57
6-МОДУЛ. ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАР ВА УЛАРНИ ТУРИЗМ
РИВОЖЛАНИШИНИ ПРОГНОЗЛАШДАГИ АҲАМИЯТИ
6.1.Туризмнинг иқтисодий ривожланишини маркетинг таҳлили
6.2.Эконометрик моделлар ва уларнинг туризм ривожланишини
прогнозлашдаги ўрни
6.3.Умумий талабни прогнозлаш
6.4.Истеъмол талабини пронозлаш
6.5.Миллий туризмнинг тармоқ тузилмасини прогнозлаш
6.6.Инфляция жараѐнининг суръатини прогнозлаш
Таянч иборалар: эконометрик модел, маркетинг тадқиқоти, таҳлил,
экспорт салоҳияти, инфляция
6.1. Туризмнинг иқтисодий ривожланишини маркетинг таҳлили
Маркетинг тадқиқоти - бу корхонанинг бозорда маълум бир мавқега
эришиш мақсадида истъмолчиларнинг талаб ва истакларини ҳисобга олган
ҳолда ўз ишлаб чиқариш имкониятларини сафарбар қилишдан иборат бўлган
жараѐн, деб баҳоладик. Дарҳақиқат, маркетинг тадқиқотлари корхонанинг
бозорда мустаҳкам ва узоқ вақт фаолият кўрсатиши гарови бўлиб бормоқда.
Маркетинг тадқиқотлари натижасида корхона ишлаб чиқараѐтган маҳсулот
истеъмолчиларнинг талаб ва дидларига максимал даражада яқинлаштирилиб
боради. Республикамиз туризм соҳасининг салоҳиятини
маркетинг тадқиқоти
ва унда иқтисодий-математик моделларни қўллаш, ўз навбатида, бу соҳанинг
хусусиятларини ҳисобга олишни тақозо қилади. Чунки тармоқнинг асосий
хизматлари, масалан: жойлаштириш, овқатлантириш,
экскурсия, транспорт
хизмати ва бошқалар. Демак, туристик маҳсулотлар бозорининг маркетинг
тадқиқоти мажмуи, тадқиқ қилинадиган асосий кўрсаткичлар тизими,
йиғиладиган ахборотлар кўлами ҳам шу йўналишга мос бўлиши лозим.
Туризм салоҳиятининг маркетинг тадқиқотида иқтисодий-математик
моделлардан фойдаланишнинг асосий вазифалари
бизнинг фикримизча
қуйидагилардан иборат: 1) иқтисодий-математик моделлар асосида туризм
салоҳиятига таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш; 2)
ишлаб чиқариш функцияси ѐрдамида макро ва микро даражада ишлаб чиқариш
фаолиятини таҳлил қилиш, фан-техника тараққиѐтининг ишлаб чиқаришга
таъсирини баҳолаш, мавжуд имкониятларни аниқлаш ва улардан самарали
фойдаланиш йўлларини тавсия қилиш; 3) экспорт ва импорт фаолиятини таҳлил
қилиш, уларга таъсир қилувчи ички ва ташқи омилларни аниқлаш; 4) бозорни
сегментлаш
мезонларини аниқлаш, мақсадли сегментни танлаш, маҳсулот
сотиш ҳажмини аниқлаш, товарни сақлаш ва транспорт, реклама харажатлари
ва ундан келадиган самарани баҳолаш кабилар.
Мамлакат туризми салоҳиятининг маркетинг тадқиқотлари блоки ўз ичига:
миллий иқтисодиѐт тизимида содир бўладиган ўзгаришларни;
ялпи миллий
маҳсулотнинг ўсиши; ҳукуматнинг сармоя сиѐсати; солиқ ва банк фоиз
ставкалари; инфляцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар; экспорт ва
58
импорт сиѐсати; монополияга қарши кураш ва
рақобатни ривожлантириш
бўйича тадбирлар; ишсизликни олдини олиш ва аҳолининг иш билан
бандлигини таъминлаш каби масалаларни олади.
1) янги техникани жорий қилишдан келадиган йиллик иқтисодий
самара(Y
1
):
Достарыңызбен бөлісу: