1.2- расм. Ташкиллаштирилган туризм бозорининг таркиби
Барча туризм индустияси иштирокчилари бири-бирлари бевосита ва
билвосита боғлиқ бўлишадилар. Шу боис ушбу соҳадаги бўғинлар бир-бири
билан чамбарчас боғланган, демак, уларнинг ўзаро алоқасини таъминлашда ва
бошқаришда ахборот технологияларини қўллаш ўз-ўзидан аѐн бўлиб турибди.
Юқоридаги келтирилган 1.2-расмда ушбу вазифани ахборот бажараѐтганлиги
яққол кўзга ташланиб турибди. Яъни, моддий маҳсулотлар эмас, балки
хизматлар ҳақидаги ахборотлар, пул кўчирмалари бевосита маълумотларни
узатиш орқали амалга оширилади. Шу боис туризм соҳасидаги замонавий
бизнес алоқа каналлари ва воситаларига, ахборотларни узатиш ва қабул
қилишдаги сифат кўрсаткичларига жиддий қарайди. Бу борада ахборотни
узатиш тезлиги ва унинг хавфсизлиги ҳозирги кунда муҳим омиллардан
ҳисобланади. Шу боис компьютер технологияларидан унумли фойдаланилган
ҳолда бизнес натижалари самарали бўлади, яъни бундаги ютуқлар ахборот
технологияларининг имкониятларидан фойдаланиш даражаси белгилаб
қўйилади.
Ахборот хизмати туризм инфратузилмасида туристларга ҳам, унинг
ташкилотчиларига ҳам жуда зарурдир. Турист саѐҳатга тайѐрланаѐтганда
ҳамда саѐҳат вақтида ўзи борадиган жой ҳақида, ўша мамлакат ѐки борадиган
ҳудуднинг қонун-қоидалари, одатлари, меҳмондўстлиги ҳақидаги қўшимча
маълумотларга, шунингдек, ўша жойнинг харитасига, транспорт магистраллари
схемасига муҳтож бўлади. Саѐҳат ва туристларнинг саргузаштлари ҳақидаги
маълумотлар оммабоп ва махсус адабиѐтлар кўринишида чоп этилади ва бу
ҳолат туристларни самарали саѐҳат қилишга чорлайди.
Туризм инфратузилмасини замонавий компьютер хизматисиз тасаввур
этиш қийин. Тезкор ахборот ва сўзлашув, янгиликлардан хабардорлик
туризмнинг муҳим бир жиҳатидир. Ҳозирги замон туристининг Интернет, факс
ва бошқа замонавий техника воситаларидан фойдаланишига талаб туризм
Достарыңызбен бөлісу: |