Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


Асосий воситалар аудитининг кетма кетлиги



бет66/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

Асосий воситалар аудитининг кетма кетлиги:
А. Умумий муолажалар. Тестлар - назорат қуроли.

  1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

  2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

  3. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  4. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатининг таҳлили

  5. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш

  6. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларнинг бир хиллигини текшириш

  7. Хужжатли текширишда танлаб олиш миқдори ва тузилиши аниқлаш

Б. Моҳияти бўйича текшириш муолажалар

  1. Инвентаризация

  2. Шартномаларни кўриб чиқиш (текшириш)

  3. АВ кирими, чиқими ва ҳисобини ҳужжатлаштирилишини тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш

  4. АВ активларга киритилиш мезонига мослигини текшириш

  5. АВ баҳолаш ва киримини ҳисобда қайд етилишини қонунчилиқга ва ҳисоб сиёсатига мослигини теқшириш

  6. АВ ҳисоби ва амортизация ҳисоблашни тўғрилигини ва уни ҳисоб сиёсатига мослигини теқшириш

  7. АВ таъмирлаш харажатларини расмийлаштириш ва ҳисобини тўғрилигини текшириш

  8. Асосий воситаларни қайта баҳолаш ва натижаларни ҳисобда акс еттирилиши

  9. Текширилаётган давр муомалаларини тўғрилигининг текшириш

  10. Сотиб олинган ва чиқиб кетган АВ баҳосини ҳисоб маълумотлари билан солиштириб текшириш

  11. Ҳисоботлардаги муҳим ахборотларни ошкор қилинишини текшириш

  12. Хато ва камчиликларнинг тахминий рўйхати

  13. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

  14. Танлаб текшириш натижаларининг таҳлили

  15. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

  16. Асосий воситалар аудити бўйича хулоса

Аудитор ушбу асосий масалаларни ўрганиб, уларга аудиторлик ҳисоботининг таҳлилий қисмида баҳо бериши ва йўл қўйилган хатолар ҳамда ҳисобнинг белгиланган қоидаларидан четга чиқиш ҳолларини бартараф қилиш бўйича таклифлар бериши лозим.


Аудитор асосий воситалар аудитини бошлашда хўжаликка келиши билан биринчи навбатда қуйидагиларни аниқлаши зарур:

  • корхонанинг асосий воситалар ҳисобини ташкил қилиш бўйича текширилаётган ҳисобот давридаги ҳисоб юритиш сиёсати, унинг ўтган ҳисобот давридагига нисбатан ўзгариши билан танишиш;

  • асосий воситаларнинг сўнгги инветаризация(ашёвий рўйхат)дан ўтказилиши ва унинг натижаларини аниқлаш;

  • асосий воситаларни сўнгги қайта баҳолаш материаллари ва уларнинг ҳисобда акс эттирилиши билан танишиш. Бунда аудитор Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитасининг тегишли меъёрий ҳужжатларига мувофиқ корхона балансида турадиган ва қайта баҳоланган асосий воситалар тикланиш қиймати бўйича акс эттирилишини назарда тутиши лозим.

  • корхонада асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича доимий комиссия ташкил этилиши: асосии воситаларни фойдаланиш жойларида сақлаш учун жавобгар шахслар ҳақида буйрук (фармойиш) нинг мавжудлигини текшириш, шунингдек, улар билан шахсан тўла моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилганлигини аниқлаш;

  • тадбиркор сифатида рўйхатга олинган ва рўйхатга олинмаган юридик ҳамда жисмоний шахслар билан асосий воситалар ижараси бўйича тузилган шартномаларни ўрганиш;

  • бухгалтерияда асосий воситалар картотекаси (АВ-6 ва АВ-8 шаклидаги инвентар карточкалар) ва компъютерда ёки қўлда бажа-риладиган вариантдаги аниқ инвентарь рўйхати (АВ-9 шакл) юритилишига ишонч ҳосил қилиш лозим;

  • ишдан бўшаб кетган моддий жавобгар шахслар ҳақида маълумотлар (буйруқлар, ходимлар рўйхати)ни ўрганиш ;

  • асосий воситалар ҳисобини юритиш қоидалари баён қилинган амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва асосий воситалар ҳисобига доир ягона шаклдаги (унификацияланган) идоралараро дастлабки ҳужжатларнинг шакллари билан корхона бухгалтерияси қай даражада таъминланганлигини аниқлаш.

Шу тарзда олинган маълумотлар аудиторга мазкур корхонада асосий воситалар ҳисобининг ташкил этилиши ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиш имконини ва текширувда махсус эътибор бериш лозим бўлган масалаларни аниқлашга ёрдам беради.
Аудитор асосий воситалар ҳисобига доир муомалаларни тек-ширишни бошлашидан олдин ички назоратнинг аҳволини тест усулида аниқлаши мақсадга мувофиқдир. Бу нафақат ички назорат тизимининг ишончлилигини баҳолаш, балки аудиторлик текшируви ўтказиш дастурига тузатиш киритишга ҳам имкон яратади.

Асосий воситалар ҳисобини текшириш бўйича ички назорат тизимининг аҳволини аниқлаш тести.





Тест саволининг мазмуни

Жавоблар

Ҳа

Йўқ

Эслатма


Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича комиссия тузиш тўғрисида буйруқ борлиги?










Ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқда асосий воситаларни инвента-ризация қилиш усуллари ва муд-датлари кўрсатилганми?










Инвентаризация белгиланган муд-датларда ўтказилганми?










Асосий воситалар охирги марта қачон инвентаризация қилинган?






2 йил олдин


Инвентаризация натижалари ҳисобда акс эттирилганми?







Сўнги 2 й. да инв-я ўтказил-маган


Асосий воситаларни сақлаш ва ишла-тиш жойлари ҳисоб регистрида акс эттирилганми?










Асосий воситаларнинг фойдаланиш жойларида сақланиши учун масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида буй-руқлар борлиги?










Асосий воситаларни сақлаш учун масъул шахслар билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилганми?










Корхонада асосий воситалар ҳисобига доир дастлабки ҳужжатларнинг уни-фикацияланган шакллари қўллани-ладими?






Тўлиқ эмас


Асосий воситалар ҳисоби бўйича ҳуж-жатлар айланиш режа-графиги тузилганми?










Бош бухгалтер томонидан ҳужжатлар айланиш режа-графигига риоя қилиш устидан назорат амалга оширилганми?










Асосий воситалар объектлари ёнгин ва бошқа табиий офатлардан суғурта қилинганми?










Асосий воситалар туркумланганми?










Асосий воситалар кодификатори иш-лаб чиқилганми?










Инвентарь карточкалар мавжудми ва улар ишлатиладими?










Аналитик ҳисоб маълумотлари синте-тик ҳисоб регистрлари билан таққос-ланганми?






Ҳа, фақат баланс ту-зиш пай-тида


Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатномалар ва бошқа ҳуж-жатлар раҳбар томонидан тасдиқ-ланганми?










Корхонада ижарага олинган (оператив молияланадиган лизинг) асосий воси-талар мавжудми?










Амортизация ҳисоблаш усули танлан-ганми?






Чизиқли усул қўлла-нилади


Таъмирлаш харажатларини ҳисобга олиш варианти танланганми?






Ҳақиқий харажатлар бўйича

Ушбу келтирилган тестдан шундай хулоса қилиш мумкинки, текширув ўтказиладиган корхонада ҳисобот даврида инвентари-зация ўтказилмаган, ҳисоб сиёсатида айрим объектларни инвен-таризация қилиш тартиби ва муддатлари белгиланмаган. Натижада, текширув чоғида асосий воситалар объектларини танлаб инвен-таризация қилиш зарур. Мазкур корхона бўлинмаларида асосий воситалар ҳисобига доир муомалалар устидан ички назоратнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги оқибатида сезиларли хатоларга йўл қўйиш хавфи катта.


Бош дафтарда акс эттирилган 0110-0199, 0211-0299, 0310, 0710, 0720, 0810, 0820, 0840, 0850, 0860, 0890, 0920, 4810, 4820, 4830, 6910, 6920, 7910 синтетик счётлар қолдиқларининг мос ра-вишда аналитик ҳисоб регистрлари ва бухгалтерия баланси маълумотларига мувофиқлигини аниқлаш зарур. Улар барча позициялар бўйича: ой бошига қолдиқ, ойлик оборотлари, ой охирига қолдиқ-лар бир-бирига тўғри келиши лозим. Агар тафовутлар аниқланса, уларнинг сабабларини аниқлаш ва корхонага асосий воситаларни, монтаж талаб қиладиган қурилмаларни; капитал қўйилмаларни, тузилган лизинг шартномалари бўйича мажбуриятларни инвента-ризация қилиш тавсия этилади. Сўнгра корхонанинг асосий восита-ларни ҳисобга олиш бўйича қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсати билан танишиш зарур. Бунда асосан қуйидагиларга эътибор бериш лозим:



  1. Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет