Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет85/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

Тўлиқ харажатлар усули - ҳисобланган баҳоларга асосланган. У товар 
ишлаб чиқариш ва реализация қилишдаги барча харажатлар асосида 


125 
аниқланади. Бу ҳисоблаш усулини шартли равишда қуйидагича таъсарруф 
қилиш мумкин. Барча тўғридан-тўғри харажатлар асос учун олинади. Унга 
(нақладной) харажатлар ва фойда қўшилади. Фойда тармоқ ўртача фойда 
нормасидан ҳисобланади. Бу ўртача фойда нормаси ссуда фоизига, ўртача 
капитал айланиши тезлигига ва тармоқдаги рақобат даражасига боғлиқ бўлади.
Ўртача харажатларга асосланган баҳо - асосан юқоридаги усулдек 
ҳисобланади. Бир бирлик маҳсулот учун ўртача харажатлар (доимий ва 
ўзгарувчан) аниқланади. Агар конъюнктура кам даражада ўзгарса, яъни ишлаб 
чиқариш камроқ камайса ѐки ошса, баҳо тўлиқ харажатлар даражасидан эмас, 
балки иқтисодий циклнинг ўртача харажатларига таяниб аниқланади. Бу 
усулдан фирма маълум муддат ичида баҳоларни олдинги даражада ушлаб 
туриш мақсадида кўпроқ фойдаланади.
Чекланган харажатлар усули ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан 
боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш имконини беради. Бу усулдан фирма ишлаб 
чиқариш миқдорини ошириш, бозорда катта улушга эришиш ва сотишни 
кенгайтиришга эришиш мақсадида фойдаланади. Чекланган харажатлар - 
ишлаб чиқаришнинг бир бирлик маҳсулотга ошиши натижасида умумий 
харажатларнинг ўзгаришини билдиради. Чекланган харажатлар юқори ѐки паст 
бўлиши мумкин. Бу-талабнинг ҳаракатери ва ошиши кўламига; унинг ўзгариш 
даврига, мавжуд бўлган қувватлар билан талабни қондириш имкониятига ва 
бошқа омилларга боғлиқдир.
Баҳоларнинг нормал (стандарт) ишлаб чиқариш харажатлари асосида 
ҳисоблаш усули - махсус баҳоларни ҳисоблаш усули саналади. Бу усулда - 
баҳолар ҳақиқий харажатлардан эмас, балки мавжуд ишлаб чиқариш 
шароитида, мавжуд моддий ва қиймат нормативлари асосида ҳисобланади. Бу 
ерда харажатлар ишлаб чиқариш бошлангунча ҳисоблаб чиқилади. Маҳсулот 
таннархи 
калькуляцияси 
хом 
ашѐ 
ва 
материалларга 
ўрнатилган 
нормативларидан, ишчи кучига ҳақ тўлаш харажатлари нормасидан ва 
(нақладной) харажатлардан олинади. Бошқача қилиб айтганда, баҳоларни 
ҳисоблаш ишлаб чиқариш қувватларини юклаш нормал миқдорига нисбатан 
амалга оширилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет