Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-Tema.Ózbekstanda jergilikli tóginlerdiń turleri hám olardan paydalaniw



бет50/67
Дата18.05.2022
өлшемі4.06 Mb.
#456957
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67
ОМК Агрох теор зам машк

13-Tema.Ózbekstanda jergilikli tóginlerdiń turleri hám olardan paydalaniw


14-Tema.S.A.Kudrinniń « Ózbekistan paxtashiliǵinda agroximiya» miynetiniń teoriyaliq tiykarlariniń analizi.

Қишлоқ хўжалигида кимёлаштириш жадал суръатда ривожланаётган бир пайтда, хўжаликлар ва мутахассислар олдига минерал ва органик ўғитлар, шунингдек, ерларни кимёвий мелиорациялаш воситаларидан оқилона ва унумли фойдаланиш вазифалари қўйилмоқда. Ўғитлардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш, кимёвий мелиорация тадбирларини илмий асосланган холда ўтказиш, кўп жихатдан хўжалик тупроқ шароитларини ҳар тамонлама ўрганишга боғлиқдир. Ўсимликларнинг алоҳида ўғит турларига бўлган талабини аниқлаш учун, тупроқ ҳайдалма қатламидаги асосий озиқ элементлари-азот, фосфор ва калийнинг ўсимликлар ўзлаштира оладиган, ҳаракатчан шакилларининг миқдорини билиш керак.


15-Tema.T.P.Piraxunovdiń «Tirli topiraq jaǵdayinda ǵawashani fosfor menen aziqlandiriw» teoriyaliq tiykarlari

Пахтадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда фосфорли ўғитларнинг аҳамияти катта. Кўп сонли дала тажрибалари маълумотларининг кўрсатишича, фосфорли ўғитлар ҳисобига бўз тупроқларда 2-3 ц/га, ўтлоқи тупроқларда 3-5 ц/га, айрим аллювиал тупроқларда эса, 6-7 ц/га қўшимча пахта хосили олиш мумкин.


Ғўзага фосфорли ўғит йиллик меъёрининг қисми тупроқни асосий ишлаш даврида берилади. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: биринчидан, бўз тупроқларда, ўтлоқи тупроқларда ҳам, ўғит таркибидаги фосфор тезда қийин эрийдиган кальций фосфатларга айланади. Иккинчидан, ниҳоллар униб чиққандан кейин қисқа муддатда (10-12 кун ичида) ғўзанинг асосий илдизи тупроқнинг 40-50 см чуқурлигига тушиб улгиради. Шунинг учун ҳам кузги шудгор пайтида ерни 30-35 см чуқурликда ҳайдаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қўлланилаётган фосфорли ўғитларнинг самарадорлиги тупроқдаги ҳаракатчан шаклдаги фосфатлар миқдорига бевосита боғлиқ. Ҳаракатчан фосфор миқдори бўйича тузилган агрокимёвий хаританомаларнинг маълумотлари асосида фосфорнинг табақалаштирилган меъёрини белгилаш сезиларли иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Шунингдек, фосфорли ўғитлар меъёрини белгилашда режалаштирилган пахта ҳосили миқдорини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бунда бир ц чигитли пахта учун фосфор сарфи 1,5 кг деб қабул қилинади. Тупроқдаги ҳаракатчан фосфор миқдори 15 мг/кг дан кам бўлганда, ғўзага белгиланган йиллик фосфор меъёри учта муддатда берилади: шудгор остига, экиш билан ва гуллаш даврида қўшимча озиқлантириш сифатида.
Республика пахтачилик институтида (собиқ СоюзНИХИ) ғўзага фосфорли ўғитни экиш билан бирга қўллаш бўйича турли тупроқ шароитларида 100 дан ортиқ тажриба ўтказилган. Тажрибалардан олинган натижалар ушбу тадбир асосида пахтадан ўртача 2,5-3,0 ц/га қўшимча ҳосил олиш имконияти мавжудлигини кўрсатган (87-жадвал). Ҳаракатчан фосфор миқдори 16-30 мг/кг атрофида бўлганда фосфорнинг йиллик меъёри икки муддатда; шудгор остига ва экиш билан бирга киритилиши мақсадга мувофиқ. Ҳаракатчан фосфор билан ўртача ва ундан юқори даражада таъминланган тупроқларда (бир кг тупроқда 31 мг дан кўп) фосфорнинг йиллик меъёри тўлалигича кузги шудгор остига киритилса, яхши иқтисодий самара беради (88-жадвал).
Республикамиздаги пахта етиштириладиган хўжаликларнинг тупроқлари ялпи калий билан азот ва фосфорга нисбатан яхши таъминланган. Лекин пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили билан тупроқдан кўп миқдорда калийнинг олиб чиқиб кетилиши натижасида ўсимликлар томонидан осон ўзлаштириладиган калийнинг миқдори кескин камаяди, қайсики, калийли ўғитларни қўллашни тақазо этади.
Тупроққа азотли ва фосфорли ўғитлар кўп миқдорда киритиладиган ерларда, шунингдек, ғўза-беда алмашлаб экиш шароитида экинларнинг калийга бўлган талаби кескин ошади.

87-жадвал




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   67




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет