2.3-§. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари лoйиҳаларини тузиш ва таълим жараѐнига татбиқ этиш амалиѐти “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари
лoйиҳаларини тузиш босқичлари ва бажариладиган амаллар (2.3-расмга
қаранг):
2.3-расм. Математика ўқитиш методикаси фани ўқув машғулотлари лoйиҳаларини тузиш босқичлари ва бажариладиган амаллар Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари лoйиҳаларини тузиш босқичлари ва бажариладиган амаллар 1.
“Математика ўқитиш метoдикаси” фани бир бутун
сифатида “энг катта модул” деб қабул қилинди.
Бериладиган материаллар ҳажми ва мазмунидан келиб
чиқиб, “катта”, “ўрта” ва “кичик” модулларга ажратилди,
мақсад ва мақсадчалар ҳамда вақт белгиланди.
2. Ҳар бир кичик модул ѐрдамида бериладиган
билимлар тизими ичидан таянч тушунчалар ажратилди.
3. Таянч тушунчалар асосида назорат саволлари
тузилиб, талабалар билим ва кўникмаларини баҳолаш
тури ва мезонлари белгиланди.
4. Ўқув машғулотларининг ҳар бир кичик модулида
қўлланиладиган дарс тури ва босқичлари аниқлаб олинди.
5. Ҳар бир кичик модулда қўлланиладиган ўқитиш
методлари аниқланиб, кичик модулни ўрганиш жараѐнида
улардан фойдаланиш ўрни кўрсатилди.
6.
Таълим
муассасасида
мавжуд
ахборот
технологияларидан ҳамда ҳар бир кичик модулдаги ўқув
машғулотининг
характеридан
келиб
чиқиб,
фойдаланиладиган ахборот технологияларини қўллаш
йўл-йўриқлари белгиланди.
7. Ўқув машғулоти жараѐнида ҳар бир кичик модулда
фойдаланиладиган дидактик материалларнинг тури ва
жойи аниқланди.
8. Ўрта модул мазмуни ва ўқитиш жараѐнининг
боришини ифода этувчи модулнинг йўналтирувчи матни
сценарийси ѐзилди.
78
“Математик ўқитиш методикаси” фанининг катта модуллари, улардан
кўзланган мақсад ва таркибидаги ўрта модуллар сони кўрсатилган жадвал
(2.1-жадвалга қаранг)1-иловада берилган.