корхонада асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг қайси усулини қўллаш қабул қилинганлиги;
корхонада асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини ҳисобга олишнинг қандай тартиби қабул қилинганлиги, асосий во-ситаларни таъмирлаш учун резервга маблағ ажратиш механизмидан фойдаланиб, яъни таъмирлаш фонди (8910-счёт бўйича «Таъмир-лаш фонди» субсчётини қўллаш) ташкил этиш ёки ташкил этмаслик.
Корхонада қабул қилинган ҳисоб юритиш сиёсати аудитор хулосасида акс эттирилиши лозим.
2. Асосий воситалар аудитида фойдаланиладиган маълумот манбалари. Асосий воситаларни аудиторлик текширувдан ўтказишда фой-даланиладиган манбалар бухгалтерлик ҳисобнинг корхонада қабул қилинган ташкилий шаклига ҳам боғлиқ. Булар ҳисобни қўлда юритиш шароитида: журнал-ордерлар, ведомостлар, карточкалар: автоматлаштирилган ҳисоб шароитида эса компютер дастурлари, машинаграммларидир. Лекин шуни унутмаслик керак-ки, ҳисоб-нинг ҳар қандай шакли шароитида ҳам асосий воситаларнинг ҳара-катига оид муомалалар (кирими, чиқими, хўжалик ичидаги силжи-ши, таъмирланиши) меъёрий ҳужжатлар ва дастлабки ҳужжатлаш-тиришнинг унификацияланган идоралараро шакллари билан рас-мийлаштирилиши лозим. Улар қаторига қуйидагилар киради:
асосий воситалар бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш ма-салаларини тартибга соладиган асосий меъёрий ҳужжатлар;
корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруги;
асосий воситаларни ҳисобга олишда корхонада қўллани-ладиган аналитик ва синтетик ҳисоб регистрлари;
бухгалтерия ҳисоботлари;
асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш (ички силжиш) далолатномаси (нақладнойи) (АВ-1 шакл);
таъмирланган, қайта жиҳозланган ва замонавийлаштирилган объектларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси (АВ-2 шакл);
асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш далолатномаси (АВ-З шакл);
автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш далолат-номаси (АВ-4 шакл);
асосий воситаларни ҳисобга оладиган инвентарь карточка (АВ-6 шакл);
асосий воситаларни ҳисобга оладиган инвентарь карточкалар рўйхати (АВ-7 шакл);
асосий воситалар ҳаракатини ҳисобга оладиган карточка (АВ-8 шакл);
асосий воситаларнинг инвентар рўйхати (ишлатиш жойлари бўйича) (АВ-9 шакл).
Аудитор ушбу меъёрий ҳужжатлар, ҳисоб регистрлари ва даст-лабки ҳужжатларда асосий воситалар ҳаракатини расмийлаштириш учун жавобгар шахслар имзоларининг мавжудлиги ва ҳаққо-нийлигига эътибор қаратиб, барча реквизитларнинг тўғри тўлға-зилганлигини аниқлайди.
Аудитор корхонанинг ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқда баён қилинган - асосий воситаларни ҳисобга олиш услубиёти билан тани-шиб чиқиши лозим. Бунда хусусан қуйидагиларни аниқлаш зарур:
объектларни асосий воситалар ва айланма маблағлар қато-рига олиб бориш учун улар қийматининг белгиланган чегаралари;
қийматидан қатъий назар асосий воситалар қаторига олиб бориладиган объектлар рўйхати;
асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаш усуллари;
асосий воситаларни таъмирлаш учун қилинган харажатларни акс эттириш тартиби;
ҳисобот йилининг 1 январ ҳолатига асосий воситаларни қайта баҳолаш кўзда тутилганлиги;
асосий воситалар мавжудлиги ва ҳаракатига доир муома-лаларни ҳисобга олиш учун ишчи счётлар режасида белгиланган счётлар рўйхати.
Асосий воситалар мавжудлиги ва ҳаракатига доир муомалалар-ни ҳисобга олишда қўлланиладиган ва текширувда аудитор томо-нидан жалб қилинадиган, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрлари бухгалтерия ҳисобининг корхонада қўлланилаётган шаклига боғлиқ. Уларга 0110-0199, 0211-0299, 0310 счётлар бўйича синтетик ҳисоб регистрлари, синтетик ва аналитик ҳисоб бўйича оборот ведо-мостлари, сальдо ведомостлари киради.
Асосий воситалар ҳаракатига доир муомалалар, одатда, даст-лабки ҳужжатларнинг унификацияланган (ягона шаклга келтирил-ган) шакллари билан, айрим ҳолларда эса корхонада ишлаб чиқил-ган ва ҳисоб сиёсати тўғрисидаги буйруқ билан тасдиқланган даст-лабки ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
Аудитор текширув чоғида молиявий ҳисоботнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланади:
бухгалтерия баланси (1-шакл);
молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл);
асосий воситалар тўғрисида ҳисобот (3-шакл);
пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот (4-шакл);
хусусий капитал тўғрисида ҳисобот (5-шакл);
изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар.
Бухгалтерия баланси (1-шакл)да корхонага мулкий ҳуқуқ асо-сида, тезкор бошқарув ва хўжалик юритиш учун тааллуқли бўлган асосий воситалар I - «Узоқ муддатли активлар» бўлимидаги «Асосий воситалар» моддасида бошланғич қиймати, эскириш ва қолдиқ қийматлари бўйича батафсил берилади. Асосий воситалар балансда HETTO баҳоси яъни қолдиқ қиймати бўйича акс этти-рилади (белгиланган тартибга мувофиқ қиймати қопланмайдиган (амортизация ҳисобланмайдиган) асосий воситалар объектларидан ташқари).
«Асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот» (3-шакл) бў-йича қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар ўрганилади:
асосий воситалар алоҳида турларининг ҳисобот даври боши ва охирига мавжудлиги ҳамда ҳисобот даври давомидаги ҳаракати (кирими, чиқими). Асосий воситалар дастлабки қиймати (тиклаш қиймати) бўйича кўрсатилади;
барча асосий воситалар, шунингдек уларнинг айрим гуруҳ-лари: бинолар ва иншоотлар, машиналар, қурилмалар, транспорт воситалари ва бошқалар;
бутунлигича ёки айрим турлари (бинолар, иншоотлар ва ҳоказо) бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг ҳисобот даври бошига ва охирига мавжудлиги;
консервацияга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисобот даври боши ва охирига мавжудлиги.
Молиявий ҳисоботга тушунтириш ва изоҳларда №1 «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) даги қоидалардан келиб чиқиб, қуйидагилар тўғрисидаги ахборотлар баён қилинади (очиб берилади):
асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига қабул қилингандаги қийматининг ўзгариши (қўшимча қуриш, қўшимча жиҳозлаш, қайта жиҳозлаш ва қисман тугатиш ҳоллари ҳам қўшилиб);
корхонада асосий воситаларнинг фойдали хизмат қилиш муд-датларини белгилаш (асосий гуруҳлари бўйича);
қиймати қопланмайдиган (амортизация қилинмайдиган) асосий воситалар;
Аниқланган хатолар аудиторлик ҳисоботида тафсилотлари билан акс эттирилиши лозим. Зарур ҳолларда аудитор қарама-қарши текширув ўтказиши ҳам мумкин.
Амалиётда асосий воситалар ҳаракатига оид муомалаларини ихтиёрий шаклдаги (ўзбошимча тузилган) ҳужжатлар билан расмийлаштириш каби қонунбузарлик ҳоллари ҳам кўплаб учрайди.