Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет50/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

IV.Оғирлигига кўра
1.Енгил даражали – йилига хуружлар сони 2-3 марта такрорланиб, дориларни 
қабул қилиш туфайли ўтиб кетади, ремиссия даврида бронхоспазм йўқ. 
2.Ўртача оғирликда – хуружлар сони йилига 3-4 марта бўлиб, оғирроқ кечади, 
хуруж дориларни инъекциялар орқали қабул қилганда ўтади, хуружлараро 
даврларда астматик холат бирмунча ифодаланган бўлади. Ремиссия даврида 
жисмоний зўриқишдан сўнг ѐки бажариш мобайнида бронхлар спазмининг 
енгил клиник белгилари кузатилиши мумкин. 
3.Оғир даражали – хуружлар сони йилига 5 ва ундан кўп бўлиб, оғир кечади, 
бартараф килиш кийинроқ бўлиб, астматик статус билан асоратланади. 
Хуружлараро даврда эса бронхларнинг спазми ифодаланган бўлади.
V.Кечишига кўра
1.Қўзғалиш даври. 
2.Қўзғалишнинг пасайиши. 
3.Ремиссия. 
VI.Асоратланишига кўра
1.Ўпкага таллуқли: ўпка эмфиземаси, нафас етишмовчилиги, ателектаз 
пневмоторакс ва бошқалар.
2.Ўпкадан ташқари – миокард дистрофияси, ўпка – юраги, юрак етишмовчилиги 
ва бошқалар.
Ҳозирги вактда БА нинг халқаро таснифи асосида касалликнинг оғирлиги назарда 
тўтилади, чунки худди шу кўрсаткич беморларни даволаш тактикасини аниқлаб 
беради.  
Бронхиал астманинг оғирлик даражаси бўйича таснифи.
(Халқаро Консенсус 1995 йил) 
Оғирлик 
даражаси 
Даволашдан олдинги клиник белгилари 
Енгил 
Белгилар ҳафтада бир марта ѐки кўпроқ, лекин бир кунда 1 
мартадан камроқ, касалликнинг қўзғалиши фаолликни ва уйқуни 
бузиши мумкин. 
Астманинг тунги белгилари кўпинча бир ойда 2 марта кузатилади. 


73 
НЧМҲ-нафас чиқаришнинг максимал ҳажми (ѐки НЧҲФ-нафас 
чиқариш фоизи) нормадан 80% кўпроқ. 
НЧМҲ тебраниши 20 – 30% атрофида бўлади. 
Ўртача оғирликда Белгилар кунига мавжуд. Касалликнинг қўзғалиши фаолликни ва 
уйқуни бузади. Астманинг тунги белгилари ҳафтада 1 мартадан 
ортиқ. Қисқа таъссир этувчи бетта 2 – агонистлар кунда қабул 
қилинади. 
НЧМҲ (КНЧҲ1) нормадан 60% дан 80% гача. 
НЧМҲ тебраниши 30% дан баланд. 
Оғир
Даражали
Астма белгилари доимий, тез – тез қўзғалишлар, кўпинча тунги
белгилар, физик фаоллик чекланган. 
НЧМҲ (КНЧҲ1) 60% дан кам 
НЧМҲ тебраниши 30% дан ошган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет