11.4. Бозор конъюнктурасини прогнозлаш
Маркетинг тадқиқотларида бозор конъюнктурасини прогнозлаш ўзига хос
тамойилларга асосланади, булар қуйидагилардан иборатдир:
комплекслик тамойили маркетинг тадқиқотларида бозорни ҳар
томонлама таҳлил ва прогнозлашни англатади;
мунтазам ѐндашиш тамойили асосида амалий жиҳатдан комплекс
прогнозлашни амалга ошириш имнонини берадиган усул ва иқтисодий ма-
тематик моделларни яратиш ѐтади;
прогнозлашнинг узлуксизлик тамойили, бу бозор конъюктурасининг
хусусиятларидан келиб чиқади ва у доимий равишда ҳисоблалади. Узлуксизлик
тамойилининг моҳияти шундан иборатки, прогнозлаш фирманинг оператив,
ойлик, квартал, ярим йиллик, йиллик ва келажакдаги режалари орасида
тўғридан-тўғри алоқа бўлиши тақозо қилинади;
прогнозлашнииг муқобиллилик тамойили, турли йўналишлар бўйича
турли хил ўзapo алоқадорлик ва структурали нисбатлар, бозор конъюктураси
имкониятлари билан боғлиқдир;
прогнозлашнинг эҳтимоллилик характери, тасодифий жараѐнларнинг
мавжудлигини ҳамда
прогнозлаштириладиган
жараѐнларнинг миқдор
жиҳатидан бир турлиги ва барқарорлигини сақлашдаги фарқларни акс
эттиради, муқобиллилик эса бозор конъюктурасини таҳлил қилишнинг сифат
жиҳатдан турли хил вариантлари,имкониятлари ҳақидаги тахминлардан келиб
чиқади.
Маркетинг фаолиятида бозорни тадқиқ қилиш ва прогнозлаш усулларини
4 та катта синфга бўлишимиз мумкин.
Фактографик усуллар. Бу прогнозлашнинг шундай усулики, унда ўтган
даврда бўлиб ўтган ҳақикий омиллардан ахборотли асос сифатида
фойдаланилади. Бу маълумотлар миқдор ва сифат характерига эгадир. Бозор
конъюнктурасини прогнозлашнинг фактографик усуллари ўз навбатида 3 турга
бўлинади. Биринчи тури экстраполяция ва интерполяция усулларининг
йиғиндисидан иборат бўлиб, бу турдаги моделлар учун чизиқли функцияларни
|