Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти



бет5/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1-3 Боб

Тадқиқотнинг усуллари Тадқиқотда кўрилаётган масала тарихшуносликни ўрганиш ва таҳлил қилиш, муаммони ёритишда тарихий, хронологик изчиллик, муаммовий-ҳудудий ёндашув, тарихий ва ёзма манбалар маълумотларини умумлаштириш ва қиёсий, тизимли таҳлил, мавзу бўйича илмий қарашлар ва концепцияларнинг қиёслаш усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хива хонлигининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти муайян тарихий давр, яъни XVI асрнинг бошларидан то XVII асрнинг 60 йилларигача бўлган вақт яхлит ва изчил тарзда биринчи марта ўрганилди.
Абулғози Баҳодурхон яшаган даврда Хивадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий муҳитнинг ўзига хос қирралари аниқланган;
Абулғози Баҳодурхон сулоласи, яъни Арабшоҳларнинг Хива хонлигида тутган ўрни, айни Абулғозининг сиёсий кураши янги маълумотлар асосида далилланган;
Абулғози Баҳодурхоннинг Хоразм тарихнавислик мактаби асосчиси эканлиги илмий таҳлил қилиниб асосланган;
Абулғози Баҳодирхон асарларининг маълумотлари асосида воҳада кечган этно-маданий жараёнлар, халқаро муносабатлари далилланган. Диссертациянинг илмий янгилиги. Хива хонлигининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёти муайян тарихий давр, яъни XVI асрнинг бошларидан то XVII асрнинг 60 йилларигача бўлган вақт яхлит ва изчил тарзда биринчи марта ўрганилди. Абулғози Баҳодурхон яшаган даврда Хивадаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий муҳитнинг ўзига хос қирралари ёритилди. Абулғози Баҳодурхон сулоласи, яъни Арабшоҳларнинг Хива хонлигида тутган ўрни, айни Абулғозининг сиёсий кураши янги маълумотлар асосида ўрганилди. Шунингдек, Абулғози Баҳодурхоннинг Хоразм тарихнавислик мактаби асосчиси эканлиги илмий таҳлил қилиниб асослаб берилди. Диссертацияда Абулғози Баҳодирхон асарларининг маълумотлари асосида воҳада кечган этно-маданий жараёнлар, халқаро муносабатлар ҳам тадқиқ этилди.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тарихий - қиёсий ҳамда умумлаштирма таҳлиллар асосида хулосалар бериш, холислик, илмийлик, тарихий ёндашув, тизимлаштириш, цивилизацион ёндашув тадқиқотнинг методологик асосини ташкил қилади. Тадқиқот жараёнида мавзуга миллий ва умуминсоний қадриятлар, мустақиллик ғоясидан келиб чиққан ҳолда ёндашилди.
Тадқиқотнинг методологик асосини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарлари, маъруза ва нутқларида илгари сурилган услубий, илмий-назарий кўрсатмалари муҳим роль ўйнади.
Республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги (1998 йил 24 июль) қарорларидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда фундаментал асарлар яратиш учун олимларга кенг имкониятлар пайдо бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет