Буйруғи чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашга қўйиладиган



Pdf көрінісі
бет4/9
Дата16.03.2022
өлшемі185.09 Kb.
#456330
1   2   3   4   5   6   7   8   9
чикинди [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 19 сентябрда

3-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашга қўйиладиган 
талаблар 
10. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда қуйидаги омилларга 
эътибор берилиши лозим: 
станцияни жойлаштириш, чиқиндиларни вақтинча сақлаш, пресслаш, ёрдамчи 
қурилмаларни ўрнатиш учун яроқли ер участкасини танлашга; 
чиқиндиларни ташиш харажатларини қисқартириш мақсадида станциядан 
чиқиндилар ҳосил бўладиган худудларгача бўлган масофага; 
чиқиндиларни жойлаштириш объектигача бўлган масофага. 
11. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аҳоли пунктининг бош режасига 
мувофиқ ажратилган ерда жойлаштирилади. 
12. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини лойиҳалашда аҳоли истиқомат 
қилувчи уй-жойлар ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудига яқин бўлган жойлардан ер 
участкасини ажратиш мумкин эмас, зарурат туғилганда аҳоли истиқомат қилувчи уй-жойлар 
ва ижтимоий-маиший бинолар ҳудудидан камида 300 м узоқда жойлаштириш мумкин. 
13. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини қуриш, кенгайтириш, реконструкция 
қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервация қилиш ва тугатишни амалга ошириш 
учун лойиҳа ҳужжатлари саноат хавфсизлиги ва экологик экспертизалардан ўтказилиши 
зарур. 
4-боб. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан техник фойдаланишни ташкил 
қилишга қўйиладиган талаблар 
14. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясининг иш тартиби у тасарруфида бўлган 
ташкилот томонидан станциядаги иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 
15. Чиқиндиларни қайта юклаш станцияларида носоз ҳамда ишлаб чиқарувчи 
томонидан белгиланган параметрларга мос бўлмаган бинолар, ускуналар ва қурилмалардан 
фойдаланиш тақиқланади. 
16. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари аварияларни олдини олиш ва бартараф 
қилишнинг тасдиқланган режасига мувофиқ, содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни 
бартараф этиш учун зарур воситалар билан таъминланган бўлиши зарур. 
17. Чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ҳудуди бегона шахсларнинг назоратсиз 
киришларининг олдини олиш мақсадида девор билан ўралган бўлиши керак.
18. Йўллар чиқиндиларни ташиш машиналарининг ҳаракатланишига халақит 
берадиган ҳар қандай жиҳозлар, ускуналар ва бошқа воситалар билан тўсиб қўйилмаслиги 
керак. 


19. Чиқиндиларни тушириш майдончасидаги пресс оператори ва тарози оператори 
ўзаро ахборот алмашиш учун зарур бўлган алоқа воситаси билан таъминланган бўлишлари 
лозим. 
20. Чиқиндилар таркибида чиқиндиларни қайта юклаш станциясига қабул 
қилинмайдиган моддалар аниқланганда, пресс оператори уларнинг чиқиндиларни қабул 
қилиш бункерига туширилишини тўхтатиб, тўплагичдан шу тақиқланган чиқиндиларни 
грейфер ёки қўл кучи ёрдамида олиб ташлайди.
21. Пресс оператори чиқиндиларнинг майдончага бир текис ва тартибли 
жойлаштирилишини таъминлаши зарур.
22. Пресс оператори прессни бошқариш махсус хонасини тарк этганда прессни 
ўчириши шарт. 
23. Йирик чиқиндиларни олиб ташлаш учун чиқинди қабул қилиш бункерига грейфер 
киритилганда пресс ўчириб қўйилиши зарур. 
24. Чиқиндиларни пресслаш цикллари сони контейнернинг юк кўтариш қобилиятига 
кўра белгиланади. 
25. Контейнерни юк кўтариш қобилиятини инобатга олган ҳолда ўрнатиш учун пресс 
оператори масъул бўлади.
26. Чиқиндиларни қайта юклаш станциясида фақат технологик жараён билан боғлиқ 
бўлган контейнерлар ва махсус машиналардан фойдаланилади. 
27. Чиқиндиларни контейнерларда ташиш фақат контейнер ташиш учун махсус 
мўлжалланган машиналарда амалга оширилади. Контейнерларни махсус машиналардан 
бошқа машиналарда ташишга рухсат этилмайди. 
28. Контейнерни юклаш майдончасига ўрнатиш ва олиш пресс операторининг 
назорати остида амалга оширилиши лозим. 
29. Контейнерни олиб кетишдан олдин чиқиндиларни ташиш машинасининг 
ҳайдовчиси контейнернинг пухта маҳкамланганлиги, клапани ва қопқоғи зич ёпилгани, чиқиб 
қолган чиқинди қисмлари йўқлиги ва суюқлик оқмаётганлигини текшириши зарур. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет