Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет71/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

15.3. Ички назорат органлари
 
АЖ ички назорат органларидан бири тафтиш комиссияси ҳисобланади
Уларга қўйилган умумий қоидалар 
- Комиссия аъзолари мустақил бўлишлари керак; 
- Раҳбарият ва ташқи аудиторлар билан молиявий хисоботларнинг сифати 
ва андозаларга тўғри келиши масалалари очиқ муҳокама қилиниши
- Раҳбарият ва аудиторлар билан самарали мулоқот ва ахборот 
алмашинуви; 
- Аудит жараёнини мониторинг қилишда мухим ролга эга бўлиш; 
- Тафтиш комиссияси ишини даврий равишда ёритиб бориши. 
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги 
Жамиятнинг 
молия-хўжалик 
фаолиятини 
назорат 
қилиш 
учун 
акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан жамият тафтиш комиссияси 
сайланади. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида 
жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг 
бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. 
Тафтиш комиссиясининг ваколатлари 
Тафтиш комиссиясининг аъзолари қуйидаги хуқуқларга эга: 
- Йил натижалари бўйича шунингдек бошқа даврлар учун хам, Жамият 
молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш; 
- Жамият молия-хўжалик фаолиятига доир барча хужжатлар ва 
материаллар (шунингдек бухгалтерлик материаллари) билан танишиш; 


251 
- Жамиятнинг 
хар 
қандай 
лавозимдаги 
шахсларидан 
шахсий 
тушунтиришлар олиш; 
- Кузатув 
кенгаши мажлисини ёки навбатдан ташқари умумий 
йиғилишнинг чақирилишини талаб қилиш; 
- Шартнома асосида экспертлар ва аудиторлик ташкилотларини жалб 
қилиш (агар Жамият ўз ҳисоботини эълон қилиши керак бўлмаса); 
- Жамият томонидан қонунчиликка, корпоратив меъёрий ва унинг 
фаолиятини тартибга соладиган бошқа хужжатларга амал қилиниши, ҳисобот 
даврида кредит, ҳисоб-китоб, валюта ва амалга оширилган бошқа амаллари, 
банк назорати (тўлиқ ёки танлаб текшириш), кассанинг ҳолати ва мулк 
ахволини текшириш. 
Қуйидаги масалаларни жамият Уставига киритиш орқали Тафтиш 
комиссиясининг ваколатарини кенгайтиpиш: 
- Жамият молия хужжатларини, бухгалтерия ҳисоботини, мулкларни 
инвентаризациялаш комиссиясининг хулосаларини текшириш, мазкур 
хужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби хужжатларига солиштириш; 
- Бухгалтерия, солиқ, бошқарув ва статистик ҳисоботлар тўғрилигининг ва
тўлиқлигининг таҳлили; 
- Жамият 
Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади бюджетлар 
бажарилишининг тўғрилигини текшириш; 
- Акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган фойдани тақсимлаш 
тартибининг тўғри бажарилишини текшириш; 
- Жамият 
молиявий ҳолатининг, тўлов қобилятининг, активлар 
ликвидлигининг, ўзлик ва қарз маблағлари нисбатининг, соф активлар ва устав 
капиталининг таҳлили, жамият иқтисодий ҳолатини яхшилаш резервларини 
аниқлаш, жамият бошқарув органлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш; 
- маҳсулот ва хизматлар етказиб берувчиларга, бюджетга ва бюджетдан 
ташқари фондларга тўловларнинг, дивидендларни, облигациялар бўйича 
фоизларни ҳисоблаш ва тўлашнинг, бошқа мажбуриятларнинг сўндирилишини 
ўз вақтида ва тўғри амалга оширилишини текшириш: 


252 
- жамият номидан Ижроия органининг битим тузишда хуқуқлилигини 
текшириш; 
- Кузатув кенгаши, ижроия органи, тугатиш комиссияси қарорларининг 
қонунийлигини, уларни жамият устави ва акциядорлар умумий йиғилиши 
қарорига мувофиқ келишини текшириш; 
- Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларининг Қонунга ва Уставга 
мувофиқлигини тахлил қилиш 
Тафтиш комиссиясининг назорат объектлари 
- Жамият ва унинг қарам корхоналари молия-хўжалик фаолияти; 
- Тузилмавий бўлинмалар ва филиаллар фаолияти; 
- Молия ва ахборот оқимлари, алоҳида амаллар ва битимлар; 
- Жамиятнинг айрим менежерлар ва оддий ходимлари фаолияти; 
- Жамият бошқарув органларининг қонунчилик талабларига риоя қилиш 
фаолияти. 
Тафтиш комиссиясига сайланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар: 
- айрим шахсларнинг тижорат ташкилотларида бошқарув ва назорат 
органи аъзоси бўлиш имкониятига қонунчиликдаги чекланишлар; 
- бир шахснинг бир вақтнинг ўзида тижорат ташкилотининг ҳам 
бошқарув хам назорат органларида ишлашига ёки бир неча ташкилотнинг 
бошқарув органларида қатнашишига қонунчиликдаги чекланишлар (Тафтиш 
комиссиясининг аъзоси бир вақтнинг ўзида Кузатув кенгаши аъзоси бўлиши ва 
жамият ижроия органида лавозимларни эгаллаши мумкин эмас); 
- Тафтиш комиссиясига сайланадиган шахсларга қўшимча талабларнинг 
ўрнатилиш имконияти; 
- Тафтиш 
комиссиясига сайловларда овозларни ҳисобга олиш 
хусусиятлари. «Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларига ёки 
бошқарув органларидаги мансабдор шахсларга қарашли акциялар 
жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш чоғида овоз беришда 
иштирок этиши мумкин эмас». 


253 
Тафтиш комиссияси аъзоларининг жавобгарлиги 
- Назорат фаолитида ёпиқ маълумотларни қасддан ёки эхтиётсизлик 
туфайли ошкора қилиш оқибатида келтирилган зарар учун Тафтиш комиссияси 
аъзолари жавобгардир; 
- Агар Тафтиш комиссияси аъзоси харакатларида ноҳалоллик, яъни 
лавозим вазифаларининг қўпол бузилиши, Жамият учун зарарли оқибатларга 
олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган қуйидаги харакатлари ёки бошқа 
ноўрин харакатлар учун унинг ваколатини Умумий йиғилиш муддатидан 
илгари тўхтатиши мумкин: 
а) хужжат ва материалларни, шу жумладан Жамият бухгалтерлик 
хужжатларини, йўқ қилиш, бузиш ёки қалбақилаштиришни; 
б) жамият фаолияти бўйича лавозимдаги шахслар, ходимлар ёки 
акциядорларнинг аниқланган суистъемолликларини яшириш; 
в) лавозимдаги ва оддий ходимларни ёки акциядорларга қасддан нотўғри 
маълумот бериш, ёки уларнинг суистеъмолликларига кўмаклашиш; 
г) жамият ходимларининг қонуний харакатларига халал бериш, уларга 
ёмон таъсир ўтказишга уриниш; 
д) жамият мулкини (мулкнинг қисмини) йўқ қилиш, бузиш, ўз 
манфаатлари учун бегоналаштиришни амалга оширган бўлса, унинг ваколатини 
Умумий йиғилиш муддатидан илгари тўхтатиши мумкин; 
- Тафтиш комиссияси аъзолари текширув ва тафтишлар давомида ўзига 
маълум бўлиб қолган тижорат сирларини ва бошқа турдати ёпиқ 
маълумотларни сир тутишга мажбурдир. 
Ўзбекистон қонунчилигига биноан Йиллик ҳисобот хужжати Тафтиш 
натижалари бўйича хулосада қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 
- жамият 
ҳисоботлари 
ва 
бошқа 
молия 
хужжатларидаги 
маълумотларнинг ишончлигига баҳо бериш;
- бухгалтерлик ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш 
тартибининг ва шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш 
давомида қонунчиликнинг бузилишлари фактлари бўйича ахборот. 


254 
Тақдирлаш тамойили.Тақдирлов пулига қўйиладиган энг асосий талаб бу-
ошкоралиқдир.
Ташқи аудиторнинг мақсади - барча муҳим жиҳатлар бўйича бухгалтерия 
ҳисоботининг ишончлиги ҳақида фикрни шакллантириш. 
Аудиторлик текшируви - аудиторлик ташкилотлари томонидан молия 
ҳисоботини ва у билан боғлиқ молия ахборотларининг ишончлилигини ва 
уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширишдир. 
Акциядорлик жамияти қимматли қоғозлари билан қилинган амаллар 
бўйича аудит бир неча йўналишларга ўтказиши мумкин. 
1. Таъсис хужжатларининг аудити. Аудитор акциядорлик жамияти 
таъсисчилар йиғилиши баённомаси ва уставда қуйидагиларни текшириши 
керак: 
- акциядорлик жамияти тури, қимматли қоғозлар устида амалга 
оширилган амаллар, обуна шакллари ва х.к.ларнинг қонунийлиги; 
- эълон қилинган, жойлаштирилган қимматли қоғозларнинг миқдори, 
тури, тоифаси ва номинал қиймати; 
- қимматли 
қоғозларнинг 
чиқарилиш, 
жойлаштириш 
ва 
конвертациясининг тартиби ва шартлари; 
- акцияларга дивидендлар, облигацияларга фоизлар тўланиши тартиби; 
- акциядорлик жамияти қимматли қоғозларини тўлаш тартиби ва 
шартлари; 
- айрим турдаги, тоифадаги қимматли қоғоз эгалари хуқуқлари ва 
ваколатлари; 
- ички аудитнинг таркиби, Тафтиш комиссияси (Тафтишчи) вазифалари. 
-бундан ташқари аудитор акциядорлик жамияти амалиётида таъсис 
хужжатлари қоидаларига амал қилганлигига аҳамият бериши керак. 
2. Акциядорлар-таъсисчилар 
билан 
ҳисоб-китобнинг 
аудити. 
Қуйидагилар эътиборга олинади: 
- устав капиталини тўлаш муддатларига риоя қилиш
- қимматли қоғозларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши; 


255 
- қимматли 
қоғозлар учун пулдан ташқари тўлаш шаклларида
:
баҳоланишнинг қонунийлиги ва асосланганлиги; 
- устав капиталига тўловларнинг, квитанциялар, мулк, номоддий активлар, 
интеллектуал 
мулкларни 
қабул 
қилиш 
далолатномаларининг 
тўғри 
расмийлаштирилиши; 
- корхона қайта ташкил қилинишида ва тугатилишида ҳисоб-китоблар 
тўғрилиги; 
- таъсисчилар билан хисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоботларида 
тўлиқ акс этганлиги. 
3. Қимматли 
қоғозлар 
баҳоланишининг 
аудитида 
қуйидагилар 
текширилади: 
- қайси нархда қимматли қоғозлар сотилмоқда; 
- бухгалтерлик ҳисобида қимматли қоғозларнинг бозор ва номинал 
қийматлари орасидаги фарқ қандай акслантирилади; 
- йирик битимларда қимматли қоғозларнинг бозор нархлари қандай 
баҳолонади; 
- қимматли қоғозларнинг баланс баҳолари қайта баҳоланиб турадими; 
- акциядорлар талаби билан акциялар сотиб олинганда қандай баҳоланади; 
- қимматли қоғозларни ким баҳолайди, ушбу шахс зарур ваколатларга 
эгами; 
- қимматли қоғозларни ишончли (траст) бошқарувчига бериш бўйича, 
ким-ошди савдолари, инвестиция, шартнома баҳосини келишиш, баённомалар 
борми; 
- қимматли қоғозлар жамият томонидан қайси нархларда сотиб олинган ва 
бухгалтерлик ҳисобида бу қандай акс эттирилган. 
4. Қимматли қоғозлар ҳаракатининг аудити
Аудитор қуйидагиларни текшириши шарт: 
- қимматли қоғозлар ҳаракатининг расмийлаштирилиши; 
- акциядорлар реестрида ёзувларнинг ўз вақтида ва асосли олиб 
борилиши; 


256 
- акциядорлар реестридан кўчирмалар бериш китобининг юритилиши; 
- қимматли қоғозлар ҳаракатининг бухгалтерия ҳисобида юритилиши; 
- қимматли қоғозларнинг ҳаракатида ҳисоб-китоб қилиш тартибига риоя 
қилиниши;
- -акциядорлик жамиятини қайта ташкил қилишда қимматли
қоғозлар харакатининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши. 
5. Акциялар бўйича дивиденд ва облигациялар бўйича фоиз ҳисобланиши 
ва тўланишининг аудити. Қуйидагилар текширилади: 
- акцияларга дивиденд ва облигациялар бўйича фоиз тўлаш тартиби ва 
унинг тасдиқланган низомларга тўғри келиши; 
- қимматли қоғозлар эгаларига дивидендларни тўлаш навбати ва 
муддатлари; 
- облигация турлари бўйича фоизларни тўлаш муддатлари; 
- дивидендни тўлаш миқдорининг тасдиқланган миқдорга мос келиши; 
- дивидендлар, фоизларни пул ва бошқа шаклда тўлаш тартиби, 
мулкларнинг, товарлар ва хизматларнинг берилиш қайдномалари, шундай 
тўлов шакли ҳақидаги қарор баённомаларининг мавжудлиги; 
- дивиденд ва фоизларни тўлаш манбалари; 
- дивиденд олишга ҳакдор бўлган шахслар рўйхатининг тўғри тузилиши; 
- акция турлари бўйича дивиденд тўлаш хақида қарорлар қонунийлиги; 
- дивиденд тўлашга қонунчиликда белгиланган чекланишларга риоя 
қилиниши; 
- барча қимматли қоғозлар бўйича дивиденд ва фоизларни ҳисоблаш ва 
тўлашнинг тўғрилиги ва қонунийлиги. 
6. Қимматли қоғозлар билан амалларни солиққа тортилишнинг аудити. 
Аудитор биринчи навбатда қуйидагиларга аҳамият бериши керак: 
- солиқка тортиш базасининг тўғри ҳисобланиши; 
- қимматли қоғозлар билан амаллар бўйича солиқ ставкасининг тўғри 
қўлланилиши; 


257 
- солиқларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўлаш муддатларига риоя 
қилиниши; 
- солиқни тўлашдан бўйин товлашга имкон берувчи харакатлар; 
- солиқ тўлаш ва солиқ тўлаш манбасини аниқлаш тўғрисидаги 
маълумотномаларнинг тўғри тузилиши. 
7. Қимматли қоғозлар конвертациясининг аудити. 
Қимматли қоғозлар аудити энг мураккаб йўналишларган бири бўлиб, унда 
қуйидагиларга аҳамият берилади: 
-қимматли қоғозларни конвертациялаш тартиби ва шартлари тўғрисида 
тасдиқланган низомнинг мавжудлиги; 
- конвертациялаш низоми, тартиби ва шартларига амалда риоя қилиниши; 
- конвертациялаш давомида қимматли қоғозлар қийматини ҳисобга олиш; 
- конвертацияланган қимматли қоғозлар қийматидаги фарқларнинг 
тўланиши ёки тўлов қабул қилинишининг ҳисоби; 
- акцияга конвертация қилинувчи қимматли қоғозлар жойлаштириш 
қийматининг асослилиги; 
- қимматли қоғозларни конвертациялашда воситачи меҳнатининг тўғри 
такдирланиши; 
- оддий акцияларга конвертация қилинадиган қимматли қоғозларнинг 
акциядорларга жойлаштириш чоғида оддий акциялар бозор қиймати 
камайишининг асослилиги; 
- акцияларнинг ва акцияга конвертация қилинувчи қимматли қоғозларни 
жойлаштириш усулларининг қонунийлиги;
- конвертация қилинадиган қимматли қоғозларни жойлаштиришда 
акциядорларнинг хуқуқларини таъминлаш; 
- конвертация бўйича барча амалларнинг ҳисобда акс эттирилиши. 
8. Қимматли қоғозларнинг хадя қилиниши ва меросга олинишининг 
аудити. У ҳолатда қуйидагилар текширилади: 
- мерос олиш ва хадя қилиш бўйича хужжатларнинг мавжудлиги ва 
қонунийлиги; 


258 
- меросхўр томонидан ўз хуқуқига эга бўлиш муддатларига риоя 
қилиниши; 
- акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгаши мос қарорининг 
мавжудлиги; 
- меросхўрларга ёки хадя олувчиларга эгалик хуқуқларининг ўтиши 
бўйича реестрдаги ўзгаришларнинг ҳисобда акс эттирилиши. 
9. Қимматли қоғозлар олди-сотдисининг аудитиАудитор қуйидагиларни 
текширади: 
- олди-сотди шартномаси мавжудлиги ва тузилишнинг қонунийлиги; 
- акциядорлар реестрига харидорнинг киритилиши ва сотувчининг ундан 
чиқарилиши; 
- ким-ошди 
савдоларида 
олди-сотди 
битимининг 
тўғри 
расмийлаштирилиши.
10.Қимматли қоғозлар сақланишининг аудити. Қимматли қоғозларнинг 
сақланиш тартиби молиявий хужжатларни сақлашдек бўлиб, аудитор 
қуйидагиларни текширади: 
-сақланадиган қимматли қоғозлар ҳисобининг ташкил қилиниши; 
- ҳақиқатда сақланадиган қимматли қоғозлар; 
- қимматли қоғозларни сақлашга кирим хужжатларининг мавжудлиги; 
- қимматли қоғозларни сақлашга хужжат-асослар; 
- сақланаётган қимматли қоғозларнинг бухгалтерия ҳисобида қайд 
қилиниши. 
11. Траст ва гаров амалларининг аудити. Қимматли қоғозлар иккиламчи 
бозорида бу амаллар нисбатан янгидир, шунинг учун аудитор уларга алоҳида 
аҳамият бериши ва қуйидагиларни текшириши лозим: 
- қимматли қоғозларни трастга ёки гаровга бериш тартибининг умумий 
йиғилиш ёки Кузатув кенгаши қарорларига мос келиши; 
- мазкур амалларнинг ҳисобда акс эттирилиши; 
- траст ёки гаров ҳақидаги шартноманинг мавжудлиги ва шартларининг 
бажарилиши; 


259 
- қимматли қоғозларни траст ёки гаровга беришнинг молиявий 
таваккалчилик даражаси; 
- ишончли бошқарувчининг ўз хизмат вазифаларига мос келиши; 
-траст ва гаров амаллари бўйича молиявий таваккалчиликни суғурта 
қилиш шартномасининг мавжудлиги. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маххамасининг «Устав фондида 
давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарни самарали бошқаришни ва давлат 
мулки ҳисоби лозим даражада юритилишини таъминлаш бўйича чора-
тадбирлар хақида» 215-сон 16.10.2006 йилдаги Қарори акциядорлик 
жамиятларида корпоратив назоратни мустаҳкамлаш ишида навбатдаги қадам 
бўлиб, унда унинг янги тузилмаси - ички аудит хизматига асос солинади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет