Ўзбекистон республикаси умумдавлат таснифлагичи



бет32/57
Дата19.06.2016
өлшемі5.31 Mb.
#147633
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57

Ушбу кичик синф электр таъминоти тармоқлари учун турли материаллардан тайёрланган ток элтувчи кабел мосламалари ва ток элтмайдиган мосламаларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:


  • ток ўтқазувчи шиналар, электр симлари ишлаб чиқаришни (стрелкали симдан ташқари)

  • ерга уланган сим занжирлари узгичлари узгичларини ишлаб чиқариш

  • лампали патронлар ишлаб чиқариш

  • зарядсизлагичларнинг учқунли ўта кучланишидан ва индуктив ғалтаклар ишлаб чиқариш

  • электр сими учун алмашлаб улагичлар ишлаб чиқариш (масалан, кучланиш алмашлаб улагичлари, ишга тушириш тугмалари, тумблерлар)

  • штепселли электр розетка ва суқмалар ишлаб чиқариш

  • тақсимловчи коробкалар ишлаб чиқариш

  • изоляция симлари ва фитинглар ишлаб чиқариш

  • хаво йўллари узатмалари ёки алоқаси ва чизиқли арматура ишлаб чиқариш

  • пластик узайтиргичлар ишлаб чиқариш, пластик тақсимловчи коробкалар ва х.к., пластик чизиқли гарнитура ва алмашлаб улагичлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • керамик изоляцион ташкил этувчилар ишлаб чиқариш, 23.43 га қаранг

  • электрон коннекторлар, розеткалар ва узгичлар ишлаб чиқариш, 26.11 га қаранг




27.33.0

Электр асбоблар ишлаб чиқариш

27.4

Электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш

27.40

Электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш

Ушбу синф электр лампалари ва бошқа ёритувчи компонентлар (электр лампалар учун шиша корпусларидан ташқари), электр ёритувчи асбоблар ва ёритувчи ускуналар (ток элтувчи кабел мосламалардан ташқари) ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:


  • флуоресценция, ултрабинафша, инфрақизил ва х.к. чўғланма лампалар ишлаб чиқариш

  • шифт ёритиш асбоблари ишлаб чиқариш

  • қандиллар ишлаб чиқариш

  • стол лампалари ишлаб чиқариш (жумладан ёритиш асбоблари)

  • янги йил арчалари учун ёритиш системалари ишлаб чиқариш

  • электр каминлар ишлаб чиқариш

  • қўл электр фонарлари ишлаб чиқариш

  • хашаротларга қарши электр асбоблар ишлаб чиқариш

  • лампалар ишлаб чиқариш (масалан, карбид, электр, газ, газолин билан ишлайдиган)

  • ёритиш, рампалар учун прожекторлар ишлаб чиқариш

  • кўча ёритиш асбоблари ишлаб чиқариш (светофорлардан ташқари)

  • транспортда ташиш учун ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш (масалан, автотранспорт воситалари, хаво кемалари, қайиқлар учун)

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ноэлектр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • ёритиш асбоблари учун плафонлар ишлаб чиқариш, 23.19 га қаранг

  • ёритиш асбоблари учун ток элтувчи мосламалар ишлаб чиқариш, 27.33 га қаранг

  • шифт вентиляторлари ёритиш асбоблари билан комплексда ишлаб чиқариш, 27.51 га қаранг

  • электр сигнал ускуналар, светофорлар ва йўловчи кўрсаткичлари кабиларни ишлаб чиқариш, 27.90 га қаранг

  • электр кўрсаткичлар ишлаб чиқариш, 27.90 га қаранг




27.40.0

Электр ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш

27.5

Маиший асбоблар ишлаб чиқариш

Ушбу гурух катта бўлмаган электр асбоблари ва маиший мақсаддаги электр асбоблари, маиший вентиляторлар, чангютгичлар, полировка қиладиган машиналар, ошхона асбоблари, кирхона ускуналари, совутгичлар, музхона камералари ва бошқа электр ва ноэлектр маиший асбоблар, идиш ювиш машиналари, сув иситгичлар ва чиқинди тақсимловчилар кабиларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Ушбу гурух электр тармоғидан ишловчи, шунингдек газ ёки ёқилғининг бошқа турларида ишловчи асбоблар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.




27.51

Маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • электр маиший асбоблар ишлаб чиқариш:

  • совутгичлар

  • музхона камералари

  • идиш ювиш машиналари

  • кир ювиш ва қуритиш машиналари

  • чангютгичлар

  • полпардозловчилар

  • чиқиндилар учун юксизлантирувчи мосламалар

  • майдалагичлар, блендерлар, шарбатсиққичлар

  • банкалар учун очғичлар/консерва пичоқлари

  • махсус қараш учун мўлжалланган электр устаралар, электр тиш чёткалари ва бошқа электр асбоблари

  • пичоқлар учун қайроқ чархлар

  • тортувчи шкафлар

  • маиший электр иситувчи асбоблар ишлаб чиқариш:

  • электр сувиситгичлар

  • электр адёллар

  • фенлар, тароқлар, чёткалар, плойкалар

  • электр дазмоллар

  • кўчма электр иситгичлар

  • электр печкалари

  • микротўлқинли печлар

  • электр плиталар ва қовуриш шкафлари

  • тостерлар

  • кофе қайнатадиган асбоблар ва электр чойнаклари

  • электр товалар, манқаллар, грил, тезқайнар қозонлар

  • электр иситгичлар ва х.к.

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • хона кондиционерлари, вентиляторлар, доимий иситиш тармоғининг иситгичлари, саноат тортувчи вентиляторлар, саноат ошхона ускуналари; кирхоналар учун ускуналар, қуруқ тозалаш ва сиқиш учун ускуналар, саноат чангютгичлари ва х.к. ишлаб чиқариш, 28 бўлимга қаранг

  • маиший тикув машиналари ишлаб чиқариш, 28.94 га қаранг

  • марказий тортиш тармоғини ўрнатиш, 43.29 га қаранг




27.51.0

Маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш

27.52

Маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:



  • ноэлектр маиший ошхона ускуналари ва иситгичлари ишлаб чиқариш:

  • ноэлектр иситгичлар, овқат тайёрлаш учун мосламалар, сеткалар, плиталар, сув иситгичлари, ошхона анжомлари, талинкалар учун тагликлар




27.52.0

Маиший ноэлектр асбоблар ишлаб чиқариш

27.9

Бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш

27.90

Бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш

Ушбу синф моторлар, генератор ва трансформаторлар, батарея ва аккумуляторлар, симлар, ёритиш ускуналари ёки маиший асбоблардан фарқли равишда хар-хил электр ускуналар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.



Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • қаттиқ батареялар учун зарядловчи мосламалар ишлаб чиқариш

  • эшикларни очилиб ёпилиши учун электр мосламалар ишлаб чиқариш

  • эшиклар учун электр қўнғироқлар ишлаб чиқариш

  • сотиб олинадиган изоляция симларидан узайтиргичлар ишлаб чиқариш

  • ультратовушли тозалаш машиналари ишлаб чиқариш (лаборатория ва стоматология машиналаридан ташқари)

  • инвентерлар, тозалаш аппаратлари, ёқилғи батареялари, узатмали ва узатмаси бўлмаган двигателлар ишлаб чиқариш

  • узлуксиз таъминлаш манбалари ишлаб чиқариш (UPS)

  • тармоқ фильтрлари ишлаб чиқариш (даражалар бўйича тақсимлашдан ташқари)

  • узайтиргичлар ва сирти изоляцияланган ва коннекторли бошқа турдаги электр симлари ишлаб чиқариш

  • электрод, контактларнинг кўмир ва графит толалари ва бошқа электр кўмир ва графит буюмлар ишлаб чиқариш

  • зарралар кучайтиргичлари ишлаб чиқариш

  • электр конденсаторли батареялар, резистор ва шунга ўхшаш компонентлар ишлаб чиқариш

  • электрмагнитлар ишлаб чиқариш

  • сиреналар ишлаб чиқариш

  • электрон таблолар ишлаб чиқариш

  • электр кўрсаткичлар ишлаб чиқариш

  • электр сигнал ускуналар, светофорлар ва йўловчи кўрсаткичлари кабиларни ишлаб чиқариш

  • электр изоляциялари ишлаб чиқариш (шиша ва порцеляндан ташқари)

  • электрпайвандлаш ва қалайлаш ускуналари ишлаб чиқариш, қалайловчи қўл дазмолларини қўшган холда

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

  • порцелян изоляция ташкил этувчиларини ишлаб чиқариш, 23.43 га қаранг

  • қўмир ва графит толалар ва буюмлар ишлаб чиқариш (электродлар ва элект компонентлардан ташқари), 23.99 га қаранг

  • электрон ректификаторлар, интеграл микросхемалар, куч ўзгартирувчилар, электрон конденсаторлар, резисторлар ва шунга ўхшаш мосламалар ишлаб чиқариш, 26.11 га қаранг

  • трансформаторлар, моторлар, генераторлар, коммутацион аппаратуралар, релелар ва саноат назорат асбоблари ишлаб чиқариш, 27.1 га қаранг

  • батареялар ишлаб чиқариш, 27.20 га қаранг

  • коммуникацион элект тармоқлари, токэлтувчи ва ток элтмайдиган мосламалар ишлаб чиқариш, 27.3 га қаранг

  • ёритиш ускуналари ишлаб чиқариш, 27.40 га қаранг

  • маиший электр асбоблар ишлаб чиқариш, 27.5 га қаранг

  • ноэлектр пайвандлаш ва қалайлаш ускуналари ишлаб чиқариш, 28.29 га қаранг

  • транспорт воситалари учун электр ускуналар, жумладан, генераторлар, ўзгарувчан ток генераторлари, ўт олдириш свечалари, ўт олдириш тизимининг электр симлари, ойна ва эшикларнинг автоматик очилиш/ёпилиш тизими,кучланиш ростлагичлари ишлаб чиқариш, 29.31 га қаранг




27.90.0

Бошқа электр асбоблар ишлаб чиқариш

28

Бошқа тоифаларга киритилмаган машина ва ускуналар ишлаб чиқариш

Мазкур бўлим материаллардан қатъи назар ишлайдиган техника ва ускуналарни, жумладан уларнинг механик қурилмаларини ва ўзига хос усулда ишлаб чиқилган барча бошланғич танаворларини (заготовкаларини) ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. Бу бўлимга саноат, қурилиш ёки фуқаролик объектларида, қишлоқ хўжалигида ёки кундалик турмушда фойдаланиш учун лойиҳалаштирилишидан қатъи назар, кўчмас ва мобил қурилмаларни ишлаб чиқариш киради. Йўловчи ёки юк транспорти учун ихтисослашган ускуналар ишлаб чиқариш ҳам шу бўлимга киритилган.

Мазкур бўлим ихтисослаштирилган техника, яъни саноатда чекланган фойдаланиш учун ёки саноат йўналишларининг кичик гуруҳида ишлатиладиган, ҳамда умумий фойдаланиш учун техника, яъни саноат йўналишларинг кенг доирасида фойдаланиш мумкин бўлган техникани ишлаб чиқаришга бўлинади.

Мазкур бўлим шунингдек таснифлагичнинг бошқа бўлимларига киритилмаган, маданият ва истироҳат боғлари учун ускуналар, кегельбан учун автоматик ускуналар каби махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа турдаги техникаларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.



Мазкур бўлим умумий фойдаланиш учун металл буюмлар (25 бўлим), бошқарув қурилмалари, компьютер ускуналари, ўлчов ва назорат ускуналари, электр энергиясини тақсимлаш ва назорат қилиш приборларини (26 ва 27 бўлимлар) ва умумий фойдаланиш учун автотранспорт воситалари (29 ва 30 бўлимлар) ишлаб чиқаришни ўз ичига олмайди.


28.1

Умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

28.11

Авиация учун мўлжалланганидан ташқари двигателлар ва турбиналар, автомобил ва мотоцикллар двигателлари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- автомобил, ҳаво кемалари ва юк тортиш двигателларидан ташқари, ички ёнув двигателлари учун клапанлар ишлаб чиқариш:

• кемалар двигателлари

• темир йўл двигателлари

- барча ички ёнув двигателлари, дизел двигателлари учун клапанлар, поршен халқалари, карбюраторлар ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариш

- ички ёнув двигателлари учун киритувчи ва чиқарувчи вентиллар ишлаб чиқариш

- турбиналар ва уларнинг қисмларини ишлаб чиқариш:

• буғ турбиналари ва бошқа турбиналар

• гидравлик турбиналар, гидротурбиналарнинг ишчи ғилдираклари ва уларнинг регуляторлари

• шамол двигателлари

• газ турбиналари, турбореактив ёки ҳаво кемалари учун турбодвигателлардан ташқари

- қозон турбина қурилмалари ишлаб чиқариш

- турбогенератор қурилмалари ишлаб чиқариш

- саноатда фойдаланиш учун двигателлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- электр генераторлар ишлаб чиқариш (турбогенератор қурилмаларидан ташқари), 27.11га қаранг

- бирламчи двигателлар учун генератор қурилмалари ишлаб чиқариш (турбогенератор қурилмаларидан ташқари), 27.11га қаранг

- ички ёнув двигателлари учун электр ускуналар ва компонентлар ишлаб чиқариш, 29.31га қаранг

- автотранспорт воситалари, ҳаво кемалари ёки мотоцикллар учун двигателлар ишлаб чиқариш, 29.10, 30.30, 30.91ларга қаранг

- турбореактив двигателлар ишлаб чиқариш, 30.30га қаранг


28.11.0

Авиация учун мўлжалланганидан ташқари двигателлар ва турбиналар, автомобил ва мотоцикллар двигателлари ишлаб чиқариш

28.12

Гидравлик ва пневматик ускуналар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- гидравлик ва пневматик куч қурилмалари ва чизиқли харакатланувчи двигателлар (гидро- ва пневмоцилиндрлар) ишлаб чиқариш

- бошқа гидравлик ва пневматик куч қурилмалари ва двигателлар, жумладан бойлер билан бирлашмаган буғ двигателлари, шамол, пружина ва тошли двигателлар ишлаб чиқариш

- гидравлик узатиш ускуналари, пневматик двигателлар ва шамол двигателлари ишлаб чиқариш

- трансмиссиянинг гидравлик қисмларини ишлаб чиқариш

- гидростатик трансмиссиялар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- компрессорлар ишлаб чиқариш (28.13)

- ногидравлик насослар ишлаб чиқариш (28.13)

- гидравлик ва пневмоклапанлардан ташқари клапанлар ишлаб чиқариш (28.14)

- механик трансмиссиялар ишлаб чиқариш (28.15).


28.12.0

Гидравлик ва пневматик ускуналар ишлаб чиқариш

28.13

Бошқа насос ва компрессорлар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ҳаво ёки вакуум насослари, ҳаво ёки бошқа газ компрессорлари ишлаб чиқариш

- ўлчов қурилмали ёки ўлчов қурилмасиз суюқликлар учун насослар ишлаб чиқариш

- ички ёнув двигателлари учун насослар ишлаб чиқариш: автотранспорт воситалари учун мойли, сувли ва ёқилғи насослари ва ҳ.к.

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- қўл насослари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- гидравлик ва пневматик ускуналар ишлаб чиқариш, 28.12га қаранг


28.13.0

Бошқа насос ва компрессорлар ишлаб чиқариш

28.14

Бошқа жўмрак ва вентиллар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- саноат жўмраклари ва вентиллари, жумладан бошқарув клапанлари ва сув олувчи иншоотлар учун жўмраклар ишлаб чиқариш

- ювиниш учун жўмраклар ва вентиллар ишлаб чиқариш

- иситиш учун жўмраклар ва вентиллар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- кучайтирилмаган вулканизация қилинган резина, шиша ёки керамика материаллардан вентиллар ишлаб чиқариш, 22.19, 23.19 ёки 23.44га қаранг

- ички ёнув двигателлари учун киритувчи ва чиқарувчи клапанлар ишлаб чиқариш, 28.11га қаранг

- гидравлик ва пневматик клапанлар ва пневматик тизимларда фойдаланиш учун сиқилган ҳавони тозалаш ускуналари ишлаб чиқариш, 28.12га қаранг


28.14.0

Бошқа жўмрак ва вентиллар ишлаб чиқариш

28.15

Подшипниклар, тишли ғилдираклар, тишли узатма ва юритмаларнинг элементларини ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- шарикли ва роликли таянчлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш

- механик кучли трансмиссия ускуналари ишлаб чиқариш:

• трансмиссия валлари: тақсимловчи/кулачокли, тирсакли валлар, тирсакли пишанглар ва ҳ.к.

• подшипниклар корпуслари ва валлар таянчлари

- тезлик даражасини ўзгартириш учун механизмлар, узатмалар, узатмалар қутиси ва бошқа қурилмалар ишлаб чиқариш

- қисиб қўядиган қурилмалар ва валларни уловчи муфталар ишлаб чиқариш

- маховиклар, шкивлар ва блоклар ишлаб чиқариш

- тароқларни силжитиш занжири учун шарнирли бирикмалар ишлаб чиқариш

- узатма занжирлари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- бошқа занжирлар ишлаб чиқариш, 25.93га қаранг

- гидравлик трансмиссия ускуналари ишлаб чиқариш, 28.12га қаранг

- бўртма гидроузатма приборлари ишлаб чиқариш, 28.12га қаранг

- электромагнитли қисиб қўядиган қурилмалар ишлаб чиқариш, 29.31га қаранг

- автотранспорт воситалари ёки ҳаво кемалари учун куч трансмиссион ускуналари учун эҳтиёт бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, 29 ва 30 бўлимларга қаранг


28.15.0

Подшипниклар, тишли ғилдираклар, тишли узатма ва юритмаларнинг элементларини ишлаб чиқариш

28.2

Умумий фойдаланишга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш

28.21

Плита, печка ва печка горелкалари ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олади:

- электр ва бошқа саноат ва лаборатория печкалари, жумладан ахлат ёқиладиган ва кремация печкалари ишлаб чиқариш

- ёниш камералари ишлаб чиқариш

- кўчмас электр иситгичлар, сузиш бассейнлари учун электр иситгичлар ишлаб чиқариш

- қуёш ва буғ билан иситиш, мойли иситгичлар ва шунга ўхшаш иситиш тизимлари каби маиший мақсадларга мўлжалланган кўчмас ноэлектр иситиш ускуналари ишлаб чиқариш

- маиший мақсадларга мўлжалланган электр иситиш приборлари (электр усул билан ҳаво билан дам берилувчи, иссиқлик насослари), ноэлектр усул билан ҳаво билан дам берилувчи печлар ишлаб чиқариш

Бу синф шунингдек қуйидагиларни ўз ичига олади:

- механик иситиш тизимлари, манқаллар ишлаб чиқариш

Бу синф қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

- маиший печлар ишлаб чиқариш, 27.51га қаранг

- қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қуритиш аппаратлари ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- нон ёпиш учун печлар ишлаб чиқариш, 28.93га қаранг

- ёғоч, қоғоз ёғоч массаси ва целлюлоза, қоғоз ёки картонлар учун қуритиш аппаратлари ишлаб чиқариш, 28.99га қаранг

- медицина, жарроҳлик ёки лаборатория стерилизаторлари ишлаб чиқариш, 32.50га қаранг

- тиш даволаш лабоаториялари учун печлар ишлаб чиқариш, 32.50га қаранг


28.21.0

Плита, печка ва печка горелкалари ишлаб чиқариш

28.22

Кўтарма-транспорт ускуналари ишлаб чиқариш



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   57




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет