Назорат учун саволлар
1. Прогнозлаштириш ахборотларининг қандай турлари мавжуд?
49
2. Бошланғич ахборотни қайта ишлаш ва натижаларни ишлатишда қандай
муаммолар мавжуд?
3. Функционал белги бўйича ахборотлар қандай таснифланади?
4. Aхборотларни агрегатлашнинг мақсади нима?
5. Aхборотларни агрегатлашда қандай муаммолар пайдо бўлади?
5-МОДУЛ. ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИ ПРОГНОЗЛАШДА
ЭКСПЕРТ БАҲОЛАШ ВА ЭКСТРАПОЛЯЦИЯ УСУЛИ
5.1. Эксперт баҳолаш усули ҳақида тушунча, унинг турлари ва
вазифалари
5.2. Экстраполяция усули
5.3.
Экстраполяцион моделлаштириш ва омиллар тизимини
ўзгартириш
Таянч иборалар: эксперт, эксперт баҳолаш, дельфи усули,
компетентлик, конкордация коэффициенти,
5.1. Эксперт баҳолаш усули ҳақида тушунча, унинг турлари ва
вазифалари
―Эксперт‖ термини лотин тилидан олинган бўлиб ―тажрибали‖ деган
маънони англатади. Эксперт ҳақикатда ҳам тажрибали ходим, фақатгина
ўрганилаѐтган масала бўйича эмас, балки кенг қамровдаги билимга эга бўлиши
керак. Маълумки катта-катта илмий ютуқлар бизнинг кунларда асосан турли
хил фанлар кесишуви асосида юз бермоқда.
Малакали ходимларни ўзининг асосий касбидан машаққатли ҳисобланмиш
экспертликка кўп вақт ажратишини сўраш қийин. Ундан кўра қуйидагиларни
амалга ошириш ҳақикатга якинроқ: олдиндан-бериладиган саволни тайѐрлаб
олиш, экспертлардан бу саволларга жавоб беришларини сўраш ва ниҳоят
хулоса чиқариш. Эксперт баҳолаш ўзига 3 босқични олади:
Экспертизага
тайѐрланиш
Эксперт
сўровларини
ўтказиш
Жавобларга
асосланиб
сўнгги хулосани
чиқариш
50
Экспертларнинг ўзлари бу 3 босқичдан фақатгина 2 тасида иштирок
этишлари мумкин. Сўнгги 3-босқични махсус гуруҳ амалга оширади. Бу
гуруҳни адабий тилда анаметиклар, бошқарув гуруҳи, маслаҳатчи гуруҳ деб
атайдилар.
Умумий ҳолда экспертларни ғоя берувчилар, вазиятни баҳоловчилар ва
характеристикага баҳо берувчилар сифатида чорлаш 3 вазиятда бўлади:
1. Ҳал килинаѐтган масала мавжуд янгиликдан фарқ қилса. Мисол қилиб,
янги илмий йўналишлар ривожланиш таҳлилларини олиш мумкин. Илмий-
техникавий ривожланиш мавжуд янгиликдан ноанъанавийлиги билан, рўй
бераѐтган ҳодисаларнинг ностандартлиги билан фарқ қилади. Балки шунинг
учун илмий-техникавий прогнозлашда эксперт баҳолаш кенг қўлланилади.
2. Муаммо ноаниқликлар сафига кирмаслиги мумкин, лекин бир вақтнинг
ўзида катта фарқ билан ажралиб туриши мумкин. ЭҲМ ривожланиб бориши
билан катта ҳажмдаги ҳисоб китоблар ҳам қийинчилик яратмайди, лекин
мураккаб, сифатли таҳлил ўтказиш учун ҳозирги кунда маҳорат ва
билимлардан фойдаланиш керак, ҳаттоки моҳир экспертларнинг ички ҳиссиѐти
ва прогнозидан ҳам фойдаланиш мумкин.
3. Прогнозлаш тўлиқ ва аниқ ахборот билан таъминламаган бўлса,
экспертлар сўрови ўтказиш ѐрдам бериши мумкин. Ахборотлар етишмай
қолганда яна экспертлар хулосасига қулоқ тутиш мумкин.
Экспертлар сўровини ўтказиш учун кўп қиррали ва машаққатли
тайѐргарлик ишлари олиб бориш зарур. Улардан фақатгина 3та асосийсини
кўриб чиқамиз:
- сўров тартибини танлаш ва аниқлаштириш;
- саволларга пухта тайѐргарлик кўриш;
- сўровда иштирок этувчилар ва экспертларни эркин танлаш.
Амалиѐтда сўровнинг турли кўринишлари мавжуд. Уларнинг асосийлари
билан танишиб ўтамиз – бу интервью, муҳокама, йиғилиш, Дельфи усули,
анкетали, фикрлар ишлаб чиқарувчи (генерация идей), ишбилармон ўйинлар.
Уларни 2 та асосий сифати бўйича чегаралаб оламиз. Биринчидан, усуллар
махсус ѐки гуруҳий сўровларга мўлжалланган бўлиши мумкин. Икккинчидан,
сўров шахсан экспертлар билан алоқада (юзма-юз) ўтказилиши ѐки сиртдан,
яъни алоҳида ―гувоҳларсиз‖ жавоб берса.
Юқорида санaб ўтилган сўров турларидан интервью, муҳокама, йиғилиш,
ғоялар генерацияси усуллари ҳамма экспертлар билан биргаликда ўтказилади.
Дельфи ва анкетали усуллар ҳар бир эксперт билан алоҳида ўтказилади.
Булардан ҳар бир гуруҳ ўзининг камчилиги ва устунликларига эга, лекин
умумий олганда катта аҳамиятни сиртдан (алоҳида) олиб бориладиган
сўровларга бериш лозим.
51
Экспертларнинг шахсан алоқалари албатта фикрлар мусобақаси, жонли
мулоқотга, ҳар кандай майда масалаларни ўтказиб юбормасдан ҳал қилишга
олиб келади. Лекин экспертларнинг бу умумий муҳокамалари бошқа бир –
номаъқул тарафга эга:
гуруҳда ―етакчи‖ шахс пайдо бўлади, у охир оқибатда масалага ўз
қарашини бошқа иштирокчиларга ўтказишга уринади.
Эксперт сўровларини қуйидаги асосий таркибий қисмларга бўлиш мумкин:
- экспертларни танлаш ва гуруҳларга бўлиш;
- экспертларни саралаш ва гуруҳларга бўлиш;
- баҳолаш тартибини якка тартибда баҳолаш усулига асосланган ҳолда
тузиш;
- экспертлар билан ишлаш;
- олинган баҳоларни текшириш.
Соннинг қуйи баҳоси Nmin баҳоланаѐтган масалалар сонига боғлиқ
бўлиши керак. Бу хулоса кўп ҳолларда олимлар йиғилишида ва малакали
ходимлар раислигида амал қилинадиган қонун қоидаларга асосланган ва айнан
гуруҳ аъзоларига талаблар, M та масалани кўриб чиқиш учун, N та экспертдан
иборат.
Буни шундай ифодалаш мумкин Niim. Шунинг учун Nminiimни қабул
киламиз. Экспертлар гуруҳи сонининг юқори чегараси экспертлар сони билан
баҳоланади.
Nmax <= Nn,
гуруҳ сонининг ҳақиқий баҳоси
Mmax <= Nmin <= N <= Nmax <= Nn
чегарасига жойлашган.
Гуруҳ сони топилганидан сўнг унинг таркиби ва тартиби аниқланади.
Экспертлар гуруҳи масалага тўғри ва атрофлича жавоб беришлари учун
экспертлар сони N ва Y- йўналишини бир хил танлаш керак.
NI=N/r I=1,2,…,r r-йўналишлар сони
Экспертлар гуруҳини саралаш учун қуйидаги амалларни бажариш мумкин.
Авваламбор, экспертларнинг тахминий сонини белгилаш Nn, шунингдек
гуруҳга киритиладиган минимал экспертлар сони Nmin.
Бундан сўнг экспертларнинг тахминий сонидан мутахассислар гуруҳи
ажратиб олинади.
Nk (Nk<= Nn). Кейин кимнинг понтенциал мақсадлари натижасини олишга
қарама қарши келса, шу экспертларни Nk дан четлаштириладилар. Қолган
экспертлар Nn (Nu<= Nt) дан гуруҳларга шундай саралаб олинадики, ҳар бир
гуруҳда ҳар-хил соҳа бўйича вакиллар тенг булсин.
Агар W=0 бўлса, у ҳолда баҳолашда розиликлар йўқ, қониқарли баҳо
олиш учун масаланинг маълумотларини аниқлаштириб олиш ва (ѐки)
экспертлар таркибини алмаштириш зарур.
52
Агар W=1ҳолати юз берса, баҳолаш объектив ҳисобланиб, барча
экспертлар олдиндан умумий қизиқишларини ҳимоя қилиш ҳақида келишиб
олганлар деб ҳисоблаш мумкин.
Ҳисоблаб топилган W берилган W3 дан катта бўлиши зарур (W>W3).
МасаланW3=0.5,W>0.5 бунда кўп экспертлардан қониқарли жавоб олинган.
Агар W<0.5 бўлса, олинган баҳоларни қониқарли деб бўлмайди ва шунинг учун
сўровномани қайтадан ўтказиш зарур.
Индивидуал эксперт усули соҳалари бир-бирига боғланмаган эксперт
мутахассис фикрларидан фойдаланишга асосланган. Кўпинча прогнозни
шакллантиришда қуйидаги икки усул қўлланилади:
1. Интервью.
2. Аналитик-эксперт баҳолаш.
Анкеталарда сақланган, кўп сонли қийматлар кўринишида берилган,
эксперт баҳолаш натижасини статистик баҳолаш ва уларнинг ишончлилик
чегаралари, экспертлар фикрлари келишувини статистик баҳолаш аниқланади.
Прогнозланаѐтган катталикларнинг ўртача аҳамияти қуйидаги формула
орқали аниқланади.
Достарыңызбен бөлісу: |