Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет49/117
Дата01.10.2023
өлшемі2.02 Mb.
#479347
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   117
6.1-Terapiya-UMK-2017-yangi

 
Бронхиал астма таснифи
I.Бронхиал астма ривожланиши этаплари. 
Амалий соғлом кишиларда туғма ѐки орттирилган биологик нуқсонлар ва 
ўзгаришларнинг мавжудлиги, яъни: 
а) маҳаллий ва умумий иммунитетнинг ўзгариши. 
б) «тез жавоб қайтариш» реакцияси (семиз хужайралар, макрофаглар, 
эозинофиллар, тромбоцитлар) мавжудлиги. 
в) мукоцилиар клиренс ўзгариши. 
г) эндокрин тизим ўзгариши 
д) ўпка томирлари эндотелийсининг метаболик дисфункцияси. 
ж) арахидон кислота метаболизмининг бузилиши. 
з) шахснинг нерв-психик ҳолати хусусияти. 
и) бронхлар ва ЛОР органлари реактивлигининг ўзгариши. 
Биологик нуқсонлар клиник жихатдан БА ривожланишига туртки бўлиши 
мумкин. 
2.Астма олди (предастма) ҳолати. Бу нозологик касаллик бўлмай, балки, БА 
нинг клиник пайдо бўлиш хавфи ҳисобланади. Клиник диагнозда бу ҳолат 
қўйилади, яъни кўрсатилади. Предастма ҳолати нафас йўлларининг вазомотор 
бузилишларини, бронхоспазм белгилари билан, аллергиянинг бошқа 
кўринишлари («эшак еми», «Квинке шиши», қонда эозинофилия, балғамда ҳам, 
мигрень, нейродермит) ҳисобланади. 
3.Клиник шаклланган БА – бу биринчи бор астма ва астматик статус 
хуружларидан кейинги ҳолат. 
II. БА нинг шакллари: (клиник ташхисда кўрсатилмайди). 
1. Иммунологик шакли. 
2. Ноиммунологик шакли. 
III. БА нинг клиник – патогенетик шакллари: 
1. Атопик – аллергенни кўрсатиш керак. 


72 
2. Инфекцияга карам – инфекцион агент ва инфекцион жараѐннинг боришини 
кўрсатиш керак. 
3. Аутоиммун. 
4. Гормонал – эндокрин, ўзгарган органни ва дисгормонал ўзгаришларни 
кўрсатиш лозим. 
5. Нерв-психик шакли. 
6. Ифодаланган адренэргик дисбаланс. 
7. Бронхлар реактивлигининг бирламчи ўзгарганлиги, иммун, асаб-эндокрин 
тизимлар иштирокисиз шаклланиб, тугма бўлиши мумкин, кимѐвий, физик, 
механик ва инфекцион агентлар таъсирида ривожланади. 
8. Холинергик вариант 
9. Аспиринли астма 
10. Дизовариал шакли 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   117




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет