Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет8/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
 
 
 
 
 
 


20 
 
Расм 2. Ўзбекистон миллий корпоратив бошқарув модели тузилмаси 
Корпорацияларнинг ва корпоратив уюшмаларнинг асосий турлари. 
Корпорация турлари: 
- Тўлиқ ширкатлар ва коммандит хўжалик ширкатлари; 
- Масъулияти чекланган жамиятлар; 
- Қўшимча масъулиятли жамиятлар
- Акциядорлик жамияти (очиқ ва ёпиқ). 
Корпоратив бирлашмалар турлари: 
- Хўжалик уюшмаси; 
- Концерн; 
- Консорциум; 
Акциядорлар 
Оддий персонал 
Корхона 
активлари 
Аудитор 
ташкилоти 
Саноқ 
комиссияси 
Реестр 
сақловчи 
Тафтиш 
комиссияси 
Ижроия органи 
Акциядорлар умумий 
йиғилиши 
Кузатув кенгаши 
Кузатув 
кенгаши 
қошидаги 
қўмиталар 
Корпоратив 
маслаҳатчи 
Ички аудит 
хизмати 


21 
- Картель; 
- Конгломерат; 
- Трест; 
- Синдикат; 
- Холдинг. 
Тадбиркорлик корпорациялари фойда олиш учун яратилади. Булар 
жумласига қуйидагилар киради: 
- АҚШда корпорациялар фақат акциядорлик капитали асосида 
тузилади; 
- Европада маъсулияти чекланган жамият, ширкатлар, кооперативлар, 
очиқ акционер жамиятлари, ёпиқ акционер жамиятлари. 
Тадбиркорлик корпорацияси сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин: 
- алоҳида тижорат ташкилоти
- интеграцияланган корпоратив тузилма (концерн, холдинг ва бошқалар). 
1.3. Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари 
Ўзбекистон 
Республикасида 
корхоналарни 
акционерлаштириш 
жараёнида жорий этиладиган корпоратив менежмент усуллари аввал-
бошиданоқ қуйидаги асосий мақсадларни кўзлади: 

корхоналар 
фаолиятининг 
иқтисодий 
ва 
молиявий 
кўрсаткичларини бошқарув соҳасида уларнинг мустақиллигини таъминлаш 
ҳисобига яхшилаш; 

миллий молия бозорининг (капитал, қимматли қоғозлар, кўчмас 
мулк бозорлари) турли бўғинларини ривожлантириш ҳамда аҳолининг 
корхоналар капиталидаги иштирокини кенгайтириш; 

ички бозорни турли маҳсулотлар билан тўлдириш ва маҳаллий 
корхоналарнинг рақобатбардошлик даражасини ошириш мақсадида 
рақобатдош бозор муҳитини яратиш; 

корхоналарга 
тўғридан-тўғри 
ва 
портфелли 
хорижий 
инвестицияларни жалб қилиш. 


22 
Кўрсатиб ўтилган мақсадли тамойилларнинг аксарияти акциядорлик 
корхоналар иши амалиётида муваффақиятли жорий этилмоқда, аммо бу 
жараён янада тизимли ёндашувни тақозо этади. Акс ҳолда, корпоратив 
бошқарув 
усулларининг 
жорий 
этилиши 
жиловланиб, 
кўпчилик 
акциядорларда уларнинг асл салоҳияти ҳақида нотўғри фикр пайдо бўлади. 
Корпоратив бошқарувнинг вазифаларига қуйидагиларни киритиш 
мақсадга мувофиқдир: 
- акциядорлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 
- акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибардорлигини ошириш; 
- акциялар нархининг ўсиши орқали узоқ муддатли иқтисодий 
қийматнинг жамғарилиши;
- жамиятнинг ривожланиш стратегиясини аниқлаш ва унинг амалга 
оширилишини назорат қилиш; 
-акциядорлик жамиятлари бизнес - режаларини тасдиқлаш ва улар 
бажарилишини назорат қилиш ва фаолиятнинг бошқа муҳим масалаларини 
ҳал қилишдан иборатдир. 
Корпоратив бошқарув тизими - корпорация ўз акциядорлари 
манфаатларини ифодалаши ва ҳимоя қилиши лозим бўлган ташкилий 
моделни ифодалайди. Бу акциядорлар, директорлар кенгаши, менежерлар ва 
бошқа манфаатдор томонларнинг (ходимлар, кредиторлар, маҳаллий 
ҳукумат, жамоат ташкилотлари) ўзаро алоқа тизими бўлиб, ундан мақсад 
амалдаги қонунчиликка риоя қилиб, халқаро андозаларга мувофиқ фойдани 
ошириш ҳисобланади. 
Режалаштириш 
Назорат қилиш 
Ташкил 
қилиш 


23 
Мақсадларни ишлаб 
чикиш 
Ҳаракатларни 
режалаштириш 
Ишларни текшириш 
ва баҳолаш 
Тартибга солувчи 
тадбирлар 
Мотивациялаш 
Расм. 3. Корпорацияларни бошқарув цикли 
Корпорациялар ўз навбатида, давлат олдида корхоналарнинг, масалан 
ягона солиқ тўловчи ваколотхоналари сифатида иштирок этиши мумкин. 
Ҳар қандай корпоратив бирлашма фаолият курсатиш мақсадига эга булади ва 
ушбу мақсадга эришишда бошқаришни босқичма босқич амалга оширади. 
Буни биз қўйидаги расмда куриб ўтамиз. (Расм.4). 
Расм. 4. Бошқариш босқичларини мақсадли амалга ошириш 
Низом капитали ва бошқарув органлари нуқтаи назаридан ташкилий-
ҳуқуқий шакллар тавсифини қўйидаги жадвалда изоҳлаймиз.(1.Жадвал). 
1-жадвал 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет