Тасвирий санъат Ва Уни укитиш методикаси



бет1/9
Дата04.03.2016
өлшемі2.13 Mb.
#39422
  1   2   3   4   5   6   7   8   9



Б.Н.Орипов

Тасвирий санъат

Ва Уни УКИтиш

методикаси

Б.Н.Орипов

=========================

Тасвирий санъат

Ва Уни УКитиш

методикаси
Педагогика коллежлари учун ўқув қўлланма







Т о ш к е н т – 2 0 0 4 й и л


Кириш
Мамлакатимизда кадрлар тайёрлашни миллий дастури ишлаб чиқилиши ва уни амалга оширилиши таълим-тарбия жараёнида ғоят муҳим аҳамият касб этади. Чунки, миллий кадрлар тайёрлаш ва уни сифат-савия жиҳатидан юксалтириш – бу юқори малакали ўқитувчи-педагогларни тайёрлаш билан бирга ёш авлодга таълим-тарбия беришни ҳам юқори савияга кўтарилишини асосий омили бўлиб хизмат қилади.

Маълумки, таълим-тарбия жараёнида бошланғич синфлар таълими алоҳида босқич, алоҳида этап бўлиб, бу давр бола шахсини энг кучли ривожланиш даври ҳисобланади. Чунки, бу давр болаларни 5-6 ёшидан 10-11 ёшгача бўлган ўсиш даври бўлиб, унда бола шахси ўзининг етуклик ва ўсмирлик даврига илм, тафаккур, тасаввур, малака ва кўникмалар йиғади. Чунки, худди шу даврда бола шахсининг кўриш, кузатиш, идрок этиш, тасаввур ва тафаккур қилишга ўрганиш даврининг энг шиддатли босқичи бўлади. Шу боисдан ҳам бошланғич синф ўқитувчилари тайёрлайдиган педагогика ўқув юртлари ва уларнинг бўлимларининг ўқув режаларини ва дастурларини бугунги кун жамиятимиз талаби даражасида бўлишини таъминламоғи лозим.

Маълумки, педагогика коллежларининг «Бошланғич синф ва меҳнат ўқитувчиси» тайёрлаш бўлимларида ўқитилидагина «Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» ўқув фани мутахассисликнинг асосий ва бош ўқув фанларидан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки, бу ўқув фани бўладак ўқитувчи-педагогларни эстетика ва санъат асослари билан қуроллантиради, табиатдаги, жамиятдаги ва санъатдаги гўзалликни кўра билишга ўргатади. Шунингдек, бу фан айниқса, ўқитувчи касби учун ғоят зарур, ҳар соатда, ҳар дақиқада керак бўладиган – расм чизиш кўникмасини беради. Бу расм чизишни билиш ўқитувчи, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиси учун шунчалик зарурки, - «Расмни кўрган соқов ҳам тилга киради»1 - деган иборани эслаб ўтиш ўринли эди. Демак, бошланғич синф ўқитувчисини расм чизишни билишида бошқа ўқув предметларини ўқитишда ҳам расмдан яхши фойдаланиш имконияти туғилади.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Педагогика коллежларида ўқитиладиган «Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» ўқув фани олдига: ҳар томонлама шаклланган бошланғич синф ўқитувчини тайёрлаш, унга эстетика, санъат ва материалистик тушунчаларни бери шва расм чизиш кўникмаларини сингдириш мақсадини қўйган ҳолда фаолият кўрсатади.

Юқоридаги анча мураккаб ва масъулиятли мақсаддан келиб чиқилган ҳолда курс ўз олдига:

1. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларига табиат-жамиятдаги нарса ва ҳодисаларни кузатиш, кўриш, уларни илмий асосда идрок этишга ўргатиш;

2. Талабаларни бадиий дидини, эстетик тушунчасини, материалистик дунёқарашини, гўзаллик оламини ва ижодий истеъдодини, ижодкорлик қобилиятини тарбиялаш.

3. Нарса, воқеа, ҳодисалар тасвирини - расмини чиза билиш, уларни ижодкорлик асосида бажариш бўйича малака-кўникмалар ҳосил қилиш;

4. Рассомчиликнинг барча тур ва жанрларидаги санъат асарларини кўра билишни, идрок этишни, тушуниб, уларни паст савиядаги, қалбаки расмлардан фарқлай олиш кўникмаларини бериш;

5. Бўлажак ўқитувчи-педагогларга расм чизишни ўқитувчиларга ўргатишнинг энг осон, қисқа, илмий асосда бўлишининг замонавий услуби, дидактик принциплари билан таништириш каби мазмунга эга бўлган вазифаларни қўяди.

Бундай мақсад ва вазифаларни бажариш учун курс ўз мазмунига:

1. Санъат назариясидан қисқача маълумот беришни;

2. Расм чизишни ўргатиш бўйича қаламтасвир, рангтасвир, композиция, бадиий-безаш, лой ва пластилин билан ишлаш ва санъат асарларини ўргатиш;

3. Бошланғич синф ўқитувчиларига расм чизишни замонавий, энг самарали услубларда ўргатиш бўйича методик тавсиялар бери кабиларни киритади.

Маълумки, педагогика коллежларининг бошланғич синф ва меҳнат ўқитувчиларини тайёрлайдиган бўлимларда тасвирий санъат фанини ўқитилишида ўзига хос қийинчиликлар мавжуд. Бу энг аввало бу бўлимдаги талабалар расм чизиш бўйича мутлақо малакага эга бўлмаганлиги, иккинчидан бу бўлимда расм чизишни ўргатиш бўйича жуда оз вақт ажратилганлигидир.

Шу боисдан қўлланмани яратишда эътиборни асосан бошланғич синф ва меҳнат ўқитувчиси учун зарур бўладиган билим ва кўникмаларни беришга қаратилди. Шунга кўра қўлланмада расм чизишни жуда оддий нарсалар расмини чизишдан бошлаб, кўпроқ машқ қилишга, ҳатто қўлланмадан фойдаланиб, мустақил ҳолда расм чизишни ўрганишгача имконият яратилди. Лекин, қўлланмада расм чизиш жуда оддий нарсалардан бошлансада, унинг ўқув материалларини давлат стандарт ива дастуридан орқада қолишга имконият берилмаган. Чунки. Қўлланмада расм чизишни анча кенг ва мураккаб жараёнлари бўйича назарий ва амалий тушунча-кўникмалар берилади.

Қўлланмада муаллифни узоқ йиллик тажрибалари асосида тузилган «Тасвирий санъат ва уни ўқитиш методикаси» (Н. 2003 й) дастури асосида яратилган бўлиб, уни ёзилишида Р.Ҳасанов, Н.Ростовцев, Н.Шорохов, Қ.Косимов, М.Набиев, Н.Абдуллаев, С.Булатов, П.Алексеев, С.Савицкий, В.Кузин каби методист-олимларнинг дарслик, ўқув-методик қўлланмаларидан ижодий фойдаланилди. Адабиётлар рўйхати қўлланма охирида илова қилинди. Қўлланма мамлакатимиз мустақиллиги йилларида биринчи бор яратилаётганлиги учун унда айрим камчиликлар бўлиши мумкин. Таклиф ва фикр-мулоҳазаларни бизга ёзиб юборасиз деган умид билан китобхонларимизга расм чизишни ўрганиб олишларига омадлар тилаб қоламиз.

I – қ и с м

=======================
санъат

назарияси

I - БОБ.

Кунлик ижодкор – бу санъаткордир,

Ижодкор санъаткор – бу рассомдир.
ТАСВИРИй САНЪАТ НАЗАРияСИ
Ижтимоий онг шаклларидан бири - санъат-табиат ва жамиятда бўлган, бўлаётган ва бўладиган воқеа-ҳодисаларни бадиий тасвирларда ифодаданишидир. Санъат ўзида моддий оламнинг умумий ҳолатини ва ривожланишини акс эттириб, одамларга уни билдириришда муҳим восита бўлади ва уларни сиёсий, аҳлоқий ва бадиий жиҳатдан тарбиялашнинг қудратли омили бўлиб хизмат қилади. Санъат воқеликнинг ўзида ифодалаш услуби ва характери, мазмунига кўра тасвирий санъат, меъморчилик, адабиёт, мусиқа, цирк, театр, кино, радио-телевидения каби турларга бўлинади.

Санъатнинг энг ижобий ва муҳим хусуеияти шундаки, у фандан фарқли ўлароқ воқеа ва ҳодисаларни тушунчаларда эмас, балки сезги ва ҳис билан идрок қилинадиган шаклларда, типик-бадиий образларда ифодалайди.

Маълумки, ҳар бир жамият формацияси санъат ривожига ўзининг маълум иқдисодий-сиёсий позициясида туриб, маълум даражада шароит яратади. Шу боисдан ҳар бир жамият санъати ўша ўз даври талабида хизмат қилади. Санъат қайси жамиятга, кайси синфга ва миллатга хизмат қилиши ва бу синф ва миллатнинг иқтисодий ва сиёсий йўлида хизмат қилишига қараб, уни синфий ва миллийлик хусусияти белгиланади.

Ҳар бир жамиятдаги санъат эркин, халқчил, инсонпарвар, меҳнатсевар ва бошқа юксак инсоний ғоявийлиги асосида вужудга келса, бу санъат ўзида халқпарвар, инсонпарвар, ватанпарварлик ва миллийлик каби илғор ғояларни илгари суришга хизмат қилади. Бу санъат кенг меҳнаткашлар оммасига хизмат қилади. Бу санъат халқининг мақсади, вазифалари, орзу-умидларини сиёсий ва иқтисодий йўлини ифодалайди.

Бу санъат ҳар қандай шовинизм, бюрократизм, эгионизм, молпарастлик, ирқчилик, зўравонлик, фоҳишабозлик, айши-ишратбозлик ва ман-манликнинг барча кўринишларига қарши курашади. Бу принциплар ва талаблар бугунги жаҳон прогрессив инсониятининг эзгу ниятларини, уларнинг орзу-умидларини ҳам тўла ифода этади, Шу боисдан халқимиз ўз санъатини қанчалик ардоқлаб, унга ҳурмат ва эҳтиром билдирса, жаҳон халқлари ҳам бугунги ўзбек санъатига ана шундай ихлос ва эҳтиром билан қарайдилар.

Ўзбек рассомлари ана шу талаб ва принциплардан келиб чиққан ҳолда ўзларини қизиқтирган, ҳаяжонга солган нарсалар, воқеаларни миллийлик маънавияти асосида ўз асарлари сюжетига мавзу қилиб олдилар. Чунки, илғор санъаткор рассомларнинг дунёқараши кенг, прогрессив, илғор бўдганидек, уларни қизиқтирадиган, ҳаяжонга соладиган, ўзига тортадиган вқкеа ва ҳодисалар ҳам илғор ва прогрессив бўлади. Маълумки, ўзбек рассомлари мамлакатимизнинг кенг меҳнаткаш халқ оммасидан етишиб чиққанки, улар ана шу меҳнаткаш халқнинг орзу-умиди, ҳис-туйғуси, миллий қадриятларини ва манфаатларини ҳимоя қилади ва уларни ифода этадилар.

Мустақил Ўзбекистон тасвирий санъатини миллийлиги ундан энг аввало реалистик позицияда туришни, моддий оламнинг объектив қонуниятларини эътироф этилган ҳолда тасвирлашни талаб қилади. Бу ўз ўрнида рассомдан нарса ва воқеаларни аниқ, ўзига ўхшатиб, реал ҳолда ифодалашни ва жамиятнинг муҳим масалаларини аниқ мақсад сари йўналтирилган ҳолда, бадиий жиҳатдан юксак талабларда бўлган ва ижодий ишланган санъат асарлари яратилишини талаб қилади.

Жаҳон реалистик тасвирий санъати - жаҳон халқларининг ўтмиши, ҳозирги куни ва келажакдаги ҳаётини ифода этувчи, шунингдек, табиат ва жамиятни тасвир этувчи ҳақиқий кўзгу бўлиб қолади. Биз ундан ўтмишни бугунни ва келажакни кўрамиз. Шу боисдан ҳам реалистик тасвирий санъати уеталари ўтмиш тарихини ҳам, маерия ва тараққиётни ҳам, математика ва табиётни ҳам, география ва биологияни ҳам яхши билиши лозим.

Мустақил Ўзбекистон халқининг эстетик фалсафаси, гўзалликни-санъатнинг ажралмас қисми ва категорияси, шакл ва мазмуни, унинг зарурий шарти деб кўрсатади.

Санъат жуда қадимги тарихга эга бўлиб, у жамиятнинг меҳнат фaoлиятини ривожланиши, такомиллашуви ва ижтимоий фаолиятининг тараққиёти асосида шаклланди. У моддий ишлаб чиқаришни жамиятнинг иқдисодий тузуми ва меҳнат муносабатлари, қуролларини такомиллашувидан, жамият онгининг эволюцион тараққиёти жараёнида вужудга келди ва ривожланди.

Синфий жамиятнинг вужудга келиши билан саиъат ҳам синфий характерга ўтди. Ҳар бир жамиятда турли синфлар мавжуд бўлганидек, ўша жамиятнинг санъатида ҳам турли синфлар манфаати, сиёсати, дунё қараши ва аҳлоқини ҳимоя қилди ёки уни рад этди.

Санъатни синфий характери-унинг қайси синф вакилини қандай мазмунда ифодалашга ва қайси синфнинг иқтисодий ва сиёсий манфаатини, ҳаётини ҳимоя қилишига қараб белгиланади. И.Репиннинг «Волга Бурлаклари» асарини кузатар эканмиз, унда меҳнаткашлар оммасининг ҳаёти, уларнинг оғир турмуши ва меҳнати ифодаланади ва улар манфаати ҳимоя қилинади.

Тасвирий санъатнинг муҳим хусусиятларидан бири - инсон учун фақат борлиқни, табиат ва жамиятдаги воқеа-ҳодисалар ва нарсаларни билдирибгина қолмай, одамларга янги билим, тасаввур ва тушунчалар бериб, маънавий бойитувчи, ижодий юксалишга бошловчи қудратли фактор бўлиб, хизмат қилади. Ёки бир сўз билаи айтганда, «Санъат, - В.Г.Белинский таърифича, - образли тафаккурдир».1

Ана шу образлар тасвирий санъатда ўзининг яққоллиги, ишонарлилиги, объективлиги, реаллиги билан одамларнинг ақлий фаолиятига тез ва аниқ таъсир кўрсатувчи восита бўлиб хизмат қилади. Аммо тасвирий санъат асарларини ҳамма ҳам тўғри тушунавермайди. Унинг бадиий жиҳатларини тўғри баҳолай олмайди. Бундай кишилар кўргазма залларига, музейларга кириб қолишса тезгина зерикиб қоладилар, Чунки бундай томошабин асарни мароқ билан тушуниб, кўролмайди, ҳис-ҳаяжон ва кучли эҳтирос билан таҳлил этолмайди. Улар агар манзара жанрида яратилган асарларни: А. К. Саврасовнинг «Қopa қарғалар учиб келишди», Й.Левитаннинг "Олтин куз", Р. Темуровнинг "Бибихоним ҳовлисида баҳор" кабиларни томоша қилсалар бу расмларда «қуриб қолган дарахтларни» ёки «ёз иссиғида куйиб, жизғанак бўлган дарахтларни тасвирлашибди» деган фикрда бўладилар.

Биз, бир неча санъат асарлари репродукцияларини турли ёшдаги кишилар ихтиёрига бериб, уларни фикрини билмоқчи бўлдик. Улар манзара асарларини кузатиб, "дарахтлар ва далаларни расмини чизибди", - дедилар.

Турмуш жанрида яратилган асарлар: Ж.Милленинг "Бошоқ йиғувчи аёллар", В.Г.Перовнинг "Учовлон", В.Е.Маковскийнинг "Учрашув", Ф. П. Решетниковнинг "Яна икки олдингми?", З.М.Ковалевскаянинг "Ложада" асарларини тавсия этганида "одамларни, болаларни ит ва кучукларни расмини ишлабди, манави расмда болага ит ёпишаяпти, уйдагилари томоша қилаяпти", - дейишдан нари ўтмадилар. Яна бир тоифадаги томошабинлар "ўтмишдаги болаларни қийинчиликлари, яъни етим болалар, мана бу расмда болага онаси нон бераяпти, бу расмда болани ит талаяпти, бу расмда эса спектакл кўришаётган аёл ва қизларни тасвирлашипди" - дейишди.

Кузатувчи-томошабинларга Белолининг "Чўмилувчи аёл", Жорженинг "Ухлаётган Венера", Родиннинг "Ева", Ренуарнинг "Ялонғоч аёл", Рембрандтнинг "Дания", Фолконенинг "Флора" асарлари репродукциясини кузатишга берганимизда, "Ялонғоч аёлларни тасвирлашипди", айримлари ярим ҳазил ҳолда, "Рассомларингиз чизадиган нарса тополмай қолишибди шекилли", - деб тўнғиллаб кетишди. Фақат бир, икки кишигина, «О, мен шунчалик раем чизганимда бахтли инсон бўлган бўлардим»,- дедилар. Ҳатто, айрим аёллар "Уятсизлар", - деб ҳам қўшиб қўйишди.

Яна бир кишигина, "Мен бу ҳайкални Парижда кўрганман". Мана бунисини Дрезденда кўрганман, аммо бунисини /"Чўмилувчи аёл"/ ни учратмаган эканман. Тасанно, минг тасанно, бундай асар яратган ақлга тасанно, зўр рассом экан, ким бу рассом, бу расмни қаерда босишибти, у қайси музейда сақланади, бу "классиками"? Яна бир киши, расмларни кузатар экан, ўйланиб қолди, бироз тургач, мен чет элда бўлмаганман, аммо санъатни жуда севаман расмларни тўплайман, буларни ҳаммасидан бор менда, менинг альбомларим тематика ва жанрлар бўйича тайёрланган. Родинни яхши биламан, у кўпроқ психология билан шуғулланган. Унинг альбомини бир дўстим Париждан совға қилган.

Яна бир тоифадаги киши "0, боплабтику, жуда чиройли, кўзни қамаштиради" - деб тиржайган ҳолда қўшиб қўйди, - "ўзидан ҳам ўтказиб юборибти". Яна бир киши, расмларни қўлига олиб, бир-бир кўриб чиқдида, «Мен бунақаларга қизиқмайман, менга Р.Аҳмедов, Левитан, Шишкин, Айвазовский, Тансиқбоев, Кораханлар ёқадилар. Уларни биласизми, о.., улар табиатни кулдириб юборишади, кўпчилик буни тушунмайди, сизларга бунақа бўлса бас, ………,» ҳоказоларни бизга қойил килиб тушунтириб қўйди.

Яна бир киши, биз берган манзара, портрет ва турмуш жанридан репродукцияларни қўлига олар экан, у расмлар орасидан О.Родиннинг "Ева"сини, Фолконени "Флора"сини ажратиб олиб, - "Мен,.. ҳайкалларни ееваман. Улар жонли инсонлар, тасодифан бир секундга, сизга ўз гўзаллигини намойиш этиш учун тўхтаб, сизга боқади, мана буни кўринг...а, ана инсон гўзаллиги, ўзини гўзаллигини яшираётган Ева, унга қараманг, у уялганидан, ўзининг қизлик иффатини кўз-кўз қилаётганини тушунмаяпсизми? Мен бир мартагина Парижга борсам эдим, Родиннинг музейида албатта бўлган бўлардим. Унинг фақат 3-4 тагина асарини биламан холос. Албатта Парижга бораман, уни ҳамма асарларини фотосини олиб келаман......", - деган фикрни айтади. (………расмлар).

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, санъат асарларини тушуниш учун албатта бадиий маълумот бўлмоғи керак, - деган иборани келтириш жуда ўринли бўларди.

Биз музей ва кўргазма заллари бўйлаб юриб, томошабинларни туширилган дастхатларини ўқир эканмиз, уларни, - "Тасанно, ҳазрати инсонга, уни қўли шунчалик гулки, бу гул яратган гўзаллик олдида табиат ҳам, унинг гўзаллиги ҳам беистисно бош эгажак", - деган мазмундаги жуда кўп ёзувларни кўрамиз. Албатта бундай ёзувларни санъат илмидан хабардор, ўзи расм чизишни билмасада, санъатни яхши тушунадиган кишилар ёзади.

Бадиий дид ва маълумот том-том китоблар ўқиш ёки узундан-узоқ лекциялар тинглаш билан юзага келмайди, балки у кишиларни эстетик жиҳатдан тарбиялаш ва аҳлоқий жиҳатларини мужассамлаштирилиши жараёнида вужудга келади. Бу жуда ёшликдан оила тарбиясини бошланиши билан бошланиб, у кейинчалик шахсий ва жамият /хатто маҳалла тарбияси/ тарбияси жараёнида такомиллашиб боради.

Кимки, санъат асарларини диққат билан кузатиб, у ҳақида маълум тасаввур ҳосил қила олсагина, асар ҳақида бирон бир фикр айта олади. Бунинг учун асарни томоша қилиш билан у ҳақидаги айрим маълумотларни бўлеада билиши зарур. Бунинг учун болалик давридан ота-оналар назорати остида санъат аеарлари репродукциясини йиғишга, улардан альбомлар ташкил этишга ўргатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Умуман асарни кузатишда, уни автори, асарни мавзуси сюжети ва ғояси нимадан иборат эканлигини кузатиб, улар ҳақида фикр юритиш лозим. Асарлар ҳақида фикр юритиш ва уларни тушуниш, улардаги мазмун, сюжет ва ғоялар ҳақида жуда кўп марта газета, журналлар, радио ва телеткўрсатувларда ўз материалларида бериб бормоқдалар.

Маълумки, ҳар бир санъат асарида мавзу, сюжет, мазмун ва унинг ғояси, яъни расмни ишлашдан рассомнинг мақсади нима?, шу асар билан у нима демоқчи, аеарда қандай воқеа, қандай халқлар, қандай давр тасвирланмоқда?, буларнинг ҳаммаси рассомнинг бадиий маҳорати воситасида, ранг ва бўёқлар колорити асосида ифодалаб берилади. Шу боисдан асарни тўғри тушунадиган киши бўлса, у асарни мавзуси, ғояси ва сюжетини ҳам ўз билими, асарни тушуниши бўйича аниқлаши ва ифодалаши мумкин.

Р.Аҳмедовнинг "Оналик" асарини кузатар эканмиз, уни кимцир "Оналик" деса, кимдир "Тонг" дейди, яна кимдтр "Қишлоқда тонг отмоқда", ва ҳоказо ким қандай тушунса, шундай атайди. Ҳақиқатда ҳам бу асарда бахтли оналик, сулум тонг, қишлоқ ҳавоси, гўзал манзара, ёш ўзбек оиласи тасвирланган. Томошабин асарни тушиниш ва унга ўзи мавзу белгилаши учун, уни умумий композициядан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир элементни композцияга нима мақсадда киритилганини, у нарса қандай холда ва қандай ҳаракатда турганини, бу ҳаракат ривожлантирилса қандай воқеа содир бўлишини аниқлаб олинса, асарни мавзуси ҳам, ғояси ҳам ва сюжети ҳам тўғри аниқланилган бўлади.

Рассомлар воқеани турли метод, характер ва мазмунда ифодалайдилар. Ана шу тасвирлаш услуби, характери ва мазмунига кўра санъат асарлари нафис санъат, графика, ҳайкалтарошлик, амалий ва меъморлик, фотография каба санъатига бўлинади,


Нафис санъат
Нафис санъат - реал борлиқни, ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни бўёқлар воситасида мато, қоғоз, тахта, картонларга ишланадиган тасвирий санъат асарларига айтилади. (………расм).

Нафис санъат асарларини рангтасвир асарлари ҳам дейилади. Чунки, рангтасвир асарларини мой бўёқда, акварелда, гуаш, темпера, пастелда ишланади.

Нафис санъат турига мой бўёқ ва бошқа сувда эрувчи рангларда материалларга ишланган манзара, турмуш воқеалари, жанг манзаралари, тарихий воқеалар, жонсиз табиат тўпламлари /натюрморт/, одамларнинг тўла ва ярим қоматлари, мой бўёқ, акварел, гуаш ва бошқа бўёқларда ишланган деворий расмлар, шунингдек кино-театр декорациялари учун ишланган расмлар киради. Умуман бўёқ билан ишланган барча турдаги расмлар нафис санъат ёки рангтасвир асарлари турига киритилади.

Рангтасвир - нарса ва воқеаларни, реал борлиқни, инсои тафаккурини, бирон-бир ғояни бўёқлар ёрдамида одамлар кўрадиган ҳолатда ифода этилишидир.

Воқеликни ва борлиқни бўёқлар ёрдамида ифодаланган санъат асарлари ҳам «рангтаевир» - дейилади. (………расм).

Рангтасвир асарда нарса ва воқеани барча элементлари, уларни перспективаси, ўрни, ранги, материали, туриш ҳолати, ички моҳиятини бўёқлар ёрдамида, бадиий образ ва шаклларда ифодалайди Рангтасвир асарларида - композиция, яъни асардаги нарсаларни шакли, тузилиши, уларни ўзаро боғлиқлиги, ўрни ва туриш ҳолатига кўра аниқ, тўғри ифодаланиши; колорит - рангларни уйғунлиги; ритм - асарни композицион элементларни бежирим, текис, динамик ҳолатда такрорланиши; ранг контрасти - бир ҳил рангни ўз атрофидаги рангларга мос идрок қилиниши; ранг перспективаси каби тасвирлаш воситалари асосида яратилади.

Рангтасвир техникаси деганда - санъат асарини яратиш учун зарур воситаларни тайёрлаш, ундан фойдаланиш уеул - методлари тушунилади. Маълумки, рангтасвир асарларини яратишда рассом турлича бўёқлардан фойдаланилади. Рассомлик техникаеи узок тарихга эга бўлиб, у рассомларнинг ижодий изланишлари билан ривожланиб такомиллашиб келди. Ибтидоий жамиятнинг полеолит давридаёқ ишланган қоялардаги табиий қизил, жигарранг, сариқ ва қора рангдаги ишлар маълум. Антик ва ўрта аср даври рангтасвири табиий, минерал ва органик бўёқларда яратилган санъат асарида яққол кўринади.

Рангтасвир асарлари мойбўёқ, акварель, гуаш, темпера, пастель, рангли қаламда ишланади. XV-XVI асрлардан мойбўёқда ишлаш ривожланди.

Рангтасвирни амалий ва меъморлик, ҳайкалтарошлик санъати билан боғлиқ ҳолда ривожланиши антик давр санъатининг асосий белгиси бўлди. ўрта асрда эса Европа, Кавказ, ўрта Осиё, Хитой, Ҳиндистон, Японияда рангтасвирнинг қатор тур ва жанрлари ривожланди. Жаҳон рангтасвирининг уйғониш даври алоҳида из қолдирди. Чунки, бу давр ўзининг илғор традициялари, фикр ва ғоялари санъат асарларида реалистик услубда ўз ифодасини топиши билан бутун санъат тарихига алоҳида муқаддима бўлиб кирди. Уйғониш даври тасвирий санъати бутун уйгониш даврининг монументал тарихини яратди, десак муболаға бўлмайди. Бу даврда ижод қилган Мазаччо, Франческа, Боттичелли, Леонардо Да Винчи, Мкеланжело, Рафаэль, Тицион, Беҳзод каби рассомлар ва XVIII-XIX асрларда ижод килган Европа рассомлари Рубенс, Лорен, Веласкес, Рембрандт, Караваджо, Шарден, Луи Давид, Делокури, Констабел, Курбе, Мане каби рассомлар ижодида рангтасвир санъати ғоят ривожланди.

Ўзбекистон ҳудудидан /Тешиктош ғори, Зараутсой, Чуст, Сополлитепа, Қизилқир, Варахша каби/ топилган буюмлар, сопол идишлар ва деворий расмлар бўёқлар билан ишланганлиги кўринади. Ўзбекистоннинг Залчаёнда қазиб очилган сарой деворларидаги, Зараўтсой қояларидаги рангтасвирлар милоддан аввалги ва милоднинг бошларида шаклланган рангшунослик бўйича маълумотлар беради.

Эрамизнинг бошларида ва Араб истелосигача ўзбек рангтасвири анча шаклланган бўлиб, унда ҳайвонлар, одамлар. ва табиат тасвири ўз ифодасини топган. Бу Гавр қалъаси, Афрасиёб, Варахша деворларидаги рангтасвирларда ҳам ўз ифодасини топган.

Араблар ва мусулмон динини ўрта Осиёга кириб келиши билан ўзбек тасвирий санъатида жонли зотларни тасвирланиши қатъиян ман этилади. Шу боисдан VII асрдан бошлаб, ўзбек рангтасвирида портрет ва анамалистик жанрлар ривожланмай қолди. Рангтасвирда амалий ва меъморлик санъати шиддатли ривожланди. Маълумки, VII-Х асрларда Самарқанд ва Бухоро қоғози шуҳрат қозонди. Бу рангтасвирни ривожланишида катта аҳамият бўлди. Аммо мўғул истилоси (XIII-аср) энг аввало ўрта Осиё санъати, маданияти ва фанини ер билан яксон қилди. Ўша даврнинг энг гўзал, жаҳонга машҳур Самарқанд, Бухоро, Ургенч, Хива, Ўтрор шаҳарларни кулини кўкка совурди.

XV-XVII асрларда, яъни Темурийлар даврида ўзбек тасвирий санъати яна шаклланиб, унда рангтасвир эътиборга лойиқ бўлди. Рангтаевир амалий ва меъморлик ва китоб графикаси билан биргаликда тараққий топди. К.Беҳзод, М.Музаҳҳиб, А.Бухорий, М.Самарқандий каби таниқли мусаввирлар ўзбек рангтасвирини ривожланишига катта ҳисса қўшдилар. Ўзбек рангтасвири тарихига назар ташлар эканмиз, ундаги портрет ва анамалистик жанрнинг ман этилишига қарамай ўзига хос йўналишда ривожланганлиги китоб графикасида ва деворий рангтасвирларда яққол кўринади.

Советлар даврида ўзбек рангтасвири янги йўналишга кирди ва у ўзига хос йўналишда ривожланди. Унинг барча жанрлари: портрет, манзара, натюрморт, маиший, тарихий жанрлар ва амалий санъат янги мазмун, моҳият ва характерда тараққий этди. Ўзбек рангтасвирини шаклланиши ва ривожланишида Л.Бурэ, А.Николаев, П.Бенков, У.Тансиқбоев, П.Абдуллаев, А.Абдуллаев, Н.Қорахон, Ч.Ахмаров, М.Набиев, Р.Чориев, Р.Ахмедов, Б.Жалолов, Ж. марбеков, М.Саидов, З.Иногамов каби рассомлар катта хизмат қилдилар.

Мустақиллик йилларида ўзбек рангтасвирининг кекса ижодкорлари Р.Чориев, Р.Ахмедов, М.Набиев, Н.Қўзибоев, Б.Бобоев кабилар билан бирга Б.Жалолов, Ж.Умарбеков, И.Турғунназаров, Ю.Талдикин, В.Бурмакин, С.Алибеков, Акмал Нур, Л.Ибрагимов, Т.Курязов, А.Икромжонов, В.Охунов каби юзлаб ёш рассомлар ижод қилмоқдалар.

Ранттасвир асарлар ўзининг яратилиш методи, услуби, мақсади ва вазифасига кўра бир меча турларга бўлинади.

1. Монументал рангтасвир - архитектура меъморчилиги билан боғланган ҳолда, жамият ҳаётидан олинган воқеаларни ифодалаб, умумтарбиявий вазифани бажаради. Бундай асарлар асосан умумий характерда бўлиб, узокдан кўринишга мослаштирилади ва мўлжаллаб ишланади. Шу боисдан улар бино деворларига ёки бирон сатхга бўёқлар асосида ишланадиган деворий расмлар ва рангли тошлар, сопол, шиша, ойна каби материаллар воситасида ишланади. Монументал рангтасвир ишлари ҳайкалтарошлик композициялари билан ҳам ишлатилади. Бунда ишланадиган ҳайкални улуғворлигини, гўзаллигини оширишца фойдаланилади. Монумнтал рангтасвир ҳозирги кунда санъат саройларини, вокзалларни ва метро станцияларини безатишда ишлатилмоқда.

2. Дастгоҳли рангтасвир - махсус тайёрланган рамкага тортилган материал мато /холост/ юзасига бўёқлар ёрдамида ифода этилган санъат асридир. Бу асарлар махсус станокда ёки мольберт деб аталган қурилмада ишланади, шу боисдан бундай асарларни дастгоҳли асарлар, яъни дастгоҳли рангтасвир дейилади.

3. Декоратив рангтасвир - асосан безатиш воситасида қўлланиб, меъморлик ва амалий санъат билан боғлиқ ҳолда ишланади. Бу санъат асосан безаг санъати бўлиб, ундаги тасвирлар ҳам кўпроқ декоративлаштирилган ҳолатда ифодаланади. Бу санъат наққошлик, саҳналарни безатиш, кино санъати ва телекўрсатувларини безатипша кенг қўлланилади.

Графика
Тасвирий санъатнинг кенг тарқалган турларидан бири графикадир. Графиканинг асосий материали оқ-қора ранг бўлиб, кўпроқ қоғозга ишланади. Бошқа ранглар жуда кам ишлатилади. Ишлатилганида ҳам махсус - плакат графикасида ишлатилади. Чунки, график рассомлар ўз асарларини фақат оқ-қора рангларда ифодалайди, қайсики, асарнинг моҳияти, мазмуни ва одам портретларини ички туйғуларини ва характерини ифодаланиши лозим бўлган асарларда ишлатилади. Чунки, айрим плакат асарларда воқеа ва одамнинг ички моҳиятини ҳам очиб берилади.

График рассом тасвирлаётган нарса ва воқеага бўлган муносабатини ифода воситаси бўлмиш йўғон-ингичка, қўпол-нозик, узун-қисқа, давомли-давомсиз, ранглм-рангсиз, силлиқ-дағал чизиқларда ифодалайди. Шунингдек, график рассом ўз асарларини яратишда бўёқларнинг тонидан, қоғознинг оқ рангидан, қора рангининг ҳам турли хилдаги тонларидан фойдаланади.

Графика санъатининг асосини безатиш ишлари эгаллайди. Бунда плакатлар, китоб иллюстрациялари, безаглари, турли истеъмол буюмларининг қутилари учун этикеткалари, почта ва пул маркалари кўпроқ ишланади.

Графика санъати асосан тўрт турга бўлинади.



Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет