7
чиқаради”, яъни бошқарув ва менежерларни назорат қилиш учун салбий
механизм ҳисобланади;
3. 1844 йилда биринчи марта акционерлик жамиятлари ҳақида қонун
қабул қилинди. Қонунчиликка мулкчиликнинг янги жавобгарлиги
шаклидаги мажбуриятлари жорий этилди;
4. 1931 йилда А. Берли ва Г. Минзлар «Замановий корпорация ва
хусусий мулкдор» номли мақоласини нашрдан чиқарди (АҚШ). Унда
биринчи марта мулкчилик вазифаларини назорат вазифаларидан тўла тўкис
фарқи ажратиб берилди;
5. 1933-1934 йилларда АҚШда қимматбаҳо қоғозлар ҳақида қонун қабул
қилинди, 1933йилда қабул қилинган ушбу қонун
фонд бозорини тартибга
солди. Ушбу босқичда “Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар тўғрисида”ги
(1934й) актга асосан ахборотларнинг очиқ берилиши имкони мавжуд бўлди
ва ушбу йили қонунларни бир тартибда назорат қиладиган, қимматбаҳо
қоғозлар бозорини ва биржалар фаолияти бўйича комиссия тузилди;
6. 1968 йилда Европа иттифоқи «Компаниялар тўғрисида» қонун қабул
қилди;
7. 1990 - йилларнинг бошида – тадбиркорлик имперацияси инқирозга
учради. Буюк Британияда келишмовчиликлар юзага келди: бир қатор
компаниялар (Polly Peck, BCCI, Maxwell), акциядорларни алдаш билан
шуғулланганликлари корпоратив бошқарувнинг амалиётда инвесторларни
ҳимоялашни такомиллаштириш кераклигини кўрсатди;
8. 1992 йил. Кэдбери қўмитаси
биринчи марта корпоратив
бошқарувнинг молиявий жиҳатлари бўйича кодексни нашр этди. (Буюк
Британия). 1993 йилдан бошлаб Буюк Британия фонд биржасидаги листингга
кирган компаниялар кодекс қандай бажарилаётганлиги ҳақида ҳисобот бера
бошлади;
9. 1992 – 2003 йилларда корпоратив бошқарув бўйича қатор маърузалар
қабул қилинди, шундан асосийлари:
9
4. 1994 - 1998 йиллардаги корхоналарни хусусийлаштириш даври.
Ҳиссадорлик жамиятлари тўғрисида қонун, қимматли қоғозлар тўғрисидаги,
Фуқоралик кодекси, хусусийлаштириш тўғрисидаги
қонунлар қабул
қилинди. Бозор инфратузилмаси шаклланди, бирламчи инвестицион
фондлар, депозитарилар, регистраторлар, аудиторлик, консалтинг фирмалари
шаклланиши билан бир қаторда йирик хорижий компаниялар, уларнинг
филиаллари, ваколатхоналари, қўшма корхоналар ташкил этила бошланди.
5. 1998 - 2001 йиллар дефолт, молиявий ресурсларнинг етишмаслиги,
капиталнинг Ўзбекистондан
чиқиб кетиши, корпоратив қимматли қоғозлар
бозорининг ривожланмаганлиги каби ҳолатлар юзасидан келажакдаги
мулкларни ва капиталларнинг тақсимланиши жараёни асосида кўриб чиқила
боўланди. Буларнинг барчаси ҳиссадорларнинг ўз ҳуқуқини англаб етиши
асосида амалга оширилди. Аниқ корпорациялар мисолида корпоратив
бошқарув амалга оширилиб, уларнинг ҳаммаси давлатнинг базавий
ҳужжатлари
асосида яъни корпоратив кодекс, ҳиссадорлик тўғрисидаги,
қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунлар бўйича, шунингдек, жаҳон
амалиётида синалган меъёр ва усулларининг апробациясидан кейин кенг
қўлланила бошланди.
6. 2002 йилдан ҳозирги вақтгача корпоратив тартиб тўғрисидаги
кодекси, корпоратив бошқарув бўйича миллий кенгаш, ушбу кодексларнинг
йирик
корпорация
ва
компаниялар
томонидан жорий
этилиши
таъминланмоқда.
Корпоратив кодекс акциядорлик жамиятларининг
ички
ҳужжатларини юритиш тартибларини белгилаб
бериш билан бир қаторда
акционер жамиятларида бошқариш органларининг ҳам вакалотларига
аниқлиқ киритиб беради.
Ўзбекистон Республикаси корхоналари фаолиятида корпоратив
бошқарув усулларининг институционал қарор топиши жараёни қуйидаги
омиллар билан изохланади:
давлатнинг корхоналарни хусусийлаштириш ва уларнинг
молиявий аҳволини мустаҳкамлашга қаратилган чоралари;
10
давлат корхоналарини акциядорлик жамиятларини ташкил қилиш
шаклида давлат тасарруфидан чиқариш жараёни, эмиссия кўламларини
кенгайтириш ва уларнинг акцияларини муомалага чиқариш;
корхоналар акциядорлари ҳуқуқларини давлат ва унинг
ваколатли идоралари томонидан ҳимоя қилинишининг мустаҳкам
қонунчилик ва институционал базасини яратиш.
Достарыңызбен бөлісу: