Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-чизма. Рақобатни юзага келтирувчи кучлар



Pdf көрінісі
бет82/91
Дата10.06.2022
өлшемі2.19 Mb.
#459101
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91
1660-Текст статьи-3443-1-10-20200625

 
12.1-чизма. Рақобатни юзага келтирувчи кучлар
1
. 
Дастлабки ҳолатнинг муҳим томонларини ойдинлаштириш баҳолаш учун 
асос рақобат матрицасидаги ҳолатлардан қайси бири корхонага кўпроқ 
муваффақият келтиришидир. Портер модели, аввало, концентрация, бозорнинг 
етилганлик даражаси ва жаҳон рақобатининг интерсивлиги нуқтаи назаридан 
фарқ қилувчи бўлинган, ѐш ва етилган тармоқларнинг стратегияларини 
бошқариш учун керак. 
Портер стратегиясининг афзалликлари:
- корхонанинг бошқа рақобатчилари кучли кураш натижасида зарар кўра 
бошласа, унча кам бўлмаган харажатлар билан ҳам корхона даромад олади; 
- харажатдаги афзаллик самарадорлиги бўйича иккинчи сотувчининг 
қилган харажатларига нисбатан баҳони ортиқ тушира олмайдиган кучли 
харидорлардан ҳимоя қилади; 
- кам харажатлар мол етказиб берувчиларга афзаллик яратади, баҳоларнинг 
кўтарилиши эса етакчига камроқ таъсир қилади; 
- кам харажатлар бозорга киришда катта тўсиқларни ҳосил қилади; 
- ўринбосар товарларнинг пайдо бўлиши етакчига рақобатчисига нисбатан 
харажатлар доирасида эркин ҳаракат қилишга имконият беради. 
«Бозор улуши - бозор ўсиши» матрицаси (портфолио-таҳлил). 
Портфолио-таҳлил ѐки «бозор улуши - бозор ўсиши» матрицаси XX асрнинг 
60-йиллари сўнгида Американинг «Бостон консалтинг групп» консалтинг 
фирмаси томонидан ишлаб чиқилган. Бу модель, асосан, маҳсулотнинг ҳаѐт 
циклига ва тажриба эгри чизиғи концепциясига асосланган. 
Энг 
асосий 
Портфолио 
концепциялари. 
Турли 
Портфолио 
концепцияларидан «бозор ўсиши - бозор улуши» ва «бозорнинг жалб қилиш 
даражаси рақобатдаги устунлик» моделлари энг катта амалий аҳамиятга эга. Бу 
иккала концепция икки координатали матрица ѐрдамида СИЧБнинг стратегик 
1
М.Портер. Международная конкуренция. М. Прогресс, 1996, 202 -бет. 


122 
вазиятини аниқлаб беради. Матрицада ўхшаш бошланғич стратегик вазиятдаги 
СИЧБ бир жинсли йиғиндига бирлаштирилади. Улар учун мақсадли ва 
стратегик режалаштиришда ҳамда корхона ресурсларини тақсимлашда 
қўлланиладиган ҳаракатларнинг базис намуналари (норматив стратегиялар)ни 
аниқлаб бериш мумкин. 
Концепциянинг ўзига хос хусусиятлари СИЧБ тўртта катакдан иборат 
матрицада жойлашади.
Матрицадаги жойлашувига қараб, СИЧБнинг тўрт хил тури фарқланади. 
Портфолио терминологиясига асосан улар қуйидагича аталади: «сўроқ 
белгиси», «юлдузлар», «соғиладиган сигирлар» ва «ѐввойи мушуклар»: 
1. Матрицанинг тепа ўнг бурчагида жойлашган СИЧБ «сўроқ белгилари» 
дейилади. Бу ҳаѐт циклининг бошланғич даврида турган маҳсулотдир. Улар 
катта ўсиш суръатларига эга бўлиши мумкин, лекин уларнинг бозордаги улуши 
унчалик катта эмас. Шунинг учун бу ҳолда корхоналар ҳужум стратегиялари ва 
катта инвестициялари ѐрдамида тажриба эгри чизиғини қўллаш имкониятига 
эга бўлиш учун бозордаги улушни катталаштиришга ҳаракат қиладилар. 
Келажакда катта фойда келтирадиган маҳсулотларни кераклиги учун бу 
маҳсулотларни қўллаб -қувватлаш зарур. Шуни ҳисобга олиш керакки, СИЧБ 
фойдадан кўпроқ харажатларга эга бўлади. Менежмент мавжуд ресурслар 
ѐрдамида бозордаги улушнинг кенгайтирилиши мумкинлигини текшириб 
кўрилиши лозим. 
2. Тепадан чап бурчакда жойлашган СИЧБ («юлдузлар») ҳаѐт циклининг 
ўсиш босқичидир. «Юлдузлар» маълум бир фойда келтиради, лекин бу фойда 
«юлдузлар»нинг бозордаги ўрнини мустаҳкамлаш учун сарфланади. Ўсиш 
суръатларининг пасайиши ва савдо-сотиқ стагнация туфайли «юлдузлар» 
«соғиладиган сигирлар»га айланади.
3. «Соғин сигирлар» - етуклик даражасига етган маҳсулот. Бозордаги катта 
улуш бу турдаги маҳсулотнинг харажатлар бўйича катта афзаллик яратади.
4. «Ёввойи мушуклар» бозорнинг тўйиниш ва дегенерацияси босқичига 
тегишлидир. Улар бозорнинг катта улушига ҳам, юқори ўсиш суръатларига ҳам 
эга эмас. Агар улар фойда келтираѐтган бўлса, бу фойдани уларнинг «сўроқ 
белгиси» ѐки «юлдузлар»га кириб бориши учун инвестициялаш тавсия этилади. 
Бу СИЧБи зарар келтиришни бошлаши хавфи бўлса, дезинвестициялаш 
стратагиясини амалга ошириш ва уларни маълум муддатга корхонанинг 
Портфолиосидан чиқариш лозим. 
Моделнинг афзалликлари:
- корхонанинг стратегик муаммоларини тизимга солиш ва кўргазмали 
тақдим этилиши имконияти мавжудлиги
- стратегияни тузиш учун модел сифатида қўлланилиши, шу билан бирга, 
асосан, жорий ишлар билан шуғулланувчи менежмент корхонанинг келажагига 
эътибор қаратиши керак; 
- қўллашнинг осонлиги; 
- СИЧБнинг бозордаги улуши ва ўсиш суръатларини аниқлашнинг 
қулайлигидан иборат. 


123 
Юқорида баѐн қилинган стратегияларни амалий фаолиятда қўллаш 
корхонанинг ривожланиш даражасига, илмий - тадқиқот ишларининг йўлга 
қўйилганлигига, 
ишлаб 
чиқарилаѐтган 
маҳсулотнинг 
хусусиятларига, 
бозорнинг сегментига ва яна бошқа бир қанча омилларга боғлиқдир. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   91




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет