1. БОБ. ФАННИНГ МАЗМУНИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
1.1.”Туризм ривожланишини прогнозлаш” фанининг мақсади ва
вазифалари.
1.2.Фаннинг предмети ва моҳияти.
1.3.Ўзбекистонда иқтисодиѐт таркибини тубдан ўзгартириш, уни
диверсификациялаш ва модернизация қилиш шароитларида
туризмни ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари.
Таянч иборалар: туризм, меҳмонхона, туристик индустрия,
туроператор, турагент, прогноз.
1.1. “Туризм ривожланишини прогнозлаш” фанининг
мақсади ва вазифалари
Туризм иқтисодий соҳалар ичида даромад келтириши бўйича етакчи
соҳалардан биридир. Мамлакатимизда ҳам ушбу соҳани
ривожлантириш
бўйича кўпгина ишлар олиб борилмоқда. Юртимизга ташриф буюрган турист,
энг аввало, унинг тарихи, маданияти, ижтимоий ҳаѐти, табиат ресурслари
билан
Интернет орқали танишиб олади. Интернет ўзининг кўп қирралиги, ахборот
ресурслари манбаилиги, даромадлилиги ва бошқа жиҳатлари билан
туристларнинг мамлакат ҳақидаги билимларини шаклланишига жуда катта
таъсир кўрсатади.
―Туризм ривожланишини прогнозлаш‖ фани туризм соҳасида таълим
олаѐтган талабалар учун жуда ҳам аҳамиятлидир. Ушбу курсдан талабалар
туризм соҳасини ривожлантириш усуллари ва
улардан самарали фойдаланиш
ҳақида зарурий маълумотларга эга бўладилар.
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга хизмат кўрсатиш соҳасида
бозорнинг прогнози, ундаги турмаҳсулотларга бўлган талаб ва таклифнинг
ўзгаришини аниқлаш, туризм даромадига таъсир этувчи омилларни
прогнозлаш, жаҳон бозорида туризмнинг ўрни ва
уни ривожлантиришда
прогноз тадқиқотларининг муҳимлиги ва бозордаги стратегияларини тўғри
танлаш бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака
шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабалар томонидан минтақаларда ва туристик
объектларда хизмат кўрсатиш ва турмаҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган
иқтисодий жараѐнларни
прогноз қилиш, туризмни келажакда ривожлантириш
йўналишлари ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш, туристик
инфратузилма
ривожланишини прогнозлаш, халқаро туристик бозорда
интеграция,
туризм
бозорида
баҳо
сиѐсати,
халқаро
туризмни
ривожлантиришда тадқиқотларнинг роли каби масалаларни чуқур ва кенг
ўрганишдан иборат.
―Туризм ривожланишини прогнозлаш‖ фанининг ўқитиш жараѐнида
талабалар прогнозлаштириш усулларига доир билимларни ўзлаштирган ҳолда ўз
мутахассислиги бўйича ечиладиган масалаларга уларни тадбиқ қилиш
кўникмасини ҳосил қилиши керак.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун
фаннинг олдида қуйидаги
асосий вазифалар белгилаб қўйилган:
Туризмни
прогнозлаштириш
усулларининг
мазмун-моҳиятини
тушунтириш;
Иқтисодий-математик моделлар ва ихтисослаштирилган дастурий
таъминотлар билан ишлашни ўргатиш;
Замонавий компьютер технологиялари воситаларидан фойдалана олиш;
Туризмда прогнозлаштириш тизимларини таснифлашни ўргатиш;
Туризмда прогнозлаштириш тизимларига қўйилган талабларни
ўргатиш;
Меҳмонхона ишини ташкил этиш ҳамда бошқаришда ахборот тизимлари
ва технологияларидан оқилона фойдаланишни ўргатиш;
Туристик хизматларни таҳлил қилишда
математик моделлардан
фойдаланишни ўргатиш;
Махсус дастурий таъминотлар билан ишлаш кўникмасига эга бўлиш ва
бошқалар.
Достарыңызбен бөлісу: