8-синф Ўзбек адабиёти
Худайбергенова Умида
Шимкент шаҳри,114-сонли “Сайрам” УЎББМ
Алишер Навоийнинг.«Қаро кўзум»,
«Кўргали ҳуснунгни...» ғазаллари
Дарс мавзуси:
-бадиий асарнинг жўшқинлиги ва ғоясини ёрита олади; -ғазални ўқиб ўз фикр мулоҳазаларини айта олади; -асардаги бадиий-тасвир воситаларини (талмеҳ, ташбеҳ, тазод, ҳажвиёт, киноя, муболаға ва ҳк.) қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда муаллиф услубини аниқлай олади; -ғазалда қандай шеърий санъат қўлланилганини далиллар билан шарҳлай олади.
“Қаро кўзум
“Қаро кўзум
Қаро кўзум
Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум кеби ватан қилғил.
Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.
Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.
Фироқ тоғида топилса, туфроғим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.
Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин аёғ чин ила шикан қилғил.
Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.
Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.
Навоий анжумани шавқ жон аро тузсанг,
Анинг бошоғлиғ ўқин шамъи анжуман қилғил.
Луғат билан ишлаш
Мардумлуғ - одамийлик
Равза - боғ, жаннат
Таковар- от
Ғамзада - ғамда адо бўлган
Расан - арқон,арғамчи
Кўҳкан- тоғ қазувчи
Чин ила- сочнинг жингалак қисми
Шикан- букилиш, буралиш
Эмас монеъ- тўсиқ эмас.
Ғазал таҳлили
“Қаро кўзум” 8 байт, 16 мисрадан иборат бўлиб, “қилғил” радифли ғазалдир.
Ғазал а-а, б-а, в-а, г-а, д-а, е-а, ё-а, ж-а тарзида қофияланган.
Ғазалнинг 4-байтида “Кўҳкан” сўзи орқали талмеҳ санъати қўлланган.
Қофиядош сўзлар: фан, Ватан, кафан, кўҳкан ,чаман.
Топшириқ 1.“Қаро кўзум” ғазалини ифодали ўқинг. 2.Ғазалнинг қофия ва радифида ишлатилган сўзлар қайси тилдан олинган? 3. Ғазалда муаллиф кимларга мурожаат қилганлигини аниқланг. 4.“Кўз қаросида Ватан” қилишни қандай тушунасиз? Дискриптор -бадиий асарнинг жўшқинлиги ва ғоясини ёрита олади; - ғазални ўқиб ўз фикр мулоҳазаларини айта олади; - асардаги бадиий-тасвир воситаларини (талмеҳ, ташбеҳ, тазод, ҳажвиёт, киноя, муболаға ва ҳк.) қўлланилишини таҳлил қилган ҳолда муаллиф услубини аниқлай олади.
“Қаро кўзум
Кўргали ҳуснунгни ...
Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санго,
Не балолиғ кун эдиким , ошно бўлдум санго.
Ҳар неча дедимки, кун-кундин узай сендин кўнгул,
Ваҳки, кун-кундин батарроқ мубтало бўлдум санго.
Мен қачон дедим вафо қилғил, манго зулм айладинг,
Сен қачон дединг: фидо бўлғил манго, бўлдум санго.
Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,
Эй пари пайкар, не қилсанг қил манго, бўлдум санго.
Эй кўнгул, тарки насиҳат айладим овора бўл,
Юз бало этмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санго.
Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,
Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санго.
Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,
То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санго.
Алишер Навоий ғазалларининг асосий мазмун - моҳиятини ишқ ташкил қилади. “Кўргали ҳуснунгни...”ғазали ҳам ишқий мавзуда. Унда изтироб ва тасалли бир уйғунликда тасвирланган. Шеър анъанавий, ошиқнинг маъшуқага дил изҳори билан бошланади. Ошиқ -ёр ҳуснини кўришга зор. У ишқ деб аталган дардга мубтало бўлган. Шу сабабли у ёр билан ошно бўлган кунни “балолиғ”- бало келтирган кун деб ҳисоблайди. Ошиқ бу мубталоликдан қутилишга уринади. Ҳар кун уни ўзига мубтало қилган ёрдан кўнгил узишга ҳаракат қилади. Лекин кундан-кунга ёрдан узилиш ўрнига, унга батарроқ боғланиб боради. Шоир ёрдан вафо қилмоғини сўрайди, бироқ жафо кўради. Ғазалда “бўлдум санго “ бирикмаси қофиядан сўнг такрорланиб, радиф вазифасини бажарган. Шеърда тазод, талмеҳ, тажнис санъатларидан самарали фойдаланилган.
“Кўргали ҳуснунгни...”ғазали ҳақида
Топшириқ *пари пайкар *Хизр суйи *навое 2.Жадвални тўлдиринг Ғазалда қандай шеърий санъатлар қўлланилган?
Шеърий санъат
|
Далил
|
Шарҳи
|
Тазод
Тажнис
Талмеҳ
| | |
Дарс якунида ўқувчилар рефлексия ёзадилар: “Бир сўз билан айтганда...” Бугунги дарс – бу ... Бугун дарсда мен ... Мен учун қизиқарли маълумот ...
Рефлексия
Дарс якунида ўқувчилар рефлексия ёзадилар: “Бир сўз билан айтганда...” Бугунги дарс – бу ... Бугун дарсда мен ... Мен учун қизиқарли маълумот ...
Рефлексия
Дарс якунида ўқувчилар рефлексия ёзадилар: “Бир сўз билан айтганда...” Бугунги дарс – бу ... Бугун дарсда мен ... Мен учун қизиқарли маълумот ...
Рефлексия
Дарс якунида ўқувчилар рефлексия ёзадилар: “Бир сўз билан айтганда...” Бугунги дарс – бу ... Бугун дарсда мен ... Мен учун қизиқарли маълумот ...
Рефлексия
Достарыңызбен бөлісу: |