Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Корпоратив маданият тамойиллари



Pdf көрінісі
бет74/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

16.3. Корпоратив маданият тамойиллари 
Манфаатдор 
шахслар 
деганда 
компания 
фаолияти 
уларнинг 
манфаатларига дахлдор бўлган ҳар қандай гуруҳлар: акциядорлар, 
менежерлар, ҳамкорлар, истеъмолчилар ва ҳ.к. тушунилади. Манфаатдор 
шахслар орасида улар ўртасида манфаатлари турли йўналишга эга объектив 
зиддиятлар мавжуд бўлган учта асосий гуруҳ: акциядорлар, менежерлар ва 
директорлар алоҳида ажратиб кўрсатилади. 
Акциядорлар, ўз навбатида, икки тоифага – мажоритар ва миноритар 
акциядорларга ажратилиб, уларнинг манфаатлари ҳам ўзаро тақсимланади. 
Мажоритар акциядорлар, миноритарийлардан фарқли равишда, компания 
ривожланишининг узоқ муддатли истиқболларига ва кичикроқ рискларга 
йўналтирилган бўлади. Агар уларнинг дивиденд тўлаш ва фойдани 
капиталлаштириш ўртасида бирини танлашига тўғри келса, улар фойдани 
капиталлаштиришни афзал кўради. 
Мажоритар акциядорлар учун корпоратив хулқ-атворнинг қуйидаги 
тамойилларини тавсия этиш мумкин. 


271 
Миноритарийларнинг мулкий манфаатларига беписанд бўлмаслик 
ва ўйлаб кўрилган дивиденд сиёсати юритиш: 
 директорлар Кенгаши билан биргаликда менежерлар фаолиятининг 
чуқур ўйлаб чиқилган мотивациясини амалга ошириш, бу менежерлар 
томонидан суиистеъмол рискини пасайтиради; 
 директорлар 
Кенгаши 
профессионаллиги 
ва 
фаолияти 
мустақиллигини режа асосида ошириб бориш. 
Миноритарийлар учун корпоратив маданият тамойиллари: 
 компания манфаатларига зиён етказган ҳолда акциядорларнинг ўз 
ҳуқуқларини суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик;
 компания тижорат сирлари қаторига кирувчи ахборотни ошкор 
қилмаслик;
 компания директорлари, менежерлари ва йирик акциядорларидан 
қабул қилинган ахлоқий қоидаларга амал қилишни талаб этиш. 
Компания директорлари учун корпоратив маданият тамойиллари. 
Акциядорлар ва менежерлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф қилиш – 
директорларнинг асосий вазифасидир. Буни ҳал қилиш учун директорлар 
Кенгаши акциядорлардан ҳам, менежерлардан ҳам расман эмас, балки 
ҳақиқатда алоҳида ажратилган ва улардан мустақил бўлиши лозим. 
Директорлар учун қуйидаги тамойилларни тавсия этиш мумкин: 
 компанияда ахлоқий қоидалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
 директорлар Кенгашининг фаолияти давомида компаниянинг барча 
манфаатдор шахслари манфаатларини ҳисобга олиш; 
 компания «шаффоф»лиги мониторингини амалга ошириш, жамият 
акциядорлари, менежерлар ва ходимлар томонидан қонунчилик талаблари, 
жамиятнинг таъсис ва ички ҳужжатларига риоя қилиш; 
 оқилона дивиденд сиёсати бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва 
акциядорларга тақдим этиш; 
 менежерлар фаолияти самарали мотивация тизимини ишлаб чиқиш; 


272 
 акциядорлар олдида ҳисобот бериш ва уларга компаниядаги 
ишларнинг ҳолати ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот тақдим этиш. 
Компания менежерлари учун корпоратив маданият тамойиллари: 
Менежерлар фақат мулк эгаларининг пулларини рискка қўйиб, ўз 
мулкини йўқотиш рискига дуч келмайди. Улар учун қуйидагиларни тавсия 
қилиш мумкин: 
 ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик; 
 компания акциядорларига атайин қилинган ҳаракатлар билан зарар 
етказмаслик; 
 компания учун зарар кўриш риски юзага келганда компаниянинг 
директорлар Кенгашини бундан хабардор қилиш; 
 компания фаолиятига директорлари Кенгаши томонидан ишлаб 
чиқилган ахлоқий қоидаларни жорий қилиш; 
 ўз мажбуриятларини чин кўнгилдан, виждонан ва ташаббускорлик 
билан бажариш; 
 директорлар Кенгашига тегишли тарзда ҳисобот бериш; 
 ўз фаолиятида компаниянинг таъсис ва ички ҳужжатларига, 
қонунчилик талабларига риоя қилиш ва компания ходимларидан ҳам худди 
шуни талаб қилиш; 
 ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб 
меҳнат шароитлари таъминлаш.
Корпоратив 
маданият 
тамойиллари. 
Компания 
ва 
унинг 
рақобатчиларининг ўзаро алоқалари умумий ахлоқий меъёрлари орасида 
қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 
 бир-бирини ҳурмат қилиш; 
 рақобат кураши олиб боришнинг ноахлоқий усулларидан воз 
кечиш; 
 савдо ва инвестициялаш учун очиқ бозорларни ривожлантиришга 
хизмат қилиш. 
Товар ва хизматлар таъминотчилари билан муносабатлар тамойиллари: 


273 
 тўғри нарх шаклланиши, лицензиялаш;
 кераксиз суд муҳокамаларини истисно қилиш; 
 узоқ муддатли ва барқарор муносабатларни ривожлантириш; 
 махфий бўлмаган ахборот билан ўртоқлашиш; 
 тузилган шартномалар шартларига мувофиқ тўловларни ўз вақтида 
амалга ошириш. 
Истеъмолчилар билан муносабатлар тамойиллари:
 истеъмолчиларни уларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларига 
мувофиқ юқори сифатли товар ва хизматлар билан таъминлаш; 
 тўғри муомала, истеъмолчиларга акциядорлик жамиятининг товар 
ва хизматлари уларнинг саломатлиги, хавфсизлиги, атроф-муҳитнинг 
аҳволини яхшилаш ва қўллаб-қувватлашни кафолатлаш; 
 акциядорлик жамиятининг товар ва хизматлар истеъмолчиларини 
уларнинг жинси, ёши, ирқи ва ҳ.к. бўйича камситмаслик; 
 истеъмолчиларга таклиф этилаётган товар ва хизматларда, 
жумладан, уларнинг маркетинг ва рекламасида инсон қадр-қимматига 
ҳурматни кафолатлаш; 
 истеъмолчилар маданияти яхлитлигини ҳурмат қилиш. 
Ўз вақтида Япония АҚШ армияси томонидан эгаллангани ва иқтисодий 
тизим тўлиқ издан чиққан бўлишига қарамай, иқтисодиётни ўзгартиришни 
мақсад қилган етакчи арбоблар, Япония ижтимоий маданиятига мувофиқ 
бўлган ҳолда турли бошқарувчилик тизимларни мослаштириш устида ишлай 
бошладилар. Япон модели деб аталувчи модел ҳозирги вақтга келиб бир 
мунча эскириб қолди ва глобал иқтисодиётга мувофиқлаштириш учун унга 
ўзгартиришлар киритиш керак. Бироқ, нима бўлганда ҳам, ўз пайтида 
яратилган бошқарувчилик тизимлари, 1970 дан 1980 йилларгача бўлган 
оралиқда Европага етиб олиш ва жаҳон иқтисодиётида иккинчи ўринга 
эришишга муваффақ бўлишда илҳомбахш куч эди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет