Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет42/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

5.3 Лаборатор кўрсаткичлар: ЭЧТ тезлашган. Лейкопения, баъзида 
тромбоцитопения, 80-90% беморларда қонда аминотрнсферазалар миқдорининг 
2-5 баробар кўпайиши, ГГБ миқдори ортиши кузатилади. Мезенхимал 
яллиғланиш синдроми индикаторлари ўзгариши γ-глобулин. Тимол ва сулема 
пробалари. Гепатодепрессия индикаторларнинг ўзгариши ПТИ, холинэстераза, 
альбумин, БСБ, ЦЦЗ пробаси
2
Қон зардобида билирубин миқдори 80-90% беморларда 2-5 баробар ошган, 80-
85% беморларда аммиак миқдори ошган. 50-65% беморларда гепатит В 
вирусининг маркерлари аниқланади: НВs Ag, анти НВс. 
Эндоскопик текширувда 60-75% ҳолатда қизилўнгачда кардиал қисм 
веналарининг кенгайиши аниқланади.
85% беморларда радионуклеид сцинтиграфияда яққол ўзгаришлар 
аниқланади: радионулеид тўпланиш интенсивлигини каиайиши, жигарда 
радионуклеиднинг нотекис тақсимланаши, қора талоқ тасвирининг ҳосил бўлиши. 
 
 Жигар циррозининг асосий асоратлари. 
 
Асцит: беморда асцитни юзага келиши прогностик ѐмон белги ҳисобланади. 
Жигар циррозида асцитик суюқлик таркиби нисбий зичлиги 1015, оқсил 25-30 г/м, 
лейкоцитлар 2-8 1 мклда. 
Резистент асцитда ва нафас-юрак-қон томир етишмовчилиги 
ривожланганда 
парацитез 
қилиш 
мумкин. 
Гипопротеинемия 
вагипоальбуминемияда альбумин ѐки плазма эритмаларини қуйиш асцит 
камайишига олиб келиши мумкин. 
Диуретиклар таъсири фонида электролит алмашинуви лаборатор 
кўрсаткичларни аниқлаш зарур. 
Гепаторенал синдром: ортиб борувчи ва давога резистент асцит. Жигар 
функционал кўрсаткичлари бузилиши, натрий экскрециясининг кескин 


62 
камайишига сабаб бўлади. Гепаторенал синдромни юзага чиқарувчи сабаб бўлиб 
қон кетиш, қайт қилиш, диарея, септицемия ҳисобланиши мумкин. 
Гепаторенал синдром асосида буйрак пўстлоқ қавати ташқи қисмида 
вазоконстрикцияси ѐтади. 
Гепаторенал синдром плазмада креатинин ва мочевина миқдори ошиши
олигоурия билан кечади. Беморлар кескин астения, апатия, уйқучанлик, 
анорексияга шикоят қилади. Уларда ошқозон ва ичак атонияси, чанқаш, тери 
тургорининг пасайиши, шиш кузатилади.
7
Асосан қон кетиш алвон рангли қон қусиш ѐки ―кофе қуйқаси‖ рангида 
қусиш ѐки ахлатнинг қора рангли бўлиб келиши билан кузатилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет