Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет84/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

Рағбатлантириш баҳосини белгилаш ҳам харидорни ўзига жалб қилишда 
муҳим роль ўйнайди. Бундай баҳони белгилашда харидор руҳияти эътиборга 
олинади, яъни улар савдолашишни яхши кўришлари ва иккинчидан меъѐрдаги 
нормадан паст нархлар истеъмолчини ўзига маълум даражада диққатини 
тортиши ҳисобга олинади.
"Қаймоғини олиш" ва бозорга "кириб келиш" сиѐсатлари. "Қаймоғини 
олиш" сиѐсати янги товарлар учун баҳо юқори даражада белгиланади. Бозор 
ўзлаштирилиб аста-секин тўйинишидан сўнг эса истеъмочиларни янада жалб 
этиш мақсадида баҳо туширилади, товарларга арзонроқ баҳо белгиланади. 
"Қаймоғини олиш" сиѐсати яхши натижа бериши учун товарларга бўлган 
талаб нархларга қисман таъсирчан бўлиши; харидорлар маҳсулотни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатларидан кам хабардор ва шу сабабли белгиланган 
суммани тўлашга тайѐр туришга; бозорда товарга рақобат бўлмаслиги; бозор 
доирасида нарх сегментлари мавжуд бўлиб, улар муайян чегараларда нархни 
ўзгартириб туришда имкон бериши лозим.
"Кириб олиш" сиѐсати паст нархларни жорий этиш ва катта ҳажмли 
товар оборотини амалга оширишга қаратилган сиѐсатдир. Бунда товарларга 
паст баҳо белгиланади. Оқибатда товарларнинг сотиш ҳажмини кескин ошириб, 
товарни юқори нархларда сотишга қараганда кўпроқ тўлиқ даромад келтиради 
деб ҳисоб юритилади. "Кириб олиш" кўпроқ бозор нарх сегментларига 
бўлинмаган ва юқори нархли товарларни харид қилишга тайѐр бўлмаган 
шароитларда қўлланилади. Бу сиѐсатнинг ижтимоий мавқеини қиѐфа-рамзини 
бермайдиган янги товарларга нисбатан қўллаш лозим.
Нархларни белгилашда "рақобатда ғолиб келиш" стратегияси ҳам 
қўлланилади. Бу стратегия бозорга "кириб олиш" стратегиясининг бошқа бир 
кўриниши бўлиб, унинг мақсади яна чуқурроқ масалага - потенциал келажак 
рақобатчининг бозорга кириб келишининг олдини олишга қаратилган. Унинг 
вазифаси бозорда рақобатчи корхона пайдо бўлгунга қадар кўпроқ товарни 
сотишга эришиш, харидорларнинг қалбига ўрнашиб олиб, янги рақобатчи 
корхонага йўл бермаслик тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. Бу сиѐсат 
баҳоларни иложи борича таннархга яқинроқ даражада белгилашни тақозо 
этади. Бунинг маъноси, олинадиган фойда миқдори кам бўлади ва, демак, 
фирмалар бозорда ҳаракат қилмоғи ва кўпроқ фойда олиш учун катта ҳажмдаги 
товарни сотишга эришмоқлари лозим. 
Амалиѐтда аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда баҳо ўрнатишнинг 
қуйидаги усулларидан фойдаланилади: тўлиқ харажатлар; ўртача харажатлар: 
чекланган харажатлар ишлаб чиқаришнинг нормал (стандарт) харажатларига 
асосан, тўғридан-тўғри харажатларни ҳисобга олувчи мақсадли баҳо ѐки 
мақсадли фойда нормаси. Буларнинг ҳар биттасига алоҳида тўхталиб ўтамиз.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет