Ҳар бир сўзда яширин тарих барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари



бет1/6
Дата10.06.2016
өлшемі394 Kb.
#127006
  1   2   3   4   5   6


ҲАР БИР СЎЗДА ЯШИРИН ТАРИХ
«..Барча тарихий исмлар ва жойларнинг номлари

халқнинг моддий мулки ҳисобланади ва давлат томонидан муҳофаза қилинади.»
ЎзбекистонРеспубликасининг

Давлат тили ҳақидаги қонундан
Топонимика ўзи нима? Топонимика – географик номларнинг этимологик маъносини ўрганадиган фан бўлиб, маҳалла, кўчалар, майдонлар, сув ўзанлари, чўққи ва воҳа номларини ўрганишда бизга жуда катта ёрдам беради. Шунингдек, шаҳарларнинг ҳосил бўлиш тарихи, аҳолисининг касб-кори, уларнинг этник мансубликлари ва бир қанча маълумотларни ўз ичига қамраб олади.

Тошкент ўзининг 2200 йиллик тарихи давомида ўз ўрнини бир неча марта ўзгартириб, ҳар сафар янги-янги номлар қолдирганидай. Унинг даҳа, дарвоза, маҳалла ва кўчаларига берилган номлар маълум маъноларини ифода этади. Ҳам маҳалла ва мавзеларининг кўпи айниқса, дарвозалари аллақачон йўқолиб кетган. Аммо улар тарих учун, фан учун йўқолган эмас. Улар халқимиз тарихини ўрганишда бебаҳо хазинадир.

Кўчалар, ариқлар, майдонларнинг номларида турли лингвистик қатламлар намоён бўлган – суғд, турк, араб, эрон номлари бор. Буларнинг ҳаммаси тарих! Таниқли рус олими Н.И.Надеждин «Ер – бу топонимлар ёрдамида инсоният тарихи битилган китобдир», — деган эди.

Қўйилган саволнинг асл маъносини тасаввур қилиш учун гапни ўзимизнинг Чирчиқ воҳаси тарихидан бошласак. Бобур ўзининг «Бобурнома» номли асарида бу дарёни Чир-суй деб тилга олган. Сир-чиқ, яъни Кичик Сир (Кичик дарё) деб изоҳлаш мумкин.

Зардуштийларнинг қадимий ва муқаддас китоби «Авесто»да Сирдарё ҳавзасидаги мамлакат «Турон», аҳолиси эса «турлар» деб юритилган бўлса, Сосонийлар шоҳи Шопурнинг Зардуштийлар каъбасидаги 262 йилдаги қоятош ёзмаларида Чирчиқ воҳаси Чоч номи билан аталганлиги эслаб ўтилади.

Эрамиздан аввалги II асрларда ва эрамизнинг бошларида у энг бой сув ресурсларига, ер ости бойликларига, яйлов ва экин майдонларига бой бўлган эрамизгача бўлган III ва эрамизнинг IV асрларида Қанқа ва Қушон давлатларига қарар эди. Чоч воҳасида жойлашган Қанқа ёдгорлиги билан бир қаторда замонавий Тошкент ҳам ўз тарихини 2200 йил олдин бошлаган. Бу маълумотларлар 2000-2002 йилларда Тошкентнинг шаҳар маданиятини археологик жиҳатдан ўрганиш натижасида аниқланди. Бу йилларда Жун канали бўйидаги Шоштепа ёдгорлигидан қўлга киритилган янги илмий маълумотлар қадимда Сирдарёнинг қуриб бораётган қуйи қисмларидан аҳолининг Тошкент воҳасига кўчиб келишини исботлаб берди. Тошкент воҳасида милоддан олдинги IX-VII асрлардан бери истиқомат қилиб келган ўтроқ деҳқонлар маданиятининг Сирдарё ҳудудларидан келган аҳолининг шаҳарсозлик маданияти аралашуви натижасида миллоддан олдинги II асрда Чочнинг илк шаҳарлари –Қанқа ва Шоштепа пайдо бўлди.

Шаҳаримизнинг Чилонзор туманида Эркин, Юнусобод туманида Шибли, Учтепа туманида Қаъни шунингдек, Себзор даҳаси рўйхатларида Қанғли кўча каби маҳалла ва тураржой номлари учрайди.

Туркий халқлар бир гуруҳ қабилалар уюшмасининг умумий номи қанғли деб аталган. Улар милоддан аввалги III асрларда Сирдарё бўйларида йирик Қанғ давлатини барпо қилганлар. Аҳолисини эса қанғлилар деб аташган. Ҳозирга Оққўрғон тумани ҳудудида милоддан аввалги III милоднинг ХII аср бошига оид шаҳар харобаси Қанғтепа деб аталади. Қадимги Хитой ёзма манбаларида Қанқа, Қанғюй, Харашкат номларида келган Қанғ давлатининг пойтахти бўлган. Ўрта асрларда Харашкат шаҳри Чоч вилоятида Бинкат (Тошкент)дан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланган.

20 га яқин қабилалар уюшмасида Қанғли, Қаъни каби йирик қабилалар Чипли, Иркин каби уруғлар ҳозирги Тошкент шаҳри ҳудудида яшаган. Вақтлар ўтиши билан Чипли-Шибли, Иркин-Эркин кўринишини олган.

Кейинчалик (VI—VII асрларда) Чoч ғарбий турк ҳоқонлиги таркибига, сўнгра араб халифалиги таркибига кирган. Табиийки, бу ўзгаришлар нафақат иқтисодий ҳаётга, балки атамаларга, тилга, маънавият ва маданиятга бевосита таъсир этган.

2200 йилдан ортиқроқ тарихга эга бўлган Тошкент шаҳрининг бизгача етиб келган ёзма манбаларига тўхталсак: Беруний ўзининг «Ҳиндистон» номли асарида Тошкент номининг келиб чиқиши ҳақида сўз юритиб, «тош» сўзи туркча бўлиб, «шош» кўринишини олган. «Тошкент – тошли қишлоқ демакдир», — деб изоҳлайди. У воҳанинг номига ҳам тўхталиб, уни пойтахт номи Шош (араб.—илгариги Чоч) билан ҳам боғлайди. Шаҳар тарихини ўрганувчи олимлар шу фикрни ўзларига асос қилиб олганлар. Жой номларининг аксарияти кўҳна тарихнинг маҳсули бўлиб, бу номларнинг пайдо бўлиши, яратилиши, номланиш сабаблари ҳақида халқ орасида кўплаб афсона ва ривоятлар, хаёлий талқинлар яратилган. Халқ орасидаги ривоятлардан бири, шаҳарни қўл остига олган баҳодир Тош номи билан боғлайди. Кўпинча афсона ва ривоятлар мазмунида рационал маъно ва халқ фантазиясининг реал асослари ётади. Тошкент ҳақидаги дастлабки маълумотлар милоддан аввалги II аср – милоднинг V асрларига мансуб Хитой манбаларида ҳам учрайди. Уларда Тошкент вилояти қадимда «Ши» деб ҳам номланган. «Чоч» сўзининг хитойча талаффуз этилиши натижасида ҳосил бўлиб, «Ши» топоними хитойчада «Тош» маъносини англатган.

Туркийлар сўғд ҳокимлари ўрнига турк аъёнларини қўйганлар. Чоч воҳаси ҳокими Тош деб аталган (хитой транскрипциясида Ши). Афсонада суғд эли ерлик ҳокимининг ўлими тасвирланган бўлиб, Деле исмли туркий билан алмаштирилгани ва у ўзини Тош деб атагани ҳикоя қилиниб, «Тошнинг шаҳри», яъни «Тошкент», хитой йилномаларда эса «Хан-Чже-Ши» деб юритилган. Шу атамаларнинг ўзида турлича бўлган сўзлар – кент (форс тилида) ва ва тош (туруккийча) сўзлар борлигини кўрамиз. Кент сўзи “шаҳар”, “қишлоқ” деган маънони билдиришни бундан 1000 йиллар бурун Наршахий, Беруний, Маҳмуд Қашғарий асарларида қайт этиб ўтилган эди. Бу сўз жуда қадимий сўз бўлиб, қанд, кент, кат, кан кўринишларида учрайди. Самарқанд, Паркент, Пскент кабилар. Бу терминлар келиб чиқиши ҳақида прф. В.В.Бартольд – бу сўз Эронийлардан Туркий халқларга ўтган бўлиб шаҳар, қишлоқ деган маънони билдиришини асарларида айтиб ўтган эди.

Шаҳардаги номлар турли даврлар маҳсулидир. Асрлар оша “хиралашган”, “ғубор босган” қадимий номлардан бири Афросиёбдир. Шаҳримиздаги Мингўрик тепалиги XIX аср охирларигача шаҳарликлар орасида Афросиёб тепалиги номи билан машҳур бўлган. Шунингдек, Чиғатой маҳалласидаги қадимги Жарариқ бўйида ҳам Афросиёб тепалиги бўлган. Бу тепаликлар Турон мамлакатининг қадимий афсонавий шоҳи Афросиёб (туркий исми Алп Эр Тўнга) номи билан аталган деган ривоятлар юрарди. Жарариқ бўйидаги Афросиёб тепалигини Шоҳ нишин – “Подшо ўтирадиган жой”, “тахт” деб ҳам атаганлар.

Юсуф Хос Хожиб “Қутадғу билиг” номли асарида Алп Эр Тўнга деган номни ҳам қуйидаги мисраларда тилга олади:



Турк беглари орасида оти белгилиг,

Тўнга Алп Эр эди, қути белгилик.

Билими буюк, ҳунар(лар)и талай,

Билимли, заковатли, халқ орасида сараси.

Шунингдек, унинг тожиклар орасида Афросиёб деган ном билан шуҳрат қозонганини ҳам айтиб ўтади. Бундан маълум бўлишича, Афросиёбнинг асл номи Алб Эр Тўнга бўлган деган хулосага ҳам келиш мумкин.

Туркий халқларнинг бу қаҳрамони ҳақида Маҳмуд Қошғарий “Девону луғотит-турк” номли китобида Афросиёбнинг қизи Қаз Казвин шаҳрини қурганлиги, Шунингдек, унинг эри Сиёвушнинг ўлдирганлиги ҳақида маълумот бериб ўтади.

Пойтахтимизнинг номи қадимий хитой йилномаларида II асрда тилга олинганлиги маълум. Унгача Юни деб номланганлиги (бу ном маъноси аниқланмаган) қайд қилинган. Араб қўшинлари келгунга қадар Шош ўзининг арк ва шаҳристонига эга ривожланган йирик шаҳар бўлган. (Маҳаллий аҳоли ўртасида унинг қолдиқлари Афросиёб тепаликлари номи билан машҳур бўлган). 713 йилда Чочга кириб келган араб қўшинлари томонидан шаҳар вайрон қилинган.

IХ асрга келиб, аввалги ўрнидан 4—5 км. шимоли—ғарброқда янги шаҳар вужудга келди. Бу янги шаҳар араб манбаларида Бинкат деб тилга олинди. Маҳмуд Қошғарий асарларида Бинкат «Таркан» шаклида ҳам учрайди. Ёзма манбалар ва археологик тадқиқотлардан маълум бўлишича, Бинкат шаҳарнинг Себзор, Кўкча ва Бешёғоч ҳудудларида, аниқроғи Хадра, Эскижўва ва Чорсу маҳаллалари оралиғида жойлашган. Шаҳар арки алоҳида девор билан ўралиб, 2 та дарвозаси бўлган, биридан рабодга, иккинчисидан шаҳристонга чиқилган. Арк ичида ҳoким саройи, зарбхона ва қамоқхона жойлашган бўлиб, арк деворига ташқаридан жоме масжиди туташган. Шаҳристон аркка қараганда катта ҳудудни эгаллаб, у ҳам девор билан ўралган. Шаҳристоннинг Абул Аббос, Гумбаз, Қаср номли учта дарвозаси бўлган. Дарвозалардан бири ҳозирги Аброр Ҳидоятов номли театр биноси олдида жойлашган. Шаҳристонда ҳунармандларнинг маҳаллалари, амирликнинг қароргоҳлари, мулкдорларнинг кўшк ва қўрғонлари, савдо дўконлари бўлган. Шаҳристоннинг Гулбозор маҳалласида бутун Туркистон ва Хуросонда пири муршидлардан бири даражасига кўтарилган, номи бутун ислом дунёсида улуғланган Хожа Аҳрор Валий ҳазратлари томонидан жоме масжид ва мадрасаси қурдирилган (ХV аср). Шаҳристоннинг жанубий-ғарбида кейинчалик Кўкалдош мадрасаси қурилган.

Шаҳарнинг асосини ХIХ асрга қадар Кўкча, Себзор, Бешёғоч ва Шайхонтоҳур даҳалари ташкил қилган. Даҳаларнинг номлари эса шу ҳудудларга хос бўлган характерли томонларини билдиради.

Ҳар бир даҳа кўплаб маҳаллалардан ташкил топган бўлиб, вақт ўтиши билан уларнинг сони ҳам ўзгариб турган. Масалан, уларнинг сони ХVIII асрда 150 та бўлган бўлса, ХIХ асрда 200 тагача, ХХ аср бошларида эса 250 тага етган.

Маҳалланинг шаҳар атрофидаги ерлари мавзе деб аталган. Ҳар бир маҳалла ўзича уюшган ва ички ҳаёти мустақил бўлган. Унинг ўз оқсоқоли, масжиди бўлиб шу маҳалла аҳолисининг тўпланиб мунозарали масалаларни бафуржа ҳал қиладиган чойхонаси ҳам бўлган. Ҳар бир маҳалланинг номланиши ўша жойларнинг характерига хос ва касби корига мос бўлган.

Шаҳар тарихининг илк даврларида суғориш осон бўлган ерларда янги маҳаллалар вужудга кела бошлаган. Шаҳар атрофидаги деҳқончиликка яроқли ерларнинг умумийлиги ва биргаликда меҳнат қилиш шароити мазкур ерлардаги аҳолини бирлаштирган ҳамда уларини муайян жамоага айлантирган.

Н.Г.Маллицкий ўзининг “Тошкент маҳалла ва мавзелари” номли асарида Тошкентнинг 260 та маҳалласининг ва 170 та мавзе мукаммал рўйхатини келтирган. Аниқроқ бўлиши учун биз ҳам ушбу рўйхатни тўлалигича кичик тузатишлар билан қайд этишни лозим топдик. Китобда тарихий ва маданий аҳамиятга молик айрим маҳалла ва мавзеларнинг номланиш тарихини ёритишга ҳаракат қилдик.

Биз қуйида тарихий ва маданий аҳамиятга молик бўлган:


  • Тошкент даҳа ва маҳаллалари,

  • Тошкент сув тармоқлари,

  • Тошкент бозорлари,

  • Тошкент обидалари,

  • Тошкент ҳудудида ўтмишда яшаган ва ҳозирда истиқомат қилувчи баъзи элатлар,

  • Халқ ўтмишининг турли тарихий босқичлари,

  • Ўзбек халқининг уруғ ва қабилаларининг ўтмиш даврлардаги кўчиши (миграция) жараёнларини ифода қилувчи топонимлар ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз.


БЕШЁҒОЧ ДАҲАСИ
Бешёғоч (туркийча) бешта дарахт маъносида. Муҳаммад Солиҳнинг “Тошкентнинг янги тарихи” номли асарида Бешёғоч қабила номи билан боғлиқлиги қайд этилган. Қўлёзма манбаларда Зангиота даҳаси деб ҳам юритилган.

Даҳада шаҳарнинг уч дарвозаси (Самарқанд, Камолон, ва Бешёғоч), беш йирик мадраса, 75 масжид, 76 маҳалла ва 36 мавзеси бўлган. Энг қадимий шоҳкўчаси Бешёғоч (ҳозирда бу кўча деярли йўқ бўлиб кетган). Кўчадан 1903 йилда кўнка, 1913 йилдан трамвай қатнай бошлаган. Кўча Чорсу майдони билан Бешёғоч майдонини боғлаб турган. Ҳозирги миллий боғ дарвозаси ўрнида Ҳалимтой мадрасаси, таҳминан ҳозирги Ёшлар саройи атрофида халқ амалий санъатига ихтисослаштирилган Муҳаммадкаримҳожи мадрасаси (мадраса 1924 йилда бузиб юборилган) бўлган. Бугунги кунда ёшларга халқ амалий санъатини ўргатишда изчиллик билан фаолият кўрсатаётган Халқаро «Олтин Мерос» хайрия жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими жойлашган Абулқосим мадрасасидир. Шунингдек, Кўкалдош ва Хожа Аҳрор мадрасалари ҳам шу даҳага тегишли бўлган. Асосий майдони Бешёғоч бўлган.


Бешёғоч майдони. ХIХ асрнинг 70-йилларида бу ердан ўтган шаҳар мудофаа девори бузиб юборилгач, ўрнида Бешёғоч майдони барпо бўлган. 1972 йилгача бир муддат Беруний, 1986 йилгача бир муддат яна Бешёғоч майдони, 1991 йилгача Комсомол майдони деб аталган. Фурқат, Бобур, Туроб Тўла (собиқ 9- Январ) ва Олмазор кўчалари шу майдонга туташган. Ўзбекистон Миллий боғи билан ёнма-ён жойлашган.

XIX асрнинг 70-йилларида бу ҳудуддан ўтган шаҳарнинг мудофаа девори бузилиб ташлангач, очилиб қолган жой шу ердаги шаҳар номи билан Бешёғоч майдони деб аталган. Ўтган асрнинг 30-йилларида ҳозирги Миллий боғ дарвозаси ўрнидаги Ҳалимтой мадрасаси бузиб юборилган. Даҳа ўзининг сифатли ғиштлари билан машхур бўлган. Ҳозирги Ўзбекистон миллий боғи ўрнида катта ҳудудни эгаллаган ғишт ҳумдонлари бўлган. Бу ерда тайёрланган ғиштлар ўтган асрнинг 20-йилларигача шаҳарни ғишт билан таъминлаб турган. 1939 йилда ғишт хумдонларининг лой тайёрланадиган каръерлари ўрнида суннъий кўл (ҳозирги Миллий боғ) ташкил қилинган. 1935 йилда Бешёғоч бозори ташкил қилинган. Олмазор ва Арпапоя кўчалари туташган жойда 1943 йилда Муқимий номидаги театр биноси қурилган.



Занги ота маҳалласи Сузук ота, Чуқур кўприк, Чақар ва Захариқ каби маҳаллалар билан чегарадош бўлган. Қадимий маҳалла. Кўп асрлардан, аниқроғи 1258-йилдан бери шу ном билан аталиб келинган. Маҳаллада XVI аср архитектура ёдгорлиги Ҳўжа Нуриддин мақбараси сақланган. Ўрта Осиёлик авлиё, “подачилар пири” Зангиота шу маҳаллада яшаган. Номи шундан. Шунинг учун бўлса керак қўлёзма асарларда Бешёғоч даҳаси Занги ота номи билан юритилган.

Зангиотанинг таваллуд топган жойи ҳозирги Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза кўчасидаги “Зангиота” маҳалласидир. Зангиотанинг туғилган йили номаълум, вафоти эса 1258 йил. Зангиотанинг ҳақиқий номлари Ойхўжа ибн Тожхўжадир. “Занги” ибораси билан нисбат берилиши, у кишининг ранг-рўйлари қора бўлишининг рамзий ифодасидир.

Зангиота турк-ислом оламидаги улуғ мутафаккир ҳамда мутасаввиф донишмандларидан бири бўлиб, унинг номи фақат Мовароуннаҳрдагина эмас, балки Хуросон халқлари орасида ҳам маълум ва машҳурдир. Зангиота (Ойхўжа) ёшлик пайтидан падари бузруквори Тожхўжадан таълим олади. Отаси вафотидан сўнг, Хожа Аҳмад Яссавийнинг тўртинчи халифаси ва содиқ шогирди бўлмиш Ҳаким ота ҳузурига боради. Бир неча йил ул зотнинг мулозиматида бўлиб, ул кишидан “Яссавия” тариқатининг сир-асрорларини, одобларини ўрганади ҳамда илми зоҳирий ва ботиний йўриқларидан воқиф бўлади. Зангиотанинг бутун онгли ҳаёти Мовароуннаҳр халқларининг энг оғир ва даҳшатли даврига тўғри келади. Зотан, XIII асрнинг 20-йилларида мўғул истилочилари Мовароуннаҳрнинг энг йирик шаҳар ва қишлоқларини култепага айлантириб, оддий меҳнаткаш халқ оммасини қуллик исканжасига солган эдилар. Ана шундай оғир вазиятда Зангиота ва унинг ўндан ортиқ халифалари ва шогирдлари бўлмиш буюк мутасаввиф зотлар халқ оммасини қаҳрамонлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, тўғрилак, меҳр-шафқат, художўйлик каби энг олий умуминсоний ғоялар билан озиқлантириб, уларни руҳан ва маънан тетик тутиб, уларга илоҳиёт ва иршодот йўлларини кўрсатиб турганлар.

Зангиота 656 ҳижрий – 1258 милодий йили вафот этган ва ҳозирги “Зангиота” деб аталаётган қишлоқда дафн этилади. Бу жой нафақат Шош вилояти, балки бутун Мовароуннаҳр ҳамда Хуросондаги туркий, форсий ва бошқа халқлар учун муқаддас маскан ҳисобланади. Ҳозир эса бутун туман “Зангиота” номи билан аталади.

Зангиота мақбараси Тошкент шаҳри яқинидаги шу номли қишлоқда жойлашган бўлиб, зиёратгоҳлари мақбара ва унга кираверишдаги кичик бир масжиддан иборатдир. Уни Амир Темур қурдирган ва 1420 йилда Мирзо Улуғбек унинг устига ҳозирги пештоқни бино қилдирган. Унинг амри билан пештоқ тошга ушбу “ҳадиси Қудсий” ёзиб қўйилган: “Менинг заминимдаги уйларим масжидлардир. Менинг зиёратчиларим эса уни обод қилувчилардир. Ҳар ким ўз уйида таҳорат қилиб, менинг уйимда зиёрат қилса, иззат-ҳурматимга сазовордир” XVII асрда бу ерга мадраса ва жоме масжид қурилиб, кўплаб талабалар таълим олганлар. XIX аср охирида Мирзо Рустам номли саховатли киши томонидан мавжуд мезана қурилган.

Зангиотанинг табаррук мақабаралари қадим-қадимдан зиёратчилар билан гавжум бўлиб келган. Ўрта осиёлик ва афғонистонлик зиёратчиларнинг кети узилмаган. Фақат, кейинги 70 йиллик истибдод замонида зиёратгоҳлар ҳам зиёратчилар ҳам таъқибга учрадилар.

1930 йилда Зангиота зиёратгоҳининг масжиди ёпиб қўйилди. 1945 йилда масжид расман очилган бўлсада, 1946 йилга келиб яна ёпиб қўйилди ва атеистик музейга айлантирилди. Ниҳоят, 1989 йилда мусулмонлар талабига кўра мазкур жоме масжиди ҳамда зиёратгоҳ яна қайтадан очилди. Ҳозир бу табаррук масканга Ўрта Осиёнинг барча шаҳар ва қишлоқларидан зиёратчилар тўхтовсиз келиб турибдилар.




Туроб Тула кўчаси (1991 йилгача 9-Январ кўчаси) Бешёғоч майдони билан Ўзбекистон шохкўчаси оралиғида жойлошган. Кўча шу ерда 1936 йилда қурилган, мутахасислар уйида яшаб ижод қилган шоир ва драматург Т.Тула номи билан аталган. Ушбу кўча 1903 йилда кўнка, 1913 йилда трамвай йўли ўтиши муносабати билан вужудга келган. Кўнка ва трамвай Чорсу майдони билан Бешёғоч кўча ва Бешёғоч майдони орқали Тошкент вокзалини боғлаб турган. Кўчанинг 9-Январ дейилганига сабаб, Анҳор каналининг трамвай йўли ўтган соҳилида 1905 йил 9-январда Петроградда бўлиб ўтган қўзғолон (тарихда қонли якшанба номи билан эсланади) иштирокчилари Тошкентга сургун қилинганидан сўнг бунёдга келган пастак уйлардан иборат маҳалла. Январский посёлка деб аталган. Кўча тушгандан кейин 9-Январ номи билан атала башланган.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет