инфратузилмасининг қай даражада эканлигидан яна бир нишонадир. Замонавий
электрон
воситалари, шу жумладан, туристик хизматлар, туристик марказлар
ҳақидаги маълумотлар жойлашган миллионлаб сайтларга эга бўлган Интернет
тармоқлари нафақат саѐҳат ва туристик агентликларни танлаш, балки, тур
саѐҳатнинг чипталари, хизматлар учун тўловларни ҳам
олдиндан тайинлаб
қўйиши мумкин.
Назорат учун саволлар
1. Туризм индустрияси таърифини беринг.
2. ―Туризм ривожланишини прогнозлаш‖ фанининг мақсади нима?
3. ―Туризм ривожланишини прогнозлаш‖ фанининг вазифаларини айтиб
беринг.
2-МОДУЛ. ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИ ПРОГНОЗЛАШНИНГ
МОҲИЯТИ ВА ОБЪЕКТИ
2.1. Прогнозлашнинг асосий босқичлари ва объектлари
2.2. Туризм ривожланишини прогнозлашда тизимли ѐндашиш
2.3. Комплекс таҳлил ўтказиш услубиѐти
2.4. Аналитик кўрсаткичлар тизимини ишлаш
Таянч иборалар: таҳлил, тизимли таҳлил, объект, субъект, жараѐн,
аналитик кўрсаткичлар
2.1. Прогнозлашнинг асосий босқичлари ва объектлари
Туризм туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва
харидорларга керакли
вақт, миқдор ва сифатда, шунингдек юқори самара ҳамда фойда эвазига
сотишни ташкил этиш ва бошқариш мақсадида вужудга келди ва хизмат
қилмоқда. Иқтисодчи олимлар таъкидлашларича туристик хизматлардан
фойдаланиш жамият, харидорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ниҳоят, туристик
фирмаларининг ўзларига ҳам бениҳоя катта фойда келтирар экан.
Бозор
иқтисодиѐти ўз моҳиятига кўра ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар ўз
фаолиятларидан наф кўришлари, маълум даромад олишлари ва самарали иш
юритишларини тақозо этади. Юқоридаги таъриф туристик хизматнинг
моҳиятини тўлароқ акс эттиради деб ўйлаймиз. У инглиз иқтисодчиси Еджени
Маккартининг машҳур «4 р», яъни товар ѐки хизмат ( ргоdukt), баҳо (рrice),
фойда (ргоtif) ва товарни сотиш жойи (бозор-рlаce)
2
модулига ҳам тўғри келади.
Келажакни олдиндан кўрмасдан, унинг ривожланиш йўлларини
прогнозлаштирмасдан жамият ҳаѐти тараққиѐтига эришиш мумкин эмас.
Охирги йилларда прогнозлаш иқтисодиѐтнинг мақбул даражада ишлашини
таъминлашнинг асосий воситаларидан бирига айланмоқда. Бошқарувнинг
мураккаб жараѐнида прогнозлаш жамият
ишлаб чиқариши ва унинг
мақсадларини илмий асослашда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлларини
олдиндан кўриш воситаси вазифасини бажаради. Бозор иқтисодиѐти шароитида
иқтисодий прогнозлаш узоқ ва ўрта муддатли иқтисодий самарадор
йўналишлар, техник сиѐсат ва қабул қилинган қарорлар амалиѐтда қай
аҳволдалигини кўра билиш учун зарур.
Туризм ривожланишини прогнозлаш деганда - объектнинг илмий
асосланган келажакдаги ҳолати ҳақидаги ва уни амалга ошириш йўллари ва
сарфланган вақтни олдиндан билиш тушунилади.
Прогнозларни ишлаб чиқиш жараѐни прогнозлаш дейилади.
Прогнозлашнинг асосий йўналишларидан бири иқтисодий
прогнозлаш
ҳисобланади.
Туризм ривожланишини прогнозлаш - бу, илмий - иқтисодий фан бўлиб,
унинг
объекти истеъмолчилар, ишлаб чиқариш жараѐни, предмети эса ишлаш
мумкин бўлган иқтисодий объектларнинг қонунийлиги ва иқтисодий
прогнозларни ишлаб чиқиш йўлидаги изланишлардир.
Туризм риволанишини прогнозлаш жамият ривожланиши қонунийлиги
соҳасидаги иқтисодий фан ютуқларига ва бозор иқтисодиѐти шароитида
ижтимоий-иқтисодий ва фан - техника тараққиѐти тенденцияларининг
аниқлигига асосланади.
2
Paul W. Farris, Neil T. Bendle, Phillip E. Pfeifer, David J. Reibstein. Marketing Metrics.Second edition.2010 by
Pearson Education, Inc.
Шундан
келиб чиқиб, иқтисодий прогнозларга қуйидагича таъриф бериш
мумкин.
Иқтисодий прогнозлаш – бу, иқтисодий жараѐнларни билишнинг илмий
усуллари ҳамда прогнозлашнинг барча усул ва йўллари йиғиндисини қўллаш
орқали иқтисодий прогнозларни ишлаб чиқишидир.
Иқтисодий прогнозлашнинг назарий муҳим муаммоларидан бири
прогнозлар турларининг тузилиши ҳисобланади. Турлар - ҳар хил мезонлар ва
белгиларига асосланиб қурилиши мумкин. Масалан, объектларга, прогнозлаш
усулларига, ечиладиган масалаларга, вазифаларга ва бошқаларга. Булардан энг
муҳимларига қуйидагилар киради:
прогнозлаш кўлами;
прогнозлаш муддати;
объект характери;
прогноз функциялари (функционал белги).
Тузилиш муддати бўйича прогнозлар оператив, қисқа муддатли, ўрта
муддатли, узоқ муддатли ва ўта узоқ муддатли турларга бўлинади.
Прогнозларнинг изланилаѐтган объект характерига кўра бўлинишлари ҳар
хил қайта ишлаб чиқариш жараѐнлари билан боғлиқ. Шунга кўра, прогнозлаш
қуйидагиларга ажратилади.
Прогнозлар функционал белгисига қараб иккига - норматив ва изланувчи
прогнозларга бўлинади.
Достарыңызбен бөлісу: