70
Иккиламчи - асаб эндокрин тизимининг ўзгариши,
ауто- ва инфекцион
антигенлар таъсири. Бронхлар реактивлигининг иккиламчи ўзгариши иммун,
эндокрин, асаб тизимларининг ўзгариши натижасида юзага келади.
Иммунологик механизмлар
Бронхиал астмали беморларнинг асосий қисмида бронхлар реактивлигининг
ўзгаришига иммун тизимдаги ўзгаришлар, яъни гуморал ва хужайравий
иммунитетларнинг Гелл ва Кумбс таснифи бўйича I, III ва IV типли
сезувчанликнинг юқори бўлиши сабаб булади.
Иммун реакциялар нафас
йўлларининг шиллиқ қаватида ҳосил бўлади.Унинг ўзгариши ҳам бронхлар
гиперсезувчанлиги ва гиперреактивлигига олиб келади. Аллергик механизмлар
тез ва секин ривожланувчи реакциялар билан боглиқ. Тез ривожланувчи реакция
(реагин тури) шок органнинг аллерген билан ўзаро таъсирида пайдо бўлади, бу
эса семиз ҳужайралар ва эозинофилларнинг, бронхлар шиллиқ қаватида ва унинг
ичида Т-лимфоцитлар миқдорининг ошишига олиб келади. Бу ҳужайралар
биологик актив моддалар ишлаб чиқаради ва БА патогенезида иммунохимик
босқични (
патохимик босқич) ривожлантиради:
гистамин, серотонин,
брадикинин, нейтрофиллар хемотаксис омили, лейкотриенлар, интерлейкинлар ва
б. микротомирлар ўтказувчанлигини оширади, бу эса уларнинг массив
экссудациясига олиб келади. Бронхлар шиши ва уларнинг ичига эпителийнинг
ажралиб тушиши ривожланади, бу эса шиллиқли ―копкокчаларининг‖
шаклланишига
олиб келади; бундан ташкари биологик фаол моддалар
бронхоспазм ривожланишига олиб келади (
патофизиологик боскич). Секин
ривожланувчи алллергик реакция (иммунокомплекс тури) циркуляция килувчи
IgG, IgA, IgM турдаги антителолар ва комплемент оркали ривожланади.
Иммун
комплексларнинг семиз ҳужайралар, эозинофиллар ва Т-лимфоцитлар билан
боғланиши натижасида яллиғланиш медиаторлари ажралиб чикади ва бронхлар
обструкциясига олиб келади.
Достарыңызбен бөлісу: