Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти



бет4/6
Дата21.06.2016
өлшемі0.64 Mb.
#152684
1   2   3   4   5   6

Полимер материал ва буюмлар

Полбоп материал


Линолеум –бир ёки икки қаватли ўрама материал. Устки қатлам пластмассадан , осткиси дағал газлама, махсус қартон ва бошкалардан ишланади. Бир қатламли линолеум-таркиби:

-сузпензияли ПВХ –40-45%

-пластификатор -CAPut!’-23%

-стабилизатор -0,5-1%

-кукун (тальк, бўр, каолин, ёғоч уни)-CAPut!’-35%

-пигмент -5-15%

Нитролинолеум-смола ва кукун тўлдиргичлардан ташкил топган пластик массани махсус барабанлар воситасида яссилаб ёйиб ишланган асоссиз бир қатламли ўрама материал. Бу линолеумни ранги қизил ёки жигар ранг бўлиб, жуда эгилувчан (совуқ ҳавода ҳам), камчилиги:-жуда яхши ёнади.

Резиналинолеум-релин-кўп қатламли ўрама материал .Устки қисмига рангли резина, остки қисмига одатда эски резинани майдалаб битум аралаштирилган бўлади. Яна иссиқни, товушни ўтказмайдиган асосли релин ҳам ишлаб чиқарилади.

Ворсолин-синтетик гиламга ўхшаш материал, асоси поливинилхлорид эмульсиясидан иборат, устки қоплама сифатида полипропилен ёки полиамид толасидан тўқилган тўқима ишлатилади. Битта ўрамада-эни1 м, узунлиги 50 м гача, қалинлиги 5-6 мм.

Ворсонит-синтетик гилам-ўрама бир ёки икки қатламли материал. Хом ашё сифатида полиэфир ёки полиамид полимердан олинган мато ҳисобланади. Матога суюқ боғловчи шимдирилади, иссиқда ишлов берилади. Эни 1,6 м бўлиб, чўзилувчанликка мустаҳкамлиги 2-2,5 Мпа.

Мастика. Чоксиз қуйма поллар олишда ишлатилади. Асосан ПВА ва латексдан олинади. Таркибида 50% смола бўлади. Полга 2-2,5 мм қалинликда ётқизилади. Агар пол нотекис бўлса 2 қатлам бўлади: Остки қатлам таркиби: ПВА суви 36%, кукун тўлдиргич 54% пигмент 6%, сув 4%

Устки қатлам таркиби: ПВА суви-56%, кукун-30%, пигмент-4%, сув-10%.

Чоксиз қуйма поларни полимеруслентдан ҳам олиш мумкин бўлади.

Конструкцион полимер материаллар


Ёғоч-қатлам пластик ДСП (древеснослойие пластик) юқори сифатли ходадан тилиб олинган юпқа листларни термореактив смолалардан шимдирилиб ва уларни юқори харорат ва босим остида ўзаро ёпиштириб олинади.

Лист қалинлиги 0,5-2,5 мм: камлиги 9-12%.



Шиша пластик- боғловчи сифатида полиэфир смола, фенолформальдегид, кремний-органик, фуранли пластиклар ишлатилади. Кукун тўлдиргич ўрнида шиша толаси ишлатилади. Тўлдиргич кўринишига қараб шиша пластиклар қуйидаги турларга бўлинади:

а) шиша тола кигизни юқоридаги смолаларга шимдириб преслаб олинган шиша пластик.

б) шиша текстолитлар-ҳар хил шиша тўқималари асосида эмаллардан ишланган пластиклар. Смола шимдирилган шиша тўқимаси иссиқда пресслаб ва контактли қолиплаш усули билан олинади.

в) анизотроп шиша пластиклар-шиша толалар тўкилмасдан бир йўналишда қўйилиб ясалган материаллар (СВАМ).

г) изотроп шиша пластиклар-ҳар томонлама юқори мустаҳкамликка эга бўлган.

Полимер бетон-таркибида полимер боғловчи, кукун тўлдиргич, йирик тўлдиргич бўлган композицион материал.

Боғловчи сифатида:-фуранли, эпоксид, полиэфир, фенольформальдегид, карбамидоформальдегид смолалар ишлатилади.

Кукун тўлдиргич-0,15 мм дан майда бўлади. Тўлдиргичлар-қум 5 мм гача, шағал 50 мм гача.


Пардозбоп полимер материаллар.
Декоратив қоғоз-қатламли пластик-қоғоз варақаларига термореактив смола шимдириб, (130-1400С ва 7 Мпа босимда) силлиқ металл қитирмалар ёғоч юзасига пресслаб ёпиштирилади.

Линкруст-қалин қоғоз асосига юпқа қилиб глифтал, поливинилхлорид смоласини суртиш йўли билан олинади. Унинг юзаси силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин, унинг улчамлари l=8-12 м, в=0,5; 0,6; 0,75 м; h =0,6 ва 1,2 мм.

Пардали материаллар асосли ёки асоссиз қилиб чиқарилади. Асосли пардали материаллар рангли поливинилхлорид плёнкаси қоғоз ёки гиламлар устига елимлаб орлинади. Уларнинг юза томони силлиқ ёки бўрттириб ишланиши мумкин.

Асоссиз пардали материаллар турли рангга бўялган юпқа поливинилхлорид плёнкасидан иборат бўлади.

Ювилган гулқоғозлар-булар оддий қоғозли гулқоғоз бўлиб сиртига поливинилацетат эмульсияси қопланган бўлади. Уларни илиқ сув билан ювиш мумкин.

Дермантин-зич қилиб тўқилган дағал газлама юзасига юпқа парда қилиб поливинилхлорид бўтқаси сурилган ўрама материал.


Гидроизоляцион полимер буюмлар
Полиэтилен плёнка-одатда юпқа босимда олинган полиэтилендан экструзия йўли билан олинади, қалинлиги 0,06-0,2 мм, эни 800-1400, l =150 м.

Полипропилен плёнка-ПЭП га қараганда физик механик хоссалари юқори. Rчўз-25-30 МПа, нисбий чўзилиши 500-700%; W=1,5%.

Поливинилхлорид плёнка-Rчўз-10-15 МПа нисбий чўзилиши 100-300%; W=0,2%.

Гидроизоляцион мастика-темореактив ва термопалстик полимерлар асосида олинади. Гидроизоляцион бўёқлар-боғловчи сифатида хлор-каучукли, полизабутилен, алкид, полиуретан, эпоксид, силикон сунъий поимерлар ишлатилади.


Иссиқни муҳофаза қиладиган полимерлар.
Қурилишда кўпроқ пенополистирол, пенопалиуретан, пенопонивинилхлорид, сотопласт, мипора (қотиб қолган кўпик, мочевина пормильдегид смола асосида) каби полимерлар ишлатилади.

0=10-200 кг/м3

=0023-0045 Вт/(м0С)

Rсж=0,3-1МПа

Rчўз=0,8-1,9 МПа

Иссиққа чидамлилиги 60-700С


Такрорлаш саволлари-полимерлар классификацияси. Полимер материаллар структураси ва хоссалари. Полимер қурилиш материаллари классификацияси.

Адабиётлар:

1.Воробўв В.А., Андрианов Р.А Технология полимеров.-М., 1980

2.Памураев В.В. Полимербетон.-М. Стройиздат, 1986.

3.Самигов Н.А., Соломатов В.И. Технология карбадного полимербетона. Ташкент, ФАН. 1978.
12 Мавзу. Иссиқдан изоляцияловчи материаллар ва буюмлар
Таянч иборалари: иссиқдан изоляцияловчи материаллар (ИИМ), органик ИИМ, ноорганик ИИМ, иссиқлик ўтказувчанлик, температура бардошлилик.
Материал тузилиши ва хоссалари
Иссиқдан мухофаза қиладиган буюм ва материаллар қуйидаги синфларга бўлинади.

1 ҳом ашё турига қараб: а) анорганик, б) органик

2 тузилиши, ташқи кўринишига қараб:

а) анорганик-толасимон донали буюмлар, кўпиксимон донали буюмлар, ўрама, арқонсимон, толали сочма (ёйилувчан), донасимон сочма (ёйилувчан).

б) органик-толасимон донали (ДСП, фибробетон), кўпиксимон донали (кўпик пластмасса)

3 Сиқилувчанлигига қараб:

юмшоқ (м)-нисбий сиқилиши 30% дан ортиқ,

ярим қаттиқ (ПЖ)- 6-30%;

бикр (Ж)-6% гача (200 МПа куч тушганда)

ўрта бикр-10% гача (400 МПа куч тушганда)

қаттиқ -10% гача (10 кПа куч тушганда)

Тузилиши ва хоссалари.

Бу материаллар тузилиши аосан аморф ва кўп ғовакли бўлади, чунки кристал моддалар иссиқни яхши ўтказади.

Ҳавони иссиқлик ўтказувчанлиги (0,1-2 мм диаметр ғовакларда) 0,023-0,03 Вт/(м0С).

Ғоваклик ҳосил қилишни усуллари:

-газли-бундан AL қўшилиб кўпчитиб оинади. (перлит ва вермикулитда бу ролни сув бажаради).

-кўпикли-бунда кўпик ҳосил қилувчи моддалар қўшилади: сульфанол, ПО-1.

-кўп сув қўшиб, қуритиш ва пиширишда сув тез буғланиб кўпчитиш ҳисобига.

-толасимон каркас ҳосил қилиш-минпахта, шишапхта, фибролит. Бунда иложи борича ғоваклар майда, бир мёърда тарқалган ва ёпиқ ғовак бўлиши керак.
Теплотехник ва физик-механик хоссалари.
Иссиқлик ўтказувчанлик: қасш

а-ҳарорат ўтказувчанлик, с-иссиқлик ҳажми, ш-зичлик.

Иссиқ изоляцияловчи материаллар зичлигига қараб маркаларга бўлиниди:

1 ўрта енгил (ОЛ): 15, 25, 35, 50, 75, 100;

2 енгил (Л): 125, 150, 175, 200,250, 300, 350;

3 оғир (Т): 400, 450, 500, 600.

Иссиқлик ўтказувчанлигига қараб 3 га бўлинади:

А-кам иссиқ ўтказувчан-0,058 Вт/(м0С) гача;

Б-ўртача иссиқ ўтказувчан-0,058-0,116 Вт/(м0С);

В-кўп иссиқ ўтказувчан-0,18 Вт/(м0С) гача.

Материал нам бўлса  кескин ошиб кетади, чунки сув=0,58 Вт/(м0С), яъни ҳаводан 25 марта катта.

Материал ғоваклигида сув музласа сув яна ҳам ошиб кетади, музқ2,32 Вт/(м0С) яъни сувга қараганда 4 марта катта. Иссиқдан мухофаза қиладиган материалларни сиқилишига бўлган мустаҳкамлиги нисбатан кичик 0,2-2,5 МПа. Толасимонлари асосан (плита, скорлупа, сегмент) эгилишга мустаҳкамлиги юқори бўлиши керак. Сув шимувчанлик фақат  ни эмас R га ҳам таъсир этади.


Кимёвий ва биолигик бардошлик

Материаллар ғовак бўлганги учун унга сув, газ, буғлар бемалол кира олади. Бардошлилигини ошириш учун материал ҳимоя қатлами билан қопланади.

Органик материаллар (елим, қраҳмал) хашоратларга , чидамли бўлиши керак.

Совуққа чидамлилик.

Бинонинг ташқи томонида ишлатиладиган материалларда бу нарсани ҳисобга олиниши керак.

Газ ва буғ ўтказувчяанлик. Ҳимоя воситаси сифатида ишлатиладиган буюмларда ҳисобга олинади.

Ёнувчанлик-маълум вақт юқори тепературада, оловга бардош беришидир.

Керамик тола-1100-13000С гача

Трепел ғишт-900С

ғовак бетон, пеношиша-4000С

оганика миси-60-1000С гача.

Термик мустаҳкамлик-бир неча марта исситиб совутилганда ўз хоссасини йўқотмаслик.

Ўтга чидамлилик-узоқ вақт юқори ҳарорат таъсирида R1 кўриниши, ўлчамларини ўзгартирмаслик хоссасидир.

Анорганик ва органик ИИМ ва буюмлар


1 Анорганик ИИМ

Минерал пахта-осон эрувчан тоғ жинислари (мергел, доломит, базальт), металлургия, ёқилғи шлаклари, ТЭС куллари эритмасидан олинган шишасимон (5-15 мкм) ингичка толалардан иборат материал. У қуйидагича олинади.

-хом ашё вагранкада эритилади қ босим остидаги пар ёки ҳавони пуркаб тола ҳосил қилади қтолалар транспортерда йиғилади қ орг. ёки минерал боғловчи модда қўшилади.

Минпахта асосида катта буюмлар, ўрама, арқонсимон буюмлар ва донадор сочилувчан, толали материал олинади.

Шиша тола осон эрувчи шишаларни фильтер усулида толага айлантирилади, ундан ип йигирилади, мато тўқилади. Мато пишиқ ва ўта иссикликдан изоляцияловчи материалдир.

Органик ИИМ га полимерлар, ўсимликлар ва хайвонот дунёсидан олинадиган материаллар киради.

Такрорлаш саволари- ИИМ калссификацияси. ИИМ асосий хоссалари. Ноаргиник ИИМ. Органик ИИМ. ИИМ ишлатилиши


Адабиётлар

1.Горлов Ю.П. Технология теплоизоляционнўх материалов и изделий.-М.: Вўсшая школа, 1989

2.Тепловая изоляция. Справочник строителя-М.: Стройиздат, 1985.

13 Мавзу. Асбестоцемент буюмлар
Таянч иборалари- азбест, азбестоцемент, мустахкамлик, чидамлилик.
Асбестоцемент олинадиган материаллар.

Асбестоцемент-асбест толалари билан кучайтирилган цемент асосида олинган композицион материал. Цемент тоши сиқилишга яхши ишлайди, лекин чўзилишга ёмон ишлайди. 15% асбест толаси қўшилса цемент тошини физик механик хоссалари ошиб боради, чунки асбест толаси чўзилишга яхши ишлайди. Асбестцемент чўзилишга мустахкамлиги юқори, ўтга чидамлилиги, узоқ химат қилиши, сув ўтказувчанлиги юқори, иссиқлик ўтказувчанлиги, электр ўтказувчанлиги кичикдир.

Асбестоцементдан қуйидаги буюмлар олинади:

-томбоп шифер, деворбоп шифер;

-қувурлар, муфталар;

-вентеляция коробкалари, санитар-техник буюмлари;

-электрдан муҳофаза қиладиган буюмлар:



Асбест. Асосан хризотил асбест ишлатилади, 3-6 навлари узунлиги 10 мм дан кўп, диаметри 4000 мм. булар 50-24% бўлади, қолгани 50-76% эса чангсимон ва бошқа қўшимчалардан иборат. Гоҳида 10-15% асбест ўрнига базальт, минерал пахта ёки шлакли пахта қўшилади.

Асбест толасининг сирти юзаси (15-30 г/м3) жуда катта бўлгани учун кўп сув талаб қилади. Тайёрланган асбестоцемент бўтқасида асбест бир меъёрда тарқалиши керак.

Цемент қотаётганда ундан чиқан яхши махсулотни асбест шилиб олади. Шуни хисобига цементни қотиши тезлашади, ва асбест билан яхши ёпишиб жипслашади.

Асбестоцемент буюм олиш асослари

Асбестоцемент буюмлар олиш қуйидаги этаплардан иборат:

-асбестни майда толаларга ажратиш ;

-асбестни сузпензиясини тайёрлаш;

-асбестни сузпензиясидан юпқа қатламни ажратиб олиш.

-ундан буюмларни қолиплаш: шиферлар, листлар, қувурлар.

-буғ камераларида, суви бассейнларида, автоклавларда, қотирилади ва керакли мустаҳкамликни олгунча исситиладиган хоналарда сақланади.
Асбестоцемент хоссалари

Асбестоцементни механик хоссалари қуйидагиларга боғлиқ:

-асбест миқдори;

-асбест сифати (узунлиги, диаметри)

-цемент активлиги;

-асбестоцемент зичлиги;

-қотиш шароити.

Ажратилган асбест толасини чўзилишга мустаҳкамлиги 700 МПа, арматурага тенглашади .Асбестоцемент таркибида 15% асбест бўлганда цемент тошига қараганда Rчўз-3-5 марта, Rэгил-2-3 марта юқори бўлади.

Совуққа чидамлилик

-p=1,57 г/см3 да 25 цикл,

-р=1,65 г/см3 да 50 цикл,

-р=1,8 г/см3 да 100 цикл,

Иссиқ ўтказувчанлиги pқ1,9 г/см3 да 0,35 Вт/(м0С) 2500С температурага ишлатиш мумкин. Кремнезем қўшимча қўшиб 10000С гача ошириш мумкин.
Асбестоцемент буюм турлари

Асбестоцемент буюмлари қуйидагиларга бўлинади:

Листлар, панеллар, плиталар, қувурлар, ва уларнинг элементлари.

Асбестоцемент листлар: томбоп, деворбоп, пардозбоп, конструкция элементлари.

Листлар турига қараб: силлиқ, ясси, профилли.

Тўлқинсимонлари тўлқинни баланлигига қараб:

-кичик-h=30 мм; -ўртача –h=31-42 мм;-катта-h=43 мм дан юқори в=1125 мм, l=1750, 2000, 2500 мм; қалинлиги 6 ва 7,5 мм.

Ясси асбестоцемент листлар қалинлиги: 4, 5, 6, 8, 10 ва 12 мм эни 800, 1200, 1500 узунлиги 2000, 2500, 3200, 3600 мм.

Панел ва плиталар ишлатилишига қараб,

томбоп (томга, осма шиферлар), деворбоп, парда девор.

Асбестоцемент қувурлар: сувга, газга, канализацияга, вениляцияга.

Босимли қувурлар ишчи босимига қараб: ГАЗ-НД-паст босим: (0,005 МПа гача); ГАЗ СД- ўртача босим (0,3 МПа гача)

Металл қувурларга қараганда асбестоцемент қувурлар 3-4 марта енгил, 2-4 марта арзон бўлади.
ФИБРОБЕТОН

Дисперс толалар билан бетонни арматураланса, уни сифатини ошириш мумкин. Фибр-арматура сифатида ишлатиладиган калта-калта толалар. Фибробетон-шу толалар билан арматураланган бетон.

Фибробетонни-зарбий, ишқаланишига, чўзилишига мустаҳкамлги юқори бўлади. Одатда фибр сифатида ингичка симлар (d=0,1-0,5 мм, узунлиги 10-50 мм) ишлатилади.

Металл бўлмаган фибрлардан: шиша тола, базальт тола, асбест тола олинади. Шиша толалар d=бир неча микрон, l=20-50 мм, Rчўз-1500-3000 МПа.

Бетон қоришмасига пўлат фибраларни одатда ҳажм бўйича 1-2,5% (3-9% массаси бўйича, бу 1м3 бетон қоришмасига 70-200 кг фибра дегани). Шунда бетон Rчўз.10-30% га ошади. Шиша толалар эса ҳажим бўйича 1-4% қўшилади. Дисперс арматурани емирилишини цемент яхши химоя қилади.

БЕТОНОПОЛИМЕРЛАР

Бетоннинг камчиликлари-кўп ғоваклари, капиллярлари, хар хил микродефектлар-бетон буюмларни қолиплашда уларни қотишида ва эксплуатация вақтида ҳосил бўлади.

Бетондаги дефектлар мустаҳкамликни, агрессив муҳитларга чидамлилиги камйтиради. Бетон дефектларини тўлдириб унинг хоссаларини кескин яхшилаш мумкин. Бунинг учун тайёр бетон ва буюмлар махсус суюқ аралашмада шимдирилади.

Бетон тузилишини ва хоссасини яна ҳам яхшилаш учун суюқ мономерлар (метилметакрилат, стирол), полимерлар (эпоксид, полиэфир) ишлатилади.

Битум ва нетролатум бетонга 1-3 см шимилади. Стирол ва ММА эса 10-20 см ва ундан кўп микдорда шимдирилади. Шимдириш учун кетадиган мономер миқдори бетонни ғоваклигига боғлиқ. Бетонни (оғир турини) тўлиқ шимиш учун 2-5% масса бўйича мономер керак бўлади (4-10% ҳажм бўйича), қоришма учун эса 6-9%, енгил ғовакли бетонлар эса 30-60% мономер шимади.

Бетонополимерни хоссалари асосан бетон хоссаларига, ва шимдириш усулига ва мономер турига боғлиқ. Бетон шимдирилгандан кейин унинг мустаҳкамлиги ошади. Бошқа хоссалари яхшиланади. Rчўз 30-10 марта ортади. Оғир бетонда хар 1% полимер 10-20 МПа га мустахкамликни оширади, бунинг учун биз 100 кг цемент ишлатишимиз керак.


Бетон ва бетонополимерларни хосслари.

Кўрсаткич

Бетонополимер

Бетон

Мустаҳкалик чегараси,МПА







Сиқилишга

100-200

30-50

Чўзилишга

6-19

2-3

Эгилишга

14-28

5-6

Арматура билан тишлашиши, Мпа

10-18

1-2

Киришиш

0-510-5

5010-5

Силжиш

610-5-810-5

4010-56010-5

Электрга қаршилиги, ОМ

1014

105

Сув шимувчанлиги, %

1

3-5

Соувққа чидамлилиги, ц

5000

200

Сульфат ва кислоталарга чидамлилик

Юқори

Етарли эмас

Такрорлаш саволлари: асбестоцемент материаллар, хоссалари, ишлатилиши. Фибробетон, хоссалари ва ишлатилиши. Бетонополимер, хоссалари ва ишлатилиши.

Қўшимча адабиётлар.

1.икульский В.Г., Козлов В.В., Модификация строительных материалов полимерами: -М: МИСИ, 1986.


14 Мавзу. Лак ва бўёк материаллар

Таянч иборалар- Олиер, елим, пигмент, бўёқ, лак, атмосферага чидамлигик, емирлишига чидамлилик

Боғлавчи моддалар ва тўлдиргичлар

Боғловчи моддалар пигмент зарраларини ўзаро ҳамда бўёқ пардаси сурилган юза билан бир-бирига ёпишитирш учун хизмат қилади. Боғловчи моддалар уч группага бўлинади:

Мойли-олиф билан лаклар;

Елимли-елим билан сувдан фойдаланиб тайёрланади.

Эмульсияли-эмульгаторлар иштирокида мой билан сувни аралаштириб олинади.

Бўёқларга зарур бўлган қуюқлик бериш учун уларга эритувчилар кушилади.

Елимли богловчи моддалар учун сув, мойли ва лак боғловчи моддалар учун-олиф, скипидар, лакли керасин эритувчилар бўлиб хизмат қилади.

Олифлар-табиий, ним табиий ва сунъий бўлади.


Табиий олифлар-қуритилган мойли усимликларни (зиғир, каноп, кунгабоқар) 2000С гача температурада қиздириб ишлов берилиб ҳосил қилинган маҳсулотдир. Пишираётганда қуришини тезлаштириш учун уларга сиккативлар (қўрғошин, кобальт, марганецлар) қўшилади.

Ўсимлик мойлари қуритилгандан (қотирилгандан) кейин ҳосил бўлган табиий олифнинг пардаси ним табиий ҳамда сунъий олифлар пардасига нисбатан пластиклиги ва атмосфера таъсирга чидамли бўлади. Олифнинг юпқа қатлам ҳосил қилиб ҳавода қотиши (қуриши деб ном олган) ҳаводаги кислрод билан оксидланиши сабали содир бўлади. Қоронғиликда, ҳавонинг температураси паст ва ҳавонинг намлиги катта бўлганда олифнинг қотиши кескин секинлашади.



Нимтабиий олифлар-ўсимлик мойларини қиздириш ёки ҳаво пуфлаш (оксидлаш) йўли билан ишлов бериб олинади; айрим ҳолларда эса қўшимча равишда олтингугурт билан ишлов бериб ҳам олинади.

Сунъий олифлар-табиий ва нимтабиий олифлардан таркибида ўсимлик мойлари бўлмаслиги, бўлганда ҳам 35% дан ошмаслиги билан фарқ қилади. Улар сунъий смолалардан, сланец мойидан, керосинни бензолда оксидланишидан олинади.

Елимлар

Сувли боғловчилар ҳосил қилиш учун хилма-хил елимлардан фойдаланилади.



Гўштлар елими-терини қиртишлаб устки қисмини сувда пишириб, совутиб олинади.

Суяк елими-ёғи олинган суякнинг елимловчи моддасига ишлов бериб олинган маҳсулотдир. (дурадгорликда ишлатилади)

Казеин кислота елимини-минерал ва органик сут моддасига кислоталар таъсир эттириб, сўнгра аста-секин совутиб олинади. Казеип кислота елими майдаланган ҳамда майдаланмаган ҳолатда бўлади. Казеин елими грунтовкалашда, шпаклевкалаш, боғловчи сифатида ишлатилади.

Декстрин-крахмални кислота билан ишлаб ёки 150-2000С температурда қиздириш йўли билан олинади.

Елимли бўёқлар таркибида, елимли грунтовкаларда, гулқоғозларни елимлашда декстриндан фойдаланилади.



Сунъий елимлар-модификацияланган табиий полимерларнинг сувдаги эримасидир.
Пигментлар

Сув ва органик эритувчилар (мой, спирт, скипидар)да эримайдиган майда янчилган рангли кукунлар пигментлар дейилади.

Пигментлар эритувчилар билан бир текисда аралашиб бўёвчи, таркиблар ҳосил қила олади ва ранг беради.

Пигментлар:-минерал ва органик турларга бўлинади.

Қурилишда асосан минерал пигментлар ишлатилади. Улар атмасфера таъсирига яхши чидайди, химиявий барқарор, ёруғлик таъсирида тез ўзгармайди. Бу хусуиятлар сиртқи юзаларни бўяшда айниқса муҳимдир. Пигментлар сифатида металл кукунлари, алюминий пурдаси ва бронза кукуни ишлатилади. Пигментлар табиий ва сунъий бўлади. Пигментлар сифатини асосий хоссаларини қуйидаги кўрсаткичлари белгилайди

-беркитувчанлиги, рагнлаш кучи, кукуннинг майдалиги, ёруғликка чидамлилиги, кимёвий турғунлиги, атмосфера таъсирига чидамлилиги, мой сингдирувчанлиги, оловга бардошлиги.



Оқ пигментлар

Рух белила -ZnO ни рух металидан ёки рух рудаларидан олинади.

-атмосферага чидамсизлиги учун бинони ички қисмига ёғоч, металл, сувоққа ишлатилади.

Литопон-рух сульфид билан бадий сульфат аралашмаларидан иборат.

-ёруғликда хиралашда, атмосферага чидамсиз, пўлатни кодрозиядан химоя қила олмайди. Бинони ички қисмига мойли ё эмалли бўёқ сифатида ишлатилади.

Кўрғошинли белила 2 Pb СО3*Рb(ОН)2

-жуда бекитувчан, ёруғлик, атмосферга чидамли, метални коррозиядан яхши химоя қилади,у заҳарли бўлгани учун бинолар ички қисмига ишлатиб бўлмайди.

Титанли белила ТiO2 ва рух оксидидан иборат.

-атмосферага, ёруғликка чидамли. Бинони ташқи ва ички қисмига ишлатилади.
Сариқ пигментлар.

Охра-гил билан темир оксидидан иборат табиий пигмент.

-ёруғликка, ишқорга чидамли. Улар елимли, мойли, эмалли, бўёқларга қўшилади.

Қўрғошин крони-Рb С2О2-қўрғошин хром оксиди.

Ёғоч ва минерал материалларни мойли, лакли бўёқлар билан бўяшда ишлатилади.



Кўк пигментлар

Ултрамарин-каолин олтингугурт, глаубер тузи, кўмир ва трепел аралашмаларини куйдириш натижасида хосил бўлади.

Лазурь-темир купораси калий феррицканид К3[Fe(CN)6] кислотасининг темир тузи булиб мойли, лакли бўёқларда ишлатилади. Цемент сувоқни устига суриб бўлмайди, ишқор таъсирида сарғайиб кетади.

Яшил пигментлар-мариқ кронни лазурь ва тўлдиргичлар билан механикавий аралашмасидир.



Хром оксиди-Cr2O3 иссиққа, кислотага, ишқорга чидамли.

Қизил пигментлар

-табиий мўмиё-таркибида темир оксиди кўп бўлган гил тупроқдир.

-суъний мўмиё-куйдирилган кальций сулфат билан темир оксиднинг аралашмасидир. (металларни бўяшга яроқсиздир).

-қўрғошинли сурик-РbО2 ни 4500 С да қиздириб олинади. зичлигир=8,32-9,16 г/см3, ишкорга, кислдотага чидамсиз.

Жигар ранг пигментлар-темир суриги, умбра (FeO3 ва MnO2)

Қора ранг пигментлар-қурумлар, маргец пероксид MnO2, графит.


Такрорлаш саволлари.

Бўёқлар таркиби қандай?

Мойли, елимли бўёқлар, уларни ишлатилиши.

Эмульсия бўёқлари нима?

Бўёқ ва лакларнинг асосий хоссалари.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет