177
бўлмаган корхоналар учун ҳам барча тафсилотларни кўриш қийин, йирик
компаниялар учун эса ишонч билан айтиш мумкинки, раҳбариятдан ҳеч ким
барча тафсилотларни қамраб олувчи аниқ тасаввурга эга эмас. Эҳтимол
айнан ушбу омил натижасида кўпинча реструктуризация қилиш жараёни
муваффақиятли якунланмайди. Таклиф этилаётган реструктуризация қилиш
дастури бизнес мулкдорлари манфаатларини акс эттиришга йўналтирилган,
ҳақиқатда ҳам у ёки бу корхонанинг ўз капиталига
инвестиция қилишга
қарор қабул қилганда корхонанинг инвестицион жозибадорлигини
белгилайдилар ва биринчилардан бўлиб инвестиция қилинган маблағларини
йўқотишлари мумкин. Нол қиймат стратегияси (ташқи бошқарувнинг
турларидан
бири)
ва
қийматни
максималлаштириш (мулкдорлар
манфаатларини ҳимоя қилиш шарти билан)
корхонанинг инвестицион
жозибадорлиги ошириш ва танг ҳолатдан чиқиб кетишнинг альтернатив
концепцияси сифатида қаралиши керак, бунда бошқарув қарорларини қабул
қилишда асосий мезон сифатида риск ва реструктуризация қилишнинг
молиявий имкониятлари қаралиши керак.
Достарыңызбен бөлісу: