118
12-МОДУЛ. ФИРМАНИНГ ИЧКИ ВА ТАШҚИ БОЗОРДАГИ
МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАНЛАШ
12.1.
Фирманинг
ички
ва
ташқи
бозордаги
маркетинг
стратегиясининг умумий концепцияси.
12.2. Маркетингда режалаштиришни ташкил этиш.
12.3. Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегияси.
12.1. Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг
стратегиясининг умумий концепцияси
Стратегик маркетинг фаолиятини режалаштириш товарларга бўлган
эҳтиѐжни, барча мавжуд моддий ресурсларни аниқлашни, талаб ва
тақлифларни, сотишни режалаштиришни ва товарларни истеъмолчиларга ўз
вақтида ва тўлиқ етказиб беришни, сервис хизматлари кўрсатишни,
моддий
ресурслардан тўла ва тежаб-тергаб фойдаланиш ва ҳоказоларни ўз ичига
олади.Товарларни истеъмолчиларга сотиш режалаштирилаѐтганда истеъмол
қилинмай қолган
материаллар, давлат буюртмалари, ички имкониятлардан
фойдаланиш тўғрисидаги топшириқлар ва материалларга
берилган бюртмалар
ҳисобга олинади.Товарлар ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга ўз вақтида
ва тўла етиб боришини режалаштириш махсус талабномаларни солиштиришни,
уларни бажариш учун товарларни етказиб берувчиларига топширишни,
материаллар етказиб бериш ҳажми ва муддатларни белгилашни, қандай
транспорт воситалари билан ташишни ва сотиш шаклларини белгилашни ҳамда
товарларни омборларга келтиришни ўз ичига олади. Товарларни тўғри тежаб-
тергаб сарфлашни режалаштириш хом ашѐ материаллари ва ѐқилғи сарфини
нормаллаштиришни, ускуналар, машина ва
механизмлардан фойдаланиш
кўрсаткичларини белгилашни, шунингдек моддий ресурсларни сарфлаш ва
асосий фондлардан фойдаланиш устидан назорат қилишни кўзда тутади.
Маркетинг қуйидаги тамойиллар асосида режалаштирилади:
Миллийлик тамойили: маркетинг бизнес-режалари, аввало ҳукумат
сиѐсатини акс эттиради. Сиѐсий раҳбарликни хўжалик раҳбарлигидан ажратиб
бўлмайди, улар бир бутун раҳбарликдир. Бу тамойил хўжалик вазифаларини
ҳал этишда принципиалликни ва давлат манфаатлари нуқтаи назаридан
ѐндашишни талаб қилади. Миллийлик тамойили маркетингда маҳаллийчилик,
миллатчилик ва қариндошчиликка мутлақо йўл қўймайди.
Етакчи бўғин тамойили. Ҳукумат ҳар бир
режалаштириш босқичида энг
муҳим хўжалик вазифаларини илгари сурадики, миллий иқтисодиѐтнинг янада
юксалиб, республика иқтисодиѐтининг мустаҳкамлаб бориши ва ўша
вазифаларнинг бажарилишига боғлиқ. Бу вазифалар ҳамма босқичларда ҳам
бир хил бўлмайди. Масалан, бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг шу кундаги
босқичида маркетинг бизнес-режаси бозорни энг аввало, истеъмол буюмлари
билан тўйинтириш, саноат корхоналарини эса энг янги техника ва технология
билан ва умуман иқтисодиѐтимизга бу муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун
кўплаб чет эл инвестицияларини жалб этишга йўналтирмоғи лозим. Яқин
119
келажакда миллий иқтисодиѐтни ривожлантиришнинг асосий йўналиши ишлаб
чиқаришнинг прогрессив ва иқтисодий жиҳатдан самарали тармоқларини тез
суръатлар билан ўстиришга қаратилиши кўзда тўтилмоқда. Маркетинг бизнес-
режаларида биринчи навбатда ана шу етакчи бўғинларни таъмин этишни кўзда
тўтилиши зарур.
Илмий-техника жиҳатидан асосланганлик тамойили. Бу
- фан ва техника
ютуқларини ҳисобга олиш демакдир. Бу тамойил объектив иқтисодий
қонунларни билиш, иқтисодиѐтни янада ривожлантириш учун талаб ва
эҳтиѐжларни ҳисобга ола билишни тақозо этади. Маркетинг бизнес-режалари
реал бўлишини, техника янгиликлари, прогрессив нормалар қўллашни талаб
қилади. Маркетинг бизнес-режалари ҳозирги даврнинг
иқтисодий қонунлари
асосида тузилиши лозим. Уларнинг илмий асосланганлиги кўп жиҳатдан
иқтисодий-математик моделлар ва усуллар ҳамда компьютер, ҳисоблаш
техникаларидан фойдаланиб тузилишига боғлиқ. Бизнес-режасини тузишда
юқорида қайд этилган тамойиллардан ташқари демократик централизм ва
бошқа принципларга ҳам асосланилади. Маркетинг бизнес-режаси миллий
иқтисодиѐт бизнес-режасининг муҳим ва ажралмас қисмидир. Маркетинг
бизнес-режаларини
барча корхоналар, қурилиш ташкилотлари, вазирликлар,
идоралар ва республикамизнинг марказий режалаштириш органлари ҳам
тузади. Демак, маркетинг бизнес-режалари миллий иқтисодиѐтнинг барча
тармоқ ва бўғинларида тузилади.
Республика маркетинг бизнес-режалари товарларни ички ва ташқи бозорда
сотишни, экспорт ва импорт режалари тузишни, маркетинг бюджетини
аниқлашни, тармоқ режалари эса шу вазирлик ва идораларга қарашли корхона
ва ташкилотларнинг товарларини сотишни ўз ичига олади.Фирма режалари ҳар
бир корхонада тузилади. Корхонада маркетинг режаси, аввало, товарга бўлган
эҳтиѐжнинг ҳомаки, дастлабки ҳисоб-китобларга
асосланиб ишлаб чиқилади,
чунки қатъий режа тузиш учун ишлаб чиқариш ва капитал қурилишнинг ҳажми
ҳали тасдиқланмаган бўлади.
Маркетинг бизнес-режалари маҳсулот таннархи режалари ва молиявий
режалар билан ҳам узвий боғланган. Маркетинг органлари маҳсулот
қийматининг асосий қисмини ташкил этувчи ишлаб чиқариш воситаларини ҳам
ўз вақтида сотиб ва истеъмолчиларни таъминлаб, маҳсулот таннархининг
камайишига, фойданинг кўпайишига таъсир этади. Бу ҳол маркетинг бизнес-
режасида ўз аксини топади. Бунда биз материал сарфлаш нормаларини
пасайтириш, материаллар, ѐнилғи ва ҳоказоларни тежаб-тергаб сарфлаш
топшириқлари ҳақида фикр юритмоқдамиз.
Маркетинг бизнес-режасининг молиявий режа билан боғлиқлиги
қуйидагилардан иборат: корхоналар кўпинча мавсумий ва бошқа запаслар учун
банкдан қарз олади, бу қарзлар уларнинг молиявий режасида акс эттирилади.
Айланма маблағлар нормаси хом ашѐ материаллари ва ѐқилғи заҳираси
нормасига ва бошқа нормаларга боғлиқ. Бу нормаларнинг ҳаммаси
маркетингнинг стратегик режаларида ҳам ўз аксини топади.
Достарыңызбен бөлісу: