давлат иқтисодий сиёсатни ва солиқ тизимини ишлаб чиқиш учун ушбу аниқ маълумотларга таянади.
Аудиторлик хизматларининг асосий вазифаси ахборотлардан фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган ҳисоботлар тўғрисида холис фикр-мулоҳазалар билдиришдир. Аудиторлар етарли билим ва тажрибага, шунингдек, бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари ва асословчи маълумотларни олиш ҳуқуқига эга бўлганликлари учун бу вазифани малакали даражада бажарадилар. Бундан ташқари, улар корхона маъмуриятига бўйсунмайдиган ва унинг тазйиқларидан ҳолидирлар.
Аудиторлик касби турли хил мамлакатларда турлича номланиб келинган. Масалан, Америкада жамоатчи-бухгалтер, Францияда бухгалтер эксперт ёки счётлар бўйича комиссар, Германияда хўжалик назоратчиси, ёки китоблар (Das Buch) назоратчиси, қатор англо-саксония мамлакатларида компаниянинг молиявий фаолиятини назорат қиладиган тафтишчи кабилар.
Аудиторлик фаолиятининг ривожланишига 1929-1933 йиллардаги жаҳон иқтисодий таназзули катта туртки бўлди. Бу даврда акциядорлик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг кўпчилиги инқирозга юз тутдилар. Натижада ҳисоботларни, хусусан, баланс, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотларини тасдиқлаш тартибини қатъий белгилаш, уларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини мустақил аудиторлар томонидан текшириш эҳтиёжи юзага келган .
Аудит XIX аср ўрталарида Шотландияда ҳам вужудга кела бошлаган.
Инглиз темирйўлчилари, суғурта ва бошқа инвесторлар Шимолий Америкага йўл олишганида улар билан бирга йирик инглиз сармоядор (кредитор)ларининг манфаатларини ҳимоя қиладиган мустақил тафтишчи-аудиторлар ҳам бирга борганлар.
1844 йилда Англияда акциядорлик компанияларининг бухгалтерия счётларини, акциядорларга бериладиган ҳисоботларни йилига камида бир марта мустақил бухгалтерлар текширувидан мажбурий ўтказилишини талаб қиладиган қонунлар чиқарилган.
Дастлаб аудиторлик вазифалари аниқ белгиланмаган бўлиб, барча инвесторлар, акциядорлар, кредиторлар аудиторларни ўзларининг ҳимоячиси сифатида қабул қилганлар.
Аудиторлар ҳақида уларни акциядорлар олдидаги масъул шахслар деб қараш 1929 йилда «Компаниялар тўғрисидаги қонун» чиқарилиши билан ўзгарди. Ушбу қонунга мувофиқ барча компаниялар ўзларининг молиявий ҳисоботларида фойда ва зарарларни мажбурий равишда кўрсатишлари белгилаб қўйилди.
Кейинги 25 йил мобайнида аудиторлик фаолияти 3 хил ривожланиш босқичидан ўтди:
Достарыңызбен бөлісу: |