81
8.1-чизма. Корхона миссиясини аниқлаш.
12
Стратегик режалаштириш корхонанинг
бошқа барча режалаштириш
турларининг асоси (шу жумладан, маркетингнинг ҳам) бўлиб,
корхона
миссиясини аниқлашдан бошланади (8.1-расм). Миссия — бу
корхона
мақсадининг ўзи, яъни корхона яқин келажақда кенг маънодаги эришмоқчи
бўлган нарсалар. Миссия аниқ ифодаланиши зарур ва атроф-муҳит
динамикасига мос келиши лозим. Бунда қуйидагиларни аниқлаш керак:
мижозларни; мижозларнинг эхтиѐжларини; улардан
қайсиларини ва қандай
қондирмоқчимиз?
Корхона миссиясини аниқ белгилаб олгандан кейин олий раҳбарият
ишлаб
чиқариш портфелини ишлаб чиқишга киришади (баъзан уни бизнес-портфел
деб ҳам аташади). У корхона ҳаракатлари дастурида бўлган фаолият ва
чиқарилаѐтган товарлар турлари рўйхатидан иборат. Даставвал, корхонанинг
мавжуд ишлаб чиқариш портфелини таҳлил қилиш керак. Бу
ерда корхона
фаолиятининг энг муҳим йўналишларини (товар гуруҳи, товар, савдо маркаси),
улардан ҳар бирининг жозибалига даражасини,
инвестиция ва фойда олиш
имкониятларини аниқлаш назарда тутилади (портфелни режалаштириш
усуллари, хусусан, БКГ,
Джи-И-Маккензи, Ансофф ва бошқалар).
8.2. Маркетингни бошқариш тизими
Маркетингни бошқариш жараѐни кенг маънода қараганда тўртта
компонентни ўз ичига олади:
12
Philip Kotler, Kevin Lane Keller. Marketing management. 12 th edition. 2010 by Pearson Education, Inc.p. 78.
82
корхона бозор имкониятларининг таҳлили;
мақсадли бозорларни танлаш;
маркетинг комплексини ишлаб чиқиш;
маркетинг тадбирларини ҳаѐтга тадбиқ этиш.
Маркетингни бошқариш ва корхонанинг маркетинг
стратегиясига таъсир
кўрсатувчи омилларнинг дифференциацияси умумий жараѐни чизма шаклида
8.2-расмда кўрсатилган.
Достарыңызбен бөлісу: