Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг



Дата30.06.2016
өлшемі52.17 Kb.
#168808


Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг

2015 йил 2 июндаги
1 - сонли мажлиси баёни билан маъқулланган



ТАСДИҚЛАЙМАН

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи
_________________ Ф.Умарходжаев
2015 йил 25 май



Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишнинг йиллик мувофиқлаштирилган режа-жадвалларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги

Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил
8 августдаги “Текширишларни тартибга солиш ва назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида”ги
ПФ-1503- сон, 1998 йил 19 ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114- сон, 2005 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини текширишни янада қисқартириш ва унинг тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3665- сон, 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлида тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сон фармонларини, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 1573- сон билан рўйхатга олинган “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар фаолиятида ўтказиладиган текширишларни мувофиқлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355- сон қарори билан тасдиқланган “Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисида”ги Низомни инобатга олган ҳолда, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (келгусида Инспекция деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорати остидаги тадбиркорлик субъектларда ўтказиладиган режали текширишлар даврийлигини ҳамда текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритилиши учун таклиф этиладиган тадбиркорлик субъектларни танлаш тартибини белгилайди.
2. Инспекциянинг текширишларни мувофиқлаштириш бўйича масъул ходимлари текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритилиши учун таклиф этиладиган тадбиркорлик субъектларни танлаш жараёнида мазкур Низомда белгиланган талабларни бажарилиши учун жавобгардирлар.
3. Текширишларни мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланувчи раҳбарлар, масъул ходимлар тайёрланаётган текширишлар режа-жадвалидаги ахборотларнинг конфиденциал мақомига эгалиги ва ишлаб чиқилаётган ахборотдан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилиши учун жавобгардирлар.

II. Текширишлар режа-жадвалига киритиладиган тадбиркорлик субъектларни танлаш тамойиллари
4. Инспекция назорати остидаги субъектлар тоифасига мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъий назар, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлар киради.
5. Текширишлар режа-жадвали лойиҳасига киритиш учун танланадиган тадбиркорлик субъектлар рўйхати Инспекциянинг бўлим ва ҳудудий бўлинмаларида мавжуд маълумотларни (фаолият спецификаси ва миқъёси, хизмат кўрсатиш ҳажми, хавфсизлик талаблари, тадбиркорлик субъект фаолиятида йўл қўйилган камчиликларнинг сифат кўрсаткичларига етказадиган зиёни юзасидан кузатув натижалари, олдинги текшириш якунлари, ташкилотлар ва фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва маълумотлар ва ҳ.к) батафсил таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилади.
6. Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари йўл қўйилиши мумкин бўлган камчиликларнинг хавфлилик даражаси, хизмат кўрсатиш сифати, хавфсизлик талаблари, барқарор фаолияти таъминланишининг хатар даражаси, эхтимол зиён етказилиши миқъёси каби кўрсатгичлари бўйича қуйидаги хавфлилик гуруҳларига бўлинади:
А гуруҳи:

Республика ҳудудларида фаолият кўрсатиб келаётган телекоммуникациялар, мобил алоқа, шахсий радиочақирув, телерадиодастурларни тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва хизмат кўрсатувчи, почта алоқаси ҳамда даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматини кўрсатувчи микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари тоифасига кирмайдиган тадбиркорлик субъектлари.

Мазкур субъектларда текшириш даврийлиги заруратга қараб кўпи билан 3 (уч) йилда бир маротаба этиб белгиланади.
Б гуруҳи:

Республика ҳудудларида фаолият юритиб келаётган телекоммуникациялар, мобил алоқа, шахсий радиочақирув, телерадиодастурларни тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва хизмат кўрсатувчи, почта алоқаси ҳамда даврий матбуот нашрларини тарқатиш хизматини кўрсатувчи микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари.

Мазкур субъектларда текшириш даврийлиги заруратга қараб кўпи билан 4 (тўрт) йилда бир маротаба этиб белгиланади.
7. Текширишлар режа-жадвалларининг лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида иловада келтирилган тадбиркорлик субъектлар рўйхати, уларнинг хавфлилик даражалари ҳамда текширишлар даврийлиги инобатга олинади.

Мазкур тамойил асосида тузилган Инспекция назорати остидаги субъектлар рўйхати марказий аппарат томонидан “Текширишларни мувофиқлаштириш” компьютер дастурий маҳсули маълумотлар базасига киритиш учун Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (келгусида Кенгаш деб аталади) ишчи органига электрон шаклда тақдим этилади.


Заруратга қараб Инспекция томонидан назорат остидаги тадбиркорлик субъектлар ҳолатидан (тугатилиши, қайта ташкил этилиши, фаолият турини ўзгартириши, банкрот деб эътироф этилиши ва ҳ.к.) келиб чиққан ҳолда Кенгаш ишчи органига уларни рўйхатдан чиқариш ёки янги ташкил этилган субъектларни рўйхатга қўшимча равишда киритиш тўғрисида тегишли асослар билан таклифлар киритиб борилади.
8. Инспекция назорати остидаги алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари юзасидан Инспекцияга келиб тушадиган мурожаатлар ва ўтказиладиган мониторинглар асосида қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши аниқланган ҳолларда, ушбу тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш ташкил этиш орқали амалга оширилади.
9. Текширишлар режа-жадвал лойиҳасига киритиш учун таклиф этилган тадбиркорлик субъектларнинг ҳақиқатда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида фаолият юритаётганлиги учун Инспекциянинг тегишли бўлим ва ҳудудий бўлинма раҳбарлари жавобгардирлар.

III. Текширишлар режа-жадваллар лойиҳаларини

тақдим этиш ва тасдиқлаш

тартиби
10. Ушбу тамойил асосида келгуси йил текширишлар режа-жадвалига киритиш учун танлаб олинган тадбиркорлик субъектлари рўйхати келишиш ва тасдиқлаш мақсадида Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2006 йил 6 майда 1573- сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартиб ва муддатларда, Кенгаш ва унинг ҳудудий комиссияларининг ишчи органларига тақдим этилади.



Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет