Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет69/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
Таянч иборалар: ахборот, молиявий хисоботлар, молиявий ахборот, 
хисоботлар, 
ликвидлилик, 
рентабеллик, 
капиталлар 
таркибилари, 
бухгалтерлик баланслари, акциядор, жамият бошқаруви, эмитент, инсайдер. 
 
Назорат саволлари: 
1. Ахборотлар бошқаруви нима? 
2. Компаниялар учун молиявий ахборот курсаткичларига нималар кирада? 
3. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий хисоботлардан ахборотлар 
сифатида ички фойдаланувчилар кимлар ҳисобланади? 
4. Ички ва ташқи фойдаланувчиларнинг фарқли хусусиятлари 
5. Молиявий 
хисоботлардан ахборотлар манбаи сифатида ташқи 
фойдаланувчиларни гуруҳлаштиринг 
6. Компаниялар ахборотларни ошкора қилиш тизими . 


238 
7. Акциядор танишиш ҳуқуқига эга бўлган ҳужжатлар ва материаллар 
хусусиятлари. 
8. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги 
Қонуннинг мазмуни. 
 
 
 
 
XV. Боб. Акциядорлик жамиятлари ва маъсулияти чекланган 
жамиятларда аудит ва ички назорат тизими 
 
15.1. Назорат тизими ва унинг элементлари 
 
“Назорат - бошқарув вазифаларидан биридир” деган тезисни қайта 
кўриб чиқишга етарлича услубий-назарий ёки амалий асослар мавжуд эмас. 
Айрим манбаларда муаллифлар контроллингни «бошқарув фаолиятини 
бошқариш» сифатида қараб, контроллингнинг мақсадини «бошқарувчилик 
жараёнини корхона олдида турган барча мақсадларга эришишга 
йўналтириш»да кўрмоқда.
Ҳозирги пайтда корхоналарнинг ички аудит каби муҳим ресурсига 
етарлича баҳо берилмаяпти, ваҳоланки ундан тўғри фойдаланиш корхоналар
фаолиятининг самарадорлигини оширади. Жаҳон амалиёти шуни 
кўрсатмоқдаки, ташқи аудит институти жиддий камчиликларга олиб келса, 
бу ҳаттоки мустаҳкам ўринларни эгаллаб келаётган йирик корхоналарни ҳам 
банкротликка олиб келиши мумкин. Юқори даражадаги корпоратив 
бошқарув бўлажак инвесторлар ва кредиторлар учун ижобий белги бўлиб, у 
корхонанинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. 
Бундай корпоратив бошқарувнинг ажралмас бўғини эса ички аудит 
ҳисобланади. 
Корпоратив назорат корпоратив бошқарув умумий тизимининг асосий 


239 
элементларидан бири бўлиб, унинг самарадорлиги корпоратив назорат 
даражасига боғлиқ. Корпоратив назоратнинг самарали моделини топиш иши 
шундагина муваффақиятли бўлади, агар корхона мулкдорлари ва ижроия 
органлари шундай назорат тизимини кўришга тайёр бўлишлари керакки, 
қайсики, бир томондан, компания фаолиятида зарур равшанликни ва 
лавозимдаги шахсларнинг лозим даражадаги ҳисобдорлигини таъминласа, ва 
шу билан бирга иккинчи томондан, корпоратив маданиятнинг энг яхши 
анъаналарига монанд равишда тирноқ остидан кир қидириш ҳаракатларидан 
ёки ёппасига гумондорлик режимидан холи бўлиши керак. 
Корпоратив назорат объектларига қуйидагилар киради: 

корпорация бизнес-режалари ва бюджетларининг ижроси; 

корпоратив андозалар (устав, низомлар, тартиблар, йўриқномалар ва 
регламентлар) меъёрларига риоя қилиш; 

корпорациянинг мулкни сотиб олиш ёки бегоналаштириш ва 
корхонанинг асосий хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлмаган битимлари ва 
активларининг ҳаракати устидан назорат

кадрларга оид муҳим қарорлар устидан назорат; 

компания акциядорлар умумий йиғилишлари, кузатув кенгаши 
қарорлари ва ижроия органининг энг муҳим қарорлари ижроси; 

компания мулкдорларини энг муҳим манфаатларига алоқадор бўлган 
компания фаолиятининг соҳалари. 
2006 йилгача Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида корпоратив назорат 
қуйидагилар томонидан амалга оширилаётган эди
14
:

компания мулкдорлари (акциядорлари); 

Кузатув кенгаши; 

Тафтиш комиссияси; 

аудиторлик ташкилоти; 

ижроия органи. 
2006 йилда давлатимиздаги акциядорлик жамиятларининг корпоратив 
14
Бутаев М. Корпоратив назорат: ички аудит хизмати. Корхонани бошқариш журнали. №3 сон. 11б. 


240 
муносабатлар сахнасида янги харакатланувчи шахс - Ички аудит хизмати 
(ИАХ) пайдо бўлиб, унинг асосий функциялари Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган 
корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур 
даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 
йил 16 октябрдаги 215-сон Қарори билан тасдиқланган «Корхоналардаги 
ички аудит хизмати тўғрисида»ги Низомда белгиланган. Низом 
активларининг баланс қиймати 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган корхоналарда 
ички аудитни ташкил этишга қўйиладиган ягона талабларни ҳамда унинг 
ишини ташкил этишнинг методологик асосларини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги 
ПҚ-475 сон “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари туғрисида” ги қарорининг қабул қилиниши Ўзбекистонда ички
аудиторлар институтининг шаклланиши жараёнини бошлаб берди. Ушбу 
меъёрий ҳужжатда 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб, мулкчилик
шаклидан қатьи назар, активларнинг баланс қиймати 1млрд. сўмдан кўпроқ 
бўлган корхоналарда кузатувчи кенгашлар томонидан тайинланадиган ва 
уларга ҳисобот берадиган ички аудит ҳизматлари (ИАХ) ташкил этилиши 
белгилаб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16-
ноябрдаги 215-сонли карори билан “Корхоналардаги ички аудит хизмати 
тўғрисида Низом” тасдикланган бўлиб, унда корхоналардаги ички аудитни 
ташкил қилишга бир хил талаблар қуйилган шунингдек унинг ишини 
юритишнинг методологик асослари белгиланган. Айтиб ўтилган меъёрий 
хужатларининг 1996 йил 26-апрелдаги 223- II -сонли “Акциядорлик 
жамиятлари акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги 2001-
йил 6-декабрдаги 310- II-сон “Масъулияти чекланган ҳамда кўшимча 
масулиятли жамият тўғрисида”ги Конунларга киритилади. 
Аудиторлик фаолияти миллий андозалари ички аудитор ишидан 
фойдаланиш мумкинлигини кўзда тутмайди. Бундай имконият 610ғ сон 


241 
“Ички аудит ишини кўриб чиқиш” Ҳалқаро аудит андозаларида акс 
эттирилган. 
2008 йил февраль ойининг бошига келиб, Ўзбекистон Республикаси 
Молия Вазирлиги маълумотларига қараганда, амал қилиш муддати ўтмаган
малака сертификатига эга аудиторлар сони 1340 кишини ташкил қилди. 
Улардан тахминан 1500 дан ошиғи аудиторлик фаолиятини юритиш учун 
лицензия олган ёки яқин орада уни олишни кутаётган аудиторлик 
ташкилотлари штатида ҳисобда туради. Қолганлари хўжалик субъектлари 
асосан, бош бухгалтер ёки молиявий директор лавозимларида ишламоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси маълумотларига 
мувофиқ, 2008 йил 1 январ ҳолатига кўра 2,2 млрд. сумдан ортиқ активларга 
республикамизнинг 1700 та корхонаси эга бўлган. Уларда ИАХ ни ташкил 
қилиш учун 2500 та сертифакатланган аудитор талаб қилинган. Ўтган давр 
мобайнида бундай корхоналар сони ошди, малакали аудиторлар сони эса 
кўпаймади. Айни пайтда ички аудиторларни етишмаслиги анча долзарб
муаммо ҳисобланади. 
Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг 2003йил 11 декабрдаги 558- 
II-сон “Маъсулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар 
тўғрисида” ги Қонуни 38 моддасига мувофиқ, ИАХни яратиш ва унинг 
хизматчиларини тайинлаш тўғрисидаги қарор кузатув кенгаши томонидан 
қабул қилинади, ижро қилувчи орган эса бу қарорни бажаради. Шундан 
келиб чиқиб айтиш мумкинки, охир-оқибат ИАХнинг ўз вақтида 
шакллантирилмаганлиги учун жавобгарлик корхона ижрочи органи 
зиммасига юкланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет