Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
овчилик ва тижорат мақсадида овлаш
-
овчилик, озуқа сифатида истеъмол қилиш, мўйна, тери олиш ёки тадқиқот ишлари, ҳайвонот боғлари ёки уй шароитида боқиш учун ҳайвонларни тутиш
- овлаш ва тутиш натижасида мўйна, судралиб юрувчилар ва қушлар териси ишлаб чиқариш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ерда яшайдиган морж ва тюлень каби денгиз сут эмизувчиларини овлаш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
хайвонларнинг фермаларда кўпайтирилиши натижасида мўйна, судралиб юрувчилар ва қушларнинг терисини ишлаб чиқариш, 01.49 га қаранг
-
фермада овланадиган ҳайвонларни етиштириш, 01.4 га қаранг
-
китларни овлаш, 03.11 га қаранг
-
кушхоналарда терилар ишлаб чиқариш, 10.11 га қаранг
-
ов спорти ва дам олишга боғлиқ бўлган фаолият тури, 93.19 га қаранг
-
овчиликни ривожлантириш ва тараққий эттиришга йўналтирилган фаолият, 94.99 га қаранг
01.70.0
|
Овчилик ва ёввойи хайвонларни тутиш, бу соҳаларда хизмат кўрсатиш
|
02
|
Ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш
|
Бу бўлим ўрмончилик ва ёғоч тайёрлаш каби фаолият турларини ўз ичига олади.
Ўрмончилик “ўрмон кўчатлари”ни ишлаб чиқаришни, шу билан биргаликда ёввойи ҳолда ўсадиган ўрмон махсулотларини йиғишни ўз ичига олади. Ёғоч тайёрлашга пўстлоқлар (пробка) ишлаб чиқариш, бирламчи ишлов берилган ёғочлар (ёқиладиган ёғоч тахталар, кон деворларини мустаҳкамлайдиган ёғоч тахталар, ёғоч бўткаси) киради. Бу фаолият тури ҳам ўрмонда, ҳам махсус ўрмон майдонларида (плантация) амалга оширилиши мумкин.
Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- ёғоч тайёрлаш участкаларидан ташқари ёғочларга ишлов беришни (шу билан биргаликда арралаш ва текислаш) амалга ошириш, 16 га қаранг
02.1
|
Ўрмончилик ва дарахтзорларни барпо қилиш соҳасидаги бошқа фаолиятлар
|
02.10
|
Ўрмончилик ва бошқа ўрмон хўжалиги фаолияти
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
иморатбоп тахта – ёғоч етиштириш: экиш, қўшимча экиш, кўчатларни қайта экиш, ўрмонларни сийраклаштириш ва ҳимоя қилиш
-
етилмаган дарахт ва балансли ёғоч етиштириш
-
дарахт кўчатларини етиштириш
-
кўчатзорларнинг фаолияти
Бу фаолия тури ҳам ўрмонда, ҳам махсус ўрмон майдонларида (плантация) етиштирилиши мумкин.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
янги йил/рождество арчасини етиштириш, 01.29 га қаранг
-
экинларни парваришлаш, ўрмон дарахтларидан ташқари, 01.30 га қаранг
-
қўзиқорин ва ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган бошқа махсулотларни йиғиш, 02.30 га қаранг
-
майда ўтин ва пайрахаларни ишлаб чиқариш,16.10 га қаранг
02.10.0
|
Ўрмончилик ва бошқа ўрмон хўжалиги фаолияти
|
02.2
|
Ёғоч тайёрлаш
|
02.20
|
Ёғоч тайёрлаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ёғоч - тахта материалларига асосланган, саноат учун думалоқ ёғоч – тахта материалларини ишлаб чиқариш
- ишловсиз шаклда фойдаланиладиган река, тўсиқ (панжара), хода ва таёқчалар каби думалоқ ёғоч – тахта материалларини ишлаб чиқариш
- кон деворларини мустаҳкамлайдиган ёғоч – тахталар, конда ишлатиладиган устунлар, қозиқлар, электр устунлари учун думалоқ ёғоч – тахта материаллари ишлаб чиқариш
- ёқиш учун ёғочларни йиғиш ва ишлаб чиқариш
- ёғоч – тахта материалларини тайёрлашдан кейин ёқиш учун ёғоч қолдиқларини йиғиш ва қайта ишлаш
- ўрмонда писта кўмир ишлаб чиқариш (анъанавий усулда)
Бу фаолият тури хода ёки ўтин ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
янги йил/рождество арчасини етиштириш, 01.29 га қаранг
- иморатбоп ёғоч – тахта етиштириш: экиш, қўшимча экиш, кўчатларни қайта экиш, ўрмонларни сийраклаштириш ва ҳимоя қилиш, 02.10 га қаранг
-
ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган бошқа махсулотларни йиғиш, 02.30 га қаранг
-
майда ўтин ва пайрахаларни ишлаб чиқариш,16.10 га қаранг
-
ёғочни дистилляциялаш (буғлантириб тозалаш) ёрдами билан писта кўмир ишлаб чиқариш, 20.14 га қаранг
02.20.0
|
Ёғоч тайёрлаш
|
02.3
|
Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш
|
02.30
|
Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
ёввойи ҳолда ўсувчи ёғоч бўлмаган ўрмон махсулотларини йиғиш:
-
қўзиқорин ва трюфеллар
-
реза мевалари
-
ёнғоқлар
-
батат ва бошқа каучуксимон елимлар
-
пўкак дарахтининг мевалари
-
табиий лок ва елимлар
-
бальзам
-
ўсимлик туклари
-
сунъий туклар
-
чўчқаёнғоқ, от каштанлари
-
мох ва лишайниклар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
ушбу махсулотнинг хохлаган бирини ишлаб чиқариш (пўкакли дарахт етиштиришдан ташқари ), 01 бўлимига қаранг
-
қўзиқорин ва трюфеллар етиштириш, 01.13 га қаранг
-
реза мевалари ва ёнғоқлар етиштириш,01.25 га қаранг
-
ўтин йиғиш, 02.20 га қаранг
-
пайрахаларни ишлаб чиқариш, 16.10 га қаранг
02.30.0
|
Ёғочдан ташқари ўрмон маҳсулотларини йиғиш
|
02.4
|
Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар
|
02.40
|
Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар
|
Бу синф шартнома асосида ўрмон ишларини бажаришни ўз ичига олади
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига отади:
- ўрмон хўжалигига кўрсатилган хизматлар:
-
ўрмондаги дарахтларнинг миқдорини ва ҳажмини аниқлаш
-
ўрмон хўжалиги тасарруфидаги соҳаларга маслаҳат бериш
-
иморатбоп тахта – ёғочларни қийматини аниқлаш
-
ёнғин билан курашиш ва ўрмонларни ёнғинга қарши ҳимоялаш
-
ўрмон зараркунандалари билан курашиш
-
ўрмон ичида ёғочларни транспортда ташиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
ўрмон экинларини парваришлаш, 02.10 га қаранг
-
ўрмон ерларини қуритиш(захини қочириш), 43.12 га қаранг
-
қурулиш майдонларини тайёрлаш, 43.12 га қаранг
02.40.0
|
Ўрмончилик соҳасидаги техник хизматлар
|
03
|
Балиқ овлаш ва аквакультура
|
Бу бўлим балиқлар, қисқичбақасимонлар, малюскалар ва бошқа денгиз организмларни (масалан, сувда ўсувчи ўсимликлар, марварид, булутлар ва бошқалар ) овлаш ёки йиғиш мақсадида қирғоқ бўйи чегара бойликлардан, шўр ва чучук сув ресурсларидан фойдаланишни ўз ичига олувчи балиқ овлашни ва сув ўсимлик намуналари йиғишни ўз ичига олади
Шу билан бирга бу бўлим ўз муҳитида табиий ҳолда интеграциялашадиган турларни ўз ичига олади (масалан, марварид ишлаб чиқариш учун устрицаларни уруғлантириш). Денгиз ёки чучук сувда яшовчи балиқларни овлаш ёки денгиз ўсимликларини овлаш ва йиғиш билан бир вақтда содир бўладиган фаолиятнинг барча турлари ҳам шу бўлимга қўшилади.
Бу бўлим кема ва қайиқларни қуриш ва таъмирлашни (30.1, 33.15), шу билан биргаликда балиқ ови спорти ва кўнгил очар сув ўйинларига тааллуқли барча фаолиятни ўз ичига олмайди (93.19). Балиқлар, қисқичбақасимонлар, моллюскаларни ёки ер ўсимликларини қайта ишлаш, шунингдек овланган махсулотларни сузиб юрадиган балиқ заводларида қайта ишлаш (10.20) бу бўлимдан чиқарилган.
Бу гуруҳ “овлаш” аниқроғи овлаш ва йиғишни, шу билан биргаликда сувда яшовчи организмларни, океан ўсимликлари қўшилган ҳолда, одамлар истеъмол қилиши учун ва бошқа мақсадларда қирғоқ бўйи ёки ички сувларда қўл билан тутиш йўли орқали ёки балиқ ови учун асбоблар, шу жумладан тўр, қармоқ ва қопқонда овлаш ва йиғишга қаратилган фаолият турларини ўз ичига олади. Шу каби фаолият турлари қирғоқ бўйи/соҳилда (масалан, чиғаноқларни йиғиш, мидия ва устрицага ўхшаш), қирғоқдан узоқда бўлмаган, қирғоқ бўйи сувларида ёки очиқ денгизда тўр, қайиқ ёки шлюпка билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Шу билан биргаликда бу гуруҳга балиқ кўпайтириш омборларида балиқларни овлаш (балиқ ва бошқа сувда яшовчи жониворлар захираларини тўлдириш мақсадида) хам киради.
03.11
|
Денгизларда балиқ овлаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
океан ва қирғоқ бўйи сувларида тижорат мақсадида балиқларни овлаш
-
денгиз қисқичбақасимонлари ва моллюскаларни овлаш
-
китларни овлаш
-
денгиз ҳайвонлари турларини овлаш: денгиз тошбақаси, медуза, саккизоёқ, денгиз типратиканлари ва бошқалар.
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
бевосита балиқ овини амалга оширувчи кемаларда балиқларни қайта ишлаш
-
бошқа денгиз организм ва материалларини йиғиш: табиий денгиз марвариди, булутлар, маржонлар ва денгиз сув ўтлари
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
китлардан ташқари денгиз сут эмизувчиларини, масалан морж ва тюленларни овлаш, 01.70 га қаранг
-
сузиб юрувчи балиқ заводларида китларни қайта ишлаш., 10.11 га қаранг
-
сузиб юрувчи ёки қирғоқда жойлашган балиқ заводларида балиқ,. қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни қайта ишлаш, 10.20 га қаранг
-
денгиз ва қирғоқ бўйида ташиш учун (масалан, балиқ ови) сайр қилишга мўлжалланган қайиқларни экипажи билан бирга ижарага бериш, 50.10 га қаранг
-
балиқ овини текшириш, ҳимоя ва назорат қилиш, 84.24 га қаранг
-
балиқ ови спорти, дам олиш ва шунга боғлиқ хизмат турлари, 93.19 га қаранг
-
спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг
03.11.0
|
Денгизларда балиқ овлаш
|
03.12
|
Чучук сувларда балиқ овлаш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
ички сувлардан тижорат мақсадида балиқ овлаш
-
чучук сувлардаги қисқичбақасимонлар ва моллюскаларни овлаш
-
чучук сувлардаги ҳайвон турларини овлаш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
чучук сувлардаги ўсимликларни йиғиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
балиқларни, қисқичбақасимонларни ва моллюскаларни қайта ишлаш, 10.20 га қаранг
-
балиқ овини текшириш, ҳимоя ва назорат қилиш, 84.24 га қаранг
-
спорт балиқ ови, дам олиш ва шунга боғлиқ хизмат турлари, 93.19 га қаранг
-
спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг
03.12.0
|
Чучук сувларда балиқ овлаш
|
03.2
|
Аквакультура
|
Бу гуруҳ “аквакультура”ни (ёки сув фермерчилиги), яъни атроф муҳитда (масалан, мунтазам тўплашга бериш, боқиш ва йиртқичлардан ҳимоя қилиш) табиий ҳолда ўсишни кўпайтириш мақсадида организмларни кўпайтириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун ишлаб чиқарилган технологияларни қўллаш билан денгиз организмлари ва ўсимликларини (балиқлар, молюскалар, қисқичбақасимонлар, ўсимликлар, тимсоҳлар, аллигаторлар ва амфибиялар) парваришлаш ва фермерчиликни ишлаб чиқариш жараёнини ўз ичига олади.
Фермерлик иши, юқорида санаб ўтилган организмларни овлаш шароитида ёш ва /ёки етилган организмларни кўпайтиришга қаратилган. Шу билан бирга, “аквакультура” алоҳида зотларга уларнинг сонини ошириш мақсадидаги индивидуал, кооператив ёки давлат эгалигини ўз ичига олади.
03.21
|
Денгиз аквакультураси
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
икрадан янги чиққан балиқчалар, ёш балиқчалар, шу йилги балиқчалар, балиқ личинкаси, балиқ икраларини етиштириш бўйича, балиқларни шу жумладан декаратив балиқларни кўпайтириш, боқиш ва янаги зотлар етиштирувчи денгиз фермаси ва питомникларнинг фаолияти
-
янги тухумдан чиққан устрица, мидия, омарлар, лангустлар, креветкалар, денгиз қисқичбақаларини кўпайтириш
-
овқатда фойдаланиш учун устрицаларни янги зотларини етиштириш, кўпайтириш ва боқиш
-
марварид олиш учун моллюскаларни (садафдор) янги зотларини етиштириш, кўпайтириш ва боқиш
-
қизил сув ўтлари ва бошқа ейиладиган денгиз сув ўтларини етиштириш
-
бошқа денгиз организмларини (ҳайвонлар ва ўсимликлар) етиштириш
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
шўрроқ сувларда, махсус резервуарларда ва шўр сувли ҳовузларда денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларини кўпайтириш бўйича фаолияти
-
денгиз балиқларни сақлайдиган сунъий ҳовузлар фаолияти
-
денгиз чувалчангларини етиштириш бўйича ферма фаолияти
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
бақаларни етиштириш, 03.22 га қаранг
-
спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг
03.21.0
|
Денгиз аквакультураси
|
03.22
|
Чучук сув аквакультураси
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
аквариум балиқларини қўшилган ҳолда, чучук сувларда балиқларни кўпайтириш
-
чучук сувда яшовчи қисқичбақасимонларни, қўшқаватли моллюскаларни, бошқа моллюскаларни ва бошқа сув ҳайвонларини кўпайтириш
-
чучук сувда яшовчи балиқларнинг турини кўпайтирувчи инкубатор станцияси
-
бақаларни кўпайтириш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
шўр сувли резервуарларда балик етиштириш, 03.21 га қаранг
-
спорт балиқ овини ташкил этиш бўйича фаолият, 93.19 га қаранг
03.22.0
|
Чучук сув аквакультураси
|
|
|
В
|
ТОҒ-КОН САНОАТИ ВА ОЧИҚ КОНЛАРНИ ИШЛАШ
|
Секция табиатда қаттиқ жинслар шаклида учрайдиган (кўмир, руда), суюқ холатда учрайдиган (нефть) ёки газсимон холатда учрайдиган (табиий газ) фойдали қазилмаларни қазиб олишни ўз ичига олади. Фойдали қазилмаларни турли хил йўллар билан қазиб олиш мумкин, шулардан конларни ёпиқ (ер ости) ва очиқ (ер усти) усулларида қазиш, қудуқларни қазиш, денгиз тубини қазиш ва бошқалар.
Бу секция хом ашёни сотишга тайёрлаш мақсадида амалга ошириладиган қўшимча фаолият турларини: бўлаклаш, майдалаш, фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойлардан кераксиз жисмларни тозалаш, қуритиш, саралаш, рудаларни бойитиш, табиий газларни суюлтириш ва қаттиқ ёқилғиларни агромерациялашни ўз ичига олади. Бу фаолият тури одатда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи бирликлар ва/ёки яқин орада жойлашган бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Асосий минерал хом - ашё қазиб олиш тури бўйича фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўлимларда, гуруҳларда ва синфларда классификацияланади. 05, 06 бўлимга фойдали қазилма ёқилғи - энергетикаси қазиб олиш қўшилади (кўмир, қўнғир кўмир (паст навли кўмир), нефт, газ); 07, 08 бўлимлар метал рудасини, турли минералларни ва бошқа қазиб олинадиган минералларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
Бу секциянинг 09 бўлимда таърифи келтирилган ва асосан, суюқ углеводород қазиб олишга асосланган ташкилотлар, учинчи томон учун ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан саноат хизмати сифатида амалга оширадиган баъзи бир техник операциялар қўшилган.
Бу секция қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
- олинган / қазиб олинган материалларни қайта ишлаш, С секцияга қаранг (ишлаб чиқарадиган саноат)
- олинган материаллардан қурилишда кейинчалик ишлов бермасдан фойдаланиш, F секцияга қаранг (Қурилиш)
- табиий булоқлар ва скважиналардан олинган минерал сувларни бутилкаларга қуйиш, 11.7 га қаранг
- тоғ – кон саноати ва ёпиқ усулда қазиш билан боғлиқ бўлмаган тоғ жинслари ва минералларни бўлиш, янчиш ёки тупроққа ишлов беришнинг бошқа турлари, 23.9 га қаранг
05
|
Кўмир ва лигнит қазиб олиш
|
Бу бўлим сотиш учун яроқли бўлган ёпиқ ва очиқ усулларда қаттиқ ёқилғи материалларини қазиб олишни ва (масалан, транспортда ташиш зарурлиги учун саралаш, фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойларни тозалаш, сиқиш ва бошқа ишларни бажариш,) махсулотларни олиш учун қўшиладиган ишларни ўз ичига олади.
Бу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
кокслаш (19.10 га қаранг)
-
кўмир ва қўнғир кўмирни қазиб олиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар (09.90.0 га қаранг)
-
брикетларни қолиплаш (19.20 га қранг)
05.1
|
Тошкўмир қазиб олиш
|
05.10
|
Тош кўмир қазиб олиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
тошкўмир қазиб олиш: ёпиқ ва очиқ усул билан қазиб олиш, эритиш йўли билан қазиб олиш
-
транспорт ташувини енгиллаштириш ва сақлаш ҳамда кўмир сифатини яхшилаш учун ювиш, дегидрациялаш, саралаш, янчиш, зичлаш ва бошқа ишлар
Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
фойдали қазилма ковлаб олинадиган жойлардан антрацит ажратиб олиш
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
лигнит қазиб олиш, 05.20 га қаранг
-
торф қазиб олиш, 08.92 га қаранг
-
тошкўмирни қазиб олишда шартнома ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 09.90 га қаранг
-
тошкўмир қазиб олиш учун қидирув бурғулаш, 09.90 га қаранг
-
қаттиқ ёқилғи материалларини ишлаб чиқариш учун кокс печлари, 19.10 га қаранг
-
антрацит брикетларга шакл бериш, 19.20 га қаранг
-
кўмирни қазиб олишга тайёрлаш ва шароитини яхшилашга каратилган ишлар, 43.12 га қаранг
05.10.0
|
Тош кўмир қазиб олиш
|
05.2
|
Лигнит қазиб олиш
|
05.20
|
Лигнит қазиб олиш
|
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
лигнит (қўнғир кўмир) қазиб олиш: ёпиқ ва очиқ усул билан қазиб олиш, эритиш йўли билан қазиб олиш
-
лигнит сифатини яхшилаш, транспорт ташувини ёки сақлашни енгиллаштириш учун ювиш, дегидрациялаш, саралаш, янчиш, зичлаш ва бошқа ишлар
Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
-
тошкўмирни қазиб олиш, 05.10 га қаранг
-
торф қазиб олиш, 08.92 га қаранг
-
лигнит қазиб олишда шартнома ёки ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, 09.90 га қаранг
-
тошкўмир қазиб олиш учун қидирув бурғулаш, 09.90 га қаранг
-
лигнит брикетларини ишлаб чиқариш, 19.20 га қаранг
-
кўмирни қазиб олишга тайёрлаш ва шароитини яхшилашга қаратилган ишлар, 43.12 га қаранг
05.20.0
|
Лигнит қазиб олиш
|
06
|
Хом нефть ва табиий газ қазиб олиш
|
Достарыңызбен бөлісу: |