55
баъзи бир хазм гормонлари - секретин, гастрон, энтерогастрин меъда
яраси ривожланишида «ҳимоячи» омилнинг заифланиши, ўн икки
бармоқ; ярасида эса «тажовузкор» омилнинг кучаймши аҳамиятга эга.
4.3 ТАСНИФИ.
Клиник-морфологик белгиларига қараб: меъда яра касаллиги ва ўн
икки бармоқ яра касаллиги тафовути қилинади.
Шикастланишнинг жойлашишига қараб:
кардия қисми, меъданинг
кичик эгрилиги, меъданинг препилорик бўлими, ўн
икки ичак
пиѐзчасида, пиѐзчадан ташқари бўлим (постбулбар) яра касаллиги.
Кечиши даврига қараб: зўрайиши, зўрайиш сўниши, ремиссия.
Кечиши огирлигига қараб: хатарсиз чўзилувчан (барқарорли),
жадаллашувли.
1. Хатарсиз кечишида яра иллати кичик, юза,
қайталаниши кам, асоратсиз;
консерватив даво бир ой чамасида ифодаланган ижобий самара беради;
2. Чўзилувчан кечишида даволаш
самарадорлиги етарли эмас, узок вақт
давом этади, бир йил ичида
қайталаниши мумкин;
3. Жадалашувли кечишида даволаш натижаси паст, асоратлар ривожланиши
мумкин, қайталаниши тез-тез;
4. Асоратлар мавжудлигига қараб: асоратлашган ва асоратлашмаган.
Достарыңызбен бөлісу: