87
Йиллик режалар сотилишлар ҳажмлари, бозор улуши, маркетинг
харажатлари ва сотилишлар ҳажми ўртасидаги нисбат, молия таҳлили ѐрдамида
назорат қилинади. Шу билан бир қаторда корхонанинг товарлари ҳақидаги
истеъмолчилар фикри ҳам ўрганилади.
Сотилишларнинг таҳлили турли маҳсулотларнинг турли бозорларда
ҳақиқий сотилиш ҳажмини бу соҳада қўйилган вазифаларга нисбатини ўлчаш
ва баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Бозор улушининг таҳлили
корхонанинг рақобатчиларга нисбатан бозордаги ҳолатини аниқлаш мақсадида
амалга оширилади.
Маркетинг харажатлари ва сотилишлар ҳажми харажатлари қуйидаги
кўрсаткичлардан иборат: савдо агентлари фаолиятининг харажатлари
сотилишлар ҳажмига нисбати; реклама харажатларининг сотилишлар ҳажмига
нисбати; сотишни рағбатлантириш харажатларининг сотилишлар ҳажмига ва
сотиш бўлимларининг маъмурий харажатлари сотилишлар ҳажмига нисбати.
Маркетинг харажатлари ва сотилишлар ҳажми ўртасидаги муносабатни таҳлил
қилиш ҳақида гапирсак, у корхонага маркетинг харажатларининг
самарадорлигини баҳолашга ва уларнинг энг қулай катталигини аниқлашга
имкон беради.
Таҳлилнинг миқдор турлари билан бир вақтда сифат ўлчашларни ҳам олиб
бориш керак. Уларнинг натижалари раҳбариятни сотилишлар ҳажмида рўй
бериши мумкин бўлган ўзгаришлар тўғрисида огоҳ этиши мумкин. Гап
истеъмолчилар, дилерлар ва бозорнинг бошқа субъектларининг фикри ва
муносабатини ўрганиш ҳақида бормоқда. Бунда истеъмолчиларнинг оғзаки ва
ѐзма шикоятлари синчиклаб ўрганилади, махсус истеъмолчилар панеллари
тузилади, истеъмолчиларнинг қисқа муддатли тадқиқотлари олиб борилади.
8.2-жадвал
Маркетинг назорати турлари
16
Назорат тури
Асосий
жавобгарлик
Назоратнинг
Достарыңызбен бөлісу: |