Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит



бет44/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

назорат муҳити - корхонада ички назорат учун қулай бўлган ўзаро хизмат муносабатларини аниқлайдиган белгилар йиғиндисидир;

  • корхонадаги бухгалтерлик ҳисоби тизими - тегишли хўжалик муомалаларини ёзишга тааллуқли ҳисоб сиёсати ва амаллардир;

  • назорат амаллари - корхона ходимлари томонидан бажариладиган махсус текширувлар.

    Ушбу учала таркибий қисм ўзаро боғлиқликда ахборотлардаги жиддий хатоларнинг олдини олиш, аниқлаш ва тузатишни таъминлайди.
    Назорат муҳити деганда хўжалик юритувчи субъект раҳ-бариятининг хабардорлиги, ички назорат тизимини ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлари тушунилади.
    Назорат муҳити қуйидаги элементлардан иборат:

    • сиёсат ва бошқарув услублари;

    • корхонанинг бошқарув тузулмаси;

    • директорлар кенгаши, хусусан унинг аудиторлик комитети фаолияти;

    • бошқарув функциялари ва масъулиятларни тақсимлаш услублари;

    • назорат бошқарув услублари, шу жумладан ички аудит;

    • кадрлар сиёсати ва амалиёт;

    • ташқи таъсирлар (банклар текшируви, солиқ назорати).

    Раҳбарлар ва мененжерларнинг назоратга муносабати назорат муҳитига энг катта таъсир кўрсатади. Яхши бошқарув муҳити юқори даражадаги ички коммуникация тизимини таъминлайдиган, директорлар Кенгаши ҳузуридаги аудиторлик инспекциясининг самарали ишлашига ёрдам берадиган, бюджетлар тизими (бизнес-режа ёки смета) ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлардан фойдаланадиган, ички аудитнинг самарадорлигини таъминлайдиган бошқарув тизими билан тавсифланади. Кейинчалик, назорат муҳити корхона ходимларининг компетентлилиги, хизмат вазифаларининг тақсимланиши, ҳужжатларни ва ҳисоб ёзувларини вақти-вақти билан таққослаб туриш билан аниқланади. Назорат функцияларини амалга оширувчи ходимлар компетентлилиги корхона ички назорат тизимининг асосий белгиси ҳисобланади. Корхонанинг кадрлар билан боғлиқ муаммолари ички назорат тизимига салбий таъсир кўрсатади. Агар бухгалтерлар тез-тез алмаштириб турилса, бу ҳисоб ва назорат функциялари етарли тажрибага эга бўлмаган ва бунинг оқибатида кўплаб хатоларга йўл қўядиган одамлар томонидан бажарилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам бухгалтерия ходимларининг тез-тез алмаштирилиб туриши нохуш факт деб баҳоланади.
    Ички назорат тизими самарали бўлиши учун функционал масъулиятлар ёки хизмат вазифаларининг етарли даражада тақсимланиши жуда муҳимдир. Бу назорат амаллари самарадорлигининг муҳим шарти ҳисобланади. Булар қуйидагилардан иборат:

    • хўжалик муомалаларини амалга оширишга рухсат этиш. Бу вазифани хўжалик муомалаларини расмийлаштириш ҳуқуқига эга ходимлар бажарадилар. Рухсат этиш маълум турдаги муомалалар (масалан, барча турдаги сотиш)га тааллуқли, умумий, ёки махсус (масалан, муҳим активни сотишга рухсат этиш) бўлиши мумкин.

    • хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш. Кўпчилик корхоналарда хўжалик муомалаларини ёзиш (ҳисоб юритиш) ва ҳисобот ишлари компьютер ёрдамида бажарилади;

    • хўжалик фаолиятида корхона маблағларининг сақланишини таъминлаш. Бунда корхонага тегишли активларга ҳақиқатда эгалик қилиш ёки улар устидан назорат ўрнатиш назарда тутилади;

    • счётларда акс эттирилган суммаларни ва ҳақиқатда мавжуд активларни вақти-вақти билан таққослаб туриш. Бу ерда активларни мунтазам инвентаризация қилиш ва тафовутлар аниқланган ҳолларда тегишли чораларни қўллаш тушунилади.

    Хизмат вазифаларининг мос келмаслиги - бу шундай комбинация бўлиб, унда хатога йўл қўйган ёки ахборотни бузиб кўрсатган хизматчи ўзининг оддий фаолияти чоғида бу фактларни яшириши мумкин. Вазифалар шундай тақсимланиши керакки, хизматчилардан ҳеч бири юқорида санаб ўтилган тўртта функциянинг икки ёки ундан ортиғини бажармаслиги лозим. Биринчи ва тўртинчи функциялар бошқарув, иккинчи функция ҳисоб, учинчиси эса сақлаш функцияси ҳисобланади. Бу функцияларни турли шахслар ва бўлинмалар ўртасида тақсимлаш иккита афзалликка эга.

    1. ишларни мувофиқлаштириш (битта хўжалик муомаласининг турли жиҳатларини кўриб чиқиш) ҳисобига атайлаб қилинмайдиган хатоларни аниқлаш ва тўғрилаш осонлашади.

    2. ахборотларни бузиб кўрсатиш қийинроқ бўлади, чунки бу икки ёки ундан ортиқ ишчи шахсларнинг тил бириктиришини талаб этади.

    Назорат қилиб туриш назорат муҳитининг муҳим элементи ҳисобланади. Корхонада ҳисоб функциялари ва назорат амалларини корхона ходимлари ва компьютер тизими бажариши мумкин. Менежерлар томонидан бу функциялар бажарилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш эътиборга молик. Кредитлаш бўйича менежерлар иши устидан назоратни амалга оширувчи назоратчи, масалан, дебиторлар счётларидаги сальдоларни назорат счёти маълумотларига вақти-вақти билан таққослаб туриши мумкин. Бўлинмалар раҳбарлари ёки назоратчилари хизматчилар томонидан топилган хатоларни тузатишлари, шунингдек, корхонадаги ҳисоб тизимига тааллуқли қарорлар қабул қилиши ва рухсат этиши мумкин. Назорат ўрнатиш бошқарув назоратининг муҳим воситаси ва бутун ички назорат тизими фаолият кўрсатишининг шарти ҳисобланади.
    Томонлар ўртасида келишилган дастур бажарадиган ишлар (хизматлар) ҳажми ва қийматини аниқлашда асос бўлиб, қуйидаги шаклдаги шартнома билан расмийлаштирилади:




    Достарыңызбен бөлісу:
  • 1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   127




    ©dereksiz.org 2024
    әкімшілігінің қараңыз

        Басты бет