Абулғози баҳодурхоннинг илмий мероси ва унинг тарихий аҳамияти


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



бет6/13
Дата18.06.2022
өлшемі234.43 Kb.
#459301
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
1-3 Боб

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги диссертацияда тарих ва тарихшунослик фанида тан олинган ёндашув ҳамда усуллар қўлланилгани, кўп турдаги тарихий-илмий адабиётлардан фойдаланилгани, асосий тарихий манбалар ҳамда маълумотларнинг тизимлаштирилгани ва умумлаштирилгани, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани, олинган натижаларнинг ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқлангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти ўрта асрлар ўзбек хонликларининг давлат бошқаруви тарихи, хусусан, шаклланиши, ривожланиши ва ўзига хос хусусиятларини тарихий-қиёсий, муаммоли-хронологик усуллар ҳамда объективлик тамойили асосида тузилмавий-тизимли таҳлил асосида ёритилганлиги туфайли улардан мазкур муаммога оид назарий хулосаларни мукаммаллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, Хива хонлигининг XVI – XVII аср бошларидаги ижтимий-сиёсий ҳолати бўйича тарихий маълумотлар билан бойитишга, шунингдек, олий ўқув юрти тарих йўналиши талабалари учун “Хива хонлиги давлат бошқаруви тарихи” курслари бўйича махсус курслар, шу билан бирга, Ўзбекистон тарихининг тегишли бўлимларини яратишга хизмат қилади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ишнинг апробацияси. Тадқиқотнинг асосий мазмуни ва натижалари 2 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида обробациядан ўтган.
Натижаларининг эълон қилинганлиги. Тадқиқот мавзуи бўйича 11 та илмий иш чоп этилган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола , шундан 3таси республика ва 4 таси хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 115 бетни ташкил қилади.
I БОБ. АБУЛҒОЗИ БАҲОДИРХОН ВА У ЯШАГАН ДАВР



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет