Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институти



бет3/6
Дата21.06.2016
өлшемі0.64 Mb.
#152684
1   2   3   4   5   6

Битум боғловчи материаллари


Битумнинг таркиби ва тузилиши
Битумнинг таркиби куйидагичадир, % да:

Углерод-70-80, водород-10-15, олтингугурт-2-9, кислород-1-5, озот-0-2.

Булар битумда углеводород ва унинг S,O,N билан бирикмаси кўринишида бўлади. Битумни химик таркиби ўта мураккаб бўлиб, С9Н20 дан С30Н62 гача бўлиши мумкин.

Битумни ташкил қилувчи бирикмаларни 3 га бўлиш мумкин: қаттиқ қисм, смола ва мой.

-Қаттиқ қисм-асфальтен дейилади, малекуляр масаси 1000-5000, зичлиги 1дан катта.

-Смола молекуляр массаси 500-1000.

-Мойли қисми моль массаси 100-500.

Битум ва картон боғловчилар


Битумни хоссалари.

Битумни зичлиги 0,8-1,3 гсм3 атрофида, иссиқлик ўтказувчанлик коэффиценти 0,5-0,6 Вт(м.0с) 1600С да 5 соат давомида қиздирилса 1% вазни йўқолади, ёниш температураси-230-2400С.



Физик-химик хоссалари.

20-250Сда битумни сирт таранглиги 25-35 эргсм2.

-Эскириши-битумни таркиби ва хоссаларини вақт ўтиши билан ўзгариши мўртлигини оширади, сув юқмаслигини камайтиради. Қуёш нури ва кислород таъсирида бу жараён тезлашади.

-Реологик хоссаси-суюқ битум суюқ материалга хос қонунларга мос тушса, қаттиқ битум эса бир пайтни ўзида ҳам пластик ва эластик хоссаларига эга.


Химик хоссаси.

Битум 50%ли ишқор, 25%ли HCL, 10% уксус кислотасига бардош бера олади. Битум органик эритувчиларда яхши эрийди. Химиявий моддаларга чидамлилигидан фойдаланиб битум қурилишда темир бетон буюмлар, темир трубалар ва шу каби химоя қилишда кенг ишлатилади.



Физик механик хоссалари


Битумни маркасини уни қаттиғлиги, юмшаш температураси ва чўзилувчанлигига қараб аниқланади. Битум маркаси ишлатилиш жойига қараб битум 3 га бўлинади: қурилиш (БН), томбоп (БНК), йўл учун (БНД).
Қатрон боғловчилар. Қатрон ва пек тартиби.

Қатрон қаттиқ ёғилғилар (тошкўмир, қўнғир кўмир, торф,ёнувчи сланец, ёғоч)ни ҳаво бермасдан қиздириш йўли билан олинади. Қатрон таркибида фенол, бензол, толуол, ксилол, нафталин борлиги учун химия саноатида синтетик маҳсулотларни олиш учун ишлатилади.

Баъзан тош кўмир қатрони, кокс-химия заводиларида кўмирни кокслаш вақтида қўшимча маҳсулот тарзида 5-7% миқдорида ажралиб чиқади, у ўткир, ҳидли, қоп-қора суюқликдир, зичлиги 1,1-1,35гсм3

Қатрон боғловчи материаллар қуйидагиларга бўлинади:

-ҳом тошкўмир қатрони:

а) паст температурада олинадиган-бирламчи. 500-6000С да олинади тўқ қўнғир рангли, қ0,85-1 гсм3, бўлиб таркибида тўйинган ва тўйинмаган углеводородлар ва фенол бўлади.

б) юқори температурада олинадиган –1000-13000С да олинади, қора суюқлик,  қ1,12-1,23 гсм3.

-тоза қатрон (тошкўмир смоласи) хом қатронни қиздириб таркибдаги лигроинлар ва керосин (смола вазнидан 30% гача) чиқариб ташланади.

-пек-хом тошкўмир қатронини қуруқ хайдаш йўли билан олинади қолган қаттиқ қолдиқ уни таркибидан енгил ёғлар (1800С) феноль (180-2100С), нафталин (210-2300С), антрацен мойи (3600С) кайнайди.

Пек-аморф, мўрт, қора рангли жинс. қ1,2-1,28 гсм3, юқори молекулали углеводород ва ўник бирикмаларидан ва озод углерод (8-30%)дан ташкил топган.


Қатрон ва пекларни хоссалари.

Тошкўмир қатронини зичлиги 0,96-1,09 гсм3. Қатрон ва пекни суюқлиги уни таркибида озод углерод ва қаттиқ смола кўпайса ортиб боради, чунки ёғлар унда камайиб боради.

Пекни юмишаш температураси 50-600С. Қатрондан олинган махсулот (толь) битумдан олинган махсулотга (рубероид) қараганда атмосфера чидамлилиги паст.

Битум ва катрон боғловчи моддалардан олинадиган материаллар




Томбоп ва гидроизоляцион материаллар


Ўрама материалар:

Рубероид-қопламали томбоп материал. Уни тайёрлаш учун махсус катронга аввал юмшаш температраси камида 400С бўлган юмшоқ битум шимдирилади, кейин 900Сда юмшайдиган қаттиқ битум эритмаси унинг сиртига юпқа қилиб қопланади, битум қотмасдан туриб, икки томонга майда қилиб туйилган тальк ёки слюда сепилади. Тангасимон слюдали рубероид ҳам бўлади.

Ишлатиш жойига қараб:

-томбоп-К-(кровельнўй)

-теришга-П-(кладочнўй)

Сепилган модда тури ва 1 м2 картонга сепилган вазнига қараб:

РКК-500 А, РКК-400 А, РКК-400 Б, РКК-400 В, РКМ-350 Б, РКМ-400 В, РПМ-300 А, РПМ-300 Б, РПМ-300 В, РПП-350 Б, РПП-350 В, РПП-300 А, РПП-300 Б, РПП-300 В.

Р-рубероид, П-ёзиладиган, К-йирик донали, М-тангасимон

Пергамин –Юмшаш температураси 400С дан паст бўлмаган битум билан шимдирилган томбоп қартон. У рубероид остидан тушалади ва пар ўтказмайдиган материал хисобланади.

Фольгоизол-қалинлиги 0,2-0,5 мм алюминий қоғозининг икки томонига битум қопланган ўрама материал. У ҳеч нам ўтказмайдиган остки қисми битум-резина билан қопланган. Эгилганда синмайди, чиримиайди ва мустаҳкам.

Фольгорубероид-алюминий фольгани икки томонни битум мастикаси билан қопланган бўлади. Ер ости ва гидротехник иншоатларда ишлатилади.

Гидроизол-Асбест картонни нефть битуми билан шимдирилган гидроизоляцион материал. У ер ости ва гидротехник иншоатларда ишлатилади.

Толь-Томбоп картонни катртонга шимдириб, устига қоплаб қум ёки майда минерал кукун сепиб олинадиган ўрама материал.

Мастика.

Органик боғловчи материалларнинг (битум, картон, смола) тўлдиргичлар (каолин, асбест, тўйилган оҳактош, соз тупроқ) билан қориштириб ишланган бўтқасимон материал мастика дейилади.

Мастикалар ишлатилишига қараб иссиқ ва совуқ хилларга бўлинади:

-иссиқлари олдиндан 1600Сда, эритилади.

-совуқлари таркибида эритувчи модда бўлади, улар 60-700Сда эритилади.

Битумли совуқ мастика қуйидагича тайёрланади:

-нефть битуми (маркаси БНД-III, БНД-IV, БНД-V)-40%;

-сўндирилган оҳак-12%;

-VI-VIII сортли асбест-8%; ва солярка-40%, ҳаммаси махсус қозонда қориштирилади.

Эмульясия. Юқори (130-1500С) температурада эритилиб битумни иссиқ сув билан тез ҳаво босимида кўпиртириб аралаштириб, кейин совутилиб олинадиган қора рангдаги суюқлик-битум эмульсияларидир.

Бунда битум сувда жуда майда томчиларга бўлиниб эркин ҳолатда бўлади. Суюқликдаги майда битум томчилари ўзаро ёпишиб қолмаслиги учун уни тайёрлашда эмульгаторлар (сульфит спирт бардаси, ёғли кислота) қўшилади.

Эмульсиялар махсус қоргичларда тайёрланади. Бунинг учун 40-60% миқдорида 110-1200Сда қиздирилган битум; 60-40% иссиқ сув ва 0,01-2% эмульгатор билан қоргичда тез аралаштирилади.

Пасталар обдан тўйилган (йириглиги камида 0,005 мм) айрим минерал моддаларни битум эмульсияси билан қориштириб тайёрланади.



Асфальт бетонлар ва қоришмалар

Асфальт қоришма тайёрлаш учун битум ёки картон боғловчи моддани қум билан махсус қоргич қозонларда 160-1800С гача иситилган ҳолатда аралаштирилади. Улар қурилишда гидроизоляция мақсадларида (1-2 см) ва асфальт поллар қуришда ишлатилади.

Қоришма таркибида битум миқдори 8-10% бўлади. Асфальт қоришма битум билан тўлдиргич нисбати (оғирлик ҳисобида)-1:1,5 дан 1:1,25 гача бўлади.



Асфальт бетон–шағал, қум ва битум обдон қориштириб зичланган материал. Асфальт бетонда битумни умумий миқдори 6-12% бўлади.

Ишлатилишига қараб: иссиқ, илиқ ва совуқ турларга бўлинади.

Ўрта Осиё шароитида ишлатиладиган асфальт-бетон қуёш нури таъсирида 80-900С гача қизийди, натижада унинг мустаҳкамлиги бир мунча камайиб, нишаб томонга «оқиш» ҳодисаси рўй беради. Бунинг олдини олиш учун қоришма тайёрлашда унга оҳак, цемент ва 3-6% миқдорида каучук-резина аралашмаси қўшилади.

Картон-бетон –тошкўмир ёки сланец қатронларини 130-1600С гача қиздириб, уни майда ва йирик тўлдиргичлар билан қориштириб, кейин зичлаб олинган сунъий материалдир.



Ўзбекистон асфальт заводлари (қисқача обзор)

Такрорлаш саволлари: Битум ва унинг турлари. Қатрон ва унинг турлари. Битум ва қатрондан олинадиган материаллар ва буюмлар. Асфальтбетон.


Адабиётлар

1.Чиздников И.П. Производство нефетьтянўх битумов.-М. 1983.

2.Рўбьев Ц.А. Асфальтобетон.-М., 1994.

3.Гезенцвей Л.Б. Производство нефетьтянўх битумов. –М., 1985.



11 Мавзу. Полимер моддалар ва буюмлар.
Таянч иборалари- мономер, полимер, термопластлар, реактопластлар, пластмассалар, полимербетонлар, кимёвий турғунлик, мустаҳкамлик, пишиқлик.
Полимер моддалар хомашёси

Умумий тушунчалар

Полимер моддалар деб, таркибида асосан юқори молекулали органик моддалар бўлган материалларга айтилади.

Ишлов бериш вақтида исталган шакл бериш мумкинлиги ва юк олингандан кейин ҳам шу шалкда қолишлиги ҳоссаси борлиги учун уларни пластмасса ҳам дейилади.

Қурилишда ишлатиладиган пластмассалар мураккаб композицион материал бўлиб, одатда таркибида полимер боғловчи материал, майда-тўйилган тўлдиргич, стабилизатор, пластификатор, қотирувчи ва бошқалар бўлади.

Майда-туйилган тўлдиргич полимер сарфини камайтириб, пластмасса нархини арзонлаштиради ва куйидаги техник хоссаларни яхшилайди: мустаҳкамлик, қаттиқлик, киришиш, вақти ўтиши билан торайиши.

Махсус қўшимчалар қўшиб-пластификаторлар-пластмассага ишлов бериш яхшиланади, мўртлиги камайтирилади, деформация яхшиланади.



Стабилизатор қўшимчалар-пластмассани ишлатиш давомида ўз хоссаларни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Қотирувчилар-полимер қотишини тезлаштириб, 3 ўлчамли структура ҳосил қилади.

Пигмент қўшиб хар хил рангдаги полимер материаллар олиш мумкин.

Ёнишга қаршилигини ошириш учун антипиренлар қўшилади. Зичлиги кичик бўлишига қарамай мустаҳкамлиги юқори бўлганлиги учун пластмассалардан эффектив конструкция ва буюмлар олиш мумкин. Прластмассалар иссиқликни ва электрни ёмон ўтказадиган материал. Кўп пластмассалар кислотага чидамли, ишқорга ва бошқа реагентларга ҳам чидамли. Кўп пластмассалар сув ўтказмайди шунинг учун улардан томбоп, гидроизоляцион материал ва қувурлар олиш мумкин. Таркибида тўлдиргич ва пигмент бўлмаган пластмассалар шаффоф бўлади.

Ишқаланишга мустаҳкамлиги юқори бўлганлиги учун уларни пол олишда ҳам ишлатилади. Уларга ишлов бериш осон, елимлаш, пайвандлаш мумкин.

Пластмассаларни камчилиги:

-иссиқга чидамлилиги пастлиги;

-температурадан чизиқли кенгайиш коэффицентини катталиги;

-ползучестьни катталиги;

-яхши ёниши;

-олов таъсирида структурасини ўзгариши;

-баъзи пластмассаларни атрофга зарарли ҳид ва моддалар чиқариши;

-қуёш нури кислород таъсирида тез эскириши;

Полимер қурилиш материаллари ва буюмлари полимер моддани турига ва ишлатиш жойига қараб синфларга бўлинади.

Ишлатилиш жойига қараб:

-деворбоп материаллар;

-юк кўтарувчи конструкциялар;

-пол учун;

-деворларни безаш учун;

-томбоп;


-гидроизоляцион;

-зичлаштирадиган (герметизация)

-иссиқдан муҳофаза қиладиган (теплоизоляцион).

-товуш ўтказмайдиган;

-қувурбоп;

-санитар-техник буюмлар учун;

-лок бўёқ, елим учун;

Физик холатига қараб:

-бикр (жеский); (модуль упругости Е>1 ГПа)

-ярим бикр; (Е>0,4 ГПа)

-юмшоқ; (Е=0,02-01 ГПа)

-эластик; (Е<0,02 ГПа)

Бикр пластмассага мисол-фенопласт, аминопласт.

Ярим бикрга-полиамидлар, полипронилен.

Юмшоғига-поливинил ацетат, полиэтилен.

Эластикка- ҳар хил каучуклар.

Пластмасса ишлаб чиқариш учун 2-4 марта кам капитал маблағ сарфланади. Ҳар тонна пластмасса халқ хўжалигида 5,6 тонна пўлат, 3,4 тонна рангли металл, 500 сўмга якин капитал маблағ ва иш-меҳнат сарфи иқтисод қилади.

Синтетик полимерлар.

Полимерлар деб молекуласи кўп марта қайталанадиган юқори молекулали бирикмаларга айтилади. (грекчадан поли-кўп, мерос-қисм).

Юқори молекулали бирикмаларга молекула вазни 5000 дан юқорисига айтилади.

Кичик молекулали бирикмалар молекула вазни 500 дан ошмайди.

Молекула вазни 500 билан 5000 орасида бўлса олигомерлар дейилади.

Полимерларда молекулалар одатда чизиқли, тарқоқ, тўрсимон боғланган занжирдан иборат.

Синтетик полимерлар 2 хил усулда олинади:

-полимеризация, поликондексация



Полимеризация-кичик молекулали моддалар (мономерларни) ўзаро бириктириш жараёнидир, бунда ортиқча модда ажралиб чиқмайди. Олинган полимерни массаси қўшилаётган молекулалар массасига тенг бўлади. Бу жараёнда 1 та ёки бир неча мономер иштирок этиши мумкин. Бир неча мономер бўлса сополимеризация жараёни, олинган маҳсулот эса сополимерлар дейилади.

Жараёнга иссиқлик, нур таъсир этиб инициатор-қўшимча қўшиб занжир хосил қилинади.



Поликонденсация-бу жараён натижасида юқори молекулали бирикмалар (поликонденсат) дан ташқари бир пайтни ўзида кичик молекулали бирикмалар ҳам хосил бўлади.

Бунда олинган маҳсулот таркиби қўшилаётган маҳсулотлар таркибидан фарқ қилади.



Полимеризация усули билан олинган полимерлар:

Полиэтилен [-СН2-СН2-]n, полипропилен

[-СН3СН-СН]n, полинзобутилен [-СН2С(СН3)2-]n



Полиэтилен молекуласи чизиқли боғланган бўлиб, уни юқори, ўрта ва паст босим билан олинади.

Полиэтилен органик эритмаларда кам эрийди, кислота, ишқорга, тузларга чидамли, сувга ўта чидамли механик мустаҳкамлиги юқори.

Полиэтиленни камчилиги

-иссиққа чидамсиз (80о С);

-елимлаш қийин;

-кемирувчилар осон кемиради;

Полипропилен полиэтиленга ўхшаш бўлиб, механик мустаҳкамлиги ва иссиққа чидамлилиги юқори.

Полиэтилен ва полипропилендан, қувур, плёнка, лист, пенопласт, санитар-техник буюмлар, олинади.

Полизобутилен-юмшоқ эластик полимер. Полиэтилен ва полипронилендан кимёвий чидамлиги ва мустахкамлиги паст, лекин эластик.

Ундан қурулиш буюмларини гидроизоляция қилиш, буюм чокларини зичлаш, елим ва мастика олишда ишлатилади.

Полистирол-[C6H5CH-CH2-]n-стиролдан полимер бўлиб этилбэнзолдан олинади. У ўта шаффоф, 90% нурни ўтказади.

Камчилиги-жуда мўрт, органик эритмаларга чидамсиз. Ундан пенопласт, безак плиталар олинади.



Поливинилхлорид-ацетилен ва хлорли водороддан хар хил усулда олинади.

Таркибида кўп хлор бўлгани учун у ёнмайди, 130-1700 С таркибида хлорли водород ажралиб чиқа бошлайди ва поливинилхлорид парчаланади. ПВХ дан – линолеум, плитка, гидроизоляцион ва безак плёнкалар, қувурлар олинади.


Поливинилацет (ПВА)-CH2-CHOCOCH3 винилацетат полимери бўлиб, ацетилен ва уксус кислотасидан синтез қилиб олинади .Адгезияси яхши, эластик, ёруғга чидамли, рангсиз бўлгани учун ПВА дан лак, бўёқ, елим олинади. Эмульясиясидан полимерцемент бетон ва намга чидамли гулқоғоз олинади.

Полиакрилатлар (ПА)-акрил ва метакрил кислоталар ва уларни бирикмалардан олинадиган полимер. ПА-шаффоф бўлиб, ультрабинафша нурларни яхши ўтказади. Курилишда метакрилат кислотадан олинган ПА кўпроқ ишлатилади, полиметилметакрилат-органик шиша-дейилади (99% қуёш нурини ўтказади). Оддий шишадан мўртлиги кам, яхши ишлов беради. Органик шиша-биноларни, теплица, оранжёрея, бассейнларга ойна сифатида, эмульсия, лак, бўёқ олишда ишлатилади.

Синтетик каучуклар хар хил углеводородлардан синтез йўли билан олинади.

Поликонденсация усулида олинган полимерлар

Фенолформальдегид-фенол билан формальдегидни поликонденсация усули билан олинган маҳсулот.

Нормал температурада қотиши учун катализаторлар-кучсиз кислоталар ишлатилади. Ундан қатламли пластик учун елим, елимлар, енгил ғовакли пастмасса, минвата олишда ишлатилади.



Аминоальдегидлар-аминлар билан альдегидларни поликонденсация усулда олинган полимер.

Қурилиш материали сифатида асосан карбомид ва меламиноформальдегид полимер ишлатилади. Булардан ҳам ФФС га ўхшаш жойларда ишлатилади.



Фуранли полимерлар-фурфурол, фурил спирти ва ацетондан олинади. Фуранил бирикмаларга қуйидагилар киради:

ФА-фурфурол ацетон мономери;

ФАМ-модификация қилинган ФА;

Лигнин-фурфурол смоласи;

Булардан полимербетонлар, лак, елим, мастикалар олинади.

Эпоксид полимерлар-эпихлоргидрин билан диоксидифенол-пропани асосидаги маҳсулот. Эпоксид смола қуюқлиги ва ранги бўйича асални эслатувчи суюқликдир. У ЭД-5, ЭД-6, ЭД-14, ЭД-16, ЭД-20 маркаларга бўлинади.

Кремний-органик брикмалар-органик ва анорганик моддаларга хос бўлган юқори молекулали бирикмалар группасига таалуқли смоладир.

Кремний органик бирикмалар органик моддаларда ёнмаслиги, иссиқлик, кислота ва сувга чидамлилиги билан фарқ қилади. Эластик, гидрофоб материал. Камчилиги:-мустаҳкамлиги ва бошқа материалларга адгезияси пастлигидир; Улардан иссиқликка чидамли лоқ, эмал, герметик, пенопласт, стеклопластик олинади.



Майда кукун тўлдиргичлар.

Полимер материалларнинг таркибидаги асосий ташкил қилувчилардан бири тўлдиргичлардир. Тўлдиргичлар полимерларни торайишини (10-18% га) камайтиради, қаттиқлигини оширади, мустаҳкамлигини, иссиққа чидамлигини оширади, нархини арзонлаштиради, полимер сарфи 1,5-3 марта камаяди. Тўлдиргич тури полимер мустаҳкамлигини белгилайди. Кукун тўлдиргич органик ва анорганик бўлади. Органиклар: линтер (пахта момиғи), ёғоч кукуни, қипиқ, қиринди, целлюлоза заводи чиқиндиси-лигнин, бакелит кукуни (пластмасса колдиги кукуни), қоғоз, ип-газлама, синтетик толалар;



Анорганиклари-асбест толаси, асбест тўқима газмол, шиша тола, шиша газмол, тальк, слюда, чангсимон кварц, каомин, мўмиё, литопон, графит, кул ва х.к.

Тўлдиргичлар структурасига қараб 3 га бўлинади:

а) кукунсимон-ёғоч уни, целлюлоза, слюда, кварц уни, майдаланган бўр, каолин тальк;

б) толасимон-пахта момиғи, асбест, шиша ва синтетик толалар;

в) листсимон-қоғоз, газмол ва б.қ.

Турли тўлдиргичлар турлича хоссасини ўзгартиради:

кукунсимон-қаттиқлик ва Rсиқ оширади:

толасимон-эгилишга мустаҳкамликни оширади

листлиги-R эг. яна ҳам оширади.

Пластификаторлар-макромалекулаларни бир-бири билан ўзаро силжишини яхшилайди, эластиклиги, қайишқоқлиги ошади, полимерга ишлов бериш осонлашади. Улар асосан спирт ва кислоталарни мураккаб эфирлари бўлади, полимерга 5-40% қўшилади.

Стабилизаторлар-иссиқлик ва нур таъсирида полимерни эскиришини олдини олиши учун қўшилади.

Полимерлардан буюм олиш усуллари.

1.Вальцовка қилиш (ёйиш). Асосли линолеум шу йўл билан олинади. Смола, кукун тўлдиргичлар, пластификатор, дубутилфталат, пигмент қўшимчалари қорғичда аралаштирилади ва тайёр қоришма юриб турган тўқимага бир текисда суркалади. Термокамерада кизиган валец (ўқлов) ёрдамида 140-1450С температура остида зичлаштирилади.

2.Каландрлаш (босим билан ёйиш).

Бир ва кўп қаватли асоссиз линолеумлар шу усулда олинади. Ўқловларда 155-1600С ва 150 атмос. босим остида аралашма қотади.

3.Экструзия усули. Бунда пластик холатдаги материал маълум шаклдаги тешик орқали узлуксиз равишда босим билан сиқиб чиқазилади. Узунасига улчанадиган буюмлар, қувурлар шу йўл билан олинади. Полиэтилен пардалар , линолеум ва ш.к.

4.Босим остида қўйиш. Полистирол, сополимер, полиэтилен сингари термопластик смолалардан буюм тайёрлашда шу усул қўлланилади. Термопластик полимер гранула холатда қиздириш цилиндрда (170-2400С) эритилади. Кейин эриган полимер бўтқа плунжер ёрдамида 35-70 атм босим остида пресс қолибга сочратиб сепилади. Буюм қолипда 20-25 секунд сақланади кейин пресс қолип совутилиб, буюм ажратиб олинади.

5.Пресслаш усули-бунда асосан термореактив полимерлар иситиладиган гидравлик пресслар ёрдамида қолипда пресслаб олинади. Бу усулда қатламли пластмассалар ёғоч-тола ва ёғоч-пайраха плиталар (ДВП, ДСП) олинади.

6.Контакли қолиплаш. 1 Макет ёки андазага смола (полиэфир ёки эпоксид) шимдирилган шиша тола ётқизилади ва роликлар ёрдамида текислаб бостирилади.

2. Андазага ётқизилган шиша пластик полимер бўтқа эластик пардалар ёрдамида вакум кучи билан буюм ҳосил қилинади.

7.Пластикларни кўпиртириш. Кўпирган смолага қўшиладиган махсус қотиргич қўшилмалар ёрдамида қотирилади.

Пласмассанинг асосий хоссалари

Пласмассаниг хоссалари асосан унинг тузилиши, таркиби, кукун тури, олиш усули, қўшимчалар тури ва миқдорига боғлик.

Ўртача зичлиги 10-2200 кг/м3 гача бўлади.

-Полипропилен-890-910 кг/м3

-Полиэтилен-910-970 кг/м3

-Полистирол- 1060-1100 кг/м3

-ПВХ -1380-1400 кг/м3

-Полимер бетон –2000-2200 кг/м3

-Ғовакли полимер бетон-10-20 кг/м3

Пластмасса пўлатдан 6 марта, AL дан 2 марта енгил, мустаҳкамлиги эса юқори.

ККК=

(конструктив сифат кўрсаткичи)

ККК- ғишт девор –0,02, бетон-0,06, қарағай-0,7, зич пластмасса-1-2

Чўзувчи куч таъсир этганда пластмассада бошқа материалларга қараганда нисбий чўзилиш каттароқ бўлади .Масалан:

полимер плёнка-150-300%

ўрама материал-100%

пароизол -20%

Сув шимувчанлиги:

зич полимерларда 0,1-0,5%

ғовакли полимер –30-90%




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет