Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази р. Д. Дусмуратов, Ш. Н. Файзиев, А. А. Каримов аудит


«Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари»



бет89/127
Дата15.02.2024
өлшемі2 Mb.
#491751
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   127
«Аудит» номли дарслик Уз кирил

«Ишлаб чиқаришга тааллуқли ижтимоий суғурта ажратмалари». Бу элементга бюджетдан ташқари мажбурий фондларга қонунчилик билан белгиланган меъёрларга мувофиқ ажратиладиган тўловлар киради. Масалан, меҳнат ҳақи фондидан суғурта фондига мажбурий ажратмалар, нодавлат пенсия жамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғурта ва суғуртанинг бошқа турларига ажратмалар, бандлик хизматига ажратмалар шулар жумласидандир. Бундай ажратмаларнинг маҳсулот (иш, хизмат) лар таннархига олиб борилишини текширишда бюджетдан ташқари фондларга тўланадиган бадалларни ҳисоблаб чиқариш манбаларининг меҳнат ҳақи фондининг ўзини ҳисоблаб чиқариш манбасига бевосита боғлиқ эканлигига эътибор бериш зарур. Бошқача қилиб айтганда, тўлов манбаси қандай бўлса, бадалларни тўлаш манбаси ҳам шундай бўлади, бу эса ёхуд таннарх, ёхуд корхонанинг ўз хусусий маблағлари бўлиши мумкин. Масалан, текширув жараёнида аудитор асосий ишлаб чиқаришда ишлайдиган ишловчига берган 20000 сўмлик моддий рағбатлантириш суммаси ҳамда шу суммага нисбатан ҳисобланган бюджетдан ташқари фондларга тўловлар суммалари(ижтимоий суғурта фондига 37, 3%- 7460 сўм, бандлик хизматига 1, 5% - 300 сўм) ҳам маҳсулот таннархига олиб борилган(Дт 2010 Кт 6710 - 20000 с , Дт 2010 Кт 6510 - 7460 сўм, Дт 2010 Кт 6520 - 300 сўм). Аудитор ушбу хўжалик муомалалари бўйича тузилган счётлар корреспонденциясини нотўғри деб топиб, жами 27760 сўмга маҳсулот таннархи асоссиз оширилган ва натижада солиққа тортиладиган база шу суммага камайтирилганлигини исботлади.
Моддий рағбатлантириш суммаси ( 20000 с) ва у бўйича ҳисобланган барча ажратмалар (7760 с) маҳсулот таннархига қўшилмасдан, корхонанинг ўз маблағлари яъни моддий рағбатлантириш учун ажратилган фонд ҳисобидан қопланиши керак.
Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активлар эскириши. Ушбу элемент бўйича харажатлар таркибига асосий ишлаб чиқариш воситаларининг, шу жумладан молиявий лизинг асосида олинганларни ҳам қўшган ҳолда дастлабки (тиклаш) қийматига нисбатан белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар, жадаллаштирилган амортизацияни ҳам қўшиб, ҳисобланган амортизация ажратмалари (ҳисобланган эскириш) суммалари киради.
Таъкидлаш жоиз-ки, №5 -«Асосий воситалар»номли БҲМСга мувофиқ асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг қуйидаги усуллари тавсия қилинади:

  1. Бир текис (тўғри чизиқли) усул;

  2. Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб усул(ишлаб чиқариш усули);

  3. Асосий воситалар фойдали хизмат қилиш муддати йиллар сонининг йиғиндиси бўйича ҳисобдан ўчириш усули (кумулятив усул);

  4. Камайиб борувчи қолдиқ усули.

Аудитор корхонада ушбу усуллардан биттаси танлаб олиниб, ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруқ билан расмийлаштирилганлигини аниқлаши лозим. Шунингдек, танланган усулнинг ҳисобот йили давомида ўзгармаганлигига, агар ўзгарган бўлса сабабини ва бу ҳақда ҳисоб юритиш сиёсати тўғрисидаги буйруққа ўзгартиш киритилганлигига эътибор бериши керак. Асосий воситалар объектларининг фойдали хизмат қилиш муддатлари уларни балансга қабул қилиш пайтида аниқланади. Амортизация ҳисоблаш асосий воситалар объектларининг бутун фойдали хизмат қилиш муддати давомида тўхтатилмайди. Фақат корхона раҳбарининг қарорига мувофиқ қайта жиҳозлаш (реконструкция) ва замонавийлаштириш(модернизация) учун ўтказилган, ҳамда консервацияга қўйилган асосий воситалар бундан мустасно. Амортизация ажратмалари ҳисоблаш йиллик суммаси қуйидагича аниқланади:
Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар рўйхати «Харажатлар таркиби. . . . тўғрисидаги Низом»да батафсил келтирилган. Жумладан, ишлаб чиқариш жараёнларига хизмат кўрсатиш харажатлари; ишлаб чиқаришни хом ашё, материаллар, ёнилғи, энергия, дастгоҳлар, мосламалар ва бошқа меҳнат воситалари ҳамда буюмлари билан таъминлаш харажатлари; асосий ишлаб чиқариш воситаларини ишчи ҳолатида сақлаш харажатлари; асосий ишлаб чиқариш воситаларини хўжалик усули билан барча турдаги (жорий, ўрта, капитал) таъмирлашлар ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли моддалари бўйича маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади.
Бундан ташқари, зарур ҳолларда айрим тармоқлар хўжалик юритувчи субъектлари Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг рухсати билан капитал таъмирлаш ишларини бажариш учун заҳира (манба) яратишлари мумкин. Ушбу заҳирани яратиш учун қилинган ажратмалар ҳам мазкур элемент таркибида акс эттирилади ва кўзда тутилаётган харажатлар қиймати ҳамда ҳар бир асосий восита объектини капитал таъмирлашнинг даврийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Заҳира учун ажратмалар меъёри ҳар ҳисобот йили охирида қайта кўриб чиқилиб, зарурат бўлганда янги молия йили учун ўзгартирилиши (кўпайтирилиши ёки камайтирилиши) мумкин.
Агар капитал таъмирлаш учун яратилган заҳира маблағларининг суммаси мазкур объектни таъмирлаш учун қилинган ҳақиқий харажатлар суммасидан ортиқча бўлса, ошиб кетган сумма бўйича тузатиш киритилиши керак; агарда ҳақиқий харажатлар заҳирадагидан ошиб кетса, у ҳолда ошиб кетган сумма «Ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар» элементи таркибида акс эттирилади.
Ёнғиндан сақлаш ва қўриқлашни ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг техникадан фойдаланиш қоидаларида кўрсатилган бошқа махсус талабларни таъминлаш, улар фаолиятини назорат қилиш харажатлари ҳам текширилади.
Идорадан ташқари қўриқлаш харажатларини, бундай қўриқлаш талаб қилинадиган мазкур ишлаб чиқаришга махсус талаблар мавжуд бўлгандагина, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиш мумкин.
«Харажатлар таркиби. . . . . тўғрисидаги Низом»га мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятига тааллуқли жорий ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар ҳам маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритилади. Ижара тўловларини маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритиш бўйича Низомда ҳеч қандай чеклашлар кўзда тутилмаган. Хусусан, жорий тартибда ижарага олинган асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини ҳисобдан ўчириш кўплаб мунозарали масалаларни юзага келтиради.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 548-моддасида белгиланган, ижарага олинган асосий воситаларни сақлаш бўйича умумий қоидаларга мувофиқ агарда қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи мол-мулкни яхши ҳолда сақлаши, ижарага олинган мулк-мулкни ўз ҳисобидан жорий таъмирлаши ва сақлаш бўйича бошқа харажатларни қилиши лозим. Ўз навбатида, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага берувчи ижарага топширилган мол-мулкни ўз ҳисобидан таъмирлаши шарт (547-модда). Шундай қилиб, шартномада таъмирлаш ишлари кўрсатилмаган бўлса, ЎзРФК 547 ва 548 моддаларига мувофиқ иш тутилади.
Аудит мақсадида кўп ҳолларда таҳлил ўтказилади, заруратга қараб ижара шартномалари юридик экспертизадан ўтказилади. Масалан, аудитор текширув чоғида ижарага олинган бинони таъмирлаш харажатларининг таннархга олиб борилиши билан боғлиқ муомалани аниқлаган. Аммо шартномада барча турдаги мол-мулкларни ижарага берувчи томон таъмирлаши кўрсатилган. Демак, ижарага олувчи бинони таъмирлашга доир харажатларни таннархга асоссиз киритган. Агар шартномада бундай ҳолат кўрсатилмаганда эди, унда корхона ЎзРФК нинг 610-моддасига мувофиқ таъмирлаш харажатларини ўз ҳисобидан амалга ошириб, маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархига киритгани асосли ҳисобланар эди.




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   127




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет