Ўзбекча Википедия — Википедия очиқ энциклопедиясининг ўзбек тилидаги версияси. Ўзбекча Википедия 2003 йил декабрда ўз фаолиятини бошлаган. Ўзбек тилидаги Википедияда мақолалар лотин ёзувида ёзилади.
Ўзбек тилидаги википедияда очилгани 8 йил бўлишига қарамай 2014 йил 30 май ҳолатига кўра, мақолалар 127606 тани, фойдаланувчилар сони эса16601 тани ташкил этади. Бу борада хорижий мамлакатларнинг кўрсаткичлари сезиларли даражада юқорилигини кузатишимиз мумкин. Масалан, 2012 йил маълумотлрига кўра, Қозоғистон википедиясидаги қозоқ тилидаги мақолалар сони 200 мингдан кўпроқ бўлган. Қозоқ онлайн-энциклопедияси фойдаланувчилари сони эса 10 миллионга етган.1
UzNet ҳудудида контентни шакллантириш муаммолари бири ўзбек тилида ресурсларнинг камлигидир. 1990 йилларда интернетнинг Ўзбекистондаги илк аудиторияси ҳамда ахборот технологиялар бўйича мутахассислар, асосан, шаҳарлик русийзабон ва рус тилини яхши билувчилар бўлган. Шу сабабли UzNetнинг аксарият қисми рус тилида шаклланди. 2010 йилдан ўзбек тилидаги ресурслар ривожланишни бошлади. Қуйидаги жадвалда www миллий қидирув тизимидаги 11977 та сайтни тиллар бўйича фоиз кўрсаткичида лотин ва кирилл алифбосидаги жами сайтдар миқдори 39 фоизни ташкил қилишини кўришимиз мумкин. Ўзбек тилидаги ахборотларга катта эҳтиёж сезилаётган бир пайтда UzNet даги сайтларнинг ярми ҳам ўзбекча эмаслиги бугунги куннинг асосий муаммоларидандир.
Бугунги кунда интернетдаги ОАВни истиқболининг давлат гранти ёки реклама орқали ҳал бўладиган молиявий томонлари билан биргаликда, UzNet ривожида техник масалаларнинг роли ҳам катта ҳисобланади. Шунинг ёзувнинг кирилдан лотинга алмашганлиги, алмашганда ҳам 18 йил давом этиб келаётган жараён ҳали ҳам тўлиқонли равишда ҳал қилинмагани кўришимиз мумкин.
Барча кутубхоналар ва музейларнинг онлайн каталоги, луғатлар, энциклопедиялар ва барча ОАВ архивининг электрон версиялари яратилса
Интернет ОАВ таҳририятлари малакали, 2-3 тилни биладиган кадрларни доим излайди.
2. Жамиятнинг тезкор ахборотга бўлган эҳтиёжи.
XXI асрга ахборот асри деб тариф берилмоқда. Бу бежиз эмас. Ушбу аср ҳаётимиздаги ҳар бир соҳага ангиланишларни олиб кирди. Бу жараён инсон фаолиятида янги коммуникацион технологиялар кенг қўлланилаётганида яққол кўзга ташланади. Замонавий ахборот технологиялари жамият ахборотлаштирилиши жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучидир.
Янги ахборот технологиялари, электрон ва мультимедиа воситалари, рақамли ва сунъий йўлдош алоқа каналлари ҳамда интернет инсон имкониятлари, унинг тафаккури, билим ва ижодий бунёдкорлиги самарасидир. Мутахассислар ахборот технологиясининг асосий белгиси сифатида маълумотни қайта ишлаш жараёнининг муайян босқичларга бўлинишини эътироф этадилар. Бу эса, ўз навбатида, ушбу жараённинг батамом тартибга солиниши ва уни автоматлаштирилган ҳолда ўтказилиши учун янги имконият яратиб берди.1
Демак, ахборот технологиялари бу – коммуникатив фаолиятни амалга ошириш ҳамда маълумотни қайта ишлаш, ахборот олиш ва тарқатишда фойдаланиладиган барча электрон, рақамли ва техник воситаларидир. Ўз фаолиятида айниқса, журналистлар кўп фойдаланадиган компьютер ва интернет ахборот технологияларининг одатий ва кенг тарқалган туридир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, компъютер ва интернетнинг ихтиро қилиниши оммавий ахборот воситалари фаолиятида кескин бурилиш ясади. Жамиятни ахборот билан таъминлаш, аҳолига керакли маълумотларни ўз вақтида, тезкорлик билан етказиш кўрсаткичлари бир неча баробарга ошди.
Маълумотни излаш, чоп этиш, сақлаш, кўчириш, жўнатиш ва қабул қилиш осонгина ечим топди. Матн, товуш, видео, фото, графика, мусиқа ва бошқа шаклдаги маълумотларни интерфаол равишда алмашиш йўлга қўйилди ва бу журналистлар фаолиятидкенг татбиқ этилмоқда.
Бутунжаҳон ўргимчак тўри бўлмиш интернет – телевидение, радио, матбуот нашрлари каби ахборот манбаларидан фарқли ўлароқ, ҳар қандай маълумотни ўз истеъмолчиларига истаган шакл ва кўринишда, турли ҳажмда қўлга кирита олиш имконини берди. Ахборот коммуникацион технологиялар жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида ахборотдан фойдаланиш самарасини оширишда, фуқаролар, ташкилотлар ва давлатнинг ахборотга бўлган эхтиёжларини қондиришга хизмат қилмоқда.
Интернет ўзининг хусусият афзалликлари билан жамият ҳаётига шу қадар тез кириб келдики, қисқа фурсатда сафдошларидан ўзиб кетишга ҳам улгурди. Маълумки узоқ йиллардан буён, республикамиз матбуоти газетчилик, журналчиликнинг кенг тармоғига эга, ўзбек радиоси ва телевидениеси мустақиллик йилларида янада такомиллаштирилиб, тобора тараққий топа бошлади. Улар қаторига интернет қўшилиши билан оммавий ахборот воситалари кўпгина қулайликларга эга бўлди.
Оммавий ахборот воситаларининг ўзига хос туридир. Унда ижтимоий информациянинг маданий-маънавий, спорт ва бошқа турлари ўрин олади. Фойдаланувчи ўзига керакли информацияларни излаш ва осонгина топиш мумкин. Бу интернетда ахборотнинг ниҳоятда кўплигидан далолат беради. Қолаверса, интернетда ахборот электрон тармоқ орқали тезлик билан тарқала олиши жиҳатидан ниҳоятда тезкордир.
XXI аср мўъжизаси мисли кўрилмаган имконият ва қулайликларни бердики, бугун биз бутун дунё билан бевосита боғланишимиз, ён-атрофда, узоқ-яқинда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан, илм-фан, адабий-санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги янгиликлардан хабардор бўла оламиз. Шундай қилиб, интернет – оммавий ахборот воситаларининг алоҳида, электрон техникага асосланган бир тури сифатида, у турли мавзулардаги информацияларни йиғади ва уларни копъютерлар тармоғи орқали тарқатади. Интернет оммавий ахборот воситаси сифатида қатор жиҳатлари билан бошқа турлардан ажралиб туради.
Энг аввало, тармоқнинг глобал миқёсга эга экани билан газета, журнал, радио, телевидениедан фарқ қилади. Интернетдаги ахборотни дунёнинг исталган бурчагидан туриб кузатиш мумкин. Бунинг учун белгиланган соатни кутиш, маълум бир жойда бўлиш шарт эмас. Қўл телефонлари орқали ҳам интернетга уланиш мумкинлиги вақт, жой каби масалалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилади. Маълумотларни узатишдаги тезкорликни ҳам эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Негаки, радио ва телевидение, ўз дастурларини белгиланган соатларда, газета, журналлар эса кунлик, ҳафталик, ойлик экани билан ахборотни узатишда интернетдан кечикади. Интернет воқеа-ҳодисаларни саноқли дақиқаларда ўзида акс этира олади. Бунда журналист маҳорати муҳим саналади албатта. Бундан ташқари иш жараёнининг марказлаштирилгани, ҳамма учун очиқлигини ҳам айтиб ўтиш керакки, бу жиҳатлар иш самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардан биридир. Унинг иқтисодий жиҳатдан қулайлиги эса интернетдан фойдаланувчилар сонининг йилдан-йила ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
Интернет оммавий ахборот воситалари сингари ижтимоий ҳаётни акс эттиради, уни билади, тадқиқ қилади ва унга қайтадан таъсир кўрсатади. Бинобарин, интернет ҳам анъанавий ва янги омиллар асосида иш кўради. Ҳаётни тасвирлаш орқали хабар етказиб берувчи интернет газета, журнал, радио, телевидениедан серкўламлилиги, серқамровлиги, тезкорлиги билан ажралиб туради. Интернет учун матбуотнинг бош тамойиллари муҳим аҳамият касб этади.
Интернет фаолияти учун зарур бўлган энг муҳим принциплардан бири тезкорликдир. Айнан ана шу принципи билан ҳам бошқа ОАВдан кескин фарқ қилади. Шу билан бирга имкон қадар ҳаққонийлик тамойилига ҳам амал қилади. Бутун дунёга содир бўлган воқеалар, инсоният ҳаёти ҳақида янгиликлар ва бошқа маълумотларни фақат ҳаққоний, текширилган, тўғри маълумотлар етказиши шарт. Акс ҳолда у ўз функциясини бажара олмай инқирозга учрайди. Интернет шу тамойилларга тўла амал қилганидагина у оммавий бўлади, кўпчилликка манзур бўлади.1
Шуни ҳам айтиш жоизки, интернет жуда катта кўламда ахборот етказиб берар экан, бунда у умуминсонийлик принципига амал қилмоғи зарур. Шунда интернет – оммавий ахборот воситаси сифатида хабарни холис, партиявийлик, синфийлик, маълум ғоявий қарашлардан ҳоли бўлиб етказади ва иш юрита олади. Бироқ, интернетда айрим бир ёқлама, олди-қочди, унча тўғри бўлмаган хабарлар, беҳаё суратлар ва матнлар ҳам берилиши журналистиканинг қоидаларига зиддир. Бу эса интернетнинг аҳолига зарур хабарларни етказиб беришдек масъулиятли функциясини бажаришда монелик қилиш шубҳасиз. Интернет оммавий ахборот воситаси экан, демак, унда жамоатчилик фикри муҳимдир. У жамоатчилик фикрини ўрганади, керак бўлса, шунга асосан иш кўради, шу орқали хато ва камчиликларини тузатиб боради. Интернет ўз фаолиятида барча жанрлардан кенг фойдаланади. Унда хабар, ҳисобот, суҳбат, интервю, мақола, репортаж кабилар доимий учрайди. Лавҳа, эссе, очерк, фельетон, бадий публицистика жанрлари ҳам сўнги йилларда бошқа жанрлар каби мустаҳкам ўрин эгалламоқда.
Ўтган асрнинг 60-йилларида кашф этилган ушбу қурилма, шунингдек, ундан кейин пайдо бўлган интернет айни пайтда дунё ахборот базасининг 90 фоизини ўзида жамлаган.
Аслида, интернет ҳақида ёзиш, уни тушуниш ва тушунтириш учун каттагина китоб ҳам камлик қилади. Негаки, унинг ташқи чегараси йўқ, ички хусусиятлари ўзига хос ва жуда кўп. Шундан бўлса керак, интернетнинг оммалашишига тўрт йилгини кифоя қилди. Ваҳоланки, радио 38, телевидение 13 йил, кабел ТВ 10 йил давомида ўз мавқеига эга бўлган эди. Интернетнинг яратилиш тарихи якин ўтмишга бориб тақалади.
Интернетнинг яратилиш тарихи собик Совет Иттифоқининг коинотга илк инсонни юборгани билан боғлик. Ўтган асрнинг 60- йилларида икки қудратли давлатлар - Америка ва собик Совет Иттифоқи ўртасида илм ва ҳарбий сохада ўзаро рақобатлашиш жараёни айни кучайган эди. Шу даврда ким устун эканини исботлаш мақсадида бу икки давлат ҳукуматлари ва олимлари атом бомбаси, коинотни забт этиш каби изланишлар устида жадал иш олиб боришган. Собиқ Совет Иттифоқининг коинотни ўрганиш буйича амалга оширган биринчи муваффақиятли тажрибаси америкаликларни саросимага солиб, мудофа ва атом бомбаси ҳужуми эхтимолидан янги ҳимоя воситаларини ихтиро қилиш ва кучайтириш борасида ўйлантириб қўяди.1
Кенг фойдаланишга қулай бўлган дастлабки компьютерлар 70- йилларнинг ўрталарида пайдо бўлди. Америка Кўшма Штатларининг Мудофа вазирлиги янги ихтирога юкори баҳо берди ва ҳаражатларни ўз бўйнига олиб, олимлардан компьютерлар тузимини ташкил қилишни сўради. 1969 йилда биринчи тизим (ARPAnet) фойдаланишга топширилди. Арпанет тўртта илмий марказ: Лос-Анжелесдаги Калифорния штати университети, Стэнфорд илмий-тадқиқот институти, Санта-Барбарадаги Калифорния штати университети ва Юта штати университетларини бирлаштирган ягона тизим бўлди. 1971- йилга келиб, бу тизимга яна 26 та университет уланди. Янги тизим кейинча «Ардонет» деб номланди, шу билан бир каторда эски Арпонет номи ҳам муомалада қолди. Тизим тез ривожланди. Унинг асосий абонентлари олий ўқув юртлари ва ҳарбий ташкилотлар эди. Техник жиҳатдан барча аъзолар бир «тил»дан фойдаланишлари керак эди.1
Интернет сайтларига назар ташлар эканмиз, wikipedia сайтидаги ушбу маълумотга гувоҳ бўлдик.
1957-йилда собиқ Совет Иттифоқи ернинг сунъий йўлдошини фазога чиқарганидан сўнг АҚШ Мудофа вазирлиги хавотирга тушди. Негаки, мамлакат ахборотни сақлаш борасида ишончли тизимга эга бўлиши зарурати юзага келган эди. АҚШнинг илғор тадқиқот лойиҳалари агентлиги – DAPRA бунинг учун компьютерлараро тармоқ яратишни таклиф этади. Ушбу тармоқ
устида ишлаш мамлакатдаги тўртта энг йирик университетга топширилиб - булар Лос-Анжелесдаги Калифорния университети, Стендфорд тадқиқот маркази, Юта штати университети ва Калифорния штатининг Санта-Барбара шаҳридаги университети эди. Янги компьютерлар тармоғи ARPANET деб номланди.2
Фикрлар турли манбааларда турлича бўлгани билан, уларнинг асосида АКШнинг Мудофа вазирлиги томонидан компьютерлар тизими «ARPAnet» ташкил қилингани тўғрисидаги далиллар ётади. Унинг яратилиши ҳакидаги аниқ ва тўлик маълумотларни «Интернет: тарихи, тузилиши, техник хавфсизлик» номли укув-услубий қўлланмада кўриш мумкин. Унда интернетнинг асосчиларидан тортиб, унинг яратилишига сабаб бўлган омиллар, интернетга уланиш технологияси, тармоқ фаолияти ҳақидаги қимматли маълумотлар мужассам.
Биринчи атом бомбасининг ядровий синовлари, сунъий йулдошнинг учирилиши билан 1958- йилда АКШ президенти Д. Ейзенхауернинг топшириғига биноан юкорида таъкидланганидек, АКШ Мудофа вазирлиги қошида иккита ҳукумат идораси тузилади: NASA (National Aerohautics and Spase Administration - Миллий Аерофазовий маъмурият) ва ARPA (Advanced Research Projects Agehcy - Илғор тадқиқот лойиҳалари Агентлиги). 1962- йилга келиб, RAND Corporation ташкилоти ходими Pol Bern (Paul Baran) «On distributed communication Networks» маърузасида компьютер тизимлари тармоқларининг номарказлаштирилган ва кенг тарқалган асосда ишлаш жараёнини янгилик сифатида жорий этишни таклиф қилди. Ушбу ғояни амалга ошириш учун олимлар компьютерларни махсус дастур ва қурилмалар билан таъминлаш устида иш олиб бора бошлади. Бунинг устида америкапик олимлардан Leonard Kleynrok изланиш олиб борган. У ARPANET тармоғи 1969-йилда ишга туширилгунига қадар Massachusets Texnologiya институтининг талабаси бўлган даврда (1961-йилда) ўз илмий мақоласида маълумотларни файлларга бўлиб, алоҳида кисмларга ажратган ҳолда тармоқ
орқали юбориш имкониятини назарий асослаб берган ва 1969- йилда унинг бошчилигида 4,5 метр кабел орқали икки хонадаги ҳисоблаш мажмуалари ўзаро бирлаштирилиб, дастлабки компьютер тармоғи воситасида алоқа ўрнатилган. Энди навбат компьютерлар ўртасида ўзаро маълумот алмашиниш жараёнини йулга қўйишга келганди. Бугунги кунгача Интернет фаолиятининг асоси бўлмиш TCP/IP умумий протоколи бу борада ҳар хил бошқа турдаги компьютер тизимларини бир яхлит тармоққа бирлаштира олди. TCP/IP маълумотлар узатиш протоколининг ихтирочилари Robert Каn ва Vinton Grey Syorfлар бўлиб, улар Leonard Kleynrok бошчилигида Интернетнинг ибтидоий намунаси – ARPANET тармоғи устида ишлаган. Шу сабабли бу уч олимни тарихчилар интернетнинг оталари деб атайдилар. ARPANETнинг биринчи сервер-компьютери 1969-йилнинг 1-сентябрида Лос-Анжелесдаги Калифорния университетида ўрнатилган. Мазкур «Honeywell 516» (инглиз тилида асал қудуғи маъносини билдиради) компьютери 12 КВ оператив хотирага эга бўлган.
Даставвал, интернет тармоғи ҳарбий мақсадларни кўзлаб яратилган бўлса-да, унинг фаолияти кейинчалик фан ва таълим соҳасида ахборот алмашиш, ўзаро алоқага эга бўлиш учун ишончли ва мукаммал ишлайдиган тизим сифатида қўлланила бошлади. 1971-йилда электрон почта жўнатмаларини амалга ошириш учун мўлжалланган биринчи дастур яратилди. Кейинчалик, 1972-йилга келиб, олий таълим тизимида ҳам кенг қўлланила бошлади – АКШнинг 50 та университети ва тадқиқот марказлари янги тармоқка уланиб, илмий ахборот алмашинувида унумли фойдаланишни бошлади. 1973-йида эса Атлантика океани тубидан ўтган телефон кабели орқали бу тизимга Буюк Британия ва Норвегиянинг хорижий ташкилотлари уланиши туфайли тармоқ халкаро макомга эга бўлди. 1984-йилда домен номлари тизими ишлаб чиқилди. Худи шу йилда ARPANET тармоғига жиддий рақиб пайдо бўлди, АКШнинг Миллий илмий фонди NSFNet катта университетлараро тармоғини ташкил этди. Шу пайтдан бошлаб интернет кенг ижтимоий мулоқот воситасига айланиб, жадал кенгайиб борди. 1990-йил ARPANET ўзининг нисбатан ёш рақобатчиси NSFNet тармоғига ютқазиб, ўз ишини тугатди. 1991 - йилга келиб эса Интернетда гиперматн тузилмаси асосида ишлайдиган умумжаҳон ўргимчак тўри (WWW) қўллана бошланди.1
Шу тариқа, бугун жаҳон мамлакатларини ўз «тўри»га бирлаштира олган Интернет пайдо бўлди. Энг муҳими эса йиллар ўтгани сайин унинг икониятлари, қамрови янада кенгаймокда. Аслида, International (халкаро) ва net (тўр) маъноларини англатувчи глобал тармоқ инсониятни лол қолдиришнинг уддасидан чиқди. Ундаги тезкорлик, оммавийлик, халқаролик хусусиятлари, ички имкониятлари дунё океаниданда бойрокдир десак муболаға бўлмайди.
Авваллари, ўзга юртлардаги яқинларимиз билан гаплашиш бизга мушкуллик туғдирарди. Почтага бориб мактуб ёзиш, ёки телефон кўнғироқларини амалга ошириш ҳам вақтимизни ўғирлар эди. Интернетнинг пайдо бўлиши том маънода мушкулимизни осон қилди. Буни фақатгина мулоқотга киришишнинг осонлигида эмас, ўзимизга зарур маълумот ва манбааларни сонияларнигина сарфлаб кўлга киритишимиз мумкинлигида кўриш мумкин. Буни карангки, интернетнинг глобаллашуви шу даражага бориб етдики, ҳозирда нафакат ривожланган мамлакатлар, балки ўзимизда ҳам олди-сотди ишлари, уй анжомлари ва жиҳозлар хатто, кийим-кечакларни ҳам интернет орқали сотиб олиш мумкин. Тўғри, дастлабки йилларда унга уланиш, компьютер, тизим ва техник жихозлар фуқароларга бироз ноқулайликларни туғдирганди, лекин бугун интернетга уланишнинг йуллари кўп.
Интернет хизматлари шу қадар кўпки, биз унда ишлаш усуллари ва тамойилларини мукаммал билсак, ундан истаганча фойдалана оламиз. Интернет бир неча асосий вазифаларни бажаради. Керакли ахборотни топиш ва олиш, электрон алоқадан шунингдек, хоҳдаган одам, ташкилот, мамлакат билан турли музокаралар олиб бориш, эълон ва рекламаларни жойлаштириш,
дўкон, дорихона, умуман, тиббий, маиший хизматлардан фойдаланиш, шу билан бирга электрон ўйинлар ва бошқалар. Келтирилган имкониятларнинг ҳар бири ҳакида соатлаб тўхталиш мумкин.
Пайдо бўлганига 20 йилгина бўлган World Wide Web – ўргимчак тўрининг ўзига хослиги ва ютуғи шундаки, у қиска фурсатда ўз ўрнини эгаллай олди. Унинг асосий вазифаси маълумотларни бир ерда тўплашгина эмас, энг авалло тезкорликдир. Айнан ўша тезкорлик интернетнинг оммавий ахборот воситалари қаторига кўшилишига ва ўз сафдошларидан ўзиб кетишига туртки бўлди. Шундай бўлса-да, интернет нафақат қисқа муддатда ахборот олиш, балки исталган катта-кичик асарларнинг керакли бетини топиш, шунга тегишли манбааларни кўриб чиқиш имконини берди. Бу вазифани бажаришга Duglas Engelbart, Ted Nelson ва Tim Bemers-Li каби олимларнинг «giperssilka» ғоялари асос бўлди.
Ихтирочиларнинг ҳар бири гиперматн технологияси ривожи учун салмокли хисса кушган. Компьютер асрининг буюк кашфиётчиси профессор Duglas Engelbart 1968 йилда Stenford университетида бўлиб ўтган конференцияда илк бор «матннинг алоҳида қисмларига йулланмалар киритган янги «намунаси»нинг ишлаш тамойилини намойиш этди. Унинг ғояси асосан, бир матн ичида бир нечта бошқа маълумотларга йулланма берилган бўлиб, махсус сўзлар ортида яширинган маълумотни очиб ўқиш мумкин эди. Яъни кўриниб турган матн ортида саноқсиз қўшимча маълумотларни топиш учун, китоб сингари алоҳида бетларни кидириб топиш талаб этилмасдан, уларга асосий саҳифада берилган гипер йулланмалар орқали ўтиш ва яна орқага қайтиш имконияти яратилган. Афсуски, Engelbart ғояси омадсизликка учраб, унинг ишлари синовдан ўтказиш баҳонаси билан узоқ муддатга «вақт қутиси»га солиниб четга суриб қўйилди. Олти йилдан сўнг гиперматн ғояси профессор Ted Nelsonни қизиқтириб қўйди. Олим уни батафсил ўрганиб чиқди, ўз концепциясини Engelbartдан фарқли ўларок, кенгайтирилган тарзда «Computer Lib/Drem Machine» китоби орқали оммага тақдим этти. Қўлланма дастурчилар орасида оммалашди, лекин глобал тармоқ ҳали ибтидоий кўринишда бўлгани сабабли, уни амалга оширишнинг имкони бўлмади. Факатгина ўн етти йилдан кейин (1991), Швецария ядровий физика лобораторияси ходими Tim Berners-Li, Engelbart ва Nelson ғояларини юзага чиқарди. Айнан у гипперматн тили – HTML дастурлаш тилини (Нурег Text Markup Language) ҳам да HTTP (Hyper text Transfer Protocol) гиперматнни юбориш ва кабул қилиш протоколини яратиб, унинг асосида дунёни забт этган ўргимчак тури тизимининг ишлашини йулга қўйди ва WWW гиперматн тизимининг учинчи отасига айланди. Демак, шундай қулайликлари туфайли интернет ҳеч бир босма нашрда мавжуд бўлмаган фазилати билан ажралиб туради.1
Дархакикат, гиперйулланмалар ургимчак турини хосил киладиган механизмдир. Айнан улар интернетнинг барча ресурсларини бир-бирига боғловчи восита ҳисобланади.
Интернетда ишлаш хусусида гапирар эканмиз аввало, унга уланиш учун даставвал тармоқка улаш ва компьютер орқали ахборот алмашинишини ташкил этиб берувчи воситачини яъни, провайдерни танлаб олиш зарур. Провайдер, дастлабки, ARPANET тармоғига уланган компьютерлар доимий уланиш режимида ишлаган. Уларнинг хар бири ўзининг аник манзили домен ига эга бўлган. Интернер провайдерлар мижозларга интернет ресурсларидан фойдаланиш, электрон почта хизмати, шахсий веб-сайтларни интернетга жойлаштириш, интернет орқали конференциялар ташкил этиш, интернет кидирув тизимларидан фойдаланиш каби хизматларни кўрсатади.
Ҳозирда мамлакатимизда Саркор Телеком, ТШТТ - Тошкент шахри телефон тармоғи, Шарк Стрим, Комнет, EVO каби провайдерлар мавжуд. Провайдер танлангач эса компьютерни тармоқка улаш учун модем, кабел, адаптер каби зарур ускуналарни олиш керак. Веб-сахифалар билан ишлаш учун эса браузер дастурини ўрнатиш ва созлаш керак.
Internet Explorer - 1990- йиллардан бошлаб Windows платформасининг барчасига ўрнатилиб келган стандарт браузер ҳисобланади. Унинг асосчиларидан бири ахборот коммуника ция соҳасида енг муваффакиятли бизнес бошлаган мултимиллиадер - тадбиркор Bill Gеуtsдир. Бу инсон интернетнинг имкониятларидан бохабар бўлиб, унинг ишлашини тобора чуқуррок ўргангани сайин ўз инвестицияларининг кўп қисмини интернетнинг ривожига кирита бошлади. Машҳур мовий рангдаги «е» ҳарфи билан ифодаланувчи браузер айнан унинг ҳаракатлари натижаси бўлиб, 1998-йилдан 2009-йилгача Microsoft компанияси «Internet Explorer»ни ҳар бир компьютерга ўрнатилган Windows операцион тизимига Интернетни акс эттирувчи разм сифатида кирита бошлади.1
«Internet Explorer»дан кейин яна кўплаб браузерлар пайдо бўлди. Улар Internet Explorer учун айтишга арзигулик рақиб бўлиб, ўзининг имкониятлари билан ундан ўзиб кетди. Масалан, Google Chrome, Opere, FireFox, Safari ана шундай браузерлардан жумласидандир.
Мустакиллик йилларида нафакат оммавий ахборот воситалари балки интернет сохасини такомиллаштиришга алохида эътибор қаратилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг куламли ислохотлар жараёнида оммавий ахборот воситалари сони қарийиб уч баробарга ошиб, бугунги кунда уларнинг деярли олтмиш фоизи нодавлат секторда фаолият кўрсатмокда. Ушбу ракам замирида авваломбор, ҳукуматимизнинг соҳа ривожи учун курсатаётган ғамхурлиги, оммавий ахборот воситалари ходимларининг изланиши, ижодкорлиги, ташаббускорлик ва мехнати ётибди.
Биргина, босма нашрларнинг ракамлар тахдилига назар ташлар эканмиз, «1991 йилда жами 435 оммавий ахборот воситаси бўлиб, унинг 343 таси газета, 89 таси журнал бўлган. 2012 йил 25-январида эса 1379 та оммавий ахборот воситаси бўлган ва шундан 706 таси газета, 255 тасини журналлар ташкил қилган.2 Бу давлатимизда ахборот ва суз эркинлигини таъминлаш, соха конунчилигини янада такомиллаштириш борасидаги устувор вазифалар самарасидир. Ўзбекистон матбот ва ахборот агентлиги маълумотига кўра, 2014 йилнинг 10 июнь ҳолатига кўра, рўйхатга олиниб, давлат реестрига киритилган оммавий ахборот воситаларининг умумий сони 1379 тани ташкил этади. Улардан 679 таси газета, 282 таси журнал, 14 таси ахборот-бюллетень, 4таси ахборот агентлиги, 63 таси телевидение, 32 таси радио ва 287 таси веб-сайтлари кўринишидаги ОАВдир. Ўзбекистонда онлайн нашрлар шаклланиши ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари ўрганилган. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 52-сон “Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қарорининг тегишли бандларини асос қилиб кўрсатиш мумкин.
Ўтган давр мобайнида оммавий ахборот воситаларини янада эркинлаштириш, суз эркинлигини таъминлашга қаратилган катор карорлар қабул килиниб, ҳаётга тадбиқ этилди. Хусусан, «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ахборотдан ҳам ма эркин фойдаланиши мумкинлигини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаб берди. Шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шахс, жамият, давлатнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги ҳам таъминланди. Ушбу қонунда ахборот эркинлигининг асосий принциплари, ахборотнинг очиклиги, ахборот олиш тартиблари, ахборот эркинлиги кафолатлари белгилаб куйилган.
Юртбошимизнинг «Бугун биз демократия жараёнларни чуқурлаштириш, аҳолининг сиёсий фаоллигини ошириш, фуқароларнинг мамлакатимиз сиёсий ва ижтимоий ҳаётидаги амалий иштироки ҳақида суз юритар эканмиз, албатта, ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ўз фикр ва ғояларини, содир булаётган воқеаларга ўз муносабати ва позиция, эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, бу мақсадларга эришиб бўлмаслигини ўзимизга яхши тасаввур этамиз» деган фикрлари айни ҳақиқат эканини яккол кўришимиз мумкин.1
Дарҳақиқат, муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги илғор ғоялар ўртага ташланиб, соҳа конунчилигини янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилган.
Унда оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги муносабатларнинг устувор жиҳатларини тўғри белгилаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари фаолияти устидан назорат қилишнинг иктисодий механизмларини, ахборот манбааларининг ёпиқлигини, шунингдек, таҳририятларга ҳокимият органлари ва маъмурий тузилмалар томонидан бўлаётган маълум даражадаги босимларни бартараф қилиш билан боғлик муаммоли масалаларни ҳал этиш ҳақида гап борган. Шуни эътиборга олиб, мамлакатимизда «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунни қабул қилиш зарурлиги таъкидланган. Бундан ташқари концепсияда оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, муаллифлик ҳуқуқлари ва интеллектуал мулкни ишончли ҳимоя қилишнинг кафолатлари ва механизмларини кучайтириш мақсадида «Оммавий ахборот воситари фаолиятининг иқтисодий асослари тўғрисида», «Оммавий ахборот воситаларининг давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кафолатлари туғрисида»ги қонунларни қабул қилиш таклиф этилган. Шунингдек, «Оммавий ахборот воситалари туғрисида», «Ахборот эркинлиги принцплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қушимчалар киритиш таклиф этилган. Зеро, бу ўзгартиришлар оммавий ахборот воситаларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини таъминлаш имконини беради. қолаверса, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, сиёсий модернизация жараёнларида тобора муҳим ахамият касб этиб бораётган замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан давлат ва жамият қурилишида кенг фойдаланиш лозим.
«Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Конун нормаларини янада такомиллашгириш, рақамли телерадиоэшиттириш тизимига ўтиш буйича тадбирлар давлат дастурининг ишлаб чиқилиши ҳам ушбу вазифани ҳал этишга хизмат қилади. Мазкур дастур телерадиоэшиттиришлар инфратузилмасини шакллантириш бу борадаги фаолиятни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган самарали тизимни яратишга қаратилиши даркор.1
Юртимизда соҳани ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар, оммавий ахборот воситаларининг фуқаролик жамиятлари институтлари тизимидаги ўрни ва ролини янада мустаҳкамлашга, фуқароларнинг сўз эркинлиги ва танлаш эркинлигини таъминлашга қаратилган конститутциявий ҳуқуқлари тўла рўёбга чиқаришга ёрдам беради.
Президентимиз Ислом Каримов 2011 - йилда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йуллаган табрикда шундай дейилган: Қаттик ирода ва тинимсиз меҳнатни талаб қиладиган бундай вазифалар ҳақида гапирганда, барчамиз яхши англаймизки, аввало мамлакатимизда оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини замон даражасига кўтариш учун ҳуқуқий кафолат ва шароитларни, журналист ва техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, уларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш масалалари демократик давлат барпо этиш вазифасининг узвий бир қисми бўлишини таъминлаш мақсадида хам яна улкан ишларни амалга оширишимиз зарур.2
Дарҳақиқат, юртимиз кундан-кунга қандай ютук ва марраларни қўлга киритаётган бўлса, оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам муҳим янгиланиш ва ривожланиш жараёнлари юз бермокда. Марказда ва жойларда оммавий ахборот воситаларининг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланмокда, шунингдек, нодавлат нашрлар ва телерадиоканаллар фаолияти кенгайиши ахборот майдонида ўзаро рақобат майдонининг, қолаверса, жамиятимизда фикрлар ва қарашлар ранг-баранглигининг ортиши, аҳолининг дунёқараши ва маънавий оламини янада юксалтиришга катта таъсир кўрсатади. Шуни айтиш керакки, бугунги кунда ахборот тарқатишнинг тезкор усули бўлмиш интернет журналистикасини ривожлантириш буйича ҳам имкониятлар яратилди. Бунинг исботини юртимиздаги оммавий ахборот воситалари интернетда ўз веб-сайтига эга экани, олий ўқув юртларида интернет журналистикаси буйича махсус фанлар ўқитилаётгани, шу йуналишда ижод килаётган журналистлар сони тобора кўпайиб бораётгани мисолида яккол кўриш мумкии.
Интернет журналистикаси хусусида гапирганда, аввало соҳанинг ҳуқуқий пойдевори яратиганини кайд этиш керак.
Ҳукуматимиз раҳбарининг 2002-йил 30-майдаги «Компютерлаштиришии янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги Фармони ва 2005-йил 18-июльдаги «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 16-августдаги «Матбуот ахборот тизимлари ва телекоммуникация соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги Карорлари соҳани ислоҳ қилишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмокда. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарорга мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан мамлакатнинг барча олий таълим муассасаларини ягона ахборот тизимига бирлаштирган корпоратив компьютер тармоғи ташкил этилиб ривожлантирилди. Шунингдек, мактаб, лицей, касб-Ҳунар коллежлари, ўкувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг ахборотга бўлган эҳтиёжини кондириш мақсадида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликларининг ҳамда «Камолот» ёшлар ижтимоий-ҳаракатининг республикадаги турли тузилмалар томонидан маълумотлар узатиш тармоқларида ташкил этилаётган таълим ва ёшларга мўлжалланган ахборот ресурслари ягона «ZiyoNET» ахборот тармоғига бирлаштирилди.
Бугунги кунда ушбу тармоқ ёшларимизни ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, миллий урф-одат, қадриятларимизни ҳурмат қилишга, бой тарихимизни қадрлашга ўргатмокда. Тармоқда, ижтимоий- сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, илмий-таълим ва бошқа турдаги ахборотлар кенг кўламда бериб борилади.
Бу каби қарор, қонун ва қатор меъёрий ҳужжатларнинг қабул килиниши мамлакатимизда олиб борилаётган ташқи ва ички сиёсатни турли-туман нуқтаи-назарлардан баҳолаб ифодалаш билан бирга йулимизда тўсик бўлиб турган иллатларга қонуний курашиш имконини берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 7- августдаги «Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат дастури тўғрисида»ги Қарори эса, ахборот соҳасидаги фаолиятнинг сифати ва савиясини оширишга туртки бўлди. Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида микдор ўзга ришлари билан бирга сифат ўзга ришлари ҳам юз берди. Газета, журнал, радио, ва телеканалларнинг мазмун-мундарижаси, мавзу доираси кенгайиб, замон талаблари билан ҳам оҳанг бўлди. Журналистларнинг дунёқараши, билим ва тажрибаси, касб
маҳорати ошди. Зеро, ҳаётимизга шиддат билан кириб келаётган глобаллашув жараёнлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари зиммасига ниҳоятда масъулиятли вазифаларни юкламокда.
Ўзини юртпарвар деб ҳис қилган журналист юрт равнаки йулида ўз ҳаловатидан кеча олиши, давлатимизнинг жаҳон майдонида муносиб ўрин эгаллашига ўз хиссасинн қўшиши даркор.
Ўзбекистонда кейинги йилларда сунъий йулдош алоқа тармоғи орқали
телерадио дастурларни тарқатиш йулга қўйилди. Бугунги кунда мамлакатимиз телекоммуникациялар тизими дунёнинг 180 та мамлакатига 28 та йунали буйича туғридан-туғри чиқадиган халкаро каналларга эга. Юртимиздаги телерадиоканаллар томонидан тайёрланаётган кўрсатув ва эшиттиришлар интернет глобал тармоғи орқали реал вақт ва режимида жаҳонга узатилмоқда.
Бундай кенг микёсдаги ишлар натижасида «фақат кейинги 10 йилнинг ўзида босма оммавий ахборот воситаларининг сони 1,5 баробар, электрон оммавий ахборот воситаларининг сони эса 7 баробарга кўпайиб, бугунги кунда уларнинг умумий сони қарийиб 1200 тага етди».1
Бундай янгиланишлар ўз самарасини бераётганини эфир орқали узатиладиган материалларни тайёрлаш жараёнига замонавий рақамли ва мультимедиа технологиялари жорий қилинаётганида намоён бўлмоқда. Интернетдан фойдаланувчилар сони ҳам жадал суръатлар билан кенгайиб бормоқда.
Бугунги кунда уларнинг сони 7 миллиондан ортиб кетгани ҳам буни тасдиқдаб турибди. Оммавий ахборот воситалари чегара билмай бизни глобал ахборот макони билан боғловчи кўприкдир.
Достарыңызбен бөлісу: |