4-мавзу: Пул муомаласини ташкил қилиш ва пул массаси
Қиймат қонуни ва унинг муомала доирасида юзага чиқиш шакли – пул муомаласи қонуни товар-пул муносабати мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларга хосдир. Қиймат шакллари ва пул муомаласи тараққиёт йўлини таҳлил қилаётиб, К. Маркс пул муомаласининг қо-нунини очди. Бу қонунга асосан муомала воситаси функциясини амалга ошириш учун керак бўлган пул миқдори аниқланади.
Металлик пул муомаласида муомаладаги пул миқдори стихияли тарзда, пулларнинг хазина функцияси ёрдамида тартибга солиб турилган. Агар пулга эҳтиёж камайса, ортиқча пуллар (олтин танга) муомаладан хазинага оқиб ўтиши кузатилган ёки аксинча. Шундай қилиб, муомаладаги пул миқдори керакли даражада ушлаб турилган. Кейинчалик, муомалага банкноталар чиқарилиши ва уларнинг метал-лар (олтин ёки кумуш)га эркин алмашиниши ҳам муомалада пулнинг ортиқча миқдори бўлишини инкор этади.
Агар муомалада олтинга алмашинмайдиган банкноталар ёки қоғоз пуллар (хазина билетлари) амал қилса, у ҳолда нақд пул муомаласи пул муомаласи қонунига асосан амалга ошади.
Қоғоз пуллар миқдори муомала учун керак бўлган олтин пул-ларнинг назарий миқдорига тенг бўлганда пул муомаласида ҳеч қандай салбий жараёнлар юз бермайди. Юқорида кўрсатилган талаб пулнинг барқарорлигини таъминлайди, шунингдек, пул муомаласи мавжуд бўлган барча ижтимоий тузумларда ўз кучига эга.
2.Муомаладаги пул массаси ва уни бошқариш. Пул агрегатлари, уларга тавсифнома ва пулни тартибга солиш амалиёти.
Пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи пул массаси ҳисобланади. Пул массаси хўжалик айланмасидаги нақд пуллик ҳисоб-китобларни аҳоли, корхоналар, давлат муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди.
Пул муомаласининг белгиланган муддат ва белгиланган даври учун миқдорий ўзгаришларини билиш учун, шунингдек, пул массаси ҳажми ва ўсиш суръатларини тартибга солиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқариш учун турли хил кўрсаткичлар ( пул агрегатлари) дан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларнинг молия статистикасида пул массасини аниқлашда қуйидаги асосий пул агрегатлари тўпламидан (гуруҳидан) фойдаланилади:
М-1 агрегати – муомаладаги нақд пуллар (банкноталар, тангалар) ва жорий банк счётларидаги маблағларни ўз ичига олади;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва тижорат банкларидаги муддатли ва жамғарма қўйилмаларидан (тўрт йилгача) таркиб топган;
М-3 агрегати – ўз ичига М-2 агрегати ва ихтисослашган кредит муассасаларидаги жамғарма қўйилмаларини киритган;
М-4 агрегати – М-3 агрегати ҳамда йиллик тижорий банкларининг депозитли сертификатларидан иборат.
АҚШ да пул массасини аниқлаш учун 4 та пул агрегати, Япония ва Германияда – 3 та, Англия ва Францияда – иккита пул агрегатидан фойдаланилади.
Пул массаси таркиби ва динамикасини таҳлил қилиш Марказий банк томонидан тўғри пул-кредит сиёсати олиб боришда муҳим аҳа-мият касб этади.
Россия Федерацияда муомаладаги жами пул массаси ҳисоб-ки-тоби учун қуйидаги пул агрегатлари қўлланилади.
М-О агрегати – нақд пуллар;
М-1 агрегати – М-О агрегати ва ҳисоб-китоб, жорий ва бошқа счётлар (махсус счётлар, капитал қўйилмалар счётлари, аккредитив ва чек счётлари, маҳаллий бюджет счётлари, бюджет, касаба, уюш-малари, жамоат ва бошқа ташкилотларнинг счётлари, давлат суғурта маблағлари, узоқ муддатга кредитлаш фонди) даги маблағлар ти-жорат банкларига қўйилмалар ва жамғарма банкларидаги талаб қилиб олинадиган депозитларнинг йиғиндисига тенг;
М-2 агрегати – М-1 агрегати ва жамғарма банкларидаги муддатли қўйилмалардан иборат;
М-3 агрегати – М-2 агрегати ҳамда депозитли сертификатлар ва давлат заём облигациялари йиғиндисидан иборат.
Пул массаси таркибини унинг ҳаракатига қараб иккига бўлиш мумкин, яъни пул массасининг актив қисми – бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми ва иккинчиси пассив қисм – жамғар-мадаги пуллар ва ҳисоб рақамлардаги қолдиқлар ҳисобланади.
Пул массаси нақд пуллардан ташқари муддатли ҳисоб рақамдаги маблағ ва жамғармаларни, депозит сертификатлари, инвестицион фонд-ларнинг акцияларини ўз ичига олади. Пул массасининг юқоридаги эле-ментлари «квази» - “қарийб пуллар” деб ҳам юритилади. Квази - пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин.
Ўзбекистонда пул массаси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.
М0 – нақд пуллар;
М1 – М0 + счётлардаги пул қолдиғи + маҳаллий бюджет маблағлари + бюджет, жамоа ва бошқа ташкилот маблағлари;
М2 –М1 + тижорат банкларидаги муддатли жамғармалар;
М3 – М2 + сертификатлар + мақсадли заём облигациялари + давлат заём облигациялари + хазина мажбуриятлари.
Пул агрегатлари М1 ва М2 нинг бир-биридан фарқи М2 нинг ўз таркибига яқин орада пулга айланиши мумкин бўлган «квази» - қарийб пулларни олишдадир.
Ўзбекистонда охирги йилларда пул агрегатлари ҳисоб қили-надиган бўлди.
Пул массасининг турли хил кўрсаткичларини ишлатиш пул муо-маласи ҳолатини таҳлил қилишга турли томонлардан ёндашишга им-кон беради.
Мамлакат миқёсида пул массаси ҳажмининг ўзгариши муомала-даги пул массасининг ўзгариши натижаси ва пулнинг айланиш тез-лашганлигининг натижаси бўлиши мумкин.
Пулнинг айланиш тезлиги – пул муомала ва тўлов воситаси сифа-тида амал қилгандаги унинг ҳаракат кўрсаткичидир. Унинг миқдори ни ҳисоблаш қийин, шунинг учун уни ҳисоб-китоб қилишда бил-восита маълумотлардан фойдаланилади.
Саноати ривожланган мамлакатларда асосан пул айланиш тез-лиги ўсишининг икки кўрсаткичи ҳисобланади:
– даромадлар айланмаси пулнинг муомалада бўлиш тезлиги кўрсаткичи. Бу кўрсаткич ялпи миллий маҳсулот (ямм) ёки миллий даромаднинг пул массасига, аниқроғи М-1 ёки М-2 пул агрегатига нисбати билан аниқланади. Бу кўрсаткич пул муомаласи ва иқтисодий ривожланиш жараёни орасидаги ўзаро алоқадорликни кўрсатади;
– тўлов айланмасида пулнинг айланувчанлик кўрсаткичи. Бу кўрсаткич жорий банк ҳисоб рақамлари бўйича ўтказилган маблағлар йиғиндисининг пул массаси ўртача қийматига нисбати сифатида аниқланади.
Пулнинг айланиш тезлиги ўзгариши умумиқтисодий (иқтисодиёт-нинг даврий ривожланиши, иқтисодий ўсиш, нархлар суръатлари), ҳам тўла монетар (тўлов айланмаси таркиби, кредит операциялари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг ривожланиши, пул бозорида фоиз ставка-ларнинг даражаси ва ҳ.к. лар) омилларига боғлиқ.
Пул айланишининг тезлашувига металл пулларнинг кредит пул-лар билан алмашиши, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимининг ривожла-ниши, банклар ишига ЭҲМнинг киритилиши, пуллик ҳисоб-китоб-ларда электрон воситаларнинг ишлатилиши ёрдам беради.
Пул қадрсизланган ҳолларда истеъмолчилар пулларининг тўлов қобилиятини сақлаб қолиш учун кўпроқ товарлар кўпроқ харид қилади-лар. Бу эса пул айланишини тезлаштиради. Бошқа кўрсаткичлар ўзгармас бўлганида пул айланишининг тезлашиши пул массаси ошишини билдиради.
Достарыңызбен бөлісу: |