Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегияси



Pdf көрінісі
бет83/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
12.3. Фирманинг ички ва ташқи бозордаги маркетинг стратегияси 
 
Баҳо - товар қийматининг пулдаги ифодаси бўлиб, бозор элементлари 
ичида энг мураккаби ҳисобланади. У ўзгарувчан, ҳаракатчан, бозордаги 
конъюнктурали тебранишларга мослашувчан, доимо ўзгариб турувчи 
механизмдир. Узоқ вақт давомида иқтисодиѐтимизда барқарор баҳолар 
аҳволини товар ва хизматлар билан таъминлашдаги ижтимоий ҳақиқатнинг 
асосий тамойилли деган фикр ҳукмрон эди. Ўзгармас баҳолар барқарор ишлаб 
чиқариш ривожига ва талабни қондиришга тўсиқлик қилади. Баҳоларни ташкил 
қилишнинг ҳаққонийлиги иллюзиясини вужудга келтиради. Бугунги кунда 
баҳолар тизими анча чалкашки, уни тушуниб етиш бир мунча мураккаб, энг 
асосийси у хўжалик юритишнинг янги бозорлар шароитига мослашмоғи лозим.
Бозор баҳоларининг асосий хусусияти - уларнинг доимо ўзгариб туриш 
қобилиятидир. Бу табиий, чунки баҳолар талаб ва тақлифни ўзаро боғловчи 
воситадир. Бизга маълумки, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ҳаракатчан. Шунинг 
учун маркетинг стратегиясида шунчалик ҳаракатчан баҳолар сиѐсатидан 
фойдаланилади. Бу сиѐсат товарнинг бозордаги ҳаракатини товар ҳаѐтийлик 
даврини турли босқичларини тартибга солиш ва бошқаришни, бозорга янги 
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш воситаларини киритишни, эскирган 
моделларни бозордан сиқиб чиқаришни таъминлайди. Баҳолар ҳеч қачон 
сабабсиз ўзгармайди.
Маркетингли ечимлар тизимида баҳони ташкил қилишда энг аввало 
нимага аҳамият бериш керак, товарнинг бирламчи баҳоси қандай бўлиши, 
фойда олиш учун ва бозорда ўз маҳсулотини улушини ошириш учун уни 
қандай ўзгартириш керак? Маркетинг бўйича мутахассислар бу саволларга 
жавоб беришга турлича ѐндашадилар. Лекин уларнинг барчаси маркетинг 
дастурининг умумий стратегиясига асосланади. Бу ѐндашишларнинг 
асосийларига тўхталиб ўтамиз.
Бирламчи баҳони аниқлашда вақт бирлиги ичида баҳо даражасининг 
ўзгаришини аниқ ҳисоблаш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳисоблаш бозор 
сегментига, товарнинг ҳаѐтийлик даврига, товарга талаб ва тақлифнинг 
потенциал миқдорига боғлиқ бўлади. Маркетингда товар сиѐсати ижтимоий 
товар ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг, 
тақсимлашнинг, алмашув ва истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда юритилади.
Фирма баҳо сиѐсатида товар ва хизматлар бирламчи баҳосини ўрнатишга 
маркетинг нуқтаи назаридан ѐндашишнинг ўзига хос хусусияти харидор ўз 
фирмасига доимо ишонади.
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида баҳолар аҳамиятининг ортиб бориши 
кузатилмоқда, чунки мана шу даврда умумий ишлаб чиқариш ҳажми, 


124 
харажатлар ошиши иқтисодий қийинчиликлар билан уйғунлашиб кетмоқда. 
Молиявий ва банк бошқариш тизимларининг сусайиши, транспорт ва миллий 
иқтисодиѐт тармоқларининг кучсизланиши баҳо конкуренциясини ошириб 
юборди. Баҳолар даражаси кўп ҳолларда харидор томонидан белгиланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет