2014 йил дастурига асосан намунавий уйларни қуриш режаси 2015 йил дастурига асосан намунавий уйларни қуриш режаси



Дата04.07.2016
өлшемі65.58 Kb.
#176914
 2014 йил дастурига асосан намунавий уйларни қуриш РЕЖАСИ

 2015 йил дастурига асосан намунавий уйларни қуриш РЕЖАСИ

 

"Қишлоқ қурилиш банк" томонидан ажратиладиган ипотека кредитлари ҳисобига қуриладиган 3,4 ва 5 хонали уйларнинг намунавий лойиҳалари. 

 

1 қаватли 3 хонали уй - жой лойиҳаси



 

1 қаватли 4 хонали уй - жой лойиҳаси


1 қаватли 5 хонали уй - жой лойиҳаси

 

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»- тасдиқланган намунавий лойиҳалар

бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ипотека

кредитини таклиф этади

 

Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қурилиши – республикамизда Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган махсус дастур асосида 2009 йилда бошланиб, бугунги кунга қадар давом эттириб келинмоқда.



Ушбу дастур доирасида республикамиз  қишлоқ жойларида яшовчи кўп оилали хўжаликлар, ижтимоий соҳа ходимлари, аёллар қарамоғидаги хўжаликлар, тадбиркорлар ва ёш оилаларга алоҳида эътибор берилади.

Намунавий лойиҳа - замонавий қурилиш материаллари ва технологияларини республика минтақаларининг табиий-иқлим шароитларини ва жойнинг рельефини, ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда намунавий уй-жойлар қуриш учун "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институти томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган лойиҳа.

Ипотека кредити - қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича  якка тартибда уй-жой қурилишига барпо этиладиган уй-жой гарови остида ажратиладиган  узоқ муддатли кредит.

Ипотека кредити қуйидаги талабларга жавоб берувчи қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)га берилади:

қишлоқ жойларда яшайдиган ва кредит олиш учун мурожаат қилган кунида 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига;

охирги 12 ой мобайнида доимий иш жойига, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан доимий даромадга ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромад манбаига эга бўлган ҳамда ипотека кредити бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун тўлов қобилиятига эга;

барпо этилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал учун маблағга эга бўлган;

кредит ташкилотларидан кредитлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзи бўлмаган шахсларга берилади.



Бошланғич бадал - қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) танланган уй-жой лойиҳа смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида узоқ муддатли жамғариб бориладиган омонатига пул маблағлари кўринишда жамғарилган маблағлар.

Ипотека кредити миқдори - қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг тўловга қодирлигини баҳолашдан ҳамда қурилаётган уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача бўлган  миқдорда ажратилади.

Муддати- уч йилдан иборат имтиёзли давр билан 15 йил муддатга ажратилади.

Кредит фоизи - кредитдан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси дастлабки 5 йил учун 7 фоиз ва қолган 10 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкаси миқдорида белгиланади.

Биргаликда қарз олувчи - қарз олувчининг ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойда тўланиши учун асосий қарз олувчи билан бирга масъул бўлган (ёки тўловларда қатнашадиган), шунингдек, ипотека кредити юзасидан биргаликда жавоб берадиган асосий қарз олувчининг эри (хотини) ҳамда унинг яқин қариндошлари (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, фарзандлари ва бошқа жисмоний шахслар).

«Қурилишга бошланғич бадал» - намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар учун мўлжалланаётган лойиҳа қийматининг 25 фоиз миқдоригача дастлабки бадални йиғиб бориш мақсадида жорий қилинган мақсадли жамғариб бориладиган омонат тури бўлиб, ушбу омонатга маблағлар бир йилдан кам бўлмаган муддатга қабул қилинади.

 

Имтиёзли ипотека кредит олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

 

1) кредит буюртманомаси;



2) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи паспортининг нусхаси;

3) яшаш жойидан оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома;

4) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчининг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;

5) қарз олувчи/биргаликда қарз олувчи танлаган уй-жой лойиҳа смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда маблағ жамғарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

6) «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг вилоят филиали билан имзоланган уй-жой қурилишига буюртмачи функциясини бажаришга дастлабки шартнома.

Ипотека кредити олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни амалга ошириши керак:

-  ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи;

-  гаровга қўйилган кўчмас мулк суғуртаси билан боғлиқ харажатлар;

-  ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов.

 

Қарз олувчи / биргаликда қарз олувчиларнинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар

 

1) доимий иш жойига эга бўлганлар учун:



- ходимнинг охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар) ва оила аъзолари ишлайдиган корхона (муассаса) томонидан белгиланган шаклда берилган маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки филиалида очилган якка тартибдаги жамғарма пенсия ҳисоб рақамидан кўчирма (агар жамғарма пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этса) — банк талабига кўра тақдим этилади;

2) бошқа даромадлар манбаига эга бўлган фуқаролар учун:

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадларга эга бўлган фуқаролар ўзларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 оймобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари;

- деҳқон/фермер хўжаликлари бошлиқлари ҳисобланадиган ёки юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган фуқаролар охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисидаги декларациялардан ташқари, агар улар амалга оширадиган фаолият турлари қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланиши керак бўлса, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва лицензиянинг нусхаларини ҳам тақдим этадилар.

 

Яратилган имтиёзлар

 

Банк кредити ҳисобига қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда уй-жой  қураётган жисмоний шахслар ва шерик қарздор сифатида иштирок этаётган оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари) томонидан ипотека кредити ва унга ҳисобланган фоизларни сўндириш учун йўналтирилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар суммаси даромад солиғига тортилмайди.



2013 йил 1 январдан жисмоний шахслар, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши Дастури доирасида ипотека кредитларини тўлаб бўлмагунга қадар, харид қилинган уй-жойлар бўйича мулк солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

«Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ва якка тартибдаги уй-жой қурувчи ўртасида шартнома имзоланганидан сўнг, якка тартибда иморат қурувчига ер участкасини ажратиш туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан кимошди савдоси ўтказилмасдан умрбод мерос қилиб қолдириладиган мулк тарзида расмийлаштирилади.

 

Ипотека кредитини тўлаш тартиби

 

Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) асосий қарзни ва унга ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлашни кредит шартномасида белгиланган тўлаш муддати бошлангунгача ёки тугагунгача, кредитни муддатидан олдин тўлаганлик учун воситачилик тўловисиз, муддатидан олдин амалга оширишга ҳақлидир.



Қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) томонидан фоизлар ва ипотека кредитини тўлаш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:

а) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, гонорарлар, дивидендлар, фоизлар ва қимматли қоғозлар бўйича олинадиган бошқа даромадлар ҳисобига нақд пулсиз шаклда ўтказиш йўли билан;

б) нақд пул ўтказган ҳолда;

в) қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг банкдаги омонатлари бўйича ҳисоб рақамларидан нақдсиз шаклда пул маблағларини ўтказиш йўли билан;

г) банк пластик карточкаларидан пул маблағларини нақдсиз тўлаш йўли билан;

д) нақдсиз шаклдаги пул маблағларини қарз олувчи (биргаликда қарз олувчилар)нинг иш берувчиси томонидан, моддий ёрдам маблағлари ва ипотека кредитини тўлаш учун ажратилган бошқа маблағлар ҳисобидан ўтказиш йўли билан;

е) фермер хўжаликларининг йил якунига кўра фермер хўжалиги бошлиғининг шахсий тасарруфига ўтадиган даромадлари ҳисобидан ўтказиш йўли билан, агар у қарз олувчи ёки биргаликда қарз олувчилар деб ҳисобланган тақдирда;

ж) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига. (2016 йил 01 декабрь ҳолатига)

 

 

 



ОАТБ "Қишлоққурилишбанк" вилоят минтақавий филиали

манзили: Чилонзор тумани Олмазор массив 6/7

телефони: 150-79-09, 150-79-08

 

Марказий бўлим 

 

Teлефон: (+998 71) 150-93-39


                 (+998 71) 150-39-93




Факс:        (+998 71) 150-93-39

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет